Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11997 Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги 04/01/2020 19/01/2020 0
Распоряжение Кабинета Министров
Музейлар фаолиятига тааллуқли айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
ID-11997

Музейлар фаолиятига тааллуқли айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 2017 йил 11 декабрдаги 975-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, музейларни ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, инфратузилмани яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Музей ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат музейлари фондлари, жамоатчилик ва хусусий тўпламлардаги маданий бойликларнинг ҳудудий ва хорижий кўчма кўргазмаларини ташкил этиш тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

Музей биноларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш меъёрлари 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири

 


А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ______ январдаги _____-сон қарорига
1-илова

 

Музей ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга
малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом “Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ идоравий мансублигидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг давлат музейлари ходимларини (кейинги ўринларда музей ходимлари деб юритилади) аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартибини белгилайди.

2. Музей ходимларининг малака тавсифларига мувофиқлиги тегишлича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда Маданият вазирлиги деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади), Ўзбекистон Бадиий академияси (кейинги ўринларда Бадиий академия деб аталади) ҳамда тизимида музейлар бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан тегишлилиги бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган ходимларнинг асосий лавозимлари малака тавсифларидаги (кейинги ўринларда малака тавсифлари деб аталади) талаблар асосида ўрганилади.

3. Ўзбекистон Республикасида музейлар фаолиятини такомиллаштириш, маданиятни бошқаришнинг мослашувчан тизимини яратиш, музей ходимларининг касбий даражасини ва иш ҳақи миқдоирини аниқ мақсадни кўзлаб ошириш аттестациянинг вазифалари ҳисобланади.

4. Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.

5. Аттестация музей ходимлари учун ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.

Музей ходимлари уларнинг ёзма аризасига биноан навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Малака тоифасини беришга аттестация ихтиёрий асосда ўтказилади. Ходимнинг шахсан берган аризаси бундай аттестация учун асос ҳисобланади. Ходим ўз аризасида қайси малака тоифасига аттестациядан ўтишни хоҳлашини кўрсатади.

Музей ходимларининг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга
1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

6. Аттестациядан белгиланган муддатда малака ошириш курсини тугатганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган музей раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бошқарув органлари раҳбарлари ва мутахассислари, музей ходимлари ўтказилади.

7. Музейларнинг:

Илмий даражага (фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига эга бўлган музей ходимлари навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;

пенсия ёшида бўлган музей ходимлари аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилади.

8. Ишга янги қабул қилинган музей ходимлари бир йилдан сўнг, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.

9. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилидаги музей ходимлари фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.

10. Аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилади.

11. Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Фанлар академияси, Бадиий академия, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда тизимида музейлар бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 20 январга қадар аттестациядан ўтиш муддати келган музей ходимларини аттестациядан ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

12. Музей раҳбарлари аттестация муддатини бир ой олдин эълон қилади ва музей ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништиради.

13. Аттестацияга доир ташкилий масалалар Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги аттестациянинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, музей ходимларининг ҳуқуқлари таъминланган ҳолда ўтишини назорат қилади.

15. Музей ходимлари асосий иш жойи бўйича аттестацияга жалб этилади. Музейларда ўриндошлик асосида ишлаётганлар ва асосий иш жойи бўйича музейлар соҳасидаги фаолият билан шуғулланмайдиган музей ходимлари ўриндошлик асосида фаолият юритаётган музейларда аттестациядан ўтади.

16. Музей ходимларининг малака тоифалари ушбу музейларнинг бир туридан бошқасига ишга ўтганда сақланади.

17. Музей раҳбарлари аттестациядан ўтувчиларнинг ҳар бири учун алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрлайди.

Ҳужжатлар йиғмажилдида аттестациядан ўтувчининг паспорти, дипломи, аттестациядан ўтганлиги тўғрисида олган ва амалда фойдаланаётган сертификати (агар мавжуд бўлса), малака оширганлиги ҳақидаги сертификати нусхалари, маълумотнома-таржимаи ҳол, сўнгги бир йил давомида амалга оширган ишлари таҳлиллари ва эришган ютуқлари (агар мавжуд бўлса) тўпланади.

18. Музей ходимлари аттестацияси Маданият вазирлиги аттестация комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси аттестация комиссиялари (кейинги ўринларда аттестация комиссиялари деб аталади) томонидан амалга оширилади.

19. Музейларнинг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари музей ходимлари сифатида аттестациядан ўтказилади.

II. Аттестацияни ташкил этиш ва аттестация комиссияларини тузиш

20.Музей ходимларини аттестациядан ўтказиш учун Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаларида аттестация комиссиясилари тузилади.

Маданият вазирлигида ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркиби Маданият вазири томонидан, ҳудудий маданият бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркиби Мадания вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳудудий маданият бошқармалари раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

21. Маданият вазирлигида ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркибига Фанлар академияси, Бадиий академия, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари киритилиши мумкин.

Маданият бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркибига Фанлар академияси, Бадиий академия филиаллари, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, ҳудудий касаба уюшмалари бирлашмалари вакиллари киритилиши мумкин.

22. Аттестация комиссиялари тегишлилиги бўйича Маданият вазирлиги ва (ёки) Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан камида етти нафар аъзодан, шу жумладан аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибидан иборат таркибда ташкил этилади.

23. Қуйидагилар Маданият вазирлиги аттестация комиссиясининг вазифалари ҳисобланади:

барча музей ходимларини олий тоифага, республика бўйсунувидаги барча музей ходимларини – I тоифага, II тоифага ва навбатдаги аттестацияга аттестациядан ўтказиш;

барча музейларнинг олий малака тоифадаги, республика бўйсунувидаги музейларнинг I тоифа, II тоифа ва навбатдаги аттестациядан ўтказилган ходимларини бир ой муддатда сертификатлар билан таъминлаш.

24. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси аттестация комиссиясининг вазифалари ҳисобланади:

маҳалий бўйсунувидаги барча музей ходимларини I тоифага, II тоифага ва навбатдаги аттестациядан ўтказиш;

маҳалий бўйсунувидаги барча музейларнинг I тоифа, II тоифа ва навбатдаги аттестациядан ўтказилган ходимларини бир ой муддатда сертификатлар билан таъминлаш.

25. Аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестация ушбу Низом талабларига ҳамда аттестация жадвалига мувофиқ ўтказилиши учун масъул ҳисобланадилар.

26. Аттестациядан ўтувчи музей ходимларининг малака тавсифларида ва баҳолаш мезонларида белгиланган талабларга мослиги ҳақидаги тавсияларни тайёрлаш учун музей раҳбарлари буйруғи билан эксперт гуруҳи тузилади.

27. Эксперт гуруҳи таркиби беш нафар аъзодан иборат бўлади.

Эксперт гуруҳи аъзолари таркибига соҳа бўйича тегишли ташкилотлар, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва тажрибали мутахассислар киритилади.

28. Музей раҳбарлари эксперт гуруҳи томонидан тайёрланган тавсия ва ҳужжатлар йиғмажилдларини тегишли аттестация комиссияларига тақдим этади.

III. Аттестациядан ўтказиш, сертификатлар бериш малака тоифаларига қўйилган талабларни белгилаш

29. Аттестация икки босқичда ўтказилади:

биринчи босқичда — аттестациядан ўтувчиларнинг малака синови натижалари, профессионализми, унинг амалий фаолияти ва иш натижалари меҳнати самарадорлиги эксперт гуруҳи томонидан ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;

иккинчи босқичда — аттестация комиссиялари эксперт гуруҳи томонидан ўрганилган биринчи босқич натижаларини таҳлил қилади, аттестация жараёнида тўпланган ҳужжатлар жамланмасини ўрганади, музей ходимларининг амалий фаолияти, экскурсиялари, маърузаларини эшитиш, кўргазмали тадбир, экспозицияларни кўздан кечиради ва музей ходимини малака тоифасида қолдириш ёки бошқа тоифа (лавозим) бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

30. Аттестация қуйидаги баҳолаш мезонлари бўйича ўтказилади:

а) Олий тоифали музей ходимлари:

соҳа бўйича тегишли олий маълумотга;

музейда камида уч йиллик 1-тоифа иш стажига;

кейинги беш йилда малака оширганлиги тўғрисидаги ҳужжатга;

малака синови баҳосига (аъло);

амалий фаолиятнинг аъло натижаларига;

маърузалар, экскурсиялар, экскурсия сабоқлари, илмий концепциялар, мавзули-экспозицион режалар матнларининг муаллифлик ишланмаларига эга бўлишлари;

республика ва халқаро семинарларда ҳамда илмий-амалий конференцияларда иштирок этган ва сўзга чиққан бўлишлари;

касбий ва илмий нашрларда муаллифлик мақолалари билан қатнашган бўлиши керак.

Хўжалик бўлими раҳбари:

олий маълумотга;

мутахассислик бўйича камида 5 йиллик иш стажига;

амалий фаолиятни аъло натижаларига эга бўлиши керак.

б) I тоифали музей ходимлари:

соҳа бўйича тегишли олий маълумотга;

камида 5 йил музейда иш стажига;

охирги беш йилда малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга;

малака синови аълога баҳоланганликка;

амалий фаолиятнинг юқори натижаларига;

методик ишланмалар, маърузалар, экскурсиялар, мавзули-экспозицион режалар матнларига эга бўлишлари;

ҳудудлар ва (ёки) музейлараро семинарлар ва конференцияларда иштирок этган ва сўзга чиққан бўлишлари;

оммавий ахборот воситаларида ва илмий тўпламларда материаллар эълон қилган бўлиши керак.

Хўжалик бўлими раҳбари:

олий (ёки ўрта махсус) маълумотга;

мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига;

камида 3 йил ташкилотчилик иши тажрибасига;

амалий фаолиятнинг юқори натижаларига эга бўлиши керак.

в) II тоифали музей ходимлари:

олий, тугалланмаган олий ёки ўрта махсус маълумотга;

камида 3 йиллик музейда иш стажига;

малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжатларга;

малака синови “яхши”дан паст бўлмаган баҳоланишига;

амалий фаолиятнинг яхши натижаларига;

музейнинг илмий-методик кенгаши даражасида муҳокама қилинган ва ижобий баҳоланган иш тажрибаси материалларига эга бўлиши керак.

Хўжалик бўлими раҳбари:

олий (ўрта махсус) маълумотга;

мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажига;

амалий фаолиятнинг яхши натижаларига эга бўлиши керак.

31. Музей ходимларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия томонидан ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади.

32. Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор музей ходимларини аттестациядан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Аттестациядан ўтказганлик учун йиғим 100 фоизи Маданият вазирлиги ҳисобига йўналтирилади.

Ариза берувчи берилган аризадан воз кечган тақдирда ҳамда музей ходимига нисбатан “Аттестациядан ўтмади, ходим лавозимига мувофиқ эмас” қарори қабул қилинганда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Музей ходимлари аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, ваколат берилган давлат органи раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда йиғим суммаси такроран ундирилмайди.

33. Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор музей ходимлари учун назорат материаллари мазмунини шакллантириш, кўпайтириш ва ушбу жараённи ўтказиш Маданият вазирлиги томонидан Фанлар академияси, Бадиий академияси ҳамда тизимида музейлар бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда амалга оширилади.

34. Малака синовига оид ёзма ва ижодий иш ҳамда музей ходимларининг тест синовларини ўтказиш тизимида музейлар бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади.

35. Аттестация комиссиялари музей ходимларининг малака синови натижаларини таҳлил қилади ва тегишли қарор қабул қилади.

36. Аттестация комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган йиғилиш ваколатли ҳисобланади.

37. Аттестацияда олинган баллар ҳар бир талабгор бўйича аттестация комиссияси томонидан қуйидагича қарор қабул қилиниши учун асос бўлади:

тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65 фоизи ва ундан юқори балл учун — аттестациядан ўтди, талабгорлик қилаётган малака тоифасига лойиқ деб топиш ҳақида;

тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 56 фоизидан 64 фоизигача балл учун — аттестациядан ўтди талабгорлик қилаётган малака тоифасидан бир поғона паст малака тоифаси бериш ҳақида;

тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 46 фоизидан 55 фоизигача балл учун — аттестациядан ўтди, талабгорлик қилаётган малака тоифасидан икки поғона паст малака тоифаси бериш ҳақида;

тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 40 фоизидан 45 фоизигача балл учун — аттестациядан ўтди, малака тоифаси беришга нолойиқ деб топиш ҳақида;

тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 40 фоизидан кам балл учун — аттестациядан ўтмади, ходим лавозимига мувофиқ эмас деб топиш ҳақида.

38. Аттестация комиссиялари музей ходимлари бўйича “Аттестациядан ўтмади, ходим лавозимига мувофиқ эмас” қарорини қабул қилса, улар навбатдан ташқари малака ошириш курсларига юборилади ҳамда кейинги йилда қайта аттестацияга жалб этилади.

Аттестация комиссиялари қайта аттестацияга жалб этилган музей ходимлари бўйича “Аттестациядан ўтмади, ходим лавозимига мувофиқ эмас” қарорини қабул қилса, иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат ҳақидаги қонунларда белгиланган тартибда бекор қилинади.

39. Баҳолаш мезонлари бўйича ўртача кўрсаткич чиқарилмайди ҳамда баҳолаш мезонларининг бирортаси бўйича белгиланган кўрсаткичдан паст баҳоланса “аттестациядан ўтмади” деган қарор қабул қилинади.

40. Музей ходимлари аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

41. Музей ходими узрсиз сабабга кўра аттестациянинг бирор босқичида иштирок этмаган бўлса, аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унга нисбатан “Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси ёки лавозими туширилсин”, ходими лавозими бўйича “Аттестациядан ўтмади, ходим лавозимига мувофиқ эмас” қарори қабул қилинади.

42. Аттестация комиссиялари қарори ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси, раис ўринбосари ва котиб томонидан имзоланади.

43. Аттестация комиссиялари қарори асосида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги аттестация варақаси расмийлаштирилади ҳамда аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари, йиғилишда иштирок этган аъзолар ва котиб томонидан имзоланади.

Аттестация варақаси икки нусхада тўлдирилади ва бир нусхаси музей ходимларининг иш жойидаги шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида, иккинчи нусхаси аттестация комиссиясида сақланади.

44. Музей ходимларининг аттестациясига оид ҳужжатларининг тўпланган йиғмажилди навбатдаги аттестациягача музейда сақланади.

45. Аттестация комиссияларининг қарорига кўра олий, биринчи, иккинчи малака тоифасига эга бўлган музей ходимларига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги музей ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда сертификат деб аталади) аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддат ичида топширилади.

Сертификатларнинг хатосиз тўлдирилиши учун аттестация комиссияси раислари масъул ҳисобланади.

46. Сертификат қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, унда ҳисоб серияси, рақами ва ҳимоя даражаси бўлади. Сертификат бланкалари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги, вилоят маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бюртмаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси босмахонасида тайёрланади.

47. Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги, вилоят маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси сертификатларнинг ҳисоби, сақланиши ҳамда мақсадли ишлатилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади.

48. Аттестация комиссиялари сертификатларнинг музей ходимларига тарқатилишини рўйхатга олиш учун махсус дафтар (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) юритади ва унда қуйидагиларни қайд этади:

тартиб рақами;

музей ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми;

сертификатнинг тартиб рақами, серияси;

сертификат берилишига асос бўлган комиссия қарорининг санаси ва тартиб рақами;

сертификатни берган комиссиянинг номи;

сертификатнинг амал қилиш муддати;

сертификат нусхаси (дубликати)нинг берилиши асоси ва санаси.

49. Музей ходимларининг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади.

50. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган музей ходимларига тоифасиз ҳақ тўланади.

51. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб, тоифасиз ҳақ тўланаётган музей ходимлари навбатдаги аттестацияга охирги сертификатда кўрсатилган малака тоифаси ёки лавозими бўйича жалб қилинади.

52. Маданият вазирлиги сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартибини белгилайди.

53. Аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлмаган ишга янги қабул қилинган музей ходимларига ёхуд олий ёки касб-ҳунар таълими муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозими) берилади:

ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли музей ходимларига — тоифасиз;

бакалавр даражасига, магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли музей ходимларига — иккинчи малака тоифали лавозимга (ушбу малака тоифаси ёки лавозимига эга бўлган музей ходимлари беш йилдан кейин белгиланган тартибда навбатдаги аттестацияга жалб қилинади);

илмий даражага (фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига эга бўлган музей ходимларига — биричи малака тоифали лавозим.

IV. Аттестация натижалари юзасидан мурожаат қилиш

54. Аттестация комиссиялари қароридан норози бўлган музей ходимлари аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.

55. Апелляция комиссияси беш кишидан иборат таркибда аттестация бошлангандан кейин уч кун ичида тегишлилигига кўра:

Маданият вазирининг тегишли буйруғи билан ушбу вазирликда — барча олий тоифага ва республика бўйсунувидаги музей ходимларининг – I тоифага, II тоифага ва навбатдаги аттестацияга талабгор музей ходимларининг аризаларини кўриб чиқиш учун;

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаларида — I тоифага, II тоифага ва навбатдаги аттестациясига талабгор маҳалий бўйсунувидаги музей ходимларининг аризаларини кўриб чиқиш учун ташкил этилади.

56. Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.

57. Апелляция комиссияси таркибига аттестация комиссиялари таркибидан аъзо киритилмайди.

58. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

59. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.

60. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.

61. Мурожаат этувчи музей ходимлари апелляция комиссияси томонидан аризаси (шикояти) кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.

62. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта аттестация ташкил этиш ҳақида қарор чиқаради.

63. Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи музей ходимига ва тегишли аттестация комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади.

V. Якунловчи қоидалар

64. Аттестация комиссияси ёки апелляция комиссияси қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

65. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

 

Музей ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова

Музей ходимларининг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш
СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

                       

1-босқич

 

Маданият вазирлиги, тизимида музейлар бўлган вазирликлар
ва идоралар.

 

Аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

Ҳар йили
10 февралга қадар

     
     
                       

2-босқич

 

Маданият вазирлиги, тизимида музейлар бўлган вазирликлар
ва идоралар.

Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги, вилоят маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси

 

1. Маданият вазирлиги аттестация комиссияси таркибини тасдиқлаш.

 

2. Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги, вилоят маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаларида

аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш.

 

Ҳар йили март ойида

     
     
     
                       

3-босқич

 

Музей раҳбарлари.




Музейларда тузилган эксперт гуруҳлари.

 

1. Аттестация муддатини эълон қилиш ва музей ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириш.

 

2. Аттестациядан ўтувчи музей ходимларининг малака тавсифларида ва баҳолаш мезонларида белгиланган талабларни мувофиқлиги ҳақидаги тавсияларни тайёрлаш учун музейларда эксперт гуруҳлари тузиш.

3.Аттестациядан ўтувчиларнинг малака синови натижаларини, меҳнати самарадорлигини экспертлар томонидан ўрганиш ҳамда тегишли тавсиялар тайёрлаш

 

 

Ҳар йили февраль-апрель ойида

     
                       

4-босқич

 

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги, вилоят маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси аттестация комиссиялари

 

Эксперт гуруҳи томонидан ўрганилган биринчи босқич натижаларини таҳлил қилиш, аттестация жараёнида тўпланган ҳужжатлар жамланмасини (портфолиони) ўрганиш ва музей ходимини малака тоифасида (лавозимида) қолдириш ёки бошқа тоифа (лавозим) бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.

 

Ҳар йили май-июнь ойларида

     
                       

5-босқич

 

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги, вилоят маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармалари

 

Аттестация комиссияларининг қарорига кўра иккинчи, биринчи, олий малака тоифаси эга бўлган музей ходимларига сертификат топшириш.

 

Ҳар йили июнь-июль ойларида

     
                               

 

 

 

Музей ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова

   

___________________________
(комиссия номи ёзилади)

комиссияси йиғилишининг _____ йил «___» _____________ даги ______-сон

   

Қ А Р О Р И

Раислик қилувчи:
Иштирок этганлар:

_________________________________
_________________________________
_________________________________
_________________________________
_________________________________
_________________________________
_________________________________

— комиссия раиси
— комиссия раисининг ўринбосари
— комиссия аъзоси
— комиссия аъзоси
— комиссия аъзоси
— комиссия аъзоси
— комиссия котиби

     

Т/р

Музейнинг номи

Музей ходими

Амалдаги малака тоифаси

Аттестация натижаларига кўра

Аттестация натижаларига кўра комиссия қарори

Аттестация натижаларига кўра берилган малака тоифаси

фамилияси

исми

отасининг исми

                 
     


Комиссия раиси:
Комиссия раисининг ўринбосари
Комиссия котиби:


_______________________
_______________________
_______________________

     
                                       

 

Музей ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илова

__________________________________________________________
(Республика, вилоят, шаҳар, туман номи)
__________________________________________________________
(
музей номи)

АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ

___________________________________________________________
(
музей ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми)

Туғилган йили, куни ва ойи ________________________________________________________________________________

Маълумоти __________

________________________________________________________

_____________________

       

(таълим олган муассасасининг номи)

(тамомлаган йили)

Таснифлаш бўйича ________________________________________________________________________

       

(тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисоси номи)

   

Илмий даражаси ёки илмий унвони __________________________________________________________________________

Ходим стажи _________________________________________________________________________________________

Амалдаги малака тоифаси ёки лавозими бўйича иш стажи ___________ йил; шу жумладан мазкур музейда_________ йил

Малакасини оширган таълим муассасаси номи, вақти _________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________

(малака оширган соҳаси: касбий, ахборот ёки технологиялар ва бошқа мавзуларда)

Мукофотлари ___________________________________________________________________________________________

Комиссия қарори ________________________________________________________________________________________

     

(тўлиқ ёзилади)

Комиссия раиси

 

_____________________________________________

 

___________________

         

(Ф.И.О.)

 

(имзо)

Комиссия раисининг ўринбосари

 

_____________________________________________

 

___________________

         

(Ф.И.О.)

 

(имзо)

Комиссия котиби

 

_____________________________________________

 

___________________

         

(Ф.И.О.)

 

(имзо)

Комиссия аъзолари

 

_____________________________________________

 

___________________

         

(Ф.И.О.)

 

(имзо)

         

_____________________________________________

 

___________________

         

(Ф.И.О.)

 

(имзо)

         

_____________________________________________

 

___________________

         

(Ф.И.О.)

 

(имзо)

         

_____________________________________________

 

___________________

         

(Ф.И.О.)

 

(имзо)

         

________ йил «___» __________________
(йил, кун ва ой кўрсатилади)

       

 

 

 

Музей ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илова

Музей ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида
СЕРТИФИКАТ
Серияси ________ № _______________

Ушбу сертификат______________________________________________________________________________________ га

     

(фамилияси, исми, отасининг исми)

______________ йил «____» ________________ да ўтказилган __________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ йиғилишининг

       

(комиссия номи ёзилади)

                 

________________-сон қарори асосида ______________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________ бўйича

   

(йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисослиги сўз билан ёзилади)

     

_______________________________________________________________________________________________ берилди.

   

(малака тоифаси сўз билан ёзилади)

     

Комиссия раиси

_____________________________________________

______________

       
             

(Ф.И.О.)

     

(имзо)

       
 

М.Ў.

                                 

Қайд рақами _____________________________________________

                 
   

(тарқатиш дафтарига қайд этилган рақам ёзилади)

                 

_____________ йил «____» _______________________

                   
 

(йил, кун ва ой кўрсатилади)

                       

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ______ январдаги _____-сон қарорига
2-илова

Давлат музейлари фондлари, жамоатчилик ва хусусий тўпламлардаги маданий бойликларнинг ҳудудий ва хорижий кўчма кўргазмаларини ташкил этиш тўғрисида
НИЗОМ

1. Ушбу Низом “Музейлар тўғрисида”, “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ давлат музей фондлари, жамоатчилик ва хусусий тўпламлардаги маданий бойликларнинг ҳудудий ва хорижий кўргазмаларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Хорижда кўргазмалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, Йўл хариталари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида маданий ҳамкорлик режалари асосида ташкил этилади.

3. Музейлар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги хориждаги кўргазмалар фақат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда ва кўргазмани ўтказаётган музей ёки муассаса ихтиёрида бўлган юқори турувчи ташкилот буйруғи, кўргазмага қўйиш шартларини, маданий қадриятлар хавфсизлиги, ўз вақтида қайтарилиши кафолатларини тасдиқлайдиган манфаатдор томонларнинг тегишли юридик расмийлаштирилган шартномалари мавжуд бўлганда ўтказилиши мумкин.

Жамоатчилик ва хусусий тўпламлар учун ушбу Низом тавсия хусусиятига эга.

4. Кўргазмалар ўтказиш тўғрисида шартномалар тузишда ўз ҳолатидан, иштирок этиш мақсадидан, ўзаро мақбул иқтисодий ҳисоб-китоблар ва истиқболлардан келиб чиқиш зарур.

Шартномада экспонатлар йўллашнинг, каталог материаллари ва бошқа ҳужжатлар олишнинг аниқ муддатлари, суғуртанинг (хорижий кўргазмалар учун), транспортда ташишнинг шартлари белгиланади ва шартномани бекор қилишнинг эҳтимол тутилган шартлари назарда тутилади.

5. Кўргазмаларни тижорат асосида ўтказишда шартномада экспозиция майдонига ҳақ тўлаш шартлари, экспонатлар ва асбоб-ускуналардан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари, мутахассисларни жалб қилиш, реставрация ишлари ва ҳоказолар тартибга солинади.

6. Хорижий кўргазмалар таркибига киритилган барча музей қимматликлари мажбурий суғурталаниши лозим. Тузилган шартномага ва мавжуд халқаро нормативларга мувофиқ ташкилотчи томонлардан бири кўргазмани жўнатишидан олдин суғурта амалга оширилади. Экспонатлар суғуртаси бутун кўргазма давомида амал қилиши лозим ва барча суғурта хатарлари ҳоллари қопланишини таъминлаши керак.

7. Кўргазмада иштирок этиш учун экспонатлар экспонент ташкилотчилар томонидан ишлаб чиқилган кўргазма концепциясига мувофиқ ва экспонент-муассаса ихтиёрида бўлган юқори турувчи ташкилот билан келишилган ҳолда танлаб олинади, музей фондларидан экспонатларни тақдим этиш нормалари кўргазма, назарда тутилган экспозиция майдони концепциясига мувофиқ белгиланади ва шартномада тартибга солинади.

8. Экспонатларни танлаб олишда асарлар хавфсизлиги ҳолати пухта текширилганлиги ва ҳужжатлаштирилганлигига алоҳида эътибор қаратилади. Алоҳида қийматга эга экспонатларни хорижга юбориш имкониятларини аниқлаш учун малакали мутахассислар – музей муҳофизлари, олимлар, реставраторлардан, алоҳида ҳолларда эса рентгенологлардан иборат махсус комиссиялар ташкил этилади, уларнинг ёзма тузилиши ижро учун мажбурий ҳисобланади.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган хорижга кўргазма учун олиб чиқилмайдиган ноёб маданият тарихий ёдгорликлари рўйхатига кирадиган, тарихий, илмий, бадиий ёки маданий қийматга эга бўлган ноёб экспонатлар, тарихий ва маданий ёдгорликларни кўргазмага киритиш мумкин эмас.

10. Иқлим шароитлари, кўргазма ва музей бинолари режими, транспортда ташиш шартлари музей экспонатлари хавфсизлиги нормаларига мувофиқ келмайдиган, музей мутахассислари томонидан ўрганилмаган ёки шубҳа уйғотадиган мамлакатга музей ашёлари ва коллекцияларини юборишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг малакали мутахассисларини кўргазмага қўйиш шартлари билан дастлабки тарзда таништириш кўргазма ўтказиш тўғрисидаги шартномада қайд этилиши керак.

11. Хорижда маданий бойликларни кўргазмага қўйиш 3 ойдан ошмаслиги ва кетма-кет 2-3 банддан ортиқ бўлмаслиги керак. Хорижда маданий бойликлар энг узоқ муддатга кўргазмага қўйилаётганда кўргазма ўтказиш тўғрисидаги шартномада Ўзбекистон Республикаси реставраторлари ва бошқа мутахассисларининг экспонат ўтказиладиган жойга инспекция сафарлари назарда тутилади.

12. Хорижда экспонатга қўйилган маданий бойликлар охирги марта кўргазмага қўйилганидан кейин камида 3 йил ўтиб хорижий кўргазмалар таркибига киритилади.

13. Маданий бойликларни жамоат ёки хусусий ташкилотлар линияси бўйича хорижга юборилаётган кўргазмалар таркибига киритишда ёхуд қардош мамлакатлар ўртасида бевосита кўргазма алмашишда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан дастлабки тарзда келишув назарда тутилади.

14. Хорижга юборилаётган ёхуд ҳудудларда ўтказиладиган кўргазмага экспонат ўтказувчи томоннинг малакали мутахассислари албатта ҳамроҳ бўлади. Уларнинг мажбуриятига шартноманинг қуйидаги шартлари таъминланишини назорат қилиш киради:

маданий бойликлар хавфсизлигини, ишончли ўрамланиши, очилишини, транспортда ташилишини, кўргазмага қўйилишини ва республикага ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш.

15. Музей раҳбарлари ва бошқа тегишли мансабдор шахсларнинг, шунингдек кўргазмага ҳамроҳ бўладиган шахсларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

16. Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш учун рухсатномалар хорижга кўргазмани юборувчи вазирликлар, идоралар ва ташкилотлардан зарур ҳужжатлар тақдим этилгач, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Бадиий экспертиза бошқармаси томонидан расмийлаштирилади.

17. Маданий бойликларни, шу жумладан музей ашёлари ва музей коллекцияларини олиб чиқиш ва олиб кириш масалалари “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низом асосида тартибга солинади.

18. Ўзбекистон Республикасидан маданий бойликларни вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун сертификат кўргазма жўнатилишидан 10 кундан кечикмай расмийлаштирилади.

19. Ўзбекистон Республикасидан маданий бойликларни вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун сертификат бутун кўргазма даврига берилади, бунга шу жумладан транспортда ташиш муддатлари киради. Кўргазма муддати узайтирилса, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш зарур.

20. Маданий бойликларни олиб чиқиш учун рухсатномалар назорат пунктларида божхона органларига тақдим этилади.

21. Жўнатилишидан олдин кўргазма юки кўргазмани жўнатаётган мамлакат ва уни қабул қилиб олаётган мамлакат ҳудудида амалда бўлган қоидаларга мувофиқ тегишли хизматлар томонидан эълон қилинади. Юк божхона декларациясига экспонатларнинг суғурта қиймати, вазни илова қилинган ҳолда уларнинг рўйхатлари, шунингдек бошқа зарур ҳужжатлар, шу жумладан олиб чиқилаётган экспонатларнинг турли ракурслардаги фотосуратлари илова қилинади.

22. Кўргазма экспонатлари иловага мувофиқ Маданий бойликларни ўрамлаш ва транспортда ташиш йўриқномасига асосан ўрамланади ҳамда транспортда ташилади.

23. Хорижга юбориладиган маданий бойликлар хавфсизлигига риоя қилиш мақсадида кўргазма экспонатлари юборувчи музей базасида кўргазмага ҳамроҳ бўлган шахс, сақловчи ва реставраторлар албатта иштирок этган ҳолда божхонада текширилади ва ўрамланади.

24. Алоҳида қийматга эга санъат асарлари ҳамда бошқа маданий ва тарихий ёдгорликларни ташишда улар ҳимояси таъминланади. Зарурат бўлганда бунинг учун Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг тегишли органлари жалб қилинади.

25. Маданий бойликлар:

ҳар бир буюмнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, ўрамланган буюмлар улар ўрамланган усулдан қатъи назар (горизонтал ёки вертикал) албатта вертикал ҳолатда бўлишини таъминлаган ҳолда фақат махсус тайёрланган ўрам учун мўлжалланган идишда ташилади;

темир йўлда фақат йўловчилар учун мўлжалланган тезликда ташилади;

автотранспортда экспонатлар солинган қутилар ҳаракатга келмайдиган қилиб қотирилган махсус ёпиқ автофургонларда ташилади;

авиатранспортда габаритлари бортга қараб аниқланадиган экспонатлар солинган қутилар ҳаракатга келмайдиган қилиб қотирилган самолёт фюзеляжида ташилади.

26. Кўргазма юкларини қабул қилишда экспонатлар (юк), идиш, пломбалар ва ҳоказолар ҳолатига алоҳида эътибор қаратилади. Ўрамлашда хатоликлар, жой етишмаслиги, экспонатларга шикаст етказилиши аниқланганда ва бошқа ҳолларда транспорт бўйича мутахассис иштирокида ҳужжат тузилади.

27. Вақтинча олиб чиқилган маданий қадриятлар қайтарилганда уларнинг ўрами кўргазмани хорижга юбориш учун масъул бўлган ваколатли ходимлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси экспертлар кенгаши аъзолари ҳозир бўлганда очилади ҳамда буюмларнинг таркиби ва сони мос келиши, шунингдек сифат хусусиятларига бир хиллиги бадиий экспертизадан ўтказилади.

28. Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан хорижга ушбу Низом ва бошқа амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузган ҳолда олиб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликни келтириб чиқаради.

 

 

 

Давлат музейлари фондлари, жамоатчилик ва хусусий тўпламлардаги маданий бойликларнинг ҳудудий ва хорижий кўчма кўргазмаларини ташкил этиш тўғрисида низом илова

Маданий бойликларни ўрамлаш ва транспортда ташиш бўйича
йўриқномаси

 

1. Транспортда ташилиши лозим бўлган музей ашёлари ва коллекциялари таркиби музейнинг масъул ходимлари (тегишли бўлим мудирлари, мухофизлар, реставраторлар) кирадиган реставрация кенгаши ёки махсус комиссия томонидан пухта текширилиши керак.

Кенгаш ёки комиссия транспортда ташиш имконияти тўғрисида баённома тузади ҳамда материалларни ўрамлаш ва транспортда ташиш бўйича зарур тавсиялар беради.

2. Агар музей ашёлари ва коллекицяларининг хавфсизлик ҳолати хавотир уйғотса, реставрация кенгашининг (ёки комиссиянинг) барча тавсиялари бажарилган тақдирда транспортда ташишга рухсат берилади.

3. Транспортда ташиш учун мўлжалланган барча буюмлар муайян ўрамни талаб қиладиган гуруҳларга бўлинади. Ушбу гуруҳларга мувофиқ ўрамлаш идиши (қутилар) буюртирилади.

Алоҳида қийматга эга юксак бадиий, ноёб предметлар, шунингдек хавфсизлиги унчалик қониқарли ҳолатда бўлмаган буюмлар учун ҳар бир буюмнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда махсус ўрамлаш идиши тайёрлаш назарда тутилади.

4. Қуйидагилар қатъиян ман этилади:

а) ҳам материали, ҳам вазни бўйича ҳар хил типдаги буюмларни битта қутига жойлаштириш;

б) буюмларни юмшоқ идишга жойлаштириш.

5. Буюмлар ўрамлаш учун масъул бўлган музей илмий ходими ёки сақловчиси ва реставратори кузатуви остида малакали ўрамловчилар томонидан жойлаштирилади.

6. Ўрамлангандан кейин буюмларнинг ташқи атмосфера таъсиридан айрилиги ва механик шикаст етказилишидан ҳимояланганлиги таъминланиши керак. Буюм ўрам ичига маҳкам қотирилган бўлиши керак. Ўрам (идиш) вазни қўлда юклаш имкониятига тўсқинлик қилмаслиги керак.

7. Ҳар бир ўрамланган қутига буюмлар ўрами учун масъул бўлган музей сақловчиси ёки илмий ходими, реставратор ва ўрамловчи томонидан имзоланган ушбу қутидаги буюмларга доир ўрамлаш ҳужжатининг бир нусхаси жойлаштирилиши керак.

8. Музей ёки буюмларни юборувчи бошқа ташкилот юк олувчини юк жўнатилганлиги ва юкни қабул қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш учун ҳамроҳ ҳақида ўз вақтида огоҳлантириши керак (электрон почта, факс, телефонограмма ва ҳоказолар).

9. Транспорт ташкилотларидан юклар тегишли транспорт турида белгиланган тартибда юкни қабул қилувчилар ташкилотларининг вакиллари томонидан зарур ҳолларда тижорат ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатлар тузилган ҳолда қабул қилинади.

Транспорт ташкилотларидан қабул қилинган предметлар қабул қилувчи ташкилот раҳбарининг топшириғига биноан бир гуруҳ масъул ходимлар томонидан қабул қилинади. Қабул юк юборган томон вакилининг иштирокидагина амалга оширилади.

Юк қутима-қути қабул қилинади. Қутилардаги буюмлар пухта кўздан кечирилади ва зарур бўлса, шикастланган буюмларга реставрацион-профилактик ишлов бериш чоралари кўрилади. Қабул натижалари ҳужжат билан расмийлаштирилиб, унда ҳар бир қутида етказилган буюмлар мавжудлиги кўрсатилади, ҳар бир буюмнинг хавфсизлик ҳолати ва уларнинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган сабаблар қайд этилади.

Буюмлар жиддий бузилган барча ҳолатлар ҳақида юкни юборган ташкилотга ва юқори турувчи ташкилотларга хабар берилади ҳамда зарар ўрнини тўлдириш чоралари кўрилади.

Транспорт ташкилотларининг айби билан юклар ўз вақтида етказиб берилмаганлиги, шикастланганлиги ёки йўқотилганлиги туфайли уларга даъволар юкни қабул қилувчи ва юкни жўнатувчи ташкилотлар томонидан транспортда амалда бўлган қоидаларга мувофиқ билдирилади.

10. Буюмлар автотранспортда бу мақсадлар учун яроқли бўлган ёпиқ автофургонлардагина ташилади. Юклашда қутилар ҳаракатланаётганда жойлаштирилади.

Қутиларни ташишда улар бутунлай қимирламай туриши таъминланиши керак.

11. Пакгаузлардаги буюмлар солинган қутиларни вақтинча сақлашдан камроқ фойдаланиш тавсия этилиши мумкин. Буюмлар солинган қутиларни фақат ёпиқ типдаги пакгаузларда сақлашга рухсат берилади.

12. Буюмлар солинган қутилар (идишлар) улар келгандан кейинги суткаларда ҳарорат ва намлиги нормал музей режимига яқин бўлиши керак бўлган албатта ёпиқ хонада очилади.

13. Буюмларни ташишга мўлжалланган қутилар (идиш) ва ўрам материали қуруқ ёпиқ хонада сақланиши керак.

Ўрамлаш идиши

14. Ўрамлаш идиши ташиладиган буюмларни ишончли ҳимоя қилиши ҳамда енгил ва ишлатиш учун қулай бўлиши керак.

Буюмларни ўрамлаш учун мўлжалланган қутиларни листлари орасига паргамент ётқизиладиган икки қаватли фанерадан тайёрланиши керак. Фанера яхши сифатли бўлиши, микроорганизмлар томонидан шикаст етказилмаган бўлиши керак. Синтетатик смолаларда тайёрланган фанерани қўллаган маъқул. Йирик қутиларни умумий қалинлиги камида 12 мм бўлган фанера листларидан тайёрлаш зарур. Қутиларни икки қаватли – уч қаватли фанера деворчалардан тайёрлашда у қайрилиб кетмаслиги учун фанера қатламларидаги тўқималар йўналишининг перпендикулярлигини ҳисобга олиш зарур. Қайроқларни кўпи билан 50 см масофада панжарага қўйиш ва фанерага бурама михлар билан қотириш зарур.

15. Қутининг ички деворчалари фанера билан қоқилади ва чанг ўтказмайдиган ва нам ўтказмайдиган материал (клеёнка), дерматин ёки полимер елимли техник қоғоз билан елимланади. Бунда елимга антисептик (пентахлорфенолят натрий) қўшилади.

Материал ҳажми қути ҳар бир тарафи ҳажмидан 15 сантиметрга ортиқ бўлиши керак. Ички тарафдан қути қопқоғи ҳам клеёнка билан елимланади ва болтларда қотирилади, улар учун аввалдан чуқурча тайёрлаб қўйилади. Қопқоннинг четлари микроғовакли резина билан елимланади. Буюмларни ўрамлашда қути қопқоғи шайбали болтлар билан қотирилади (улар учун аввалдан чуқурча ажратилади). Қопқоқни мих билан қотириш тавсия этилмайди. Қопқоқ чети микроғовакли резина билан елимланади.

Ўрамлаш қутиларини жиякли пластик ёки темир билан ҳошиялаш зарур.

Қутига трафарет билан рақам ва шифр, буюмларни захда сақламаслик зарурлиги ҳақидаги белги ва вазнни кўрсатувчи белги қўйилади, тепа ва паст кўрсатилади, шунингдек “ҳошияламаслик” огоҳлантирувчи ёзуви ёзиб қўйилади. Қутининг ташқариси мой, нитро ёки бошқа нам ўтказмайдиган бўёқ билан албатта бўялиши керак.

16. Йирик археологик буюмларни ва оғир ҳайкалтарошлик асарларини ўрамлашга мўлжалланган қутилар маҳкамлигини ошириш мақсадида конструктив қўшимчалар назарда тутилиши мумкин (қути роми қалинлигини ошириш, қутини темир билан қоплаш, иккинчи тубни тайёрлаш ва ҳоказо).

Оғир ҳайкалтарошлик асарлари очиқ каркасда қотирилади, каркас ўрамлаб бўлингач, юпқа тахта билан қопланади. 

17. Катта ҳажмли расмлар валларда ташилиши мумкин. Вал учун қути вал узунлиги ва унинг энг кейинги қолипи диаметри бўйича аниқ қилиб тайёрланади. Ташқаридан қути пластик ёки темир камар билан қопланади.

18. Ўрамлаш материали (қоғоз, поролон, қиринди, графиклар учун картон папкалар ва ҳоказолар) мутлақо қуруқ бўлиши керак.

 

Дастгоҳда чизилган рассомлик асарларини ўрамлаш

19. Холстга чизилган рассомлик асарлари қутима-қути, ҳажмлари бўйича гуруҳларга бўлинади, шунга мувофиқ ўрамлаш идиши буюртирлади.

20. Рассомлик асарлари ромлар билан ҳам, ромсиз ҳам жойлаштирилиши мумкин. Расмлар ромлари билан бирга ташилса, ойна солинган расмлар жойлаштиришдан олдин демонтаж қилинади, ойна ва ром ўртасига ҳажми расмга тенг оргалит ёки зич картон бўлаги қўйилади. Шундан сўнг расм яна ромга солинади.

21. Барча буюмлар жойлаштиришдан олдин крафт ёки ўрама қоғоз билан ўралади. Олдиндан улар фланель ёки байка билан ўралади.

Қоғоз четларига экспонатга зиён етмаслиги учун тугма қадаш тақиқланади.

Хорижга жўнатиладиган расмлар жойлаштиришдан олдин сув ўтказмайдиган ғилоф ёки конвертга солинади, конверт чети елимланади.

Ғилоф ёки конвертлар тайёрлаш учун синтетик эластик материаллардан фойдаланиш тавсия этилади. Расмлар ромларга жойлаштирилганда расм ромга қўйилишидан олдин ғилоф ёки конвертга жойлаштирилади.

Узоқ масофага сув транспортида ташишда барча экспонатлар жойлаштиришдан олдин икки қаватли сув ўтказмайдиган елимланган пакетларга солинади.

22. Расмлар қутига иккитадан зич ҳолда расм сирти бир-бирига қарама-қарши қилиб жойлаштирилади. Пастоз рассомлик асарлари иккитадан тахланган ҳолда ромсиз жойлаштирилаётганда улар битта расмнинг чеккаси бошқа расмнинг қизил қатламига босим ўтказмайдиган қилиб жойлаштирилади. Уларнинг қизил қатлами микелант ёки папирос қоғоз билан олдиндан ҳимояланади, фланель ёки байка ётқизилади. Сўнгра иккала расм қоғоз ёки крафт билан зич қилиб ўралади.

Ҳар бир жуфт ёки алоҳида расм рейка ва кичкина қайроқлар билан маҳкамланади.

Қутидаги бўшлиқ юмшоқ қоғоз ўрами ёки пенопласт ва поролон бўлаклари билан зич қилиб тўлдирилади (агар расмлар ромларга жойлаштирилса).

Расмларни қутига кассеталарда (парракли ромларда) жойлаштириш энг яхши ўрамлаш тизими ҳисобланади.

23. Катта ҳажмли (томонлардан бири 1 метр ва ундан ортиқ расмлар) одатда битта қутига кўпи билан 5 та миқдорда солинади.

Расмлар горизонтал ҳолатда жуфт-жуфт қилиб қизил юзаси бир-бирига қарама-қарши ҳолда жойлаштирилади. Ҳар бир жуфт расм рейкалар ва кичкина қайроқлар билан маҳкамланади.

24. Ҳар хил ҳажмдаги кичик габаритли расмлар қутиларга улар учун махсус тайёрланган, бир-бирининг устига ётадиган ёғоч ромларда жойлаштирилади. Ўрамлаш ромининг ички томонлари расм полотноси ўрамлаш ромига тегмаслиги учун тўмтоқ бурчакли тирқишга эга бўлиши керак.

Жойлаштиришдан олдин расмлар ҳажмлари бўйича танлаб олинади ва қизил қатлами пастга қараган ҳолда горизонтал ҳолатда қуйи томон бурчакларидан бирига (сирпанчиқ жойга) яқин сурилган ҳолда қутига солинади. Ганч-ўймакор ромларнинг қирралари поролон ёки момиқ ёстиқлар билан ўралади.

25. Расмнинг кўндаланг жойлари ва қути деворчалари ўртасидаги бўшлиқ поролон ва пенопласт ёки рулон нова-нова қоғоз билан зич қилиб тўлдирилади. Расмнинг юза томони ганч ром синиқлари тасодифан тегиб кетмаслиги учун ҳимояланган бўлиши керак.

26. Дастгоҳда холстга чизилган рассомлик асарлари солинган қутилар жойланган расмлар жойлаштириш усулидан қатъи назар (горизонтал ёки вертикал) албатта вертикал ҳолатда турадиган қилиб ташилади.

27. Валга катта расмларни фақат тажрибали реставратор иштирокида солинади. Расм холст ёки оқ рулон қоғоз тўшалган тоза полга юзаси билан жойлаштирилади. Расмнинг тескари томони оқ рулон қоғоз билан ўралади. Расм устига қиррасига параллел равишда қолипли вал ўрнатилади. Расмнинг чети валга зич ёпиштирилади, обой михлар билан қотирилади ва орасига рулон қоғоз жойланади. Расмнинг полотноси ярим айланишда валга кириши керак. Валга уч нафар ёки камида икки нафар шахс иштирокида жойлаштирилади. Жойлаштиришда расмнинг полотносида камчилик бўлмаслиги керак.

Валга ҳажмига қараб 10 тагача расм жойлаштирилиши мумкин. Расмлар валга жойлаштирилгани сайин ҳар бир кейинги жойлаштирилаётган расмнинг чети тасма ёрдамида ёки истисно тарзида ип билан аввалги расмнинг чеккасига ёпиштирилади. Охирги расм чеккасининг қирраларига тасма тикиб қўйилади, улар валнинг иккала учига қоқилган михларга қотирилади. Арқон боғлангач, михлар охиригача қоқилади.

Валга солинган холстларнинг чеккаси ҳар бир томондан 5-10 см масофада қолип чеккасигача етмаслиги керак. Расмлар солинган вал рулон қоғоз билан ўралади, сўнгра спирали бўйлаб сув ўтказмайдиган синтетик плёнка ёки клеёнка билан ўралади ва қутига жойлаштирилади.

Расмлар солинган вал горизонтал ҳолатда ташилиши керак.

 

Ёғочда темпера билан ишланган расмларни жойлаштириш

28. Жойлаштиришдан олдин темпера билан ишланган расмлар ҳажмлари бўйича гуруҳланади, ўрамлаш идиши уларга кўра буюртирилади.

29. Барча экспонатлар жойлаштирилишидан олдин оқ фланель билан ўралади. Қизил қатлам мум калька, папирос ёки микелант қоғоз билан олдиндан ёпилади.

30. Кичик ҳажмли темпера билан ишланган рассомлик асарлари горизонтал ҳолатда қутига жойлаштирилади. Экспонатлар жуфт-жуфт қилиб битта расмнинг қизил юзаси бошқа расмнинг қизил юзасига қарама-қарши тарзда жойлаштирилади ва бурчакларига юмшоқ прокладка ётқизилади.

Қутининг тубига поролон, пенопласт ёки нова-нова қоғоз солинади. Қути деворлари ва экспонатлар ён томони орасидаги бўшлиқ ғижим қоғоз ўрами билан тўлдирилади.

31. Катта ҳажмли темпера билан ишланган рассомлик асарлари қутига кўпи билан 1-2 тадан қути тубига солинади ва унинг иккита ёнма-ён девори амортизация прокладкалар билан қотирилади. Асарлар юзаси бошқасининг юзасига қарама-қарши ҳолда жойлаштирилади. Қуйида жойлашган асар қизил юзасининг юқори ва қуйи чеккаси бўйлаб қалинлиги камида 2 см бўлган зич қоғоздан ясалган чилвир солинади. Асарлар ён томондан кичик қайроқлар ва тепадан рейкалар билан қотирилади. Асарлар юзалари маҳкамлагичларга тегиб турган жойларда ёстиқлар ётқизилади.

32. Асоси қайиштирилган рассомлик асарлари алоҳида қутиларга жойлаштирилади. Асарлар қутига расм чизилган қатлами пастга юмшоқ прокладкага қаратилган ҳолда жойлаштирилади ва уларга қоғозга ўралган, унинг энг букилган линияси бўйлаб қўйилган (тахта толаси бўйлаб) ўралган қайроқ билан зич ёпиштирилади. Қути деворлари ва тахта чети орасига нова-нова картондан ясалган амортизацион прокладка, тирқиш катта бўлганда эса зич қоғозга ўралган, қутининг ён тарафдаги деворларига қотирилган ёғоч қайроқлар жойлаштирилади.

33. Ёғоч қўнғизлари кучли шикаст етказган асарлар ҳажми бўйича ўзлари мўлжалланган асарларга қатъий мос келадиган алоҳида қутиларга жойлаштирилади. Қути асарлари ва деворлари орасига нова-нова картон ёки поролондан ясалган амортизация прокладкалари жойлаштирилади.

Изоҳ. Бундай экспонатларни истисно ҳоллардагина ташишга рухсат берилади.

Ноёб бичимли бутлар фақат тажрибали реставратор раҳбарлигида жойлаштирилиши мумкин. Кичик ҳажмли бутлар қутига жойлаштирилишидан олдин якка тартибдаги кассеталарга солинади.

 

Графика асарларини жойлаштириш

34. Аквареллар, расмлар ва гравюралар улар музей фондларида қандай папкаларда сақланса, шундай папкаларга солинади. Папкалар ҳажмлари бўйича гуруҳларга бўлинади, қоғозга ўралади, нам ўтказмайдиган икки қатламли пакетларга солинади, сўнгра горизонтал ҳолатда қутиларга жойлаштирилади. Қутидаги барча бўшлиқ ўрамлаш материали – поролон бўлаклари ёки ғижим қоғоз ўрами билан тўлдирилади. Қутилар ичкаридан дерматин ёки клеёнка билан елимланади. Битта қутига графика асарларидан иборат кўпи билан 4 та папкани солиш зарур.

35. Графика асарларини паспартуга йиғилган ҳолда, зарур бўлса, ойна остида ва ромларда жойлаштириш зарур. Жойлаштиришдан олдин шиша ун елим сепилган тилим-тилим қоғоз ёки ёпишқоқ синтетик тасма билан елимланади. Тасма четлари ромгача 1 сантиметрга етмаслиги керак.

Эски, бадиий ёки муаллифлик монтировкасидаги бадиий графика асарлари ўрамлашда қисмларга ажратилмайди. Бундай асарлар қутига жойлаштиришдан олдин шиша ва ён томонидан поролон прокладкали, олд томонидан пенопластли якка тартибдаги ёғочдан ясалган кассеталарга солинади.

36. Кўмир билан чизилган пастеллар ва расмларни фақат истисно ҳолларда ва албатта шишага солинган шаклда ташишга рухсат берилади. Шиша олдиндан елимланади. Пастелларни ўрамлашда ҳеч қандай тебранишга йўл қўйиб бўлмайди (мих қоқиш қатъиян ман этилади). Шишага солинган пастелли қутилар вертикал ҳолатда ташилади.

Археология ва ҳайкалтарошлик буюмларини ўрамлаш

37. Археология ва ҳайкалтарошлик буюмларининг ажратиладиган қисмлари алоҳида солинади. Жойлаштиришдан олдин ҳар бир буюм қоғоз билан ўралади, у ингичка арқон билан қотирилади ва тулламайдиган ёруғ матодан тўқилган ғилофга жойлаштирилади. Мумланган ва парафинланган қоғоз ишлатиш қатъиян ман этилади.

38. Ўртача ва катта ҳажмли археология ва ҳайкалтарошлик буюмлари (гипсдан ташқари) якка тартибдаги ҳолларга қараб юмшоқ прокладкали ёки тахта тиргакли узун тахтачалар билан қотирилади. Маҳкамлагичлар ўрамдаги ҳайкалтарошлик буюмлари қимирламай туришини ва унинг нозик қисмларига босим имкон қадар кам тушишини таъминлаши керак. Қутидаги барча бўшлиқ ўрамлаш материали билан зич тўлдирилади.

39. Нам ютадиган материаллардан (терракота, гипс, ёғоч, мармар, оҳак ва ҳоказолардан) ясалган археология ва ҳайкалтарошлик буюмларини жойлаштиришда у синтетик плёнкадан ясалган сув ўтказмайдиган ғилофга жойлаштирилади. Археология буюмлари, гипс ва сополдан ясалган ҳайкалтарошлик буюмлари қутига жойлаштирилади, унинг тубига камида 5 сантиметрлик поролондан ясалган юмшоқ прокладка олдиндан солиб қўйилади. Қутидаги бўшлиқ қоғозга ўралган қиринди ўрами билан тўлдирилади.

40. Йирик археология ва мармар ҳайкалтарошлик буюмлари одатда биттадан қутига жойлаштирилади. Қутига иккита асар жойлаштирилганда уларнинг ҳар бири бир-биридан деворлар (поролон-фанер-поролон) билан ажратиб олинади ва 38-бандда кўрсатилганидек қотирилади.

41. Йирик археология ва ҳайкалтарошлик буюмлари учун қутилар олдиндан тайёрланмайди, улар ўрамлаш жараёнида яратилади (16-банд).

42. Майда археология ва ҳайкалтарошлик буюмлари “Безак-амалий санъат, нумизматика экспонатларини жойлаштириш” бўлимида кўрсатилган усул бўйича жойлаштирилади.

 

Безак-амалий санъат, нумизматика экспонатларини жойлаштириш

43. Сопол, шиша, чинни буюмларни жойлаштиришда уларнинг ҳар бири қалин қоғоз, сўнгра вата, лигниндан ясалган чилвир билан, сўнгра яна қоғоз билан ўралади ҳамда шпагат билан боғланади. Ҳар бир деталь алоҳида ўралади. Ўрамлаш жараёнида юмалоқ шаклга келган асарлар камида 5 сантиметрлик поролондан ёки қоғозга ўралган қириндидан ясалган ёстиқ олдиндан тўшалган қутиларга жойлаштирилади. Пастга оғирроқ буюмлар, тепасига енгилроқ ва нимжонроқ буюмлар солинади. Алоҳида пакетларга солинган асарлар ўша ўрамлаш материали билан жойлаштирилади ва қутидаги барча бўшлиқ тўлдирилади. Бўш жойлар шундай зич тўлдирилиши керакки, ташиш вақтида улар қимирламаслиги лозим. Жуда нозик асарларни жойлаштиришда юмшоқ жилддан ташқари уларни кичик енгил фанер қутилар ёки картон коробкаларга жойлаштириш зарур. Улар ўз навбатида умумий қутига жойлаштирилади. Ички қутилар деворлари орасидаги маконни қуруқ қиринди ёки бошқа амортизация материали билан тўлдириш зарур.

44. Жуда қимматли ва нозик асарлар қоғозга ўралади ва ҳар бири уларнинг шакли бўйича ясалган махсус футлярга ёки якка тартибдаги картон, сўнгра фанер коробкаларга солинади. Айрим ҳолларда асарлар бевосита фанер коробкага солинади ва унга асар шаклини такрорлайдиган махсус вкладиш билан қотирилади. Асарлар солинган фанер коробкалар ёки футлярлар умумий қутига солинади, ундаги бўшлиқ ўрамлаш материали билан зич қилиб тўлдирилади.

45. Ҳам ҳажми, ҳам шаклибўйича бир хил бўлган чинни ва фаянсдан ясалган ликобча ва лаганча 2 ярусдан ортиқ бўлмаган экспонатларга мўлжалланган қутиларга солинади. Буюмлар (ҳар бири) зич ўров қоғози варақлари билан ётқизилади ва зич дасталар билан қиррага қўйилади.

Шакли ва ҳажми ҳар хил бўлган ноёб ликобча ва лаганча 44-бандда кўрсатилган усул бўйича якка тартибда солинади.

46. Матоларни ўрамлаш учун қутилар ички сақлагич қопқоқ ва улар солинадиган олинадиган жавонлар билан таъминланган бўлиши керак. Матолар материал ортиқча букилмайдиган қилиб қутига жойлаштирилади ва тоза қоғоз варақлари билан ётқизилади. Улар олдиндан нам ўтказмайдиган пакетларга жойлаштирилади.

47. Гиламлар ва шпалерлар ташишдан олдин валга ўралади. Гиламлар ва шпалерлар қоғознинг икки қатлами билан ётқизилади ва тук билан ичкарига ўралади. Қоғознинг юқори қатлами скипадар билан ишлов берилиши керак. Ўрашда гиламда буришиқ жойлар пайдо бўлмаслигини кузатиш керак. Валнинг узунлиги унга ўралган гиламлар ёки шпалерлар кенглигидан ҳар бир томондан 10 сантиметрга узунроқ бўлиши керак. Қутига жойлаштиришдан олдин гилам ва шпалерлар солинган вал нам ўтказмайдиган материал билан ўралади ва қути деворига тегмайдиган қилиб қутига қотирилади.

48. Кичик ҳажмли гиламлар ва шпалерлар матолар каби жойлаштирилади.

49. Жиҳозни ўраш учун қутилар унинг шакли ва ҳажмларига қараб тайёрланади. Жойлаштиришдан олдин жиҳоз қоғоз билан ўралади ва мато билан қопланади. Жиҳоз қутида узун тахтачалар билан қотирилади. У маҳкамлагичларга теккан жойларда дағал газлама ёки матога ўралган қириндидан ёстиқлар ётқизилади. Жиҳознинг олинадиган ёки яхши қотирилмаган деталлари ўрамлашда олиб қўйилади, қоғозга ўралади ва ўзи детали бўлган қисмларга боғланади.

50. Устига ёзилган конвертларда сақланадиган танга ва монеталар кичик ғаладон ва қутичаларда ушбу конвертларга солинади. Махсус шкафлардаги ковшларда (планшетларда) – ковш қутилари ёки чуқурчаларида сақланадиган нумизматика тўплами тангалари ва медалларини жойлаштиришда улар қутичалар ва ёрлиқчалар билан бирга жойидан олинади ҳамда рақамланган қоғоз конвертларга солинади, улар кичик ғаладон ёки қутиларга (зичлаштирилмай) жойлаштирилади. Жуда нозик тангаларни момиқ билан ётқизиш зарур. Уюмлар бошқа тангалардан алоҳида қилиб бутунлигича жойлаштирилади.

51. Металл буюмлар сопол ва идишдан ясалган буюмларга ўхшаш тарзда солинади. Аввал юпқа қоғоз ёки лигнин, сўнгра қоғоздан ясалган чилвир ва яна қоғоз билан ўралади ёки алоҳида қутиларга жойлаштирилади. Тош, эмаль, питрадон билан безатилган буюмларни ўрамлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Бадиий лаклардан ясалган буюмлар дастлаб микелант қоғозга, сўнгра лигнин ёки момиқ билан зичлаштирилган ҳажми бўйича махсус тайёрланган картон коробкаларга жойлаштирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ______ январдаги _____-сон қарорига
3-илова

Музей биноларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш
меъёрлари

 

I. Умумий қоидалар

1. Музейлар музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, тўплаш, аниқлаш, ўрганиш, эълон қилиш, намойиш қилиш ҳамда маданий-маърифий ва таълим фаолиятини амалга оширишга мўлжалланган.

2. Музейлар ўз экспонатлари воситасида кўп қиррали фаолият олиб борувчи махсус илмий-тадқиқот ва маданий-маърифий муассасалар турига киради.

3. Музей ихтисослиги, ўзига хос фаолияти, ҳудудларнинг миллий ўзига хослиги, шаҳарсозлик хусусиятлари музей биноларини лойиҳалаштиришда асосий омил бўлиб ҳизмат қилади.

Ҳар бир музей ўзининг муайян коллекцияси ва фаолият шаклидан келиб чиқиб индивидуал меъморий-бадиий ечимга эга бўлиши лозим. Музейларнинг асосий ҳусусияти – экспонатлар сонининг кўпайиб бориши, экспозициянинг кенгайиши ва тўлдириб борилиши ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда музейлар учун бир хил типдаги нормага асосланган биноларни лойиҳалаштириш тавсия этилмайди. Ушбу тавсияларнинг мақсади ҳам шунда – музейларни, энг аввало, кенг тарқалган бадиий ва тарих музейларини лойиҳалаштиришнинг асосий талаблари ва принципларини кўрсатиб беришдир.

4. Янги музей очишда ёки мавжудларини реконструкция қилишда ҳудуддаги мавжуд музейлар, маданий мерос объектлари ва бошқа кўргазма фаолияти билан шуғулланувчи муассасалар билан ўзаро мутаносиблигидан келиб чиқиш лозим. Бунда ҳудуднинг тарихи, табиати, жамият тараққиёти, санъати, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётдаги замонавий ютуқларини қамраб олган яхлит музей-кўргазма тизимини яратиш энг самарали усул ҳисобланади.

Шу жиҳатдан ҳар бир ҳудуд учун марказлашган фонд омборлари, лабораториялар ва устахоналарга эга бўлган музей ёки ихтисослашган махсус музей тармоғини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

II. Марказлашган музей тизимларини яратиш

5. Муайян ҳудуднинг музейларини (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган ихтисослиги ёки ҳудудий белгиси бўйича марказлашган музей тизимларини ташкил этиш музейлар моҳияти тузилмасини такомиллаштиришнинг истиқболли йўналиши ҳисобланади.

6. Марказлашган музей тизими, одатда, қуйидаги тузилмага эга:

бош музей;

филиаллар;

бўлим (сектор) мақомидаги музейлар ёки филиаллар;

алоҳида биноларда, музейлаштирилган маданий мерос объектларидаги мустақил экспозициялар.

Айрим ҳолларда марказлашган тизимлар филиаллар сифатида ягона Маъмуриятга бўйсунган ҳолда бош музейсиз фаолият кўрсатиши мумкин. Музейнинг тизимдаги ўрнини бинолар таркиби ва бино маъмурий қиёфасининг хусусияти белгилайди.

7. Музей бирлашмалари фаолиятининг негизи бошқарувини марказлаштиришга асосланади, яъни илмий-тадқиқот, илмий-маърифий, хўжалик ва молиявий фаолиятни ягона режалаштириш, музей фондларини ҳисобга олиш, сақлаш, туркумлаш ва улардан фойдаланишнинг ягона тизимига асосланади.

Марказлаштиришда ҳудуднинг барча музейлари учун умумий бўлган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган бирлашган бўлимлар ва хизматларни ташкил этиш имконияти пайдо бўлади. Бирлашма тузилмаси бу борада анча ўзгарувчан бўлади, маҳаллий ўзига хосликларга осон мослашади. Музей экспозицияларининг меъморий-бадиий ечимларини ишлаб чиқиш ва уларни техник жиҳозлаш учун ўзига хос таркибий бўлинма ажратиш долзарб ҳисобланади. Маданий мерос объектларини ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида доимий ва режали иш олиб борилиши туфайли ёдгорликларни илмий тарғиб қилиш, реставрация қилиш ва музейификациялаш бўлимларини ташкил этиш зарур. Айрим ҳолларда бирлашган музей-қўриқхонага маданий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш функциялари юкланади. Шундай қилиб, марказлашган илмий бўлимлар, лабораториялар, устахоналар, фонд омборларини маҳаллий шарт-шароитларни, бирлашманинг аниқ ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олиб, махсус жиҳозланган бинода қуриш мақсадга мувофиқ.

8. Марказлашган музей тизимларини ташкил этишда бош режани ишлаб чиқиш биринчи галдаги вазифа ҳисобланади. Музейлар, илмий муассасалар, жамоатчилик, ёдгорликларни қўриқлаш органлари, ижодий уюшмалар, манфаатдор вазирлик ва идоралар уни тузишга жалб этилиши лозим.

Бош режада мавжуд музейларнинг ташқи кўринишига аниқлик киритилади. Истиқболда режалаштирилган экспозициялар мавзуси, жойлашуви, ҳамда музейлаштирилиши белгиланган тарихий ва маданий ёдгорликлар ҳолати, реставрация ишлари муддатлари ойдинлаштирилади. Янги экспозицияларни очиш вақти ва янги қурилишни ҳисобга олган ҳолда музейлар бутун тизимига комплекс хизмат кўрсатиш имконияти аниқланади. Бош режа ҳудуднинг музей иши ривожланиши хусусиятини белгилайдиган илмий концепция асосида меъморлар иштирокида ишлаб чиқилади. Илмий концепция ва бош режани ишлаб чиқишда марказлашган музей тизимларида ҳудудий музейлар тармоғига жиддий ўзгартишлар киритилади. Биринчи навбатда периферия музей тармоғи бир хиллиги енгиб ўтилади. Стереотип туман ва шаҳар музейлари ушбу ҳудуд учун муҳим бўлган тарихий воқеаларга, халқ хўжалиги тармоқларига, маданият ва санъат ҳодисаларига бағишланган ихтисослашган музейларга айлантирилади.

Аксарият ҳолларда тармоқда етарли даражада келтирилмаган ихтисосликларни ривожлантириш назарда тутилади: халқлар дўстлиги, санъат, илм-фан ва техника, халқ ижоди, шаҳарлар ва корхоналар тарихи, шунингдек муайян воқеаларга (масалан, сиёсий ўзгаришларга) бағишланган экспозицияларни яратиш кўзда тутилади. Экспозициялар турфа-хиллиги ривожланиши билан уларни меъморий-бадиий намойиш этиш вазифаси юзага келади.

Мавзу бўйича ихтисослик қатор омиллар, биринчи навбатда у ёки бу воқеалар аҳамияти, умумий тарихий жараёнда ҳудуд тарихи даврлари, буюк шахслар, фондларда маҳаллий рассомлар тўпламлари, қимматли тўпламлар ва ноёб материаллар борлиги билан белгиланади. Музейнинг мавзу бўйича ихтисослигини ҳудудда музей ишини ривожлантириш бўйича умумий илмий концепция ва бош режа билан бевосита боғлиқлиги муҳим омил ҳисобланади.

Тўлиқ ихтисосликдаги туман ва шаҳар тарих музейлари тегишли коллекциялар, зарур экспозиция майдонлари мавжуд бўлган тақдирда вилоят марказидан анча олисда бўлганда ўз долзарблигини сақлаб қолади. Шундай қилиб, марказлашган бирлашмаларида музей тармоғини қулай ва оқилона барпо этиш, экспозицияларнинг илмий ва меъморий-бадиий даражасини тинимсиз ошириш имконияти яратилади.

9. Музей бирлашмаларининг ўзига хос хусусияти экспозиция фаолиятини куча­йиб бориши белгиланиб, бунда музей буюмларининг намойиш этилишини 8 фоиздан 12-15 фоизга кўтариш имконияти туғилади.  

Кўргазма ишлари ривожланиши ҳам юқори кўрсаткичлар билан ифодаланади: кўргазмалар сони ортади, уларнинг мавзуси кенгаяди, кўргазмалар асл музей материаллари билан бойиб боради, кўргазмаларга қўйиладиган буюмлар сони кўпаяди. Марказлашган музейларда бош музейлар ва филиаллар ўртасида фондлар қайта тақсимланиши ва биринчи навбатда бош музей фондлари ҳисобига филиаллар янги экспозициялари ва кўргазмалари бойиши бирлашмаларда экспозиция ва кўргазма ишларини ривожлантиришнинг зарур пойдевори ҳисобланади: бош музей экспонатлари филиаллар томонидан тайёрланган экспозициялар ва кўргазмаларда 50 фоизгача бўлган миқдорни белгилайди.

10.  Марказлашган тизимлардаги Илмий-фонд ишларида ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўлади, энг аввало, бош музей ва филиалларда асосий жамғарманинг ўсиши кузатилади. Материалларни комплектлаш, шунингдек музейларнинг илмий муассасалар, архивлар, корхоналар, ўқув юртлари билан алоқаларни янада кенгроқ ривожлантириш натижасида олдинга силжиш мумкин. Фонд тушумларининг сезиларли қисми филиалларга тўғри келади, марказлаштирилгунга қадар эса улар оз қисмни ташкил этганди. Шу сабабли фонд омборлари майдонини кенгайтириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Музей буюмларининг айрим турлари бўйича бирлашган ихтисослашган фонд омборлари ташкил этиш истиқболли деб ҳисобланаши керак. Бунда у ёки бу материалга мос режимда музей буюмларини сақлаш учун энг қулай шарт-шароитлар яратилади. Бирлашган ихтисослашган фондлар билан ишлашнинг илмий даражасини кўтариш имконини беради, музей ёдкорликлари муайян турларини ўрганиш билан шуғулланувчи ходимлар малакасини оширишга кўмаклашади. Шунингдек музей жамғармалари айланмасини анча ошириш учун шарт-шароитлар ҳам яратилади, чунки тадқиқотчилар, шунингдек оммавий ахборот воситалари томонидан коллекциялардан фойдаланиш кучаяди.

Марказлашган музей фондларда филиал ашёларига ҳам хизмат кўрсатадиган комплекс реставрация бўлимлари, лабораториялар ва устахоналар ташкил этиш тавсия этилади. Марказий музейлардаги хоналар таркибида янги экспонатлар ва реставрация қилинган экспонатлар учун 500 м2 дан кам бўлмаган махсус заллар бўлиши лозим.

11. Илмий-оммавий иш. Марказлаштирилгандан кейин музейларда ташриф буюрувчилар умумий сони тез ва мунтазам ошиши кузатилади. Бу ўсиш асосан янги ташкил этилган филиалларда содир бўлади.  Филиалларга ташрифларнинг жадал ошиши марказлашган музей тизимларини ривожлантиришга қаратилган қонуний натижадир.

Филиалларга ташрифларнинг жадал ошиши ўз навбатида бирлашган музей тизимининг бошқа муҳим параметри – тизимдаги филиаллар салмоғи ошишига олиб келади. Тизимда филиаллар салмоғи музейфилиаллардаги ташриф буюрувчилар йиллик сонининг умумий бирлашган тизим бўйича ташриф буюрувчиларнинг йиллик сонига нисбати сифатида белгиланади.

Шунингдек, бирлашган музей бўйича ҳам филиаллар бўйича ҳам ўтказилган экскурсиялар, оммавий тадбирлар сони кескин ошади, уларнинг мавзуси кенгаяди,  илмий- оммавий ишларнинг янги шакллари жорий этилиши ҳамда ташриф буюрувчиларга экскурсия хизмат кўрсатиш фоизи ортади.

Илмий-маърифий ишларни ривожлантиришдаги муваффақиятларга қатор ташкилий-методик ва меъморий тадбирларни жорий этиш туфайли эришилади. Қуйидагилар бунга киради: экскурсия ишлари, илмий тарғиб қилишнинг марказлашган бўлимлари ва секторларини ташкил этиш, илмий тарғиб қилиш, филиалларга раҳбарлик қилишнинг илмий-маърифий ишлари, музейдан ташқари ишлар методикалари ва музей рекламаси. Шу туфайли ташриф буюрувчилар контингенти, шунингдек музейларга, филиалларга, тарихий ва маданий ёдгорликларга, хотира жойларига боришни ўз ичига оладиган комплекс экскурсиялар амалиётини кенг жорий этиш амалиёти анча ошади.

Экскурсияларнинг хилма-хил мавзулари салмоғи музейлар экскурсия тематикасида тобора ошиб боради.

Кадрларни тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимини тубдан қайта шакллантириш оммавий ишларнинг илмий, ғоявий ва касбий даражасини ошириш учун катта аҳамиятга эга. Бу тизим барча илмий ходимлар, экскурсоводлар ва ўрта бўғин раҳбар ходимларини ўқитишнинг турли шаклларини қамраб олишни назарда тутади. Бош музей кадрларни касбга тайёрлашнинг марказига айланиши керак. Бирлашган музейда штат ва штатдан ташқари ходимлар учун мактабларни ташкил этиш тавсия этилади.

Бу муаммонинг меъморий хусусияти – аудиториялар ва ўрта ҳисобда 200 ўринга мўлжалланган маърузалар зали бор бўлган махсус марказларни ташкил этишдир.

Илмий-маърифий ишларнинг юксак ғоявий ва профессионал даражаси таҳририй нашриёт фаолияти билан уйғунлик ҳосил қилади.

Бунинг учун музейлар минтақавий маркази биноларида таҳририй-нашриёт ва илмий-методик бўлимларни назарда тутиш зарур.

Музейларни бошқариш ва уларга хизмат кўрсатишнинг минтақавий маркази учун махсус бино (ёки мавжуд биноларни) қуриш ҳудудда музейларнинг яхлит тизимини яратишнинг биринчи даражали вазифаси ҳисобланади.

2.8. Ҳудудий марказий музей биноларининг тавсия этилган таркиби ва майдонлари 1-жадвалда келтирилган.

1-жадвал

т/р

Бино ва хоналар гуруҳлари

Тахминий майдони, м2

1.

Маъмурият ва маъмурий-хўжалик хоналари

150

2.

Илмий-тадқиқот бўлими

100

3.

Илмий-услубий бўлим

100

4.

Ноширлик иши ва АТ бўлими

60

5.

Илмий архив ва кутубхона

200

6.

Меъморий-бадиий устахона

150

7.

Маърузалар зали

180

8.

Экспозиция

2500-4000

9.

Кўргазма заллари

500

10.

Реставрация хоналари

500

11.

Лабораториялар

200

12.

Кинофото лаборатория

100

13.

Фонд хоналари (турлари бўйича)

2500

14.

Ишлаб чиқариш устахоналари

120

15.

Хизмат кўрсатиш бинолари

150

16.

Техник бинолар

Эҳтиёждан келиб чиқиб

 

III. Музейлар классификацияси

12. Музейлар классификацияси муайян тур, ихтисослик, мақом ва тоифага ажратилиши билан белгиланади. Музей тури ижтимоий фойдаланиш хусусияти билан аниқланади. Бунда музейлар Ўзбекистон Республикаси “Музейлар тўғрисида”ги қонунга кўра асосий фаолияти тарихий-маданий қўриқхона ва у билан боғлиқ табиий ландшафт таркибига кирадиган моддий маданий мерос объектларини, шунингдек музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музей-қўриқхоналарга бўлинади.

Шундан келиб чиққан ҳолда музейларни қўриқхона (меъморий ва табиий),   бадиий-меъморий, тарих ва маданият, адабиёт, табиат, санъат, ҳарбий, технологик, ёдгорлик (хотира) ва уй музейлари каби турларга ажратиш мумкин. Уларнинг фаолият турига қараб тўртта асосий жиҳатга бирлаштириш мумкин: илмий, илмий-маърифий, ўқув ва оммавий хизмат кўрсатувчи музей турларига тақсимланади:

13. Музей ихтисослиги илм-фан, санъат ёки ишлаб чиқаришнинг муайян соҳаси билан алоқаси (ёки уларнинг мажмуи) билан белгиланади.

Музейларнинг асосий ихтисослик гуруҳлари қуйидагилардан иборат: тарихий, адабий, табиий-илмий, санъатшунослик ва комплекс.

Ҳар бир гуруҳ ичида музейларни ихтисослаштириш давом эттирилади, улар      илм-фан, санъат ва ишлаб чиқаришнинг ички ихтисослигини акс эттиради.

Бадиий-меъморий турдаги музейлар мавзувий музейларга нисбатан кенгроқ кўламни эгаллайди. Меъморий нуқтаи назардан ёдгорлик музейлари ўз ихтисослигидан қатъи назар кўплаб умумий хусусиятларга эга. Бундай музейлар мавжуд ёдгорлик мажмуаси ҳолатидан келиб чиқиб ҳамда экспозиция ва қўшимча хоналар ўлчамини эътиборга олган ҳолда лойиҳалаштирилади.

Ёдгорлик туридаги музейлар қуйидагиларни ўз ичига олади: мемориал музей, мемориал қурилма мажмуаси, диорама ва панорамалар воситасида очиб берилган доимий экспозицияга эга ҳамда комлекс ёдгорлик билан уйғунлашган янги музей биноси.

Тарих ва маданият музейларини лойиҳалаштиришда қуйидаги учта муҳим омилни эътибордан қочирмаслик лозим: тарихий ландшафт ва мажмуалар, музей коллекциялари­нинг тематикаси ҳамда атрофдаги мавжуд ва янги иншоотларнинг уйғунлашувини ифодаловчи жойлар.

Қўриқхона (меъморий ва табиий) музейлар меъморий нуқтаи назардан энг катта мажмуалардир. Асл экспонатларни сақловчи ва уларни намойиш этувчи жой сифатида музей ҳақидаги умумқабул қилинган тушунча қуйидаги тушунчага ўзгартирилди: музей воситалари билан намойиш этиш эмас, балки меъморий-бадиий воситалар билан ёдгорлик яратиш биринчи ўринда туради. Ансамблни меъморий-макон жиҳатидан шакллантиришда атрофдаги меъморий қурилмалар, табиат, мажмуа киритиладиган сақланадиган ёки яратиладиган муҳит муҳим роль ўйнайди. Бундай мажумуа ҳудудида музей бинолари қуриш ишларини лойиҳалаштиришда махсус идораларнинг ҳулосалари олиниши лозим.

Илм-фан ва техника музейларининг алоҳида хусусиятини инобатга олинган ҳолда уларнинг меъморий ечимини мустақил гуруҳга ажратилиши мумкин.

Лойиҳалштириш амалиётида бадиий ва тарихий музейлари энг кенг тарқалган.

15. Музейлар мулкчилик шакли бўйича Ўзбекистон Республикаси “Музейлар тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасига асосан давлат ва нодавлат музейларига бўлинади.

16. Музей тоифаси фондлар ҳажми ва ташриф буюрувчилар сони билан белгиланади.

Музей тоифасини белгилашда коллекция ва ташриф буюришнинг сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинади. Янги ташкил этиладиган музейлар 2-жадвалда кўрсатилган кўрсаткичларга мос келмаслиги мумкин. Бу ҳолда улар III тоифали музей сифатида фаолият юритади. Лойиҳалаштириш жараёнида музейлардаги коллекция миқторига эътибор қаратиш тавсия этилади.

2-жадвал

Кўрсаткич ва фаолият

Музей тоифаси

Олий

I

II

III

Коллекция миқдори.

40 000 дан зиёд

30 000 дан зиёд

25 000 дан зиёд

20 000 гача

Ташриф буюрувчилар сони (йиллик)

40 000 дан зиёд

30 000 – 40 000

20 000 – 30 000

10 000 – 20 000

 

17. Музейлар ўз фаолият даражасига қараб илмий-услубий раҳбарликни амалга оширувчи марказий музейларга, филиаллар тармоғига эга бош музейларга, филиал ёки бўлим (секторлар) ҳуқуқидаги музейларга, мустақил тарзда фаолият юритиувчи музейларга бўлинади.

 

IV. Музейларни ташкил этишда ҳудудий оммавий тармоқ принциплари
инобатга олиш

 

18. Музей ҳажми миқдорини белгиловчи омиллар коллекциялар сони, фонд таркиби ва ашёлар тушуми динамикаси ҳисобланади.

19. Экспозиция майдони музейлар майдонларини ҳисоб-китоб қилиш учун асос ҳисобланади, у одатда умумий майдон ва музейнинг ярмини ташкил этади. Аҳоли сони турлича бўлган шаҳарларда экспозиция майдонларини тақсимлаш ҳар минг кишига камайиб бориш принципига асосланади. Бу ҳолат 3-жадвалда ўз аксини топган.

3-жадвал

 

Музейлар

Аҳоли сони бўйича шаҳарлар гуруҳлари

Экспозиция майдони, 1 м2

Минг кишига экспозиция майдони

Бир йилда 1 минг кишига ташрифлар сони

1 м2                   экспонатлари сони

Музей-қўриқхона*

Йирик

4500 – 5000

1,2

0,2

5

Катта

3000 – 4000

1,5

0,3

5

Ўртача

2000 – 3000

1,0

0,2

3

Тарих ва маданият

(асосан вилоят марказларида)

Йирик

2500 – 4000

1,0

0,3

7

Катта

1500 – 2000

1,5

0,5

5

Ўртача

800 – 1000

1,2

0,5

4

Санъат, Адабиёт, Бадиий

Йирик

3000 – 5000

1,2

0,2

2

Катта

2500 – 4000

1,5

0,3

2

Ўртача

2000 – 3000

1,0

0,2

2

Филиал

(шаҳар ёки туманларда)

Йирик

800 – 1000

0,5

0,1

2

Катта

500 – 800

0,4

0,3

2

Ўртача

300 – 500

0,4

0,2

2

Ёдгорлик ва

Уй-музейлари

Буюк сиёсий, илм-фан, техника, маданият ва санъат арбоблари ҳаёти ва фаолияти билан мемориал мажмуалар (уйлар, хонадонлар ва ҳоказолар) ташкил этилади

Кўргазма заллари

Аҳолиси 100 мингдан зиёд бўлган вилоят ёки шаҳар марказларида биттадан кам бўлмаган миқдорда ташкил этилади.

Амалий санъат музейи

Халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъати умумлашган жойларда ташкил этилади.

Ихтисослик музейлари

Турли соҳалар фаолиятига бағишланган маҳсус музейлар ташкилот ва муассасанинг ички имкониятидан келиб чиққан ҳолда ташкилланади. Бунда экспозиция музейнинг умумий майдонидан 70 фоиздан кам бўлма­ган қисмини ташкил этиши лозим.

 

* Музей-қўриқхона меъморчилик ёдгорликлари мажмуалари, маданият, санъат, археология ёки ўзгача аҳамиятга эга бўлган ва тарихий, илмий, бадиий ёдгорликлар мажмуаси асосида ташкил этилади. Ушбу бўлимда музей-қўриқхоналар учун махсус қурилиши кўзда тутилган биноларнинг талаблари назар тутилмоқда.

 

V. Музейларни жойлаштиришда шаҳарсозлик принциплари.

 

20. Шаҳарсозлик ҳолати, ҳусусан музей жойлашган ҳудуднинг атроф-муҳити музей биносининг меъморий ечимига жиддий таъсир ўтказади. Қурилишдаги функционал талаблар шаҳар қиёфаси ва табиий муҳит билан ҳамоҳанг равишда ҳал этилиши керак.

Ҳамма замонларда қабул қилинганидек, музей жойлашиши мумкин бўлган ягона жой бу шаҳар маркази ҳисобланади ва бу тенденция бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Музейларнинг меъморий ечимини яратилишига қараб шаҳарсозлик ансамблларининг ноёблиги белгиланади. Музейлар сони ва хилма-хиллигини ортиб  бориши, муайян жой билан боғлиқ музейларнинг пайдо бўлиши, ижтимоий ва маданий ҳаётда уларнинг ролини ўзгариши уларга жой танлашга бўлган талабнинг ҳам бузилишига сабаб бўлади. Бунда шаҳар ташқарисида музей қурилганлигига мисоллар ҳам талайгина (қоя-тош тасвирлари, дам олиш масканлари, манзарали жойда этнография, археология, мемориал ва бошқ.). Қишлоқларда кўплаб музейлар очилганлиги аҳолтининг маданий даражаси ошганидан ва шаҳар ҳамда қишлоқ ўртасида фарқ камаётганлигидан дарак беради.

21. Музей биноси учун жой танлашга қўйилган умумий талаблар қуйидагилардан иборат:

шаҳар марказида жойлаштиришга интилиш. Музейлар умумшаҳар ансамблини шакллантиришнинг етакчи объектларидир. Бу талабга риоя этилиши турли туманлардан келувчилар музейга бориш имконияти бир хил бўлишини таъминлайди;

музейни бошқа маданият муассасалари мажмуасига киритиш театр, кўргазма заллари, кутубхона, архив, ахборот маркази, дам олиш масканлари ва бошқалар билан ҳамоҳанг тарзда қуриш. Бу умумийлик музейнинг функционал дастурини янада тўлдиради ва ташриф буюрувчиларнинг янги тоифаларини жалб қилади;

истироҳат боғларига яқинлиги – очиқ экспозиция, шовқин ва ифлосланишдан табиий ҳимояланган ҳамда музейга зарур бўлган соғлом муҳитли зоналар яратиш учун қулай бўлади;

ҳудуднинг етарли майдони. – музей қуриш ва истиқболда уни кенгайтириш учун замин яратади.

Бу талаблар муайян жой ва воқеалар билан боғлиқ ҳолда қурилаётган музейларга тадбиқ этилмаслиги мумкин:

Ҳусусан, мемориал музейларга;

қазиш ишлари ўтказилган жойда, археология музейларига;

корхоналар, муассасалар ва ўқув юрти музейларига;

табиий ва тарихий ладшафтларда жойлашган ёдгорликлардаги музейларга;

очиқ осмон остидаги музейларга, ҳудудга мос равишда, жой характери ва ландшафтидан келиб чиқган ҳолда катта майдонларда иншоотлар қурилмаган жойларга.

22. Музей қуриш учун жой танлашда қуйидаги асосий омилларни ҳисобга олиш талаб этилади:

ижтимоий мақсадлар: музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, аниқ­лаш, тўплаш, маданий, маърифий ва таълим фаолиятини амалга ошириш, ўрганиш, эълон қилиш;

музейни жойлаштириш ва ўзига хослиги: музейнинг умумий тузилмадаги ўрни (марказий, бош, тармоқ), коллекция типи, фондлари, вазифаларини ўсиб бориши    (илмий-тадқиқот, илмий-маърифий, таълим ва дам олиш);

Аҳоли яшаш маскани ҳусусияти: аҳоли сони, жойлашиш тузилмаси, музей қамраб олиши кўзда тутилган ҳудуд, транспорт схемаси, музей қурилиши мўлжалланган ҳудуднинг ривожланиши истиқболлари,  тарихий ва маданий анъаналар, туризмни ривожлантириш омиллари.

Аҳолиси зич жойлашган ҳудудларда, шаҳарлараро транспорт қатнови ривожланган жойларда музей қурилиши уларга истиқболда кўп сонли тамошабин ташриф буюриш учун замин яратади.

табиий муҳит: рельеф, ўсимликлар олами, сув ҳавзалари, геологик хусусиятлар, иқлим шароитлари (экспонатлар сақланиши ва очиқ майдонни ташкил этиш имкониятлари нуқтаи назаридан), ҳудуд шакли ва ҳажми, фойдаланишдаги чекловлар, шу жумладан шовқин, силкинишлар ва ифлосланиш, аҳоли бўш вақтини ўтказиши учун жойнинг яроқлилиги;

шаҳарсозлик билан боғлиқ вазият: ҳудудда бошқа музейлар, ўқув юртлари, илмий муассасалар, дам олиш масканларининг борлиги, шунингдек атрофда меъморий обидаларнинг мавжудлиги музейнинг истиқболдаги ривожланишишига ижобий таъсир ўтказадиган омиллардир. Бироқ атрофда саноат корхоналари, тезюрар магистраллар, темир йўл ва аэропорт каби  қурилмаларнинг жойлашиш салбий ҳолатдир. Бунда музей биносини босқичма-босқич кенгайтириш имконияти бўлмайди;

аҳоли тузилмаси: ижтимоий, маданий ва сиёсий онгининг ривожланганлик дара­жаси, ёш таркиби, таълим олганлик даражаси, сайёҳлар оқими миқдорига қараб музей учун жой танлаш;

транспортдан фойдаланиш имконияти: музей қуриладиган ҳудудда жамоат транспорти тизими, автотураргоҳнинг мавжудлиги, жамоат транспорти бекатига яқинлиги ва музейга пиёда юриб бориш мумкинлиги;

техник-иқтисодий фикрлар: ҳудудни обод қилиш, музей қурилиши билан боғлиқ тадбирларни бажариш (йўллар, коммуникациялар ва ҳоказолар);

махсус талаблар.

музей-қўриқхоналар: меъморий обидалар, табиий ландшафлар, музей экспозициялари ҳамда бошқа инфраструктуранинг ўзаро уйғунлиги

тарих ва маданият музейлари: музей биносини мавжуд коллекциялар моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек экспозиция концепцияси мақсадига мос равишда лойиҳалаштириш.

Санъат, адабиёт, бадиий музейлар: санъат асарлари, адабий мерос ашёлари, бадиий қийматга эга бўлган ашёлар, шунингдек монументал санъат асарлари, ҳаттто очиқ майдондаги илмий экспозициялар моҳиятидан келиб чиқиб музейларни лойиҳалаштириш имконияти.

Музей ҳудудининг ҳимояланганлик ва ҳавфсизлик даражаси, муҳофаза ҳудудини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир.

VI. Музей ҳудудига қўйладиган талаблар

 

23. Музей ҳудуди қуйидаги вазифаларни бажарувчи зоналарни ўз ичига олади: кириш, экспозиция майдони, ҳорлиқ ҳудуди ва хўжалик хоналари.

24. Кириш зонаси музейга ташриф буюришдан олдин ташриф буюрувчиларни мослаштириш, экскурсиялар ва кутиш жойи бўлиб хизмат қилади. Реклама ва ахборот бу ерга жойлаштирилади. Кириш зонаси яқинига автобуслар ва автомашиналар учун турар жойлар жойлаштириш зарур.

25. Экспозиция майдони музейнинг мазмун-моҳияти ёки бинодаги доимий экспозициянинг давоми ҳисобланади. Ҳатто очиқ осмон остидаги турли экспонатларни, санъат ва ҳайкалтарошлик асарларини, археологик ашёларни, халқ меъморчилик ёдгорликларини, машҳур воқеа ва қаҳрамонларга бағишланган композицияларни ифодалайди. Музейларда ҳудудни ҳимоялаш мақсадида кўкламзорлаштириш, дарахт ва бутасимон ўсимликлар воситасида табиий манзаралар яратиш ҳам музей экспозицияси мазмунини акс эттириши лозим.

26. Хордиқ ҳудуди асосан кенг майдонларда жойлашган музейларда (масалан,   музей-қўриқхоналарда) ташриф буюрувчилар дам олиши учун мўлжалланган ва кириш ёки экспозиция ҳудудлари билан туташган жойларда барпо этилади. Бунда музейни лойиҳалаштириш жараёнида табиий ландшафтлар, дарахт ва иншоотлар тузилмасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

27. Хўжалик ҳудуди музей биносидан ташқарида зарур хўжалик иморатларини (гаражлар, омборлар, кучланиш трансформаторлари, назорат шаҳобчалари ва бошқ.) ўз ичига олади. Хўжалик иморатларини музейга келувчи жиҳоз, ускуна ва экспонатларни қабул қилиш ва жўнатиш учун қулай томонида жойлаштириш мақсадга мувофиқ.

Музей ҳудудининг майдони коллекциялар миқдори, ҳажми ва хусусиятига боғлиқ.

Музей биносини яшил ҳимоя ҳудудини яратиш мақсадида ҳамда келгуси истиқболларини кўзда тутган ҳолда шаҳарсозлик қурилмалари ва йирик магистраллардаги қизил чизиқдан камида 15 метр масофада жойлаштириш зарур

Музей ҳудуди келажакда бинони кенгайтириш имкониятини албатта назарда тутиши лозим.

28. Экспозиция ва музей ҳудуди майдонлари боғлиқлиги қуйидагича:

 

 

4-жадвал

Экспозиция майдони, м2

500 – 800

800 – 1000

1500–2000

2000– 3000

2500 – 4000

4500 – 5000

Музей ҳудуди

майдони, га

0,5

0,8

1,0

1,5

2

3

 

VII. Функционал лойиҳалаштириш.

 

29. Экспонатларни сақлаш ва ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш музейлар фаолиятининг асосини ташкил этади. Бунда ҳудудлар тузилиши, таркиби ва майдонини алоҳида белгилаш лозим.

5-жадвал

Экспонатларни сақлаш

Функция

Жой

Намойиш

Экспозиция ва кўргазма заллари

Тўплаш ва сақлаш

Фонд омборхонаси, реставрацион устахоналар

Ўрганиш

Иш хоналари

 

6-жадвал

Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш

Функция

Жой

Қабул

Вестибюль, маърузалар зали, тўгарак ва бошқ.

Намойиш

Экспозиция ва кўргазма заллари

Ахборот

Ахборот хизматлари, кутубхона

 

30. Музейларни лойиҳалаштиришда икки асосий техник йўналишга қатъий амал қилиш керак – ташриф буюрувчилар ва экспонатлар ҳаракати йўналишига.

Музейлар фаолиятининг асосий турлари коллекцияларни шакллантириш ва сақлаш, илмий-тадқиқот, доимий экспозицияни ташкил этиш, кўргазмалар яратиш,

маданий-маърифий фаолият ва бошқа.

31. Коллекцияларни шакллантириш ва сақлаш. Маълумки, музейларнинг функционал вазифаси ўзига хос воситалар ёрдамида амалга оширилади. Бунда музей ашёлари ва коллекциялари унинг асосини ташкил этади.

Музейнинг соҳавий мансублигига қараб фондлар шакллантирилади, ҳисобга қўйилади ва тўлдириб борилади. Экспонатларнинг аҳамиятига қараб музей фондлари асосий ва илмий-қўшимча экспонатларга тақсимланади.

Муаммонинг меъморий жиҳати экспонатлар турлари бўйича фондларни сақлаш учун махсус хоналарга, фондлар ходимлари учун иш хоналарига, илмий архивни сақлаш хоналарига, коллекцияларни мунтазам тўлдириш учун захира майдонларига эга бўлиш заруратини, доимий экспозицияни янгилаш ва кўргазмаларни ташкил этиш имкониятини ўз ичига олади.

Музей фондларининг ўсишига қараб фонд хоналарига бўлган эҳтиёж ҳам ортиб боради. Шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда музейларни лойиҳалаштиришда келгусидаги зарурий хоналарни ҳам назарда тутиш лозим.

32. Илмий-тадқиқот ишлари бир нечта босқичдан таркиб топган: ашёларни аниқлаш ва таркибларга ажратиш, илмий ишлов бериш, фондлар ва экспозицияларга жойлаштириш. Музей тўпламларини илмий тавсифлаш келгусида каталоглар ва бошқа илмий-кўмакчи ҳужжатларни шакллантиришда негиз вазифасини ўтайди. Музей ашёларига илмий тавсиф бериш ва уларни қайта ишлашнинг якунловчи босқичи ушбу ашёлар иштирокидаги экспозицияни ташкил этиш ҳамда илмий натижаларни эълон қилиш ҳисобланади.

Фонд коллекцияларидан эркин фойдаланиш музей ходимлари томонидан       илмий-тадқиқот  ўтказилиши учун кенг имконият яратади.

Илмий-тадқиқот ишлари режаси музейни ривожлантиришга доир илмий конепция, экспозицияларни расмийлаштириш бўйича тематик тузилма, тематик-экспозиция режалари ва меъморий-бадиий тадбирлар ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Бош музейлар филиалларга илмий-методик ёрдам кўрсатади.

Кутубхонага яқин жойлашган махсус кабинетлар илмий иш учун мўлжалланган. Кутубхона музей ихтисослигига мувофиқ ўз жамғармаларини тўлдиради, музей ходимлари ва ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатади.

33. Илмий ишлар учун мўлжалланган хоналарда ҳар бир бўлим (сектор) бошлиқларига 10 м2, илмий ходимларга 5 м2 майдон назарда тутилиши лозим. Кутубхоналар учун жойлар майдонлари 7-жадвалда келтирилган.

7-жадвал

Жойлар (зоналар)

Ўлчов бирлиги

Майдони, м2

Китобхонларга хизмат кўрсатиш жойлари.

Бир ўриндиқли столларда ўқиш жойи

1 ўрин учун

3

Ҳудди шундай, икки ўриндиқли столларда

1 ўрин учун

2,5

Очиқ фойдаланиш мумкин бўлган ҳужжат­лар­дан фойдаланишда

1000 та ҳужжат учун

5

Китоб бериш ва қабул қилиш бўлими

1 та бўлим учун

6

Сақлаш ва хизмат кўрсатиш хонлари

Очиқ фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳуж­жат­лар­дан фойдаланишда

1000 та ҳужжат учун

5

Китобларни сақлашда

1000 та китоб учун

6

Китобларга ишлов бериш хонаси

1 ўрин учун

6

 

34. Доимий экспозиция – музей фаолиятининг асосий бўғини. У асосан илмий ишлов берилган ҳақиқий ва илмий-ёрдамчи экспонатлардан шаклланган бўлади. Экспозицияга қўйилган асосий талаб­лар: илмий концепция билан яхлит тарзда ишлаб чиқилган меъморий ечим ишлаб чиқиш, ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароит (эркин ҳаракатланиш имконияти, ёруғлик, ахборот бериш, якка тартибда ва гуруҳлар таркибида сайр қилиш имконияти, ногиронлар учун махсус йўлаклар ҳамда турли тоифадаги ташриф буюрувчилар манфаатлари ҳисобга олинган қулайликлар) яратиш; музей коллекциялари мажмуаси ва айрим қўшимча материаллар негизида ишлаб чиқилган мавзувий экспозия режасига мувофиқ бадиий ифодалаш йўли билан намойиш этиш, экспонатлар сақланиши эътиёт чораларини кўриш (ёритгичлар, ҳарорат-намлик режими, муҳофаза қилиш чоралари).

Музейнинг меъморий ечими бевосита музей биносидаги экспозиция билан бирга очиқ майдондаги экспозицияни ўз ичига қамраб олиши лозим.

Шунингдек, музейларда ташриф буюрувчилар музей ҳақидаги дастлабки маълумотни оладиган ҳамда тантанали тадбирлар ўтказиладиган кириш зали бўлиши мақсадга мувофиқ.

35. Кўргазма фаолияти музейнинг жамият ҳаётида иштирок этадиган фаол шакли ҳисобаланади. Кўргазмалар музейнинг ўз коллекциялари ёки бошқа муассасалар коллекциялари ҳисобидан ташкилланиши мумкин. Улар музейларда ўз коллекцияларини намойиш қилиш имкониятини кенгайтиради, ташриф буюрувчиларнинг янги тоифаларини жалб қилишга ёрдам беради. Кўргазмалар ўтказишнинг иккита асосий шакли мавжуд: бевосита музейрнинг ўзида ҳамда музейдан ташқаридаги кўчма кўргазмалар. Бу ўз навбатида махсус кўргазма заллари ва транспорт воситаларига эҳтиёж туғдиради.

Кўргазма залларига қўйилган асосий талаблар:

вестибюлга яқинлиги, тўсиқсиз (бошқа хоналардан ўтмай) фойдаланиш имконияти:

атрофдаги экспозиция ва бадиий ечимдан холилиги;

осон ва тез ўзгартириш имконияти.

Залларда кўргазма ускунаси ва инвентарь сақлаш учун махсус жойларни назарда тутиш мақсадга мувофиқ.

Олий ва I тоифали музейларда кўргазма заллари учун махсус кириш йўлаклари имкон қадар фонд хоналарига яқин жойлаштирилишини лойиҳалаштириш мақсадга муво­фиқ.

36. Кўргазма заллари музейдаги умумий экспозиция майдонининг таҳминан
10-20 % ни эгаллаши мумкин. Уларнинг нисбати
8-жадвалда келтирилган.

 

8-жадвал

Музейлар

Экспозиция майдони, м2

Кўргазма зали, м2

0,2

2

Музей-қўриқхона

4500 – 5000

500

3000 – 4000

450

2000 – 3000

300

Тарих ва маданият

2500 – 4000

350

1500 – 2000

250

800 – 1000

200

Санъат, Адабиёт, Бадиий

3000 – 5000

450

2500 – 4000

300

2000 – 3000

250

Филиал

(шаҳар ёки туманларда)

800 – 1000

200

500 – 800

150

300 – 500

100

Ёдгорлик ва

Уй-музейлари

Бино лойиҳаси имкониятидан келиб чиқади.

 

Амалий санъат музейи

Бино лойиҳаси имкониятидан келиб чиқади.

 

 

37. Маданий-оммавий ишлар кўргазма, экскурсия, маъруза, конференция, учрашув, кеча, суҳбат ва бошқа турдаги оммавий тадбирлар ўтказишни, кинофильмлар намойиш этиш, тўгараклар ишини юритиш каби тадбитрларни ўз ичига олади. Бу эса бино тузилмасига маърузалар зали ва тўгарак хоналари киритилишини назарда тутади.

Музей ҳажмига қараб хоналарнинг миқдорий хусусиятлари қуйидагича ўзгариб туради:

Филиал (шаҳар ёки туманларда) ёки бўлим мақомидаги музейларда экспозиция майдонидан универсал тарзда фойдаланиш мумкин;

2000 м2 гача экспозиция майдонига эга музейларда 60 ўринга мўлжалланган маърузалар зали ва 20 ўринли тўгарак хонаси лойиҳалаштирилади;

3500 м2 гача экспозиция майдонига эга музейларда 100 ўринга мўлжалланган маърузалар зали ва 15 ўринли 2 та тўгарак хонаси лойиҳалаштирилади;

5000 м2 гача экспозиция майдонига эга музейларда иккита зал – 200 ўринга мўлжалланган конфренцзал ва 100 ўринга мўлжалланган маърузалар зали ҳамда 15 ўринли 3 та тўгарак хонаси лойиҳалаштирилади;

Айрим музейлар фаолият турига қараб бу ўлчамларга ўзгартириш киритиши мум­кин.

Айрим йирик музейларда эса (музей-қўриқхонлар, тарих ва маданият, санъат, ва бошқ) турли ҳукумат мукофотларини топшириш жарёнлари, хаваскорлик ва этнографик ансамблларининг чиқишлари ёки бошқа турдаги оммавий тадбирлар ўтказилишини инобатга олган ҳолда тадбир иштирокчилари учун махсус хоналар қуриш назарда тутилиши лозим.

Бунда тадбир ўтадиган жойларни (маърузалар зали, кўргазмалар зали ва бошқ.) вестибюлга бевосита яқин жойда лойиҳалаштирилади. Уларда мустақил тарздаги чиқиш йўлакларини назарда тутиш мақсадга мувофиқдир.

38. Коллекцияларни сақлаш бўйича музейлар турли тадбирлар ўтказиб боради. Бундай табирлар асосан коллекция музей фондида сақланаётган вақтда амалга оширилса, маълум бир қисм коллекцияни экспозицияда намойиш этилаётган вақтда ҳам эҳтиётлаш чораларини кўриш мумкин.

Музей фонди экспонатлар сони ва сифати жиҳатидан турли-туманлиги билан ифодаланади. Сақлаш чоралари экспонатларнинг турлари бўйича ташкилланади.

Экспонатларни сақлашга қаратилган чораларнинг асосийси консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш ҳисобланади. Музей ҳажми ва унинг тизимидаги экспонатлар аҳамиятига қараб битта умумий комплекс – реставрация устахонасидан лабараториялар мажмуасигача қуриш назарда тутилади. Бунда базавий фонд хоналари, устахоналар ва лабораториялар ташкил этиш, бир нечта музей фондларини марказлаштириш шароитида уларга хизмат кўрсатишнинг прогрессив шаклини қўллаш аҳамиятга моликдир.

Ташриф буюрувчилар билан ишлашда фаолиятнинг анъанавий шакллари – умумий экспозицияни тамоша қилиш билан чекланиб қолмай реставраторларнинг иш жараёнини кўрсатиш имконияти назарда тутилиши лозим.

 

VIII. Хоналар таркиби ва ўзаро алоқаси

39. Музейлардаги хоналар асосий, қўшимча ва хизмат кўрсатувчи каби хоналарга бўлинади.

40. Ташриф буюрувчилар ёки музей ходимлари кўп фойдаланишига қараб хоналар қуйидаги иккита асосий ҳудудга бўлинади: А – ташриф буюрувчилар ҳудуди, Б –хизмат кўрсатиш ҳудуди.

41. Музей хоналари ва уларнинг функционал ҳудудлари 9-жадвалда келтирилган.

9-жадвал

т/р

Мақсади бўйича хоналар тури

Музейнинг хоналарининг функционал ҳудудлари

А

Б

1.

Асосий

Экспозиция ва кўргазмалар заллари

 Фонд хоналари

2.

Қўшимча

Маърузалар зали, тўгарак хонаси, ҳорлиқ зонаси, маълумот хоналари

Ходимларнинг иш хоналари, лабораториялар, устахоналар, кутубхона

3.

Хизмат кўрсатувчи

Вестибюль, гардероб, буфет, киоска, чекиш хонаси, санузеллар

Хизмат вестибюли, хўжалик омборхонаси, жиҳозлар учун хоналар, санузеллар, техник хоналар

 

42. Музей ҳудудларини тақсимланиши музей ихтисослиги, ҳажми, коллекцияси миқдори ва аҳамиятига боғлиқ. Ушбу тақсимотнинг таҳминий нисбатлари қуйидагича:

экспозиция заллари – 45-55 %;

фонди омборхоналари – 20-25 %;

қўшимча ва хизмат кўрсатиш жойлари– 25-35 %.

43. Функционал мақсади ва ички ўзаро алоқаси умумийлигидан келиб чиқиб, музей таркибидаги ҳудудларнинг қуйидаги асосий гуруҳларга ажратиш мумкин:

вестибюль;

экспозиция заллари;

маъруза заллари;

маъмурий, иш ва қўшимча хоналар;

фонд хоналари;

лаборатория ва устахоналар;

техник хоналар.

44. Вестибюль. Музейнинг меъморий ўзига хос муҳити вестибюлдан бошланади. Бу ерда ташриф буюрувчилар музей тўғрисидаги илк таасуротларни олади.

Музейнинг ўзига хос лойиҳаси ва муҳитини яратиш учун вестибюлда қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим: якка тартибда ёки гуруҳлар билан келган ташриф буюрувчилар учун кенг, шинам ва қулай ҳудуд яратиш, маълумотлар билан танишиш имконияти, муҳитга мослашиш, уларни назорат қилиш, чипта сотиш, сувенир ва буклет сотиш каби хизматлар ва шарт-шароитнинг мавжудлигини назарда тутиш керак. Шу ернинг ўзида қисқа вақт давом этадиган кичик кўргазмалар ўтказиш ҳам мақсадга мувофиқ.

Вестибюль музейнинг муҳим коммуникация тармоғи ҳисобланади, у ердан тамоша қилиш йўналишлари бошланади ва тугайди. Вестибюлдан экспозиция, кўргазма ва маърузалар залларига, маъмурият ва тўгарак хоналарига бемалол кириш имкони бўлиши керак. Ташриф буюрувчилар учун бош вестибюлдан ташқари музейларда ходимлар учун хизмат вестибюли бўлиши мақсадга мувофиқ.

45. Вестибюлдаги музей биносининг умумий ҳажмига нисбатан % ҳисобидан қуйидагича тақсимланиш мақсадга мувофиқ;

гардероб учун – 1 %;

сумка, портфель сақлаш учун – 0,5%;

мустақил очиқ майдон ва буфет учун – 2 %.

Касса ва назорат ўтиш жойи учун – 0,05 %;

46. Гардеробни бинонинг асосий кириш йўлагига мос равишда қуриш мақсадга мувофиқ. Музей биноси кўп қаватли бўлган тақдирда гардероб экспозиция заллари, коммуникация узеллари, зиналар ва лифтларнинг ўзаро мутаносиблигини бузмаслик учун асосий ҳаракатланиш йўлакларидан четда жойлаштириш зарур.

Вестибюлда маълумот киоскаси, кичик кўргазмалар учун ҳудуд, соқчилик постлари, шу жумладан ўт ўчириш постлари ҳам лойиҳалаштирилади. Йирик музейларда тиббиёт пункти назарда тутилади. Вестибюлни лойиҳалаштиришда назоратни жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур, у вестибюлни қуйидаги иккита зонага бўлиб туради: назоратгача ва назоратдан кейин.

Назоратгача гардероб, касса, ахборот хизмати, киоскалар, буфет ҳамда унга туташ чекиш ҳудуди, санузеллар каби зоналар кирса, назоратдан кейинги зонага кўргазма ва экспозиция заллари, фонд хоналарига, лаборатория ва устахоналарга етакловчи йўлаклар жойлаштирилади.

Буфет музей ходимлари ва ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланади ҳамда функционал жиҳатдан вестибюль билан боғлиқ бўлиши лозим.

Бошқа хизмат кўрсатиш ҳудуди имкон қадар табиий ёруғликка эга, техник ускуналари бор қўшимча хоналарни ўз ичига олади.

47. Экспозиция заллари бинонинг функционал тузилмаси ва умумий қурилмасидаги энг муҳим элемент ҳисобланади. Залларнинг меъморий ечими жиҳатидан умумий ҳажми, шакли, ўзаро боғлиқлиги, бинодаги бошқа хоналар ва атрофдаги жойлар билан узвийлиги экспозиция мақсади ва ўзига хослигини белгилайди.

Экспозиция залларига қўйилган умумий талаблар:

экспозициянинг мавзувий вазифасига мувофиқ илмий ва бадиий ечими, залларнинг техник имкониятлари назарда тутилганлиги;

бутун музей бўйлаб кесиб ўтиш ва етакчи бўлимларни танлаб тамоша қилиш имкониятининг мавжудлиги;

экспозицияни тўлдириш ёки янгилаш киритиш жараёнида заллардаги маршрутга ўзгартириш киритиш имкониятининг мавжудлиги;

бошқа бўлимдаги очиқ экспозиция билан боғлиқлик;

Экспозиция заллари режасида махсус дам олиш ҳудудларининг мавжудлиги;

Экспозицияларни тайёрлаш жарёнида фойдаланиладиган асбоб-анжомни сақлаш учун алоҳида хоналарни лойиҳалаштирилганлиги.

Экспозиция хоналари фонд ва устахоналар билан ўзаро боғлиқ (хизмат эшиги ёки зинаси) бўлиши керак. Лойиҳалаштириш жараёнида, қаватлар ўртасида оғир юкларни ташиш учун махсус лифтни киритиш лозим.

Экспозиция маршрути бир неча қаватларда жойлашган тақдирда, юқоридан пастга йўналиши қулайроқ ҳисобланади. Экспозицияни лойиҳалаштиришда ташриф буюрувчининг чап томонидан бошлашни назарда тутиш энг самарли усул ҳисобланади. Экспозиция залларидаги ҳаво ҳарорати 18 – 22 °С ва намлиги 55 – 60 % бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ҳарорат-намлик режимини назорат қилиш учун залларни тегишли ускуналар билан жиҳозлаш кўзда тутилади.

Залларда қўриқлаш ва ёнғинга қарши сигнализация назарда тутилади.

Иккинчи ва учинчи қаватларда марказий кириш зали атрофида экспозицияларнинг жойлаштирилиши музей бинолари композициясининг энг кенг тарқалган тури ҳисобланади. Имкон қадар экспозицияни учинчи қаватдан юқорида жойлаштирмаслик керак. Умуман олганда музейларни лойиҳалаштиришда унинг қаватларини уч қаватдан оширмаган маъқул. Музей атрофидаги ландшафт, мавжуд биноларни мослаштириш, меъморий обидалар ёки кўп қаватли композицияларни яратишга қаратилган экспозициялар бундан истисно бўлиши мумкин.

Бир қаватли композиция ҳам асосий жойларни жойлаштириш, ҳам ёритиш нуқтаи назаридан энг кўп қулайлик яратади. Бундай типдаги режалаштиришнинг устун жиҳати шуки, унда табиат билан яқин алоқада бўлиш, музейни ва унинг айрим бўлимларини ўзгартириш ва кенгайтириш мумкин. Ташриф буюрувчилар ва экспонатлар кесишиш йўлларининг камайтирилиши йирик музейлар учун бинолардаги усма-уст композициялар яратишни олдини олади.

Кўп қаватли музейларнинг композицияси вертикал тарзда ҳудудлаштирилади. Бун­да юқори қаватлар экспозиция учун ажратилиб, экспозиция вертикал коммуникациялар ҳамда марказий экспозиция зали ўқи атрофида шакллантирилади. Маъмурият, фонд хонлари, маърузалар зали ва турли хизмат кўрсатиш жойлари қуйи қаватларни эгаллайди. Бундай ечимда вестибюль композицион боғлам ҳисобланади, атрофдаги барча ҳудудни вертикал тарзда шаклланишини боғлаб туради.

48. Бир ва кўп қаватли музей композицияларини таққосланиши 10-жадвалда келтирилган.

10-жадвал

Композиция

Устуворликлар

Камчиликлар

Бир қаватли

Ҳудудлар вазифаси, хона баландлиги ва экспонат хусусиятига қараб ёритиш имконияти, ҳудудларнинг мослашувчанлик ҳусусияти, кенгайтира олиш имконияти, атрофдаги табиий муҳит билан алоқа

Қуриш ва истиқболда кенгайтириш учун ҳудуднинг камлиги, муҳандислик ва коммуникация тармоқларининг узунлиги

Кўп қаватли

Ҳудуддан тежамкорлик билан фойдаланиш, муҳандислик ва коммуникацияларини камайтириш

Бинони кенгайтиришдаги чекловлар ва жойлар майдонларини қайта тақсимлаш. Турли жойларнинг меъморий-режавий жиҳатдан бир хиллиги, экспозицияни яхлит қабул қилишнинг мураккаблиги

 

49. Турли ихтисосликдаги гуруҳлар музейлари учун махсус талаблар. Бадиий музейларда: расмлар экспозициясига эга залларда табиий ёритиш мақбуллиги. Ёруғлик туйнукларини қуёш нуридан имкон қадар ҳимоялаш мақсадга мувофиқ. График асарларни махсус заллардаги экспозицияларга қўйиш талаб этилади.

Ўлкашунослик музейларидаги экспозицияда табиат бўлимини ҳам режалаштириш лозим.

50. Кичик музейлардаги (асосан филиал ва бўлим мақомидаги музейлардаги) экспозицияда турли тадбир ўтказиш жойларини ташкил этиш имкониятини назарда тутиш керак.

 

IX. Экспозицияларни ташкил этиш

51. Экспозицияларнинг бадиий лойиҳалари қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади: илмий-мавзувий концепция ишлаб чиқиш, мавзувий экспозиция режаси ва бўлимларда иш ҳажми сценарийси тузиш. Илмий-мавзувий концепция асосий мавзулар ва бўлимларн таърифлайди, мавзувий экспозиция режаси эса экспонатлар, уларнинг миқдори, намойиш этиш усуллари ва воситалари тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади. Бу ердаги дастлабки икки ҳужжат музейнинг илмий-ижодий ходимлари томонидан тайёрланади.

52. Бўлимлардаги иш сценарийси мавзувий экспозиция режасидан келиб чиқиб, бўлимларнинг ҳусусияти бадиий, сюжет, тасвирий ва техник воситалар ва ҳар бир режа бандини мужассамлаштириш учун зарур усулларни намоён этади. Унда намойиш шакли ва мазмун-моҳияти илмий ходимлар ва рассомларнинг биргаликдаги фаолиятида ўз аксини топади. Сценарий бинонинг меъморий лойиҳалаштирилиши талабларидан келиб чиққан бўлиши керак. Экпозициянинг дастлабки қораламалари, эскизлари сценарийга илова қилинади. Унда экспозициянинг яхлитлигини кўрсатадиган тизим тузиш керак, урғуни тўғри бериш имконияти яратилиши лозим.

53. Экспозиция мазмун-моҳиятини очиб бериш учун ҳар бир мавзуга таалуқли бўлган ва яхлитликка асосланган асл экспонатлар музей экспозициясининг асоси ҳисобланади. Шунингдек жаҳон музейшунослигида кенг қўлланилаётган ноёб ашёларнинг муляжларидан фойдалниш ҳам яхши самара беради. Бунда ашёнинг турли зарарлардан ҳимояланганлик даражаси кучайиб, сақланиш даври узаяди.

Турли тоифадаги ташриф буюрувчилар талабини қондириш учун ёритилаётган мавзуни очиб беришда тақдим этилган материал турли даражада деталлаштирилган ҳолда намойиш қилиш мақсадга мувофиқдир. Бу эса яна бир неча кичик режа ишлаб чиқишни ўз ичига олиши мумкин. Айниқса, махсус дастурланган ахборот-технология воситалари жуда қўл келади. Экспозициянинг бадиий таъсирчанлик даражасини кучайтириш учун унда ҳақиқий экспонат билан бирга яхлит кўриш қаторини ташкил этувчи турли-туман бадиий-техник воситалар, электрон ва галаграммали дастурлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

54.  Визуал сайрлар ва йўлкўрсатгичларни ишлаб чиқиш ташриф буюрувчилар учун умумий экспозиция ва бўлимлар тўғрисидаги тасаввурни тўлдирибгина қолмасдан уларга ўз маршрутларини мустақил тарзда белгилаш имконини ҳам беради.

Бу билан ташриф буюрувчиларнинг руҳий хусусиятига қараб мавзулар бўйича энг кўп тамоша қиладиган зоналар ва уларнинг тоифаси аниқлаб олинади. Экспозицияда заллар рангининг бирхиллиги ва уларнинг бир-биридан ажралиб турмаслиги тамошабинда кўриш зеҳнини сусайтиради ва чарчоқ хиссини келтириб чиқаради. Шу сабабли экспозицияда ташриф буюрувчилар эътиборини чалғитиш ва ҳордиқ учун махсус зоналар бўлиши муҳимдир. Турли мавзулардаги заллар турлича ранглар билан ифодаланиши экспозиция мазмун-моҳияти ва таъсирчанлик имконияти оиширади.

55. Экспозициянинг тамоша қилиш маршрутини яратиш жараёнида бадиий безак воситалари (нур, ранг, фон, ром) ёрдамида, кетма-кет тарзда фойдаланиш усули билан музейнинг энг ноёб ва қизиқарли экспонати мавжуд залга йўналтирилган тизим ишлаб чиқиш лозим.

Амалиётдан келиб чиқиб экспозиция залларининг ўртача баландлиги 4,0 – 4,5 м., витрина токчаларининг полдан баландлиги ўртача 60 – 80 см., экспонат намойиш этилган шитларнинг қалинлиги 1,5 – 2,0 см., экспозиция қаторининг узунлиги 20 – 50 м.дан ош­маслиги керак. Экспозицияда намойиш этиладиган  экспонатлар миқдори 50 – 60 фоизга тенг деб қабул қилинади. Тамошабин билан экспонат ўртасидаги масофа одатда экспонатга нисбатан икки марта баландроқ деб қабул қилинади. Экспозицияни кўз билан қабул қилиш яхлитлиги 20-25 м билан чеграланади.

Экспозиция полининг йирик экспонат ва витриналар билан тўлдириш даражаси 20 – 30 % атрофида, асосий кириш йўлагида экспонатдан 2 – 3 м. ва иккинчи даражали кириш йўлида 1,5 – 2 м.масофада бўлиши лозим. Муҳим экспонатлар олдида камида 20 – 40 см2 бўш макон қолдириш мақсадга мувофиқ.

Битта ташриф буюрувчи учун экспозиция майдони 3 – 4 м2 ни ташкил этиши лозим.

56. Экспозиция залларини лойиҳалаштиришда қайта жиҳозлаш имкониятига ҳалал берувчи дераза, эшик, қаттиқ маҳкамланадиган тиргаклар, тўсиқ ва коммуникация тизим­ларини имкон қадар камроқ режалаштириш керак.

Бу талабларга риоя қилиш учун меъмор ўз ихтиёрида бўлган турли воситалардан фойдаланиши мумкин: бино ва қаватларнинг умумий схемаси, пол ва шифт сатҳининг ҳажми ва ҳудуди, нур тушиши ҳамда рангларни танлаш, умумий композиция кўриниши ва ҳоказо. Экспозиция тузишдаги акс таъсир эски биноларда экспозиция яратиш жараёнида кузатилади. Чунки меъмор экспозицияни лойиҳалаштиришда мавжуд интерьернинг композицион ечимига асосланишга мажбур бўлинади.

57. Ташриф буюрувчилар учун Тамоша маршути қатъий йўналтирилган ёки эркин ҳаракатланадиган маршрутлардан иборат бўлади.

Экспозиция бўлимларини муайян кетма-кетликда қатъий йўналишда тамоша қилиш кўпроқ қайсидир мавзуга боғланган (тарих, табиат, соҳага оид) экспозицияларга хос, бадиий музейларга бу унчалик хос эмас.

Тамоша қилиш кетма-кетлигини чапдан ўнгга ва кўп қаватли бинодаги экспозиция тепадан пастга ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Тамоша йўналиши ва мавзуларнинг ёритилиши экспозициянинг умумий композицияси схемасини тузиш жараёнида ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Экспозицияни ташкил этишнинг илмий, мазмунан ва функционал-техник масалаларини бирлаштириш учун коллекция хусусиятига қараб музейнинг яхлит тарздаги бадиий концепциясини ишлаб чиқиш ва уни амалда рўёбга чиқариш талаб этилади.

 

X. Фонд омборхонаси

58. Музейдаги экспонатларнинг барчасига қатъий тарзда ҳисоб ҳужжатлари юритилади. Экспонатларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида илмий тавсифлаш ишлари амалга оширилади. Ашёнинг тарихий, илмий ва бадиий аҳамиятини очиб бериш, келгусида экспозиция ва кўргазмаларда намойиш этиш, илмий-маърифий ва             илмий-тадқиқот ишларида фойдаланишни ҳисобга олиб тавсифлашга жиддий ёндошиш лозим. Ашёнинг ўлчамлари, тарихий ва бадиий аҳамияти тўғри аниқлаш жуда муҳим аҳамиятга эга.

Музей фондлари билан экспозицияни боғлаб турувчи турли жиҳозлар билан таъминланган махсус хона талаб этилади. Бу хоналарда ҳам келгусида кенгайиши мумкин бўлган имкониятлар кўзда тутилиши лозим.

59. Лойиҳада махсус хоналардан ташқари экспонатларни қабул қилиш, изоляция ва дезинфекция қилиш имкони бўлган камералар ҳам назарда тутилиши зарур. Фонд ходимларининг иш жойи ташриф буюрувчилар билан ишловчи ходимларнинг иш жойидан ажралган бўлиши керак.

Фонд хоналарида ходимлар зарур жиҳоз ва ёритгичлар билан ишлаши учун қулай бўлган алоҳида жойларни назарда тутиш зарур.

60. Фонд омборхонаси ҳар бир тур бўйича мақбул ҳарорат ва намлик режимини яратиш, ашёларнинг зарарланиши олдиниши олиш ва сақланишини таъминлаш  учун алоҳида секцияларга бўлинади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2010 йил 5-октябрдаги 893-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ва сақлаш тўғрисидаги йўриқнома”га катъий риоя этиш талаб этилади. Шундан келиб чиқиб фонд хоналарини лойиҳалаштиришда хоналар тузилмаси ва ундаги жиҳозлардан фойдаланиш имконияти назарда тутилиши керак.

61. Фонд ашёларнинг ўзига хослиги, уларни сақлашдаги талабларнинг турлича эканлиги нуқтаи назаридан улар қуйидаги асосий турларга бўлинади: ранг-тасвир, графика, ҳайкалтарошлик, ҳужжатлар, босма ва ёзма манбалар, меъморий қурилма парчалари, шиша, сопол, металл, кийим-кечак ва матолар, гиламлар, ёғоч буюм ва мебеллар, археологик коллекциялар, нумизматика, кино-фото ҳужжатлар, геологик ва минералогик коллекциялар, зоологик ва ботаник коллекциялар, қимматбаҳо металлар, қурол-яроғ ва бошқа ноёб экспонатлар.  Уларнинг миқдори ва сақланиш талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир турдаги ашёлар алоҳида фонд хоналарида сақланиши лозим. Айрим турдаги ашёлар (қимматбаҳо металлар, қурол-яроғ ва бошқа ноёб экспонатлар) кучли муҳофазага эга ва сейфлар жойлашиши учун қулай бўлган хоналарда сақланади.

 

XI. Музейларни кенгайтириш

62. Музейларнинг мослашувчанлилига ва келгусида кенгайишига доир талаблар амалиётда учраётган ҳолатлар билан изоҳланади:

экспонатлар сони ўсиши;

янги коллекциялар яратилиши;

экспозициянинг мвзувий ёки бадиий қайта шакллантирилиши;

технологик такомиллаштирилиш;

ташрифларнинг кўпайиши;

қўшимча фаолият турлари ривожланиши.

Музей ашёлари ва коллекцияларини (тарихий, маданий, санъат асарлари, табиий-илмий буюмлар) йиғиб бориш музейлар учун доимий характерга эга. Экпонатларнипг  кўпайиш сурати ва ташриф буюрувчилар сонининг ортиши музейларни келгусида кен­гайишини талаб этадиган асосий омиллардир. Бунда бино сиғими, фонд хоналарининг имконияти, экспозиция ва кўргазма залларининг чегараланганлиги, ҳатто бинонинг техник ҳолати ва яроқлилик муддатларини белгиловчи омиллар ҳам музей биносининг кенгайишини тақазо этади.

63. Музейлар кенгайишини чегаралайдиган айрим омиллар, ҳусусан махсус музейшунослик тахлилларини эътиборга олмасдан иложимиз йўқ: ташриф буюрувчининг психофизиологик хусусияти ва экспозициядаги маълумотларни кўпи билан 1-1,5 соат давомида қабул қила олиш имкониятини ҳисобга олиб музейлар кенгайиши лойиҳалаштириш лозим.

64. Музейни ривожлантириш қуйидаги уч асосий шаклда амалга оширилиши мумкин:

ички қайта режалаштириш (мослаштириш);

бинони кенгайтириш (қўшимча бино қуриш);

филиалар очиш..

65. Ички қайта режалаштириш вақт ўтиши билан музейнинг функционал вазифаси ва экспозиция мазмун-моҳиятига қўйилган талабнинг ўзгарганлигини инобатга олиб, музей биноси ва экспозициясига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш мақсадида лойиҳалаштириш зарур бўлган ҳолларда амалга оширилади. Бинонинг меъморий ечими ва конструкциясини инобатга олган ҳолда интерьердаги мавжуд таянч деворларини имкон қадар қисқартириш, қаттиқ тўсиқлардан воз кечиш, экспозицияда шифтгача бўлган бўшлиқлардан ўринли ва самали фойдаланиш қайта режалаштиришда қўл келади. Ушбу омиллар ёрдамида бинонинг конструктив-режалаштириш ўлчамларини, ускуналар параметрлари билан боғлиқ модул ёки бошқача бирлаштириш ҳам қайта режалаштириш­нинг мослашувчанлигини таъминлайди.

66. Фонд стеллажларининг замонавий ва ихчам намуналардан фойдаланиш фонд хоналари сиғимини 50 фоизгача кўпайтириши мумкин.

67. Замонавий конструкцияларнинг ривожланиши музейларнинг меъморий тили тўғрисидаги тасаввурни ҳам кенгайтириб юборди. Меъморий тузилмаларнинг хилма-хил ва мураккаб шакллари замонавий музейларни лойиҳалаштиришда қадимий ва миллий анъаналар билан биргаликда ўзига хос биноларни юзага келтирмоқда.

Мураккаб ва хилма-хил конструкцияга эга бинолар ўз тузилмаси ва меъморий ечими жиҳатидан “ўсиб борувчи” ҳаракатерга эга бўлмоқда. Бунда бинолар принципиал тарзда ҳам вертикал, ҳам горизонтал ўзига хос композицияни ташкил этмоқда.

Кенгайтириш муаммоси экспозиция майдонларигагина эмас балки, бинонинг умумий тузилмасига хам тегишлидир. Коллекцияларнинг ўсиши экспозиция майдонларига мос равишда кенгайишига сабаб бўлмасада, фонд хоналарига – асосий ва ёрдамчи хоналарга бўлган заруратни кучайтиришига олиб келади. Бунда хоналар миқдорини кўпайтиришдан бошқа илож йўқ.

68. Амалда деярли барча музейлар қуйидаги босқичлардан ўтади:

Музейнинг илк шаклланиш даври – асосий дастурни рўёбга чиқариш босқичи;

Ўсиш даври – жиддий ўзгаришларга олиб келмайдиган кенгайиш, экспозиция ва коллекцияларнинг кўпайиб бориш босқичи;

Ривожланиш даври – музей тузилмасини тубдан ўзгариши, сифат ва даража жиҳатидан қайта шаклланиш босқичи.

 

XII. Мухандислик техник ускуналар

69. Музейлар технологиялари биноларни юқори даражада техник жихозланишини тақазо этади. Улар марказлашган совуқ ва иссиқ сув тизимига, оқава сув тармоғига, ички шамоллатиш (кондиционер) қурилмаларига, мунтазам равишдаги табиий ва сунъий ёритиш қурилмаларига, видео кузатиш жиҳозларига, қўриқлаш ва ёнғин ҳавфсизлиги сигнализацияларига, чақмоқдан ҳимоя қилиш қурилмасига, асосий ва муқобил электр тар­моғига уланган бўлиши лозим.

Экспозиция ва фонд хоналарида мунтазам равишда меъёрдаги ҳарорат ва намликни тутиб туриш мақсадида музейдаги умумий совутиш ва иситиш ускуналарини узлуксиз ишлаб туришини таъминлаш зарур. Бу билан музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш муддатини узайишига эришилади.

70. Алоҳида қийматга эга бўлган экспонатларни намойиш этиш ва унинг ҳавфсизлигини таъминлашда инерт гази билан тўлдирилган махсус герметик витринадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.  

71. Катта музейларнинг биноларида марказлашган чанг чиқариб юбориш қурилмасига эга бўлиши мақсадга мувофиқ.

72. Ҳавони алмаштириш суткасига экспозицияда 5-6 марта, фонд хоналарида 1-2 марта, маърузалар ва кино залларда 4-5 марта, лабараториялар 10 мартагача амалга оширилиши лозим.  

73. Ёритиш ишларини экспозиция мазмуни ва экспонатларнинг сақланиши талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳал этиш зарур.

Умумий ёритгичлар тамошабин эътиборини ортиқча тортмаслиги керак. Ёритиш турлича бўлган залларнинг ўтиш жойида тамошабинларни мослашиши учун ўтиш зонасини назарда тутиш зарур. Экспонатлар ва ташриф буюрувчилар учун талаб этиладиган ёруғлик даражаси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2010 йил 5-октябрдаги 893-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ва сақлаш тўғрисидаги йўриқнома” талаблари меъёрида бўлиши лозим.

74. Рестоврация ва консервация жараёнида ҳолатнинг психофизиологик нуқтаи назаридан табиий ёруғликдан ёки меъёрдан ортиқроқ сунъий ёруғликдан фойдаланишга руҳсат берилади.

Кўп холларда қуёш нуриниг тўғридан тўғри тушишига йўл қўймаслик чорларини кўриш талаб этилади.

75. Сунъий ёритишнинг афзаллиги қуйидагилардан иборат:

Об-ҳавонинг ҳолатига боғлик бўлмаслик;

Бинодан тунги соатларда ҳам фойдаланиш;

Экспозиция талабларидан келиб чиқиб ёритишнинг сифат ва миқдорини белгилаш;

Ёруғликнинг интенсивлиги ва спектириал таркибини бошқариш имконияти;

Мосланувчанликни таъминланиш.

Сунъий ёритиш қурилмаси қуйидагиларни таъминлаши керак:

Экспонатларни тўлақонли ёритиш имконияти;

Муҳим экспонатларни (ёки бадиий қимматга эга бўлган интерьер деталларини) якка тартибда ёритиш;

Ёнгин хавфсилиги;

Ходимлар ишлайдиган хоналарда нормал иш шароитларини яратиш.

76. Ходимларнинг иш жойларини ёритиш учун қўшимча тарзда йўлтирилган ёруғлик ускуналаридан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

77. Экспозиция залларини ёритишни лойихалаштиришда экспонатларнинг ёруғликка таъсирчанлик даражасини ҳисобга олиш зарур.

78. Ранг-тасвир асарларини люминесцент лампалар воситасида ёритишни (таҳминан ранг ҳарорати 4000 К бўлганда) ёруғлик оқимини таҳминан 300 вертикал йўналтиришни назарда тутиш лозим.

79. Гиламларни ёритиш. Гиламларни ёруғликка ўта таъсирчанлигини ҳисобга олиб имкон қадар табиий ёруғликдан эҳтиётлаш зарур. Деворларга осиб қўйиладиган гилам маҳсулотлари учун ёруғликни 30-400 бурчак остида йўналтириш тавсия этилади.

80. Гравюра, маска ва расмларни ёритиш. Ушбу экспонатлар радиацияга, иссиқлик ва намликка юқори даражада мойиллигидан келиб чиқиб табиий ёруғликдан тўлиқ муҳофаза этиш керак. Уларни чўғланма лампалар воситасида маълум масофада ёритиш мақсадга мувофиқдир..

Экспозиция залларида ёруғлик даражаси экспонатларнинг ёруғликка чидамлилигига мувофиқ белгиланиши керак.

81. Турли экспонатларни ёритишга доир тавсиялар 11-жадвалда келтирилган.

11-жадвал

Экспонатлар тури

Тавсия этиладиган

 ёриғлик манбаи

Йўл қўйиладиган ёруғлик

Ёруғлик кам таъсир қиладиган буюмлар: металл, сопол буюмлар, минераллар*, қимматбаҳо буюмлар, шиша, эмаллар

Табиий ёруғлик,

Ранг ҳарорати 4000-6500 К (келвин) бўлган люминесцент лампа, чўғланма лампа,

Йод циклли лампа.

Кичик прожекторлар

300 люкс дан ортиқ камдан-кам зарур бўлади, 

Рангтасвир асарлари, локлар, ёғоч, фил суяги, елимли бўёқ.

Табиий ёритиш:

Ранг ҳарорат 4000-6500 К бўлган люминесцент лампа, чўғланма лампа

Максимум 150 люкс.

Асарларни йиллик ёрити­лиш миқдори 650 минг квт. соатдан ортмаслиги керак.

Ёруғликка ўта таъсирчан экспонатлар: Акварел, расм, мато ва кийим-кечак буюмлари, қўлёзмалар, зоологик ва ботаник коллекциялар

Чўғланма лампалар

Экспозицияга қўйиш вақти минимал қисқартирилган ҳолда 50 люкс ёритиш кучидан ортиқ эмас

* Ёруғликка таъсирчан минераллардан ташқари

Бу тавсиялардан ташқари “Музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ва сақлаш тўғрисидаги йўриқнома” талабларини ҳам эътиборга олиш лозим.

82. Янги музей биноларини лойихалаштиришда махсус ёнғинга қарши тадбирларга алохида эътибор бериш зарур. Экспозиция заллари ва фонд хоналари углекислотали ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Электр тизими албатта изоляцияланган бўлиши керак. Ҳаракатланадиган панжара­лар ёки биринчи қават деразаларига панжаралар ўрнатиш фақат махсус идораларнинг рухсати билан амалга оширилади.

Музейларни бадиий безатишда тез ёнувчан ва заҳарли полимер материаллардан фойдаланиш мумкин эмас.

Оммавий тадбирлар, маърузалар, кинокўрсатувлар, учрашувлар ўтказиладиган экспозиция заллари ва хоналарда камида иккита чиқиш эшиклари бўлиши керак.

Экспозиция ва кўргазма залларида ускуналар орасидан ўтиш камида 2 м, асосий ўтиш жойи эса-камида 3 м кенгликда бўлиши керак.

Фонд хоналари музейнинг бошқа биноларидан камида 2,5 соат оловга бардош берадиган воситалар билан тўсилиши керак. Фондларнинг ички деворлари оловга

2 соатдан ортиқ бардош бера олиши керак. Фондлардаги ўтиш жойлари кенглиги камида

1 м, асосий йўлак 2-2,5 м этиб белгиланади. Музей биносидаги ёғоч буюмларга ёнғин чиқишига қарши химиявий ишлов бериш мажбурийдир. Музей биноси яшиндан химоя қилинадиган ускуна билан таъминланиши керак.

83. Музей биноларида чиқиндиларни чиқариб ташлаш тизими назарда тутили керак: чиқиндини йиғиш ва вақтинча сақлаш (санитария нормалари доираси) ҳамда уни кейинчалик олиб кетиш имконияти таъминлаш. Экспозиция майдони 5000 м3 ортиқ бўлган музейларда марказлашган вакумли чанг йиғиш тизимини назарда тутилиши зарур.

 

XIII. Лойихалаштириш методикаси

84. Замонавий музей мураккаб кўп функцияли организм ҳисобланади. Шундан музейларни лойиҳалаштиришдаги коллегиал муҳокама этилиши лозим бўлган учта асосий ҳусусият келиб чиқади. Яъни, музей ходимлари ишлаб чиқадиган функционал вазифалар, экспозициянинг мавзувий ва илмий концепцияси лойиҳаси; қурилиш ва лойиҳалаштириш идораси ҳодимлари ишлаб чиқадиган меъморий ечим, ҳудуд лойиҳаси ва функционалтехник воситалар лойиҳалари; илмий ижодий гуруҳ ишлаб чиқадиган экспозициянинг образли лойиҳалари, эскизлари ва бўлимлари таснифи коллегиал лойиҳалаштириш яхлитлигини таъминлайди.

Лойихалаштириш жараёни одатда қуйидаги босқичлардан шакллантирилади.

85. Биринчи босқич: муаллифлар жамоасини шакллантириш, музейнинг ўзига хослиги ва экспозицияларнинг мавзувий тузилишини аниқлаш, музей қурилаётган вақтдаги ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини қамраб олган илмий концепция ишлаб чиқиш, музей биносининг таҳминий тузилиши ва хоналар майдонини белгилашдан иборат. Музей шаҳарсозлик муҳитига мослаштириш вариантлари, меъморий ва бадиий йўналишни ишлаб чиқиш лозим.

Меъмор музейнинг архитектура ва функционал ўзига хослиги билан бирга қурилишнинг ижтимоий ва иқтисодий шартларини, потенциал аудитория талабларини  унинг сўровлари ва вариантларини ҳисобга олиши керак.

Лойихалаштириш жараёнида танланган муҳит ва жой андозасидан келиб чиқиб, анъанавий ечимлардан фойдаланилади. Шунингдек, замонавий техник имкониятлардан фойдаланиб муаллифлик нуқтаи-назаридан интерпретация қилиш йўли билан музей биноси учун диққатга сазовор ҳудуд аниқланади. Илм-фан ва техника шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги замонда биноларни лойиҳалаштиришда уларга қўйилган аниқ шартларга қараб у ёки бу бинони устун жиҳатларини ёритиш талаб этилади. Бу талаб айниқса музейларга нисбатан жуда долзарб ҳисобланади. Умумфикр бўлиб хал этилган лойиҳаларга коллекцияларни комплекс ўрганиш, экспонатлар сонининг ўсиб бориш динамикаси, потенциал мижозларнинг таркиби ва сони, фаолият турларининг ўзига хослиги асос бўлади.

Шу жиҳатлар билан замонавий музейларни лойиҳалаштиришда меъморнинг вазифаси фақат функционал ва ташкилий дастурлар қоидаларини мустахкамлашдан иборат эмаслиги аён бўлади.

86. Иккинчи босқич: Бинони лойихалаштиришга вазифалар шакллантирилади, архитектура, кон­струкция ва технологик жиҳатдан тўлиқ хажмдаги лойиҳа тузилади. Шу жумладан, смета ва экспозицияни бадиий безашдаги бош ечим масаласи аниқ тўхтамга келинади.

Иш музей коллекциялари тўгрисидаги тўлиқ ахборот ва лойиҳалаштиришнинг мавжуд тажрибасига асосланади. “Топшириқ” регламенти аниқ бўлиши керак, уларни деталлаштириш лойиҳа иштирокчилари ўртаси ўзаро боғлик иш тақсимоти билан таъминланиши зарур.

87. Учинчи босқич: Мавзувий-экспозиция режаси ишлаб чиқилади. Бу ўз ичига меъморий қурилиш лойиҳасига мос равишдаги иш ҳужжатлари ва экспозицияни намойиш қилишнинг эскиз лойиҳаси ишлаб чиқиш каби вазифаларни олади.

Бундан мақсад вазифаларни деталлаштириш ва аниқлаштиришдир. Ҳусусан, комплекс дастурлар, технологик, меъморий ва бадиий безаш вазифларини ўзаро боғлиқ ҳолда самарали ҳал этишдан иборат.

88. Тўртинчи босқич: Лойиҳа вазифаларини тўғридан-тўғри бажариш.

89. Лойиҳалаштиришдаги бу принциплар асосан музей ашёлари ва коллекцияларини самарали сақлаш ва намойиш қилишга мослашиши мумкин бўлган тарихий бинолар ҳамда меъморий-бадиий жиҳатдан ўзига хос хусусиятга эга бўлган янги музей биноларига хос принциплардир.

Музей-қўриқхоналар, тарихий-меъморий бинолардаги музейлар, очиқ осмон остидаги этнографик музейлар, соҳаларга бағишланган айрим музейлар қоидага кўра музей концепцияси, хизматлар тури, бинолар тузилма ва хажмидан келиб чиқққан ҳолда индивидуал тарзда лойиҳалаштирилади. Бундан уларнинг ҳусусиятлари инобатга олиниши шарт.

Худудий марказлашган музейларда фонд хоналарини музейнинг асосий биноларидан алоҳида тарзда шакллантириш (қуриш) мақсадга мувофиқдир. Бунда яхлит

меъморий-бадиий ёки тарихий-маданий мажмуа барпо этиш, экспозицияларни ягона илмий концепция негизида яратиш, бинолар ўртасида узвий боғлиқликни сақлаб қолишга интилиш зарур. Бу билан фонд хоналари, устахоналар ва лабараторияларни жойлаштириш бўйича технологик чеклашлар олиб ташланади. Улар марказлашган тартибда филиаллар тармоғига, уларнинг экспозициясига ҳизмат қилиш (экспонатлар сони, уларнинг ҳусусияти, сақлаш ва намойиш қилиш шартларига риоя қилиш) даги қулайликлар ортади. Айниқса, мавжуд экспозицияда фойдаланиладиган ашёлар сақлаш жойи ва мавзусига мувофиқ танланади. Экспонатлар ўсишида муаммо бўлган музейларга бу принциплар мос келмайди.

Тарихий ва меъморий ёдгорликларни музейлаштириш маданий мерос объектларини сақлашга қаратилган муҳим амалларидан биридир.

 

XIV. Панорама ва диорамалар.

90. Панорама ва диорамалар бадиий-безаш санъатининг алоҳида тури ҳисобланади. Уларда ранг тасвир, меъморий, полиграфик, галограмма ва сунъий ёритиш техникалари воситаларини ўзаро интеграциялаштирган ҳолда маълум бир тарихий воқеалар ва табиат ходисаларини тўлиқ кўргазмали ва ишончли намойиш қилинади.

Панорама – айлана бино деворида жойлашган улкан тасвирий санъат асари бўлиб, у буюмлар режаси ва юритиш билан биргаликда реал маконга ўхшаб кетади. Тамошабин панорамада тасвирланаётган воқеаларининг марказида туради ва тамоша қилиш учун доира қилиб айланади. Замонавий музейшуносликда паноранинг таъсир кучини орттириш мақсадида аудио, видео ускуналар, ёруғлик эффекти ва ҳаракатлувчи механизмлардан ҳам кенг фойдаланилмоқда.

Сўнгги вақтларда компьютер графикасига асосланган 3D, 5D ўлчамли панорамалар ҳам музейлар экспозициясидан жой олмоқда. Бу ҳолатда тамошабин тасвирда ифодаланган муҳит билан тўлиқ қамраб олинади.

91. Диорама ярим доира шаклида бўлиб, экспозиция мавзуси ва маршрутига мос равишда жойлаштирилади ва уни кўриш учун бир томони ойна билан тўсилган йўлак қолдирилади.

Панорама ва диорамадаги тасвирлар экспозиция режаси – макети ва реал буюмлар билан уйгунлаштирилади. Унинг четида жойлашган образ ва ашё тамошабинга 3 ўлчамли иллюзион кўринишда гавдаланади.

Бу усул қўлланилган экспозицияларда ёритиш катта ахамиятга эга. Ёруғлик тасвирга турли томондан тушиб воқеани жанлантиргандек кўринади. Бунда ёруғлик ман­баи тамошабиндан беркитиб қўйилади.

Панорама (диорамма) музей экспонатлари билан уйғунлашган ҳолда маълум бир мавзуга бағишлагнган воқеа ва ходисалар тўғрисида ишончли тасаввур яратади.

Панорама (диорамма) лар тузишга бўлган функционал талаблар: Экспозициянинг илмий-меъморий тузилмасида панорама (диорамма) ларни назарда тутилганлиги, зарур иллюзия ва кўриниш самарасини оширишни ташкил этилганлиги, кўриш майдончасининг қулайлиги, олд пландаги ашё ва буюмларни махсус юритиш имконияти мавжудлиги, тамоша жараёнида зерикиб қолмаслик, тамоша маршрутини оқилона режалаштирилганлиги, турли жисмоний зарар, олов, чанг ва заҳарли газлардан етарли даражада ҳимояланганлиги назарда тутилиши лозим.

Панорама (диорамма) зал композицияси ва бутун экспозиция майдонига таъсир ўтказади. Шундан келиб чиққан ҳолда тамоша майдончасини бошқа залларга ўтувчи тамошабинлар сиғимини ҳам инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши лозим.

Кўриш майдончаси бошқа ашёларни тамоша қилаётган мижозларга ҳалал бермаслик учун сунъий тўсиқ билан чегараланган бўлиши керак.

Манзара илмий концепция ва рассом ғоясига мувофиқ олд пландаги буюм ва тасвир билан умумий композициянинг ўзаро уйғунлашуви принципида яратилида. Бунда тамошаб жойини ҳам инобатга олиш лозим. 

Панорама (диорамма) манзараси кўриш майдончасига нисбатан одатда ўн маротабагача кучлироқ ёритиш қабул қилинган. Акс ҳолда манзаранинг таъсир эффекти экспозициянинг умумий кўринишидан фарқ қилмай қўяди.

Тамоша қилиш ташкилий равишда экскурсовод етакчилигида 25-30 кишилик гурухлардан иборат бўлади. Экскурсияни пухта ташкил этилиши ўтиш қобилиятини кўпайтиради. Панарама (диорама) зали бошқа экспозияция залларидан товушни ўтказмас­лиги керак. Унинг ён атрофида жиҳозлар учун ёрдамчи хона бўлиши керак.

Панорама (диорамма) да реставрация қилиш ва чангларни артиш имконияти яратилиши зарур. Бошқа турдаги техник вазифаларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилиши лозим.

Музейларда панорама ва диорамалар яратиш жуда мураккаб ва салмоқли молиявий ҳаражат талаб этадиган бадиий-илмий-технологик жараён ҳисобланади. Замонавий ахборот-технологиялари, визуал компьютер дастурлари, мухандислик конструкциялари, электро-техник жиҳозларидан фойдаланмай туриб панорама ва диорамаларни яратиш кутилган натижани бермайди.

92. Экспозиция заллари. Экспозиция бадиий ва илмий маълумотни изчил ва ишончли очиб бериши керак.

Экспозиция кириш зали, бошланиш зал, панарама (диорама), асосий ва якуний заллардан иборат бўлади. Мижозларнинг ҳаракат маршрути бошланишида ҳам, сўнггида ҳам маърузалар (кино) залига эркин кира олиш имконияти яратилиши лозим.

Музей биносида вақтинчалик кўргазмаларни мустақил фаолият юритиши имконият яратилиши лозим. Ундаги кириш-чиқиш ва касса ҳаракатлари музейнинг умумий иш графигига халал бермаслиги керак. Вестиюблда кафе ёки буфет жойлашиши мақсадга мувофиқ эмас. Чунки у музейнинг кундалик иш режимига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Кафе, эсдалик совғалар дўкони ва бошқа турдаги сервис хизматларни бино ташқарисида, музейга кираверишда жойлаштирган маъқулроқ. Музей ҳақида умумий маълумот берувчи электрон-ахборот киоски ҳам музейнинг кириш қисмида, экспозиция, кўргазма ва айрим ашёлар ҳақида маълумот берувчи электрон-ахборот киоски бевосида мавзуга алоқадор бўлимларда жойлаштирилиши лозим. Вестибюль маъмурият ва экскурсия хизмати хоналари билан боғлиқ бўлиши керак.

Ёрдамчи хоналарни ташкил этилиши амалдаги меъёрий талаблар асосида шакллантирилади.

93. Меъморий режалаштиришнинг ўзига хослиги. Панорама (диорама) ларни шакллантиришдаги асосий элементлар зал, умумий манзара, ашёларнинг ҳажмли режаси, тамоша майдончаси, мослашув соябони ҳамда яритгичлар ҳисобланади.

Панорама (диарама) зали. Лойиҳага кўра, панорама залининг асосий схемаси доира ёки кўпбурчак, диарама зали ярим доира ёки кўп бурчакнинг ярми (баъзан эллипснинг ярми) шаклида бўлади.

Панорама залининг ўлчами умумий манзара, тамоша майдончаси, ён-атрофдаги майдон ўлчамлари, панорама манзарасининг чуқурлиги, ташриф буюрувчиларни ўтказиш қобилияти, ҳаракати маршрути ва ёрдамчи хоналар мавжудлигига қараб белгиланади.

Панорама зали диаметри одатда 15 метрдан 40 метргача, диораманинг ҳажми – 5 метрдан 20 метргача бўлиши тавсия этилади. Панорама диаметрининг катталашиши кўздан кечириш майдончаси ўлчами ва шунга мос равишда ташриф буюрувчиларни ўтказиш қобилияти катталашишишига олиб келади. Бунда тамоша қилишнинг энг яхши масофаси панорамагача 8-12 м бўлгани маъқул.

Панорама залининг баландлилиги ва радиуси тасвирнинг баландлиги билан белгиланади. Кўриш шартлари зал радиуси билан тасвирнинг баландлиги нисбатига боғлиқ бўлади.

Диорамаларни кўздан кечириш масофасини тўсиқлар ёрдамида тартибга солиш мумкун.

94. Умумий манзара. Тасвирнинг панорамалиги ва воқеаларда иштирок этиш самараси кўп жиҳатдан умумий манзара ифодаланган ранг-тасвир асари ўлчамлари билан белгиланади.

Ашёларнинг ҳажмли миқдорини режалаш. Одатга кўра, панорамада жойлашган  иморатлар, асбоб-анжом, қурол-яроғ, натура катталигидаги ёки тегишли нисбатда камайтирилган манекенлар билан биргаликда жойнинг рельефли макетидан иборат бўлади. Уни бажаришда шартлилик ва реаллик чорасига риоя қилиниши керак. Унга ортиқча деталларни тиқиб ташламаслик – фақат рангтасвир асарида давом эттириладиган вазият ва жойнинг характерли белгиларини тушириш керак. Айрим ҳажмлар предмет муносабати билан уларнинг бир қисми натурада, бошқа қисми эса асарда тасвирланган ҳолда (3 D ўлчамда) жойлаштирилиши зарур.

95. Тамоша майдончаси. Майдонча даражаси инсоннинг ўртача бўйи чиқариб ташланган ҳолда (ўртача 150-160 см) ранг-тасвир асарининг горизонти баландлигига мувофиқ бўлиши керак. Майдонча ўлчамлари мижозларнинг ҳисоб-китоб қилинган сони бир-бирига халақит бермасдан туришлари имконини бериши керак.

96. Мослашув соябони. Тамоша майдончаси устига мослашув соябони (зонтрефлектор) қопланади. У тамошабиндан ёруғликнинг манбаини, манзаранинг юқори четини беркитади ва кузатиш зонасида қоронғилик ҳосил қилади. Тамошабин билан панорама ўртасида ёруғликнинг контрастлиги иллюзиясини кучайтиради ёки тамошабин кўзини панорамага мослаштиради.

Ёритгичлар панорама ва диорама ранг-тасвирини идрок қилиш, унинг ёритилганлиги ва тамоша қилиш имконияти билан белгиланади.

Бунда тасвирдаги деталларнигина фарқламасдан, уларни ранглар орқали идрок қилиш мумкин бўлган ёруғлик зарур. Шуъла, соя ва кўзни қамаштирадиган ёруғликдан қочиш керак. Ушбу талабларни тарқоқ ёруғлик яхшироқ қондиради.

Ёруғлик нисбатан кучли бўлмаганда ранг-тасвир асари ашёлар билан уйғунлашиб натурадаги сингари нурга чўмилгандек туюлади.

Тасвирга тушадиган ёруғликнинг рангли ҳарорати табиийга яқин бўлган спектрал таркибда 3500-4000 К бўлиши тавсия қилинади. Бунга люминесцентга асосланган лампалар ва чўғлама лампалар билан ёритишнинг аралаш тизимини қўллаш орқали эришилади. Залнинг умумий ёритилиши учун оқ рангли люминесцентга асосланган лампали диффуз шамчироқлар ҳамда қайд этилган режимда ишлайдиган  ялтироқ чўғлама лампалар тавсия қилинади. Панорамада ёки ҳажмли релъефда айрим жойларга урғу бериш учун линза оптикали махсус театр ёритиш аппаратлари зарур. Диорамаларда ёруғликни ўчиргичдан ёки дастурлаштирилган тарзда бошқариш усуллари ҳам қўлланилади. Ёритгичнинг тавсия қилинадиган даражаси панорама (диорама) даги рангтасвир асари учун максимум 400 люкс, минимум 300 люкс, кўриш майдончасига яқинроқда предметлар учун 50 люкс бўлиши тавсия этилади.

Бундан ташқари ёритилганлик даражасини рассомнинг ғоясига мувофиқ зонтрефлектордаги чироқлар билан ҳам тузатиш киритилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ______ январдаги _____-сон қарорига
4-илова

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо
тошлардан ясалган музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича
НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси музей фонди таркибига кирадиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмларини ҳисобга олиш, илмий ишлаш ва сақлашнинг ягона тизимини таъминлаш учун жорий этилади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмлари миллий бойлик ҳисобланади ва катта моддий қийматга эгадир.

2. Низом тарихий, бадиий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сақлайдиган барча давлат музейлари ва бошқа давлат ташкилотлари учун мажбурийдир.

3. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмларини сақлайдиган Ўзбекистон давлат музейлари уларнинг тўлиқ ҳужжатли ва физик сақланиши учун зарур ҳисоб юритилиши ва шарт-шароитларни таъминлашга мажбурдир.

Ушбу Низом қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни ҳисобга олиш, шунингдек, уларни илмий ишлаш ва сақлашнинг асосий қоидалари ва шаклларини белгилайди.

4. Ушбу Низомга мувофиқ музей директори қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмларининг давлат ҳисоби юритилишини, илмий хатловдан ўтказилишини, мавжудлиги солиштирилишини, реставрация ва консервация қилинишини таъминлайдиган шарт-шароитлар яратилиши ва қоидаларга риоя қилиниши, уларнинг фонд сақлагичларда, доимий экспозициялар ва кўргазмаларда сақланиши, бундай буюмларнинг доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун қабул қилиниши ва берилиши, реставрацион кўриклар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар жойлаштирилган биноларнинг қўриқланиши, навбатчилик, тамға қўйилиши ва муҳрланиши, сақлаш, уларга юкланган сақловчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланиши учун жавоб беради.

Бош сақловчи (фондларнинг мудири) ёки директорнинг буйруғи билан сақловчи мажбурияти юкланган илмий ходим ҳам музей директори билан биргаликда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмлари ҳисоби юритилиши ва сақланиши, уларнинг консервация ва реставрация қилиниши учун жавоб беради.

Музей директори, бош муҳофизи (фонд мудири) кўрсатиб ўтилган ишлар амалга оширилиши бўйича таъсирчан назорат ташкил этилиши учун шахсан жавоб беради.

Бош муҳофиз (фонд мудири) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар фондларини сақловчининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари ушбу қарор талабларига мувофиқ белгиланади.

5. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан музей фондлари сақловчилари этиб олий маълумотли, музейнинг фонд бўлимларидан бирида камида икки йил ушбу лавозимда ишлаган ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликлари билан ҳисобга олиш-сақлаш ишлари бўлими бўйича махсус тайёргарликдан (стажировкадан) ўтган ва ушбу Низом талабларини билиш юзасидан аттестациядан ўтказилган илмий ходимлар тайинланиши мумкин.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни бир сақловчидан бошқа сақловчига сақлашга бериш камида 3 кишидан иборат таркибдаги махсус комиссия иштирокида амалга оширилади. Комиссиянинг таркиби ва унинг иши муддатлари музей директори томонидан белгиланали.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни бериш экспертнинг хулосасидан кейин амалга оширилади. Бунда танлаб асиллигини белгилаш ва буюмларнинг яхлитлигини бузмаган ҳолда мажбурий торозида тортиш амалга оширилиши мумкин.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни бериш қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Далолатнома уч нусхада тузилади, буюмларни қабул қилиб олган шахс ва уларни топширган шахс, шунингдек, комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Далолатнома музей директори томонидан тасдиқланади. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (кейинги ўринларда Давлат асиллик палатаси деб аталади) асиллик тамғасидан фарқ қиладиган қотишмадаги қимматбаҳо металлнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқроқ белгилаши мумкин. Ушбу ҳолатда далолатномада далолатноманинг махсус устунида асиллик ва асиллик назоратини ўтказиш санаси қўшимча равишда кўрсатилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси бўлимга (секторга) ёки бош муҳофизга (фонд мудирига), иккинчи нусхаси – буюмларни моддий жавобгарли сақлашга қабул қилиб олган сақловчига, учинчи нусхаси – буюмларни сақловчи шахсга берилади. Коллекциялар бир сақловчидан бошқа сақловчига берилганда далолатнома ҳисобга олиш ҳужжатлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни мавжудлиги рўйхати асосида (бериш пайтида уларнинг сақланиши ҳолати қайд этилган ҳолда) тузилади.

II. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар
фондининг таркиби

6. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмлари музейлар асосий фондининг таркибий қисми ҳисобланади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар илмий-ёрдамчи материаллар фондига тегишли деб топилиши мумкин эмас.

7. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларга тўлиқ қимматбаҳо металлардан иборат бўлган буюмлар (олтин, платина, палладий, ирридий, рудий, рутиний, осмий ва кумуш) ва қимматбаҳо тошлар (олмослар, рубин, ёқут, зумрад, алексанрит, марварид хом (табиий ва ишлов берилган турда), шунингдек, қайта ишлов берилмаган намуналари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар таркибий қисмлар сифатида кирадиган буюмлар тегишли бўлади.

8. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар тарих ва маданиятнинг ашёвий, тасвирий, ёзма ёдгорликларига тегишли бўлиши мумкин. Шу жумладан, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг намуналари, археологик материаллар, нумизматик материаллар, маиший ва ибодат буюмлари, декоратив ва амалий санъат, қурол-яроғ, эскича усулда босилган ва нодир нашрлар, оклада ва қопламада, гардишдаги ва бошқалар бўлиши мумкин.

Орденлар, медаллар, фахрий унвонларга кўкрак белгилари, вафот этган мукофотланган фуқароларни ва вафотидан кейин мукофотланганлар тўғрисидаги ҳужжатлар музейлар томонидан ваколатли органларнинг қарори бўйича вафот этганнинг ёки вафот этганидан кейин мукофотланганнинг меросхўрлари розилиги билан сақлаш ва экспозицияга қўйиш учун қабул қилинади.

Давлат корхоналари, бирлашмалар, муассасалар, ташкилотлар, ҳарбий қисмларни мукофотлаш тўғрисидаги орденлар ва ҳужжатлар улар тугатилгандан ёки тарқатилгандан кейин музейлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ёхуд ваколатли давлат органининг қарорларига мувофиқ сақлаш ва экспозицияга қўйиш учун қабул қилинади.

9. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар (шу жумладан, орденлар ва медаллар жамоатчилик асосида ишлайдиган музейларда (халқ, мактаб, завод ва шу кабилар) музейларида сақланиши мумкин эмас. Улар сақлаш учун давлат музейларига ёки тегишли сақлагичлар билан таъминланган уларнинг филиалларига берилиши керак.

 

III. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларининг давлат ҳисоби

10. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларининг давлат ҳисоби:

музей бойликлари юридик қўриқланишини ва уларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратилишини;

бойликларнинг исталган вақтда ҳақиқатда мавжудлигини аниқланишини;

бойликларнинг уларни сақлаш ва экспонатларга қўйиш жойларда тўлиқ сақланишини таъминлашга давъат этилган.

11. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар музейга топширилгандан кейин музейнинг асосий фонди буюмлари сифатида давлат ҳисобининг уч босқичидан ўтади. Булар:

бирламчи рўйхатдан ўтказиш ва атрибуция (қабул қилиш далолатномаларини тузиш, асосий фонднинг кирим дафтарига қисқача ёзувни қайд қилиш;

илмий хатловдан ўтказиш (таснифлаш, бирламчи атрибуцияни аниқлаш, инвентарь дафтарлари ва илмий паспортларда батафсил ва аниқ тавсиф);

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни ҳисобга олиш бўйича махсус инвентарь дафтарларида рўйхатдан ўтказиш.

12. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни ҳисобга олиш ҳужжатлари (қабул қилиш ва бериш далолатномалари, тушумлар дафтари, инвентарь дафтарлар, махсус инвентарь дафтарлари, илмий паспортлар) музей бойликларининг давлат ҳисобини юритишнинг юридик ҳужжатлари ҳисобланади ва фондларни ҳисобга олиш бўлимида (секторда) ёки махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган жавонда (темир сандиқларда) қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар сифатида бош сақловчида (фондлар мудирларида) сақланиши керак.

IV. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмларини бирламчи рўйхатдан ўтказиш ва атрибуция қилиш

13. Давлат музейларига топшириладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар:

қимматбаҳо металлар асиллигини белгилашдан ва қимматбаҳо тошлар экспертизасидан ўтиши керак.

Асиллиги ва норматив оғирлиги каталогларда (оммавий кўп нусхали босма нашрлар) нумизматик материалларга: тангалар (асиллиги буюмларнинг тамғаларида кўрсатилган ёки сертификат бўйича аниқланадиган (орденлар ва медаллар учун) орденлар ва кўкрак медаллари бундан мустасно бўлиши мумкин;

далолатнома тузилиши керак;

асосий фонднинг кирим дафтарида қисқача тавсифланиши (бирламчи атрибуция асосида).

14. Қимматбаҳо металларнинг асиллигини белгилаш (асиллигини ва граммларда оғирлигини) ва қимматбаҳо тошларни экспертизадан ўтказиш (турини, ўлчамини ва каратлардаги оғирлигини белгилаш) Давлат асиллик палатаси томонидан амалга оширилади. Натижалар 1-иловага мувофиқ тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади, у буюмни махсус ҳисобдан олиш учун асос ҳисобланади.

15. Музейга янги тушган буюмлар учун қимматбаҳо металларнинг асиллиги даражасини белгилаш ва қимматбаҳо тошларни экспертизадан ўтказиш натижалари музей буюмларига далолатнома тузилишигача (ёки бир вақтнинг ўзида қабул далолатномаси тузилишигача) ва асосий фондга киримлар дафтарига ёзув қайд этилишигача расмийлаштирилади.

Асиллик даражаси аниқлангунига қадар буюмлар металл ва тошнинг ранги бўйича, асиллик даражаси тамғасига эга бўлган буюмлар унинг рақами кўрсатилган ҳолда вақтинча сақлаш далолатномалари бўйича расмийлаштирилади.

16. Қимматбаҳо металларнинг асиллиги даражасини белгилашда ва қимматбаҳо тошларни экспертизадан ўтказишда музей буюми яхлитлиги бузилиши қатъиян тақиқланади.

Қисмлари резьба, бирлаштириш қулфлари ва бошқа мосламалар ёрдамида бирлаштириладиган айрим буюмлар бундан мустасно бўлиши мумкин.

17. Қимматбаҳо металларнинг асиллиги даражасини белгилаш ва қимматбаҳо тошларни экспертизадан ўтказиш натижалари далолатномаси (далолатномалар) музей директори, бундай буюмларни сақлайдиган моддий жавобгар шахс, қимматбаҳо тошлар бўйича эксперт ва қимматбаҳо металлар бўйича асилликни белгиловчи шахс томонидан имзоланади. Далолатнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик палатаси томонидан тасдиқланади.

18. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар таркибий қисмлар сифатида кирадиган буюмларни ёзишда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг оғирлиги мутахассислар томонидан ўтказиладиган ҳисоблаб чиқиш асосида алоҳида кўрсатилади.

19. Қимматбаҳо металлардан ясалган нумизматик материалларнинг асиллиги даражасини белгилаш якка (индивидуал) тайёрлаш буюмлари учун мажбурийдир.

20. Каталогларда кўрсатилган регламентлаштирилган асиллик даражаси ва оғирликка эга бўлган оммавий тайёрланган нумизматик буюмлар учун тегишли бўлимга ва аниқ каталог саҳифасига қабул қилиш далолатномасига ҳавола қилиниши зарур.

21. Музей йил чорагида бир марта қимматбаҳо металлар асиллиги даражасини белгилашга ва қимматбаҳо тошларни экспертизадан ўтказишга Давлат асиллик палатасига буюртманомани расмийлаштиради. Битта ноёб буюмга қимматбаҳо металлар асиллиги даражасини белгилашга ва қимматбаҳо тошларни экспертизадан ўтказиш улар сотиб олинишига қараб амалга оширилади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг асиллиги даражасини белгилаш ва уларни экспертизадан ўтказиш Давлат асиллик палатасининг эксперти томонидан ёки уни сақлаётган сақловчи иштирокида музей биносида ўтказилади.

22. Тўлиқ қимматбаҳо металлдан иборат бўлган ва тамғаси бўлган музей буюмлари учун асиллик даражасини белгилаш ва экспертиза натижалари далолатномаларида фақат буюмнинг умумий оғирлиги, асиллилик тамғаси, буюмга тегишли тамға мавжудлиги кўрсатилади.

Тўлиқ қимматбаҳо металлдан иборат бўлган, тамғаси бўлган музей буюмлари махсус ҳисобга олинади, кейинчалик “оғирлик” устуни тўлдирилади (Давлат асиллик палатаси ходимлари томонидан асиллик даражаси аниқлангандан кейин).

23. Музейларга фуқароларга тегишли бўлган заргарлик буюмларини, агар улар музейларнинг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган коллекцияларини тўлдириш учун сотиб олинмаса, баҳолаш қатъиян тақиқланади. Музейлар юқори турувчи органнинг тегишли буйруғи ва Давлат асиллик палатасининг хулосаси мавжуд бўлганда расмий органлар (суд органлари, тергов органлари ва бошқалар) учун қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини баҳолайди.

24. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг музейларга янгидан қабул қилиниши, шунингдек, уларнинг музейлардан берилиши 2-3-иловаларга мувофиқ қабул қилиш ёки бериш далолатномаларида рўйхатдан ўтказилади.

Буюмни қабул қилиш ёки бериш далолатномасини расмийлаштириш дарҳол амалга оширилади.

Музейларда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирмасдан сақлаш қатъиян тақиқланади.

Музейларга янги қабул қилинган буюмларга қабул далолатномасига қимматбаҳо металларнинг асиллиги даражасини белгилаш ва қимматбаҳо тошларни экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича далолатнома илова қилинади, унинг рақами ва сана қабул қилиш далолатномасининг “изоҳ” устунида кўрсатилади.

Қабул қилиш ва бериш далолатномалари лазер принтерда ёки матбаа усулида босилиши ва уч нусхада, зарурат бўлганда қўлда, кўк пастада тўлдирилиши керак.

Далолатномалар тушунарли қилиб тўлдирилади. Уларда буюмнинг қисқача тавсифи ва унинг фарқланувчи белгилари ҳамда сақланиши ҳолати кўрсатилади.

Далолатномалар: қабул қилиш далолатномаси – буюмни (буюмларни) қабул қилиб олган моддий жавобгар шахс ва топширган шахс томонидан;

бериш далолатномаси – буюмни (буюмларни) топширган моддий жавобгар шахс ва уни қабул қилиб олувчи шахс томонидан имзоланади. Қабул қилиш ва бериш далолатномалари, шунингдек, унинг иштирокида бериш юз берадиган музейнинг бош муҳофизи томонидан ҳам имзоланади.

Далолатномага музейнинг муҳри босилади ва унинг директори томонидан тасдиқланади.

25. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмларини вақтинча фойдаланишга қабул қилиш ва бериш далолатномаларида тартиб рақамидан кейин “вақтинча” шартли белгиси бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган шартли белгисиз далолатномалар фойдаланишга қабул қилинмайди. “Вақтинча” белгиси қўйилган далолатномалар “Вақтинча” тушумлар дафтарида рўйхатга ўтказилади.

26. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни қабул қилиш ва бериш далолатномалари уч нусхада тузилади: биринчи нусхаси фондларни ҳисобга олиш бўлимига (секторга) ёки бош сақловчига (фондлар мудирига); иккинчи нусхаси - қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сақлаш бўлимига (махсус сақлаш, алоҳида омборхона) берилади; учинчи нусхаси – буюмни топширувчига ёки олувчига топширилади ёки почта орқали юборилади.

27. Буюмларнинг музейдаги ички ҳаракатланиши (бир сақлаш бўлимидан бошқасига, экспозицияга, реставрацияга ва шу кабилар) музей директорининг ёзма фармойиши мавжуд бўлганда амалга оширилади ва 4-иловага мувофиқ комиссия иштирокида бериш далолатномаси расмийлаштирилади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни ўзаро бериш мажбурий хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.

Оғирликни тортиш оғирлиги тортилаётган буюмнинг массасига боғлиқ равишда 3-даража аниқликдаги техник торозиларда амалга оширилиши керак.

олтиндан

0 дан 5 кг гача

0,01 г

платина гуруҳи кирадиган металлардан

5 кг дан ортиқ

оғирлиги тортиладиган массанинг 0,001 фоизи

кумушдан

0 дан 10 кг гача

0,1 г

10 кг ортиқ

оғирлиги тортиладиган массанинг 0,001 фоизи

Қимматбаҳо тошларнинг оғирлигини аниқлаш 0,001 каратгача аниқликда амалга оширилиши керак.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ҳисоби:

платина гуруҳидаги олтин ваа металлар

-

0,01 граммгача

кумуш

-

0,1 граммгача

қимматбаҳо тошлар

-

0,01 каратгача

аниқликда юритилади.

Қабул қилиш-топшириш далолатномаси уч нусхада тузилади, буюмларни қабул қилган ва топширган моддий жавобгар шахслар, комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Расмийлаштирилгандан кейин далолатноманинг бир нусхаси фондларни ҳисобга олиш бўлимига (секторга) ёки бош муҳофизга (фонд мудирига), иккинчи нусхаси буюмни (буюмларни) берган моддий жавобгар шахсга, учинчи нусхаси – буюм (буюмлар) билан биргаликда буюм (буюмлар) масъул сақлаш учун берилган моддий жавобгар шахсга берилади.

28. Қабул қилиш-топшириш далолатномаларида, бериш далолатномаларида буюмларнинг умумий сони, қимматбаҳо металларнинг умумий оғирлиги (граммлар ва асиллик даражасида), буюмдаги (буюмлардаги) қимматбаҳо тошларнинг каратларда оғирлиги ва сони рақамлар ва ёзувда кўрсатилади.

29. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмни (буюмларни) доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун бошқа музейга ёки муассасага бериш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруғи бўйича амалга оширилади ва тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади. Буюмларни вақтинча сақлашга бериш далолатномасида буюмни қайтариш муддати қайд этилади. Қайтариш муддатини узайтиришга музей директори билан келишган ҳолда ва беришга рухсат берган органнинг розилиги билан йўл қўйилади. Вақтинча сақлаш муддати тамом бўлгандан кейин буюм доимий сақлаш жойига ўз вақтида қайтарилиши керак. Реставрациядан кейин буюмни қайтаришда, унинг оғирлиги ўзгарган тақдирда, оғирлик ўзгарганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда фондларни ҳисобга олиш ҳужжатларининг “изоҳ” устунига тегишли ёзув қайд этилади.

30. Музейдан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни вақтинча фойдаланишга беришда музей ёки буюмларни қабул қилувчи бошқа ташкилот унинг сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши тўғрисида кафолат хати беради (ёки ушбу маълумотлар бериш далолатномасида қайд этилади), буюмларни реставрацияга бериш учун ҳам шундай тартиб ўрнатилган.

31. Буюмларни музейдан бошқа музейга доимий фойдаланиш учун беришда барча ҳисобга олиш ҳужжатларида (қабул қилиш далолатномаларида, тушум дафтарида, инвентарь дафтарда, махсус инвентарь дафтарда) “изоҳ” устунида музейнинг асосий фондидан чиқарганлик тўғрисидаги ёзув қайд этилади. Бунда беришга рухсат берадиган ҳужжатнинг номи, унинг рақами ва санаси ҳамда бериш далолатномасининг рақами ва санаси кўрсатилади.

Дафтардаги ёзув бош муҳофиз (фондлар мудири) томонидан имзоланади ва музейнинг муҳри босилади.

32. Чиқиб кетган буюмлар чиқариб юборилганидан кейин бўшаб қолган ҳисобга олиш рақамларидан бошқа буюмларни ёзиш учун фойдаланишга рухсат берилмайди.

33. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмларини реставрация қилиш асосий фонднинг киримлар дафтарида доимий сақлаш учун қабул қилиш далолатномалари асосида амалга оширилади, уларга уларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва экспертиза натижалари далолатномалари илова қилинади. Буюмнинг асиллик даражасини белгилаш ва экспертизадан ўтказиш натижалари далолатномасининг материал, ўлчами, оғирлиги ва сони тўғрисидаги маълумотлари киримлар дафтарининг 6 ва 7-устунларида қайд этилади.

34. Буюмларни тушумлар дафтарида рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2010 йил 5 октябрдаги 893-сон буйруғи билан тасдиқланган Музей буюмлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича йўриқномада белгиланган.

35. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмлари музейнинг бошқа буюмлари сингари электрон базага киритилади ҳамда сақланади ва Ўзбекистон Республикаси музей фондлари тўғрисидаги барча маълумот мавжуд бўлган ягона электрон каталогда янгиланади.

 

V. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган
музей буюмларини илмий хатловдан ўтказиш

36. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмларини илмий хатловдан ўтказиш асосий фонднинг қолган барча буюмлари сингари уларни ўрганиш, тавсифлаш ва илмий аниқлашнинг асосий шакли ҳисобланади.

Илмий хатловдан ўтказишнинг умумий қоидалари Ўзбекистон Республикаси давлат музейларидаги музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича йўриқномада белгиланган.

37. Оммавий тайёрланган нумизматик материалларни инвентарь дафтарларида тавсифлаш давлатга тегишлилиги, тўғриловчининг номи, зарб қилинган жойи ва йили номинали (тангалар учун), ишлаб чиқариш сюжети ва вақти (медаллар учун), номи ва вазифаси (орденлар ва кўкрак нишонлари учун) тўғрисидаги маълумотларни ҳамда каталогда эълон қилинган шунга ўхшаш буюмга кўрсатмани ўз ичига олади.

Ўхшаш буюмларни тавсифлашда улардан бири батафсил тавсифланади, кейинчалик ўша гуруҳга кирадиган буюмларни (коллекцияни) тавсифлашда ушбу тавсифга ҳавола қилинади. Бунда тавсифланаётган буюмнинг фарқ қилувчи белгилари (тамғанинг жойлашиши, рақамлар ва шу кабилар) кўрсатилади.

38. Оммавий тайёрланадиган нумизматик материалларнинг индивидуал хусусиятлари уларнинг ташқи белгилари тўлиқ ўхшаш бўлганда ўрганиладиган ҳар бир буюмнинг оғирлиги билан белгиланади.

 

VI. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмларини махсус инвентарь дафтарларида рўйхатдан ўтказиш

39. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмларини махсус инвентарь дафтарларида рўйхатдан ўтказиш 5, 6 ва
7-иловаларга мувофиқ қуйидаги далолатномалар: қабул қилиш, асиллик даражасини белгилаш ва экспертиза далолатномалари асосида амалга оширилади. Нумизматиклар, орденлар ва медаллар учун бундан ташқари Давлат белгисининг расмий маълумотлари асосида.

40. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмларини ҳисобга олишнинг махсус инвентарь дафтарлари фонднинг миқдор таркибига қараб қуйидаги буюмлар ёки алоҳида дафтарлар бўйича юритилади*:

*Буюмларни у ёки бу бўлимга (дафтарга) тегишли деб топишда буюмнинг асосий материалидан келиб чиқиш керак. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг унча кўп бўлмаган коллекциялари учун ёзув бўлимлар ажратиб кўрсатилмаган ҳолда юритилиши мумкин.

а) тўлиқ қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан иборат бўлган буюмлар учун:

платина гуруҳига кирадиган металлар;

олтин (шу жумладан, олтиндаги қимматбаҳо тошлар ёки платина-олтин гуруҳининг кумуш ёки медаль деталлари);

кумуш;

б) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар таркибий қисмлар сифатида кирадиган буюмлар учун:

платина гуруҳига кирадиган металлар;

кумуш ёки платина гуруҳига кирадиган металлар билан аралашган олтин;

турлича асилликдаги кумуш қуймаси;

в) нумизматиклар учун*:

*Нумизматик материалларнинг катта фондига эга бўлган музейларда (шу жумладан, тангалар хазинаси) илмий жиҳатдан хатловдан ўтказиш дафтарлари махсус ҳисобга олиш дафтарларига (махсус инвентарь дафтарларига), фонднинг ўзи эса – махсус сақланадиган фондга тенглаштирилиши мумкин;

платина гуруҳига кирадиган металлар;

олтин ёки олтин билан қўшилган ҳолда платина гуруҳига кирадиган металлар;

кумуш.

41. Уларда қимматбаҳо металлар ва инкрустация, ўйма ва қопламалар, иплар тарзида қимматбаҳо металлардан фойдаланилган мато буюмлар, проволока, блёстка ва бошқа безаклар (тикишда, кимхобда, тўрларда, шокилалар. ва бошқалар), шунингдек, (турмалинлар, гиацинтлар, топазлар, хризолитлар, ферузалар, маржонлар, опаллар, яшмалар, ақиқлар, малахит, кварц ва уларнинг ранглари бўйича турлари ва бошқалар) ярим қимматбаҳо ва бошқа тошлар барча музей буюмлари учун назарда тутилган тартибда номлари кўрсатилган ҳолда кирим дафтарлари ва инвентарь дафтарларида ҳисобга олинади ва ёзилади.

Бундай буюмлар махсус иинвентарь дафтарларида ҳисобга олинмайди.

42. Хусусиятларини йўқотган оброн (қимматбаҳо тошлар, марварид ва қимматбаҳо металларнинг детали) фондларда сақланиши ва унинг мансублиги аниқлангунга қадар вақтинча тушумлар дафтарида ҳар бир деталь ёки қимматбаҳо тошнинг сони ва оғирлиги бўйича махсус далолатнома тузилиши ва ҳисобга олиниши керак. Охирги ҳолатда далолатнома тузилади ва дафтарга тегишли белги қўйилади, буюм (оброн) эса ўзи мансуб бўлган буюмнинг ҳисобга олиш рақамини олади (кирим дафтари ва инвентарь дафтари бўйича).

43. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олишнинг махсус инвентарь дафтарларига рақам қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва юқори турувчи ташкилотнинг муҳри босилган бўлиши керак.

Дафтарнинг охирги варағи орқасига қуйидаги ёзув ёзилади: “қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олишнинг ушбу инвентарь дафтарида рақамдан рақамгача бўлган рақамларга, ип ўтказиб тикилган ва муҳр босилган (ёзувлар сони) ёзилади. Дафтар музей директори, бош муҳофизи, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ҳисоби ва сақланиши учун масъул бўлган шахснинг имзолари ва музейнинг муҳри билан тасдиқланади.

Махсус инвентарь дафтарларидаги устунларни тўлдириш 8-9-иловалар мувофиқ амалга оширилади.

44. Ҳисобга олиш ҳужжатларига (қабул қилиш-топшириш далолатномалари, кирим дафтари, инвентарь дафтари, махсус инвентарь дафтарига) ёзувларни ёзишда йўл қўйилган хатолар фонд-харид комиссиясининг баённомаси асосида нотўғри матн ёки рақамли ёзувлар усти чизилган ҳолда қизил сиёҳда тўғриланади. Тўғри ёзув усти чизилган матннинг устига ёзилади ва музей директори ёки бош муҳофизи (фонд мудири), ҳисобга олиш ҳужжатларида ёзувларни қайд этувчи шахслар ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар сақлиниши учун моддий жавобгар шахслар томонидан имзоланади. Имзолар музейнинг муҳри билан тасдиқланади.

Ҳисобга олиш ҳужжатларида ўчириб ёзиш, тузатиш ёки тегишли имзолар билан тасдиқланмаган тузатишларга йўл қўйилмайди.

45. Музей, сақлаш бўлимининг шифри ва буюмларга берилган ҳисобга олиш рақамлари қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг кирим дафтаридаги, инвентарь дафтаридаги ва махсус инвентарь дафтаридаги ёзувларга мувофиқ ҳар бир буюм учун ёзилади.

46. Ҳар бирининг оғирлиги камида 0,01 г бўлган 1 турдаги буюмларнинг катта сонига эга бўлган археология комплектлари ва нумизматик буюмлар учун умумий оғирлик ва сони кўрсатилган ҳолда гуруҳли ёзувни қайд этишга йўл қўйилади.

47. Музей буюмларига берилган ҳисобга олиш рақамлари буюмнинг экспозицияга қўйилмаган қисми ёки буюмга киритилган ёки унга осиб қўйилган биркаларда туш билан қўйилади.

48. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни сақлаш фондларида (махсус омборлар, махсус сақлаш жойларида) махсус инвентарь дафтарларидан ташқари ҳисобга олишнинг қўшимча шакллари – “Топографик тавсиф” ва “Топографик картотека” юритилади.

“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг топографик тавсифи” ҳар бир темир сандиқ, витрина учун алоҳида тузилади ва қуйидаги устунлардан иборат бўлади:

1-устун–тартиб рақами;

2-устун–тушум дафтарининг рақами;

3-устун – инвентарь дафтарининг рақами;

4-устун – махсус инвентарь дафтарининг рақами;

5-устун – буюмнинг номи;

6-устун – сони ва комплектлилиги;

7-устун – изоҳ.

“Изоҳ” устунида буюмнинг барча кўчирилиши қайд этилади: экспозицияга бериш, бошқа музейга вақтинча бериш, сақлаш жойининг ичида кўчириш.

Тавсифлар сақловчи томонидан икки нусхада тузилади ва имзоланади, улардан бири тегишли темир сандиқда, витринада, қутида ва бошқаларда сақланади, иккинчиси – ишчи нусха бўлиб хизмат қилади.

49. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг картотекаси (карточка кўрсаткичи) буюмнинг илмий-сақлаш тавсифининг ва реставрация ишлари хусусиятининг барча маълумотларини ўз ичига олади. Картотека қуйидаги шаклда юритилади:

1-устун – инвентарь дафтарнинг рақами;

2-устун – тушумлар дафтарининг рақами;

3-устун – қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан яясалган буюмларнинг махсус инвентарь дафтарининг рақами;

4-устун – материал ва фарқ қилувчи хусусиятлари кўрсатилган ҳолда буюмнинг қисқача тавсифи;

5-устун – сони, оғирлиги, асиллик даражаси ўлчами;

6-устун – буюм турган жой: витрина, жавон, полка ва шу кабиларнинг рақами;

7-устун – сақланиши.

8-устун – изоҳ.

“Изоҳ” устунида буюмнинг барча кўчирилиши тўғрисидаги маълумотлар, негатив рақами кўрсатилган ҳолда фотосурати берилади.

50. Топографик карточкалар махсус инвентарь дафтари бўйича буюмларнинг тартиб рақами бўйича сақланади. Сақлаш жойидан топографик тавсифлар ва карточкалар берилмайди.

51. Буюм жойлашган жой ўзгарган тақдирда охирги ёзувлар киритилади, картотекага эса сақловчи томонидан тегишли белги қайд этилади.

52. Монета (тилла) хазинаси тушумлар дафтарига, инвентарь дафтарга ва махсус инвентарь дафтарга тўлиқ таркибда ёзилади*, улардаги ёзувлар қуйидаги устунлар бўйича коллекцион тавсифлар шакли бўйича амалга оширилади:

* Қимматбаҳо металлар ва оддий металлардан ясалган тангалар.

1-устун–тартиб рақами;

2-устун – музейнинг асосий инвентарь дафтарининг рақами;

3-устун – тушумлар дафтарининг рақами;

4-устун – номи (хазина тўғрисидаги маълумотлар: топилган жойи, вақти, ҳолати, умумий сони, умумий оғирлиги, хазина кўмилган сана, хазина нашр этилишига ҳавола);

5-устун–тариф (масалан: Хон IV (1533-1584), ҳарфсиз чақалар, 1535-1547 йиллар);

6-устун–тавсифи (масалан: Бухоро зарбхонаси, сўнгра ушбу ҳолатда тавсифнинг ўрнини босадиган адабиётга ҳавола келтирилади);

7-устун – металл, асиллик даражаси;

8-устун – ўлчами;

9-устун – массаси (граммларда);

10-устун – сақланиши;

11-устун – сони.

53. Хазинани коллекция ёзувига киритишда бир хил оғирликдаги бир типдаги буюмлар (ҳар бири 0,07 гр.), яъни каталог рақамига битта умумий ҳавола билан бирлаштириладиган буюмлар тартиб рақамлари кўрсатилган ҳолда “масса” устунига тире орқали битта сатрга ёзилади, уларнинг умумий массаси, кичкина “сони” устунида нусхалар сони кўрсатилади. Бундан ташқари, ҳар бир хазинага қуйидаги шакл бўйича хазина тўғрисидаги барча маълумотлар ва уни топиш шартлари кўрсатилган ҳолда махсус карточка тузилади:

музейнинг номи;

тушумлар дафтарининг рақами;

инвентарь дафтарининг рақами;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг махсус инвентарь дафтари рақами;

топилган жой (вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, овул, дарё, кўча, уй ва бошқалар);

хазина топилган вақт ва ким томонидан топилгани.

54. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ва таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган буюмлар тушуми тўғрисидаги ҳисобот ярим йиллик маълумотлар асосида тузилган тамом бўлган йил учун музей томонидан махфий тартибда 25 январдан кечикмай 10-11-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига юборилади. Экспонатлар массаси олдинги йилдагига таққослаганда камайган тақдирда ҳисоботга масса ўзгарганлигининг сабаблари кўрсатилган тушунтириш хати илова қилинади.

55. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги давлат музейларидан олинган ҳисоботларга мувофиқ буюмларнинг умуман республика бўйича ташилиши бўйича йиғма ҳисоботлар тузади.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири томонидан имзоланган бир йил учун йиғма ҳисоботлар махсус почта орқали Молия вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралигача юборилади.

56. Музейлар Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмларининг мавжудлигини мунтазам равишда қайта ҳисобини-таққослашни юритади, ҳисобга олиш ҳужжатларида (тушиши ва берилиши, масъул сақлаш учун берилиши далолатномалари, тушумлар дафтарлари, инвентарь дафтарлар, махсус инвентарь дафтарларда) ёзувларни қайд этади.

Таққослаш директорнинг буйруғи бўйича амалга оширилади. Комиссиянинг таркиби, ишларни амалга ошириш навбатлилиги ва муддатлари директор томонидан белгиланади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларн коллекцияси бор бўлган музейлар ҳар йили 1000 тагача бор бўлса, уларни ҳар йили, мингтадан ортиқ бўлса (икки, уч йилда) бир марта солиштиради.

57. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг мавжудлигини ҳисобга олиш ҳужжатлари билан солиштириш натижалари далолатномада қайд этилади, у бош муҳофиз (фонд мудири) ва комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Далолатнома музей директори томонидан тасдиқланади.

Далолатнома шакли музей буюмлари мавжудлигини ҳисобга олиш ҳужжатлари билан солиштириш далолатномаси шаклида назарда тутилган қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмларга қўйиладиган асосий            талабларга мувофиқ тузилади.

58. Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бор бўлган буюмлар ва уларнинг музей аҳамиятига эга бўлмаган парчалари, шунингдек, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ва уларнинг парчалари мавжуд бўлган буюмлар тўлиқ емирилган тақдирда Агентликка топширилиши керак.

59. Буюмларни Агентликка топшириш тартиби буюмларнинг музей аҳамияти йўқолганлиги ёки уларнинг тўлиқ емирилганлиги сабабларини аниқлаш учун комиссия ташкил этилишини назарда тутади. Комиссияга музей директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари ёки бош муҳофизи (фонд мудири) бошчилик қилади. Комиссия таркибига фондларни сақловчилар ёки музей буюмлари сақланиши учун масъул бўлган шахслар, шунингдек, бошқа музейлар ва ташкилотлардан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўйича мутахассислар киради.

60. Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган буюмларнинг музей аҳамияти йўқолиши сабаблари ҳамда уларнинг тўлиқ емирилиши тўғрисида комиссиянинг хулосаси уларни ҳисобдан чиқариш зарурлигининг аниқ асослари ва топшириш мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилади.

61. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруғи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ва уларнинг парчалари ҳисобдан чиқарилиши (музей асосий фондидан чиқарилиши) учун асос ҳисобланади.

62. Агентликка топшириш керак бўлган буюмларга рўйхат тузилади, унда асосий металлнинг ҳамда қоплаш учун фойдаланиладиган бошқа қимматбаҳо металларнинг (масалан олтин суви юритилган кумуш буюм ва шу кабилар) номи кўрсатилади.

Рўйхат икки нусхада тузилади ва ҳам музейда, ҳам буюмлар бериладиган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигида доимий равишда сақланиши керак.

 

VII. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларини сақлаш

63. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей буюмлари махсус сақлаш жойларида ёки алоҳида омборларда сақланиши керак. Бундай сақлаш жойлари бўлмаганда – фонд сақланадиган муҳрланадиган хоналардаги махсус ёнмайдиган жовонлар ёки темир сандиқларда сақланади.

64. Фондлар сақланадиган жойдан экспозицияга, кўргазмага берилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларуларнинг сақланишини таъминлайдиган ва махсус қулф ва сигнал қурилмалари (локал сигнализация) билан таъминланган махсус жиҳозланган витриналар ёки жовонларга жойлаштирилиши керак. Витриналар ва жовонлар тамғаланади ва моддий жавобгар шахснинг шахсий муҳрлари билан муҳрланади. Қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмлар қўйилган экспозиция залларида назоратчиларнинг бўлиши шарт.

65. Хазиналар (шу жумладан, кумуш ва олтин тангалар) уларнинг ёнидаги ашёвий топилмалар билан биргаликда тўлиқ таркибда сақланади.

66. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар сақланадиган хоналар ҳамда ёнмайдиган жовонлар ва темир сандиқлар тамғаланган ҳамда қўриқлаш ва ёнғинга қарши сигнализация билан жиҳозланган бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя қилмасдан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сақлаш қатъиян тақиқланади.

67. Инкрустациялар, ўйма шаклидаги қимматбаҳо бўлмаган металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ва бошқа материаллардан ясалган буюмлар музейнинг фонд сақлагичларида жойлаштирилган ёндмайдиган жовонлар ва темир сандиқларда сақланади.

68. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сақлаш жойлари (махсус сақлаш жойлари, алоҳида хазинахоналар ва бошқалар) иш куни тамом бўлгандан кейин қулфланиши ва тамғаланиши ёки сақлаш учун моддий жавобгар бўлган шахснинг шахсий муҳри билан муҳрланиши керак.

69. Қопларга солинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар сақланадиган жойнинг шахсий муҳрлар билан муҳроланган калитлари музейнинг алоҳида темир сандиғига топширилади. Темир сандиқнинг олдида “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар сақлаш жойларининг калитларини қабул қилиш ва бериш журнали” бўлиши керак, унда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар сақланадиган хоналар, ёнмайдиган жовонлар, витраналар ва бошқа жойларнинг калитлари ҳар бир олиниши қайд этилади ҳамда ушбу хоналар нима мақсадда очилганлиги кўрсатилади. Кўрсатиб ўтилган журнал бош муҳофизи (журнал мудири) томонидан юритилади.

Калитлар темир сандиққа топширилгунга қадар улар учун қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар сақланиши учун моддий жавоб берувчи шахс жавоб беради. Калитлар алоҳида темир сандиқда бўлганида уларнинг сақланиши учун юритишида улар бўлган шахс жавоб беради.

Калитларнинг иккинчи нусхалари моддий жавобгар шахсларнинг шахсий муҳрлари билан муҳрланган ҳолда махсус қисмда ёки музей директорида сақланади.

70. Қимматбаҳо металлар ҳамда калитлар сақланадиган жойларни ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни қўриқлашни, сақлаш жойларига киришни ташкил этишни назарда тутадиган қоидалар музей директори томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

71. Иш куни бошланганда ва тамом бўлганда моддий жавобгар шахс (қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни сақловчи) барча муҳрлар мавжудлигини текшириши шарт, улар бузилиши ёки шикастланиши аниқланган тақдирда бу ҳақда музей директори ва бош сақловчига маълум қилиши шарт.

72. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар сақланадиган жойлар фақат ушбу коллекцияни сақловчи томонидан бузиб кирилиши мумкин.

73. Ниҳоятда зарур бўлган тақдирда уларнинг эшиклари камида уч кишидан иборат таркибдаги комиссия томонидан бузилиши мумкин, бунда махсус бузиш далолатномаси тузилади, бу ҳақда бош сақловчи (фондлар мудири) томонидан “Калитларни қабул қилиш ва бериш журнали”да тегишли ёзув қайд этилади.

74. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар экспозицияда ёки кўргазмада бўлган витриналар ва жовонлар фақат ушбу коллекцияни сақловчи томонидан очилиши мумкин. Ушбу ҳолларда ушбу бўлимда юритиладиган “Экспозициядаги ўзгаришлар дафтари”га тегишли ёзув қайд этилади. Ишларни бажариш бўйича витриналар ва жовонлар калит билан қулф солиб ёпилади ва тамғаланади ёки моддий жавобгар шахснинг муҳри билан муҳрланади.

75. Музейлардаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг сақланиши учун жавобгар бўлган ушбу бойликлар ўғирланиши ёки камомадида айбдор бўлган шахслар улар жиноий, интизомий ёки маъмурий жавобгарликка тортилишидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ моддий жавоб берадилар.

76. Музей директори томонидан тасдиқланган хатлов комиссиясининг далолатномаси ходимларни моддий жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.

77. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар сақланадиган музейлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарорига мувофиқ қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга боғлиқ ишларни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини Асиллик палатасидан олишлари шарт.

78. Асиллик палатаси бошлиғи давлат музейлари раҳбарларига белгиланган муддат мобайнида текширишларда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан ишлашни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма бериш ҳуқуқига эга.

79. Асиллик палатаси ходимлари хизмат гувоҳномасини кўрсатиб музейлар ва уларнинг филиалларига тўсиқсиз кирадилар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги ёки Давлат асиллик палатаси раҳбариятининг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган кўрсатмаси Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар коллекциясини текшириш учун асос ҳисобланади.

Текшириш якунлари музейнинг ҳисобга олиш ҳужжатларига рўйхатдан ўтказилган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражасини бирламчи белгилаш ва қимматбаҳо тошлар экспертизасини текшириш натижалари 12-иловага мувофиқ далолатнома билан расмийлаштирилади.

 

 

Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича низом
1-илова

 

Экспертиза натижаларини тасдиқлайман

АП бошлиғи

(имзо)

20__ й.«____» _________

 

______________________   _____________

 

Қимматбаҳо металлар асиллигини белгилаш ва қимматбаҳо тошлар экспертизаси натижалари тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА 

 

Т/р

Келиб тушганлиги бўйича китоб рақами, инвентарь
китоб рақами, махсус инвентарь
китоби бўйича  рақам

Буюмнинг номи, унинг мм.да ўлчами ва граммда умумий оғирлиги

Буюмнинг қисқача тавсифи ватошларнинг жойлашиши

Қимматбаҳо металлнинг номи

Асил-лик

Қимматбаҳо металлнинг оғирлиги граммларда,  лигатура, чистота

Кўргазманинг номи

Сони, масса

Кўр-газма ўлчами

Қирралаш шакли. Устки, остки қирралаш сони

Изоҳ

та

кар.,гр

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Музей директори

Қимматбаҳо тошлар экспертизасини ўтказдим

Моддий жавобгар шахс

Қимматбаҳо тошларнинг асиллиги даражасини ўргандим

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича низом 2-илова

 

 

“Тасдиқлайман”

Музей директори

20_____й.«____»________

 

Доимий (вақтинча) сақлашга қабул қилиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20_ й.«___»____________________

___________________  _____________________________________________________________________________________________шаҳри
(музей, муассаса номи)

Биз, қуйида имзо чекувчилар: музей вакили  _________________________________________ ва _______________________________ вакили

                                                                                                              (фамилияси, исми, отасининг исми)                                (муассаса номи)

_____________________________________________________________________биринчи томон қабул қилганлигини, иккинчи томон топширганлиги тўғрисида

(фамилияси, исми, отасининг исми)

музейга музей аҳамиятига оид қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан иборат қуйидаги буюмларни сақлаш учун(доимо ёки вақтинча) уч нусхадан иборат  ушбу далолатномани туздик:

 

Т/р

Буюмнинг
номива

қисқача

тавсифи

Келиб тушганлиги китоби бўйича рақами

Қимматбаҳометаллармассаси (граммларда) ваасиллиликдаражаси

Қимматбаҳо
тошлар

Буюмнинг ўлчами
мм ларда)

Буюмнинг умумий массаси(грамм-ларда)

Сақланиши

Изоҳ

Асиллилик даражасини белгилаш ва экспертиза натижалари рақами ва санаси

 

номланиши

сони

каратдаги оғирлиги

 

олтин

кумуш

платина

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ушбу далолатнома бўйича  умумий массаси________________

(рақамларда ва ёзув билан)

ҳаммаси бўлиб қабул қилинди_________________________________________________________

(сони рақамларда  ва ёзув билан)

Имзолар : Cалаш учун қабул қилдим_____________________________________________

Топширдим__________________(моддий жавобгар шахснинг имзоси)

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича низом 3-илова

 

 

 

20___й«____»______.

___________шаҳри

Тасдиқлайман

Музей директори

20___  й. «__» ___________

 

 

БУЮМЛАРНИ ДОИМИЙ (ВАҚТИНЧА) САҚЛАШГА БЕРИШ

ДАЛОЛАТНОМАСИ

 

Биз, қуйида имзо чекувчилар: музей бош сақловчиси (фондлар мудири) __________________ ва ________________________ вакили  ___________________________  ____________________________________________________, амалдаги _____-сон далолатнома асосида

(фамилияси, исми, отасининг исми)  (музей номи, муассаса, лавозими)

20 ____ й. ______________дан  ____________________________________________________________________________________________мувофиқ
20 ____ й. ______________даги _______-сон ишончномаасосидаиш кўрувчи

------ҳужжатнинг номи,  служащего основанием для выдачи, Номланиши учреждения, разрешившего выдачу)

от«___»_____ 20___г. за № ________ и гарантийному письму от«___»_____ 20___ г.  за№ ___, составили настоящий акт в трехэкземплярах в том, что первый сдал, а второй принял для___________________________________ хранения следующие предметы из драгоценных    . (постоянного или временного)

металлов и камней музейного значения:

 

Т/р

Буюмнинг
номива

қисқача

тавсифи

Келиб тушганлиги бўйича китоб рақами,

инвентарь
китоби,

махсус инвентарь
китоби

Сони

Қимматбаҳометаллармассаси   (граммларда) ваасиллиликдаражаси

Қимматбаҳо тошлар

Экспонат ўлчови

(мм.да)

Экспонат-нинг умумий оғирлиги

Сақланиши

Изоҳ

 

Олтин

Кумуш

Платина

Номланиши

Сони

Каратдагиоғирлиги

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

 

Ушбу далолатнома бўйича ______________________________________ умумий оғирлиги ___________________________________________ топширилди

 (Сони цифрами и прописью)(цифрами и прописью)

 

 

Моддий жавобгар шахсларнинг имзолари: Топширдим _______________  

                                                                                 Қабул қилдим _____________ 

 

 

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича низом
4-илова

 

 

 

 

 

Тасдиқлайман

Музей директори

20___  й. «__» ___________

.

 

 

БЕРИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

 

Буюм берилаётган бўлим (сақлаш,махсус омбор ва шу кабиларнинг номи   _______________________________________________

Буюм бериладиган бўлим (сақлаш,махсус омбор ва шу кабиларнинг номи  _______________________________________________

 

п/п

№поКП,№поинв.книге

№поспециальнойинвентарнойкниге

Номланишиикраткоеописаниепредмета

Материал

Масса металла

(в гр.)и проба

Драгоценные камни

Размер(вмм.)

Общаямассапредмета(в гр.)

Сақланиши

Изоҳ

 

Номланиши

Сонившт.

Масса вкаратах

 

Олтин

Кумуш

платина

 

1

2

3

4

5

б

7

8

9

10

11

12

13

14

15

 

 

 

 

Моддий жавобгар шахсларнинг имзолари

Қабул қилдим:                                                                                                 Комиссия аъзолари:

Топширдим:

 

 

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича низом
5-илова

 

 

 

ТАНГАЛАР, МЕДАЛЛАР, ОРДЕНЛАР, ЖЕТОНЛАР, НИШОНЛАР )ЗНАЧОКЛАР)НИ ҲИСОБГА ОЛИШ БЎЙИЧА МАХСУС ИНВЕНТАР ДАФТАРИ 

 

№ п/п и дата заполнения записи

Келибтушганлигибўйичакитоб

№ по ИНВ

Номланиши

Сони

Определение и краткое описание

Номланиши металла

Размер (в мм)

Масса
(в гр), проба

Сохранность

Основание,
№ и дата акта результатов опробирования и экспертизы

Примечания

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича низом
6-илова

 

ТЎЛИҚ ҚИММАТБАҲО ТАШЛАР ВА ҚИММАТБАҲО ТОШЛАРДАН ЯСАЛГАН БУЮМЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ БЎЙИЧА МАХСУС ИНВЕНТАРЬ ДАФТАРИ 

 

№ п/п и дата заполнения записи

Келибтушганлигибўйичакитоб и ИНВ книге

Номланиши

Краткое описание

Материал

Размер
(в мм)

Масса
(в гр.)

Сохранность

Основание,
№ и дата акта результатов опробирования и экспертизы

Примечание

Металл

Драгоценные камни

Номланиши,
масса (в гр) и проба

Номланиши,
масса (в гр) и проба

1

2

3

4

6

7

8

9

10

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича низом
7-илова

 

ҚИММАТБАҲО ТОШЛАР ВА ҚИММАТБАҲО ТОШЛАР ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАР СИФАТИДА КИРАДИГАН  БУЮМЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ БЎЙИЧА МАХСУС ИНВЕНТАРЬ ДАФТАРИ  

 

№ п/п и дата заполнения записи

Келибтушганлигибўйичакитоб и ИНВ книге

Номланиши

Краткое описание предмета и его датировка

Материал

Прочие материалы

Размер
(в мм)

Масса
(в гр.)

Сохранность

Основание,
№ и дата акта результатов опробирования и экспертизы

Примечание

Металл

Драгоценные камни

Номланиши,
масса (в гр) и проба

Номланиши,
масса (в гр) и проба

1

2

3

4

6

7

8

9

10

11

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича низом
8-илова

 

 

ҚИММАТБАҲО ТОШЛАР ВА ҚИММАТБАҲО ТОШЛАРДАН ЯСАЛГАН ТАНГАЛАР, МЕДАЛЛАР, ПЛАКЕТЛАР, ОРДЕНЛАР, ЖЕТОНЛАР, НИШОНЛАР (ЗНАЧОКЛАР) ҲИСОБГА ОЛИШ БЎЙИЧА МАХСУС ИНВЕНТАРЬ ДАФТАРИНИНГ УСТУНИНИ ТЎЛДИРИШ ҚОИДАЛАРИ

 

Устунлар рақами

Устунлар қандай тўлдирилади

  1.  

Айни бир вақтда махсус инвентарь дафтарининг инвентарь рақами ҳам ҳисобланадиган тартиб рақами кўрсатилади

  1.  

Инвентарь дафтаридаги ёзувга мувофиқ буюмга берилган инвентарь рақами ёзилади

  1.  

Мамлакат ва буюмнинг номи кўрсатилади, масалан,  «монета», «медаль», «плакетка», «жетон»ва шу кабилар. Сўнгра унинг қисқача тавсифи берилади (тангалар учун, номинал, сана, ишлаб чиқарилган йили, тангадаги мавжуд дифферентлар (ҳарфлар ёки белгилар), медаллар учун –мазмунининг қисқача тавсифи, сана, медальернинг номи (агар имкони бўлса); орденлар ва кўкрак медаллари, нишонлар, жетонлар учун –қисқача тариф; адабиётга ҳавола (каталог, корпус, аниқловчининг рақами). Ноёб буюмлар уларнинг эълон қилинишидан қатъий назар батафсил ёзилади

  1.  

Буюм ундан ясалган асосий буюм кўрсатилади, зарурат бўлганда қўшимчалар кўрсатилади (масалан, ўртаси олтин суви юритилган гербли кумуш медаль – кўрсатилади: "кумуш", "олтин суви юритилган"; пайванд қилинган қулоқ билан олтин медаль - кўрсатилади: «Олтин», «Кумуш)

  1.  

Тўғри доиравий шаклдаги буюмнинг диаметри 0,1 мм гача аниқликда кўрсатилади; тўғри бўлмаган шаклдаги буюмлар учун 2 ўлчам кўрсатилади – катта ва кичик томони бўйича

  1.  

Буюмларнинг массаси ва асиллик даражаси кўрсатилади. Масса торозида тортиладиган массасининг 0,001 фоиздан огртиқ бўлмаган аниқликда белгиланади. Металл бир хил бўлган тақдирда каталог (корпус, аниқловчи)нинг битта рақамига ҳавола билан бирлаштириладиган буюмларни гуруҳ қилиб тарозида тортишга йўл қўйилади ва кейинчалик тире орқали инвентарь тартиб рақамлари билан бир гуруҳ қилиб махсус инвентарь дафтарига ёзилади

  1.  

Буюмдаги мавжуд нуқсонлар кўрсатилади(масалан «сиёқаланган», «ўйилган жой», «юза қисми ёки орқа томони тинрналган», «эгилган»)

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича низом
9-илова

 

ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ЁКИ ҚИММАТБАҲО ТОШЛАР ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАР СИФАТИДА

КИРАДИГАН  БУЮМЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ БЎЙИЧА МАХСУС ИНВЕНТАРЬ ДАФТАРИ УСТУНЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ ҚОЛИДАЛАРИ

 

Олтин бўйича ушбу дафтарга қуйидаги буюмлар киритилади:

а) рангли ва қимматбаҳо тошлардан қўшимичалар билан олтиндан ясалган буюмлар;

б) бошқа металлардан, шу жумладан, кумушдан қўшимча қисмлар билан тўлдирилган олтиндан ясалган буюмлар;

в) олтин лист билан қопланган ёки олтиндан қўшимча қисмларга эга бўлган бронза, темир ва бошқа металлардан ясалган буюмлар;

г) гардишдаги ёки буюмлардаги қимматбаҳо тошлар;

д) олтин гардишли тошлар ва шишадан ясалган буюмлар.

Кумуш бўйича ушбу дафтарга қуйидаги буюмлар киритилади:

а) бошқа материаллардан деталлар билан биргаликда кумушдан ясалган буюмлар;

б) кумуш барглар билан қопланган бронза, темир ва бошқа материаллардан ясалган буюмлар.

 

Устуннинг рақами

Устун қандай тўлдирилади

  1.  

Айни бир вақтда махсус инвентарь дафтарнинг ва ёзувнинг рақами ҳисобланадиган тартиб рақами кўрсатилади

  1.  

Буюмга берилган инвентарь рақам ёзилади; тушум дафтари ва инвентарь дафтардаги ёзувларга мувофиқ

  1.  

Буюмнинг қисқача номи берилади(масалан «табакерка», «икона учун оклад», «ҳайкалча», «соат»ва шу кабилар)     

  1.  

Буюмнинг қисқача тавсифи берилади, бунда таркибий қисмлар материали (масалан, ҳарбий формадаги эркакнинг эмал портрети билан тўғри бурчакли олтин табакерка, қопқоқнинг четлари бўйлаб - бриллиантлар, бурчаклари бўйлаб тўрт марваридл ва шу кабилар). Миллий мактаб ва техника кўрсатилганлиги маъқул. Буюмдаги сана ёки илмий аниқлаш натижасида маълум бўлган сана кўрсатилади.

"А" устунида металл кўрсатилади (кумуш, олтин ва шу кабилар); устунда мутахассис томонидан амалга ошириладиган ҳисоблаб чиқиш асосида ҳар бир металлнинг массаси, асиллилик даражаси кўрсатилади.

Изоҳ. Агар қимматбаҳо металлдан ясалган деталь мураккаб шаклга эга бўлса ва унинг ҳажмини буюмнинг яхлитлигига зарар етказмасдан аниқлаш имкони бўлмаса (масалан, персень ўйиш тошли олтин узук, перепелить ёки ларсдаги кумуш фигура ва шу кабилар) "5Б" устунида амалда эришилиши сингари аниқлик доирасида қўйилади, бу ҳақда изоҳ бериладию

"Б" устунида қимматбаҳо тошларнинг номи ҳар бир тур учун алоҳида кўрсатилади; ҳар бир тур учун оғирлик ва мутахассиснинг аниқлаши бўйича каратларда тошлар сони. Агар камнеод кўриниш ҳар хил ўлчамларга эга бўлса ҳар бир масса учун уларнинг сони кўрсатилиши керак

  1.  

Ушбу буюмнинг барча бошқа материаллари кўрсатилади (масалан: бронза, ёғоч, эмаль, смальта ва шу кабилар))

  1.  

Бутун буюмнинг ўлчами кўрсатилади (1 смгача аниқликда йирик гобаритли)

  1.  

Бутун бир буюмнинг массаси кўрсатилади

  1.  

Буюмнинг барча нуқсонлари қайд этилади (масалан: «в окладе 3гнезда для драгоценных камней пустые» и т.д.)

  1.  

Буюмни аниқлаш бўйича экспертиза ҳужжати кўрсатилади

  1.  

Бошқа устунларда назарда тутилмаган маълумотлар кўрсатилади. Ушбу устунда бериш далолатномасига ҳавола қилган ҳолда буюмнинг чиқиб кетиши тўғрисидаги белги ҳамда буюм билан юз берган ўзгаришлар (реставрация, қисмларни алмаштириш ва шу кабилар) тўғрисидаги белги қўйилади .

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича низом
10-илова

 

 

ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ВА ҚИММАТБАҲО ТОШЛАР МАВЖУДЛИГИ

ВЕДОМОСТИ

 

Қимматбаҳо тошлар - каратларда

Қимматбаҳо металллар - каратларда

 

 

Сони

Олтин

Платина

Кумуш

Олмос

Бриллиант

Лаъл

Ёқут

Зумрад

Марварид

келиб тушган

чиқиб кетган

келиб тушган

чиқиб кетган

келиб тушган

чиқиб кетган

келиб тушган

чиқиб кетган

келиб тушган

чиқиб кетган

келиб тушган

чиқиб кетган

келиб тушган

чиқиб кетган

келиб тушган

чиқиб кетган

келиб тушган

чиқиб кетган

Сони

Масса

Сони

Масса

Сони

Масса

Сони

Масса

Сони

Масса

Сони

Масса

Сони

Масса

Сони

Масса

Сони

Масса

Сони

Масса

Каратдаги массада

Каратдаги массада

01.01.20__йга қолдиқ

I ярим йиллик

II ярим йиллик

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Музей директори

Бош сақловчи (бўлим мудири)          20__ й.«__» __________

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича низом
11-илова

 

 

Тўлдириш махфий

 

1

2

3

4

5

вилоят

бўйсуниши

тармоқ

корхона

шифр

 

Кимга юборилади __________________________________________________

(номи)

                __________________________________________________

(олувчининг манзили)

__________________________________________________________________

 (статистик ҳисобот)

 

Высылают не позднее 25 января  послеотчетного периода музеи (учреждения),имеющие предметы из драгоценных металлов
идрагоценных камней,  своей вышестоящейорганизации

 

Музей (муассаса) ______________________________________________

Вазирлик (идора) ________________________________________

Музей (муассаса) манзили_________________________________________

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ВА ҚИММАТБАҲО ТОШЛАРДАН ЯСАЛГАН БУЮМЛАР МАВЖУДЛИГИ ТЎҒРИСИДА

ҲИСОБОТ 

 20__ й. 1 январдаги ҳолати бўйича

Т/р

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар

Ўлчов бирлиги

Шифр

 01.01.20___йга қолдиқ

Сони

Соф оғирлиги

 

  1.  

Олтин

г

 

 

 

 

  1.  

Платина

г

 

 

 

 

  1.  

Кумуш

г

 

 

 

 

  1.  

Олмос

г

 

 

 

 

  1.  

Бриллиант

каррат

 

 

 

 

  1.  

Лаъл

каррат

 

 

 

 

  1.  

Ёқут

каррат

 

 

 

 

  1.  

Зумрад

каррат

 

 

 

 

  1.  

Марварид (табиий)

каррат

 

 

 

 

 

В отчет включают также предметы, содержащие драгоценные металлы и драгоценные камни.

Директор (раҳбар)   20   й.«__» __________

Пример определения массы чистого металла (чистоты):

Масса предмета из драгоценного металла - 34 г; проба - 750.

Масса чистого металла = 34 г x 0,750 = 25,5 г.

Остальные 8,5 г (лигатура) не являются драгоценным металлом и в статистическом отчете по форме 4-ф не отражаются.

 

 

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган музей бойликларини ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича низом
12-илова

 

Экспертиза натижаларини тасдиқлайман

Бошлиқ  ____________________

(вилоят, туман кўрсатилган)

ГПП_________________ ____________

(имзо)

20___  й.«__» ___________

 

МУЗЕЙНИНГ ҲИСОБГА ОЛИШ ҲУЖЖАТЛАРИДА ҚАЙД ҚИЛИНГАН ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАРНИНГ БИРЛАМЧИ АСИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ ТЕКШИРИШ ВА ҚИММАТБАҲО ТОШЛАРНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ НАТИЖАЛАРИ ДАЛОЛАТНОМАСИ

Т/р

махсус инвентарь китоби бўйича т/р

Буюмнинг номланишиунинг  мм.даги ўлчови ва граммда умумиий массаси

Буюмнинг қисқача тавсифи ва тошларнинг жойланиши

Ҳисоб бўйича турмоқ

Ҳақиқатданмавжуд

Изоҳ

қимматбаҳо металлар

қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо ва қўлда ясалган тошлар

қимматбаҳо металлнинг

қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо ва қўлда ясалган тошлар

қимматбаҳо металлнинг номланиши

Проба

қимматбаҳо металлнинг гр.даги массаси,  лигатура чистота

вставкада номланиши

Сони, масса

вставки  ўлчови

огранка шакли,  

устки ва остки қирралар

қимматбаҳо металлнинг номланиши

Проба

қимматбаҳо металлнинг гр.даги массаси,  лигатура чистота

вставкада номланиши

Сони, масса

размер  вставки

огранка шакли,  

устки ва остки қирралар

та

каррат,гр

шт.

каррат,гр

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

 

Музей директори

Қиммаатбаҳо металлар экспертизасини ўтказди

Моддий жавобгар шахс

Қимматбаҳо металлнинг намуна таҳлилини ўтказди

 

Умумий таклифлар: 0

623