ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12007 Хокимият Пахтачинского района 04/01/2020 19/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида светофор ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
ID-12007

Пахтачи туман Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинининг А.Темур кўчаси ва Истиқлол кўчаси кесишган чоррахасида светофор ўрнатишга рухсат бериш ҳақидаги Пахтачи туман Ички ишлар бўлимининг 2019 йил 15 декабрь кунги 416-сонли ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармасининг 2019 йил 15 декабрь кунги 416-сонли хатларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги ЎРҚ-117-сон Қонунининг 7-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 40-сон, 410-модда),  “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 913-XII-сон Қонунининг 6 ва 25 моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ—348-сон Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги  370-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 23-модда) асосан автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Пахтачи туман Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинининг А.Темур кўчаси ва Истиқлол кўчаси кесишган чоррахасида светофор ўрнатишга рухсат берилсин.

2. Туман Ички ишлар бўлими (Б.Санақулов)га ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси (А.Шерматов)га юқорида кўрсатилган манзилда белгиланган светофорни ўрнатиш вазифаси топширилсин

3. Туман Ички ишлар бўлими (Б.Санақулов) ушбу кўчада ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг мазкур светофорга қатъий риоя қилишини ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарор “Пахтачи” газетасида расмий эълон қилинсин, расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (http://paxtachi.uz)га жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ш.Мусирманов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими в.б.                                                          М.Хамдамов

Умумий таклифлар

198