ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11990 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 04/01/2020 19/01/2020 4

Муҳокама якунланди

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Меҳнат шароитларни яхшилаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини узлуксиз янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11990

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

Меҳнат шароитларни яхшилаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини узлуксиз янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

@@@Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913-сон “Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
28 мартдаги 247-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш ва узлуксиз такомиллаштириш ҳамда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

@@@1. Қуйидагилар:

Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларни яхшилаш бўйича 2020-2021 йилларга огоҳлантириш ҳаракатлари дастури 2-иловага мувофиқ;

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойлари учун минимал меҳнат шароитларига қўйиладиган талаблар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

@@@2. Давлат ва хўжалик бошқарув органларига икки ой муддатда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими тўғрисидаги тармоқ низомларини ишлаб чиқиш ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритилиши таъминлансин.

@@@3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига:

икки хафта муддатда ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш тизими ташкил этилмаганлиги учун жавобгарликни белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича профилактика ишларини ўтказиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилигини тадбиқ этиш ва риоя килиш масалалари бўйича ҳодимлар ва иш берувчиларга, шунингдек тадбиркорлик субъектларига консультатив ва методологик ёрдам қўрсатиш;

меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими, шунингдек муайян иш берувчиларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида сиёсатни, мақсадларни ва тартибларни белгилаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш, хавфли ва зарали ишлаб чиқариш омиллар ва рискларнинг таъсирини пасайтириш, шу асосда меҳнат унумдорлигини оширилишини рағбатлантириш бўйича ҳалқаро стандартлар ва хавфсизлик усулларини жорий қилиш;

ҳавфсизлик техникаси ва меҳнат гигиенаси қоидаларини амалиётда тадбиқ этилишини намойиши билан иш берувчи ва ходимлар учун плакатлар, брошюралар тайёрлаш ва тарқатиш, видеороликлар, маърузалар, музокаралар ва семинарлар, кўргазмаларни ташкил этишни ўз ичига олган  меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг тарғибот ишларини амалга ошириш таъминлансин.

@@@4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

@@@5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат фонди маблағлари ҳисобидан аъзолик бадаллари тўланган ҳолда Ижтимоий таъминот Ҳалқаро ассоциациясига аъзо бўлиш юзасидан зарурий чоралар кўрилсин.

@@@6. Вазирлик ва идораларга ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий хужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

@@@7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                       А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” ______даги

_______-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими тўғрисида

Намунавий низом

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу “Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими тўғрисида”ги намунавий Низом - меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини (кейинги ўринларда – ММБТ деб аталади) бошқаришда ва таъминлашда иш берувчиларга ёрдам бериш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, барча муассасалар, ўқув муассасалари,
илмий-тадқиқот институтлари, хўжаликлар, корхоналар (кейинги ўринларда - корхоналар деб аталади) шунингдек, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқаришлар, бирлашмалар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, холдинглар, идоралар, вазирликлар (бундан буён матнда - бошқарув органлари деб юритилади) учун мажбурийдир. Бошқарув органлари ушбу Намунавий низом асосида ўзларининг тармоқларидаги “Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими тўғрисида”ги Низомларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.

2. ММБТ фаолиятини олиб бориш ва уни фаол ҳолатда сақлаб турилиши иш берувчилар томонидан, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат томонидан тартибга солинадиган талабларга риоя қилган ҳолда, унинг ўз фаолиятига хос хусусиятларини хисобга олган ҳолда, замонавий илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибаларни, халқаро ва давлатлараро, миллий стандартларга мувофиқ мажбуриятлари асосида, шунингдек меҳнат муҳофазасини бошқариш тизими ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги Халқаро меҳнат ташкилотининг кўрсатмалари ва тавсияларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

ММБТ иш берувчининг амалдаги бошқа бошқарув тизимларига мос бўлиши, ундан фойдаланувчилар учун тушунарли қилиб ишлаб чиқилган, аниқ ифодаланган ва расмийлаштирилган ҳамда вақти-вақти билан таҳлил қилиниши, зарур бўлганда янгиланиши ва ташкилотнинг барча аъзолари фойдаланиши учун осон бўлиши лозим.

Иш берувчининг ходимлар сони 15 (ўн беш) кишидан кам бўлганда, ММБТнинг тузилиши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат томонидан тартибга солинадиган норматив хужжатлар талабларига риоя қилинган ҳолда соддалаштирилиши мумкин.

3.Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва уларнинг таърифлари қўлланилади:

меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими - меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида сиёсатни ва мақсадларни ўрнатувчи, ҳамда ушбу мақсадларга эришиш учун ўзаро таъсир қилувчи бир-бири билан узвий боғлиқ элементлар тўплами.

инцидент – иш билан боғлиқ ёки иш жараёнида содир бўлган аммо бахтсиз ҳодисага олиб келмаган хавфсиз ходиса.

ваколатли шахс - зарур тайёргарликка ва маълум бир ишни бажариш учун етарли билим, кўникма ва тажрибага эга бўлган шахс.

ишлаб чиқариш муҳитини назорат қилиш - ишчиларнинг соғлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини аниқланиши ва баҳоланиши.

ишчиларнинг соғлом ҳолатини назорат қилиш – ишчиларининг соғлом ҳолатини  меъёридан четга чиқишларни аниқлаш ва белгилаш учун муолажа ва кўрикдан ўтказиш.

доимий мукаммаллаштириш – меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини узлуксиз такомиллаштиришга йўналтирилган, меҳнатни муҳофаза қилиш тизимининг самарадорлигини оширадиган изчил такрорланадиган жараён.

хавф - соғлиқнинг кескин ёмонлашишига ёки ўткир касалликка олиб келиши мумкин бўлган мехнат жараёни ва мухит омили. Меҳнат муҳити муайян омилларининг миқдорий таъсир қилиш давомийлиги ва тавсифига қараб, улар хавфли бўлиши мумкин.

ташкилот - компания, фирма, лойиҳа, корхона, муассаса, завод, фабрика, бирлашма, хукумат органи, жамоат институти ёки ассоциация ва бошқалар, ёки уларнинг таркибига кирадиган ёки кирмайдиган турли хил мулк шаклидаги ўз функциялари ва бошқарувига эга бўлган қисмлари.

хавфларни баҳолаш - хавфларни тизимли баҳолаш.

таваккалчиликни баҳолаш - ишчилар хавфсизлигига ва саломатлигига таъсирини аниқлаш учун, иш жойларида хавфлар таъсири натижасида келиб чиқадиган таваккалчиликларни таҳлил қилиш жараёни.

пудратчи - техник талаблар, муддат ва шартларга мувофиқ, шартнома асосида иш берувчининг ҳудудида иш берувчига хизмат кўрсатадиган шахс ёки ташкилот.

ходимларнинг вакиллари - миллий қонунчилик ва амалиётдан келиб чиқиб, лойиқ деб топилган ҳар қандай шахслар.

текширув (аудит) - ўрнатилган мезонларга мувофиқлик даражасини объектив равишда баҳолаш ва олиш жараёнини тизимли, мустақил, расмийлаштириш.

ишлаб чиқариш майдони - ходим меҳнат вазифаларини бажариш учун келиши ёки хозир бўлиб туриши лозим бўлган, иш берувчининг назорати остидаги хақиқий худуд.

ходим - иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахс.

иш берувчи - ходим билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний ёки юридик шахс (ташкилот).

таваккалчилик (риск) – меҳнат фаолияти жараёнида юзага келадиган хавфли воқеа, жароҳатнинг оғирлиги ёки ушбу ҳодиса туфайли инсон соғлигига шикаст етказилиши эҳтимолининг йиғиндиси.

жорий кузатув - хавф ва таваккалчиликни олдини олиш ҳамда минималлаштиришни, шунингдек, белгиланган мезонларга мувофиқ, меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини қўллаш чора-тадбирларини бажарилишини назорат қилиш бўйича жорий фаолият.

иш билан боғлиқ бўлган жароҳатлар, соғлиқнинг ёмонлашиши ва касалликлар – ходимнинг меҳнат фаолияти давомида кимёвий, биологик, физик омиллар, ташкилий-техник, ижтимоий-психологик ва бошқа ишлаб чиқариш омилларнинг ходим соғлигига салбий таъсирининг натижаси.

4. Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими - меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш ва режалаштириш, фаолият олиб бориш жараёнлари ва тартиби;

иш берувчинининг мансабдор шахсларини муайян мажбуриятлари билан ташкилий бошқарув тузилмаларини шунингдек, иш берувчининг меъёрий далолатномаларидан иборат тизим.

5. Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими ижроси - иш берувчининг барча бино - иншоотлари ва худудида таъсир этиб, барча ишчи-ходимлар учун ҳамда иш берувчининг бино - иншоотлари ва умумий ҳудудидаги барча шахслар учун мажбурийдир.

6. ММБТ ташкил этиш ва фаолият юритишининг асоси, “Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими тўғрисида”ги намунавий Низом асосида, иш берувчи томонидан мустақил равишда, ёки ташқи ташкилотлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишлаб чикиладиган ММБТ тўғрисидаги Низоми хисобланади.

ММБТ Низоми иш берувчининг буйруғи билан ходимлар ва (ёки) уларнинг ваколатли идораларининг (агар улар бўлса) фикрларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади.

7. ММБТ тўғрисидаги Низомга иш берувчининг фаолиятига хос бўлган тармоғни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги бўлимлар (бўлинмалар) киритилади:

а) иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсати, мақсадлари;

б) иш берувчининг мансабдор шахслари ўртасида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятларни тақсимлаш;

в) иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мақсадларига эришишга қаратилган талаблар, шу жумладан:

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларни тайёрлаш ва йўриқнома бериш талаблари;

иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича талаблар;

касбий хавфни бошқариш бўйича талаблар;

ходимларнинг соғлигини кузатишни ташкил этиш ва назорат қилиш талаблари;

ишчиларни уларнинг иш жойларидаги меҳнат шароитлари, касбий хавф даражалари, шунингдек уларга тақдим этиладиган имтиёзлар ва кафолатлар тўғрисида хабардор қилиш талаблари;

ишчиларнинг меҳнат қилиш ва дам олишининг оптимал режимларини таъминлашга қўйиладиган талаблар;

ходимларни шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари, ювиш ва зарарсизлантирувчи воситалар билан таъминлашга қўйиладиган талаблар;

ишчиларни сут ва уларга тенглаштирилган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий-профилактик озиқ-овқат билан таъминлашга қўйиладиган талаблар;

пудрат ишларини хавфсиз бажариш ва хавфсиз маҳсулотларни етказиб бериш таъминланишига қўйиладиган талаблар;

г) ММБТ ишлашини назорат қилиш ва талабларнинг бажарилишини мониторинг қилиш;

д) ММБТ фаолиятини яхшилашни режалаштириш;

е) авариялар, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига қаратилган чоралар;

ж) ММБТҳужжатларини бошқариш

 

2-БОБ. Иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсати

 

8. Иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсати (бундан кейин - Меҳнатни муҳофаза қилиш сиёсати) – бу иш берувчи томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат томонидан тартибга солинадиган талабларни бажариш ва ўз ихтиёри билан қабул қилган мажбуриятларини кафолатли бажариши ниятини ошкора хужжатлаштирилган декларацияси.

9.Меҳнатни муҳофаза қилиш сиёсати қуйидагиларни таъминлайди:

меҳнат фаолияти жараёнида ишчиларнинг соғлиги ва ҳаётини сақлаш устуворлиги;

иш жойларидаги меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги;

ишчилар соғлигининг ёмонлашиши, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш, касб касаллигига чалиниш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича изчил ва узлуксиз чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан касбий таваккалчилик хавфларни бошқариш орқали;

ишчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, шу жумладан иш жойларини лойиҳалаш орқали, ускуналар, асбоблар, хом ашё ва материалларни, шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларини танлаш, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни лойхалаш;

ММБТни узлуксиз такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини таъминлашни бошқарувида ходимларни, вакиллик ёки ваколатли органларни жалб қилинишини таъминлаши шарт;

имкони борича хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашда шахсий манфаатдорлик;

ўз фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқа мажбуриятларни бажариш.

10.Меҳнатни муҳофаза қилиш сиёсати ўзида қуйидагиларни акс эттиради:

иш берувчининг иш жойидаги меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги;

ишчиларнинг жароҳатланишлари ва соғлиқлари ёмонлашувининг олдини олиш бўйича иш берувчининг мажбуриятлари;

иш берувчининг фаолиятидаги ўзига хос хусусиятлари ва у амалга оширадиган иқтисодий фаолият турларининг (турларини) касбий хавф даражасини белгилайдиган маълумотлар;

меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини ишлашини такомиллаштириш тартиби.

11. Меҳнат муҳофазаси Сиёсатини белгилашда, иш берувчи ходимлар ва (ёки) улар ваколат берган органлар билан биргаликда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини дастлабки таҳлилини ва меҳнатни муҳофаза қилиш Сиёсатини муҳокама қилишни таъминлайди.

12. Меҳнатни муҳофаза қилиш Сиёсати иш берувчида ишлайдиган барча ходимлар шунингдек, иш берувчининг ҳудудида, бино ва иншоотларида жойлашган бошқа шахслар учун очиқ бўлиши керак.

 

3-БОБ. Иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мақсадлари

 

13. Иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий мақсадлари (кейинги ўринларда - мақсадлар) Меҳнатни муҳофаза қилиш Сиёсатида мавжуд ва иш берувчи томонидан ушбу намунавий Низомнинг V бўлимида кўзда тутилган тартибларни амалга ошириш орқали эришилади.

14. Мақсадлар сони иш берувчининг фаолиятига хос хусусиятлар билан белгиланади.

15. Мақсадлар уларга эришишни баҳолаш шарти билан, шу жумладан имкон қадар ўлчанадиган кўрсаткичлар асосида баҳолаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда шаклланади.

 

4-БОБ. ММБТ ишлашини таъминлаш (иш берувчининг мансабдор шахслари ўртасида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифаларни тақсимлаш)

 

16. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятларни иш берувчининг мансабдор шахслари ўртасида тақсимланиши, иш берувчи томонидан бошқарув даражаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

17. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш, унинг вазифаларини бажариш ишлари якка тартибдаги тадбиркор бўлса, бевосита иш берувчининг ўзига, иш берувчининг таркибий бўлинмалари ва бошқа таркибий бирликлари раҳбарлари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича доимий ишлайдиган мутахассислар, шартнома бўйича жалб қилинадиган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларига юклатилади.

18. Бошқарув даражалари сифатида қуйидагилар кўриб чиқилиши мумкин:

а) ишлаб чиқариш бригадаси даражаси;

б) ишлаб чиқариш участкаси даражаси;

в) ишлаб чиқариш цехи даражаси (таркибий бўлинма);

г) филиал даражаси (алоҳида таркибий бўлинма);

д) хизмат кўрсатиш даражаси (бир нечта таркибий бўлинмаларнинг умумийлиги);

е) умуман иш берувчининг даражаси.

19. Иш берувчи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини, бошқарув тузилмасини ва ходимлар сонини ҳисобга олган ҳолда ММБТ мақсадлари учун бошқарувнинг бошқа даражаларини ҳам белгилаш мумкин.

20. Иш берувчининг мансабдор шахсларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлари бошқарув даражасига қараб белгиланади.

Шу билан бирга, бошқарувнинг ҳар бир даражасида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлар бошқарувда иштирок этадиган ҳар бир раҳбар ёки ходим учун шахсан белгиланади.

21.Ушбу намунавий Низомнинг 18-банди “а” ва “б” кичик банларида кўрсатилган бошқарув даражаларида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлар қуйидагиларга белгиланади:

а) бевосита ходимлар;

б) меҳнат жамоалари раҳбарлари (бригада рахбари, уста);

в) ишлаб чиқариш участкалар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари;

г) ишлаб чиқариш цехлари (таркибий бўлинмалар) раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари;

д) таркибий бўлинмаларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари (меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис функцияларини бажариш вазифаси юклатилган мансабдор шахслар).

22. Ушбу намунавий Низомнинг 18-банди “в” кичик бандида кўрсатилган бошқарув даражасида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлар қуйидагича белгиланади:

а) ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари;

б) ишлаб чиқариш цехлари (таркибий бўлинмалар) раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари;

в) таркибий бўлинмаларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари (меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис вазифаларини бажариш юклатилган мансабдор шахслар).

23. Ушбу намунавий Низомнинг 18-банди “г” кичик бандида кўрсатилган бошқарув даражасида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлар қуйидагича белгиланади:

а) филиалнинг хизматлар ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари;

б) филиал таркибий бўлинмаларининг ишлаб чиқариш участкалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари.

24. Ушбу намунавий Низомнинг 18-банди “д” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган бошқарув даражаларида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлар қуйидагича белгиланади:

а) бевосита иш берувчининг ўзи, унинг вакиллари ёки ўзи тайинлаган ягона ижроия органи;

б) ташкилот раҳбарининг ишлаб чиқариш фаолияти йўналишлари бўйича ўринбосарлари;

в) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш бўйича бошлиқнинг ўринбосари.

25. Бошқарувнинг ҳар бир даражасида, меҳнатни муҳофаза қилиш сохасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича штатдаги мутахассислар, иш берувчи томонидан шартнома асосида жалб қилинган меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари бозорининг профессионал иштирокчиларига мажбуриятлар белгиланади.

Шартнома бўйича хизматлар бозорида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги профессионал иштирокчилар жалб қилинган тақдирда, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (мутахассиси) вазифаларини бажариш учун иш берувчи хизмат бозори профессионал иштирокчисини меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида, ходимларнинг хавфсизлиги ва соғлигига таъсир қилувчи (ёки таъсир қилиши мумкин бўлган) омиллар тўғрисида хабардор қилиши шарт.

26. Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш ишчилар ва (ёки) улар ваколат берган ваколатли органларнинг бевосита иштирокида, шу жумладан иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш комиссияси фаолияти доирасида (мавжуд бўлса) амалга оширилиши лозим.

27. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятларнинг тақсимланиши ММБТ тўғрисидаги намунавий Низомнинг “ММБТ фаолиятини таъминлаш” бобида ёки алоҳида ички норматив хужжатларда, тадбирлар режаларида, шунингдек, меҳнат шартномаларида ва (ёки) меҳнатни муҳофаза қилиш бошқарувида иштирок этадиган ходимларнинг лавозим йўриқномаларида қайд этилади.

28. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлар сифатида қуйидагилар белгиланиши мумкин:

а) иш берувчининг ўзи мустақил:

ишчиларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ҳуқуқларини кафолатлайди, шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келадиган меҳнат шароитларини таъминлайди;

ишчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартибига риоя қилинишини таъминлайди;

ишлаб чиқаришда ходимларни бахтсиз ҳодисалардан, касбий касалликлар ва касб хавфларидан ўз вақтида суғурталашни таъминлайди;

меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини ресурс билан таъминлашни ташкил этади;

ишлаб чиқариш бинолар, иншоотлар, ускуналарнинг хавфсиз ишлашини, ишлаб чиқаришда фойдаланадиган технологик жараёнлари ва хом ашё ва материалларнинг хавфсизлигини ташкил қилади;

аварияларнинг олдини олиш чораларини кўради, бундай ҳолатлар юзага келганда ишчилар ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлигини сақлаб қолишни, шу жумладан жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини кўради;

ММБТни ташкил қилиш ва унинг ишлашини таъминлайди;

ташкилий-маъмурий ҳужжатларни ишлаб чиқишда раҳбарлик қилади хамда ўз ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбарлари ва хизмати (мутахассис) ўртасида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифаларни тақсимлайди;

ўз ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (мутахассис)нинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолияти учун жавобгарлигини белгилайди;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини малакали мутахассислар билан комплектлашни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига мувофиқ ўз маблағлари ҳисобидан ходимларнинг мажбурий дастлабки (ишга киришда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) тиббий кўриклар, психиатрик кўриклари, кимёвий ва токсикологик текширувларни (агар керак бўлса) ўтказади;

ишчиларни ўқитиш ва уларнинг касб малакаси тайёргарлигини, белгиланган тартибига риоя қилинишини таъминлайди, шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тайёрлаш хизмат вазифаларини бажаришни таъминлашга керак бўлган ваколат даражасини сақлаб қолиш заруратини ҳисобга олган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлайди;

тегишли малакавий талабларга жавоб берадиган ва кўрсатилган ишларга тиббий рухсатга эга бўлган шахсларнинг мустақил ишлашига рухсат беради;

ўз маблағлари ҳисобидан иш шароитларига ва таъминлаб бериш стандартларга мувофиқ равишда махсус кийимларни, махсус пойафзалларни ва бошқа шахсий ҳимоя, ювиш ва зарарсизлантирувчи воситаларни сотиб олиш ва беришни таъминлайди;

жамоавий ҳимоя воситаларини сотиб олиш ва уларнинг ишлашини таъминлайди;

иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестацияни ўтказишни ташкиллаштиради;

касбий таваккалчиликни бошқаришни ташкил қилади;

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилади;

вакиллик органлари ходимларидан ваколатли меҳнатни муҳофаза қилиш комиссиясининг ишига ёрдам беради;

ишчиларга иш жойларидаги меҳнат шароитлари, касбий хатарлар даражаси, шунингдек, уларга тақдим қилинадиган кафолатлар ва компенсациялар тўғрисида маълумот беради;

иш шароитларига ва белгиланган меъёрларга мувофиқ ишчиларнинг тегишли таркибини, даволаш - профилактик озиқ-овқат билан ва сут (сут маҳсулотлари) билан таъминлайди;

меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ишчиларни санитария хизмати ва тиббий ёрдам билан таъминлайди;

авария, бахтсиз ҳодисалар, касбий касалликлар сабабларини текширишда иштирок этади, ушбу сабабларни уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўради;

содир бўлган авариялар, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари тўғрисида ўз вақтида давлат органларини хабардор қилади;

давлат органлари текширув-назорат фаолияти натижалари бўйича, улар томонидан берилган кўрсатмаларни бажарилишини ташкиллаштиради;

 давлат органларининг ваколатли вакилларининг таклифига биноан меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини такроран бузган шахсларни ишдан бўшатади;

б) иш берувчи ўз ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари орқали:

ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиб бориш учун зарур бўлган мосламалар ва назорат тизими билан таъминлайди;

меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар ва талаблар бузилган ҳолларда ишни тўхтатади;

иш берувчи қўлланиладиган меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини ўз ичига олган ҳужжатлар ва маълумотлар билан ходимлар ва бошқа шахсларни таништиришни таъминлайди;

в) ходим:

ўз меҳнат функциялари доирасида меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилишни, шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар, ички меҳнат қоидалари талаблари, шунингдек, ишлаб чиқариш, технологик ва меҳнат интизомига риоя қилиш, иш раҳбарининг кўрсатмаларига риоя қилишни таъминлайди;

иш берувчининг йўлланмаси бўйича тиббий кўрикдан, психиатрик кўрикдан, кимёвий ва токсикологик текширувлардан ўтади;

меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, авариялар ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тайёргаликдан ўтади;

меҳнат шароитларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини кузатишда иштирок этади;

иш жойини тоза тутади;

иш сменаси (иш куни) бошланишидан олдин ўзининг иш жойини текширади;

иш жойидаги ускуналар ва асбобларнинг созлигини кузатади;

ўзининг иш жойида тўсиқлар, химояловчи мосламалари, блоклаш ва сигнал берадиган мосламалари, шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва яроқлилигини, ўтиш жойлари, майдончалар, зинапоялар, панжаралар холатини, шунингдек, уларнинг тозалагини текширади;

иш жойини кўздан кечириш вақтида аниқланган камчиликлар тўғрисида бевосита раҳбарини хабардор қилади ва унинг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилади;

меҳнат муҳофазасини таъминлайдиган шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари ва хавфсизлик ускуналаридан тўғри фойдаланади;

одамларнинг ҳаёти ва соғлигига таҳдид соладиган ҳар қандай вазият, бахтсиз ҳодиса, ўзининг ёки бошқа шахслар соғлиги ёмонлашганлиги, шу жумладан ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) белгилари тўғрисида ўзининг бевосита раҳбарини ёки юқори турган раҳбарини хабардор қилади;

бахтсиз ҳодисалар содир бўлган тақдирда, иш берувчи томонидан бундай вазиятларда олдиндан тасдиқланган тартибда ҳаракат қилади ва содир бўлган аварияни чеклаш ва тугатиш учун зарур чораларни кўради;

ишлаб чиқаришда жабрланганларга, биринчи ёрдам кўрсатиш чораларини кўради;

г) меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (мутахассиси):

ММБТнинг ишлашини таъминлайди;

иш берувчида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ташкилий ишларини бошқаради, иш берувчининг таркибий бўлинмаларининг ишини мувофиқлаштиради;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш учун кўргазмали қуроллар ва замонавий техник воситаларнинг қулай жойларига жойлаштиришни ташкил қилади;

ишловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги Қонунларига риоя қилинишини таъминланиши устидан назоратни амалга оширади;

иш берувчида меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, ходимларнинг меҳнат ва дам олиш режимларига,    давлат назорат органларининг назорат тадбирлари натижалари бўйича берилган кўрсатмаларига риоя қилинишини назорат қилади;

меҳнат шароити ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилади;

иш берувчининг таркибий бўлинмалари томонидан меҳнат шароитларини яхшилаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича давлат органлари билан тезкор ва маслаҳат алоқани амалга оширади;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ички норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва қайта кўриб чиқишда қатнашади;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишда қатнашади;

шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларини таъминланиши, берилиши, сақланиши ва улардан фойдаланиш, уларнинг хизматга яроқлилиги ва тўғри ишлатилиши устидан назорат ўрнатади;

иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси натижаларига кўра махсус кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини, ювиш ва зарарсизлантирувчи моддаларни, сутни, тиббий ва профилактик озиқ-овқат маҳсулотлари, иш вақтини қисқартириш, шунингдек иш ҳақининг кўпайиши миқдорини ва қўшимча таътилнинг давомийлигини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни кўриб чиқади ва таклифлар киритади;

иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациясида қатнашади;

касб таваккалчиликларни бошқаришда иштирок этади;

иш берувчининг таркибий бўлинмаларида, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини текширишларни ташкил этади ва ўтказади;

тиббий кўриклар, психиатрик кўриклар, ишчиларни кимёвий ва токсикологик текширишларни ташкил қилади;

меҳнатни муҳофаза қилишдаги мавжуд камчиликлар ва талабларининг бузилишини бартараф этиш бўйича топшириқ (ёзма кўрсатма) беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

авариялар, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текширишда иштирок этади, улар бўйича ҳисобларни юритади ва ҳисобот беради, уларнинг сабабларини таҳлил қилади, шунга ўхшаш ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш чораларини кўради, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

д) иш берувчининг таркибий бўлинмаси раҳбари:

иш берувчининг таркибий бўлинмасида, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини таъминлайди;

ММБТнинг ишлашини таъминлайди;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги унга юклатилган вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгар бўлади;

ўз қўл остидаги ходимлар ўртасида меҳнатни муҳофаза қилиш вазифаларини тақсимлайди, шу жумладан ўз ваколатларининг бир қисмини уларга топширади ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;

вакиллик органлари ходимларидан ваколатли бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш комиссиясининг ишига ёрдам беради;

иш берувчининг маблағлари ҳисобидан, таркибий бўлинма ходимларининг мажбурий дастлабки (ишга қабул қилинганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) тиббий кўриклар, психиатрик кўриклар, кимёвий ва токсикологик текширувлари ўз вақтида ўтказилишини таъминлайди;

тегишли малакавий талабларга жавоб берадиган ва ушбу иш учун тиббий қарши кўрсатмаси йўқ шахсларни мустақил ишлашига рухсат беради;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тайёргарликдан ўтказишни ташкил қилади;

махсус кийим-кечак, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини, ювиш ва зарарсизлантириш воситаларини берилишини ташкил қилади;

таркибий бўлинма ходимларининг тегишли тоифалари учун даволаш -  профилактик озиқ-овқат, сут билан таъминлашни ташкил қилади;

меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ таркибий бўлинма ходимларини санитария - маиший ва тиббий ёрдам билан таъминлайди;

таркибий бўлинмада ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари, ускуналари хавфсизлигини, ишлаб чиқаришда ишлатиладиган технологик жараёнлар ва хом ашёлар хавфсизлигини ташкил қилади;

иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишни ташкил этишда қатнашади;

профессионал таваккалчиликни бошқаришни ташкил этишда қатнашади;

таркибий бўлинмада, меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазаси назоратини ташкил этиш ва ўтказишда қатнашади;

таркибий бўлинмада аварияларнинг олдини олиш, бундай ҳолатлар юзага келган тақдирда таркибий бўлинма ишчилари ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлигини сақлаш, шу жумладан авария натижасида шикастланганга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўради;

таркибий бўлинмада бўлган авариялар, бахтсиз ҳодисалар ва таркибий бўлинма ходимларининг касбий касалликлари сабабларини текширишда иштирок этади, ушбу сабабларни бартараф этиш, олдини олиш ва йўқотиш чораларини кўради;

таркибий бўлинмада содир бўлган авариялар, бахтсиз ҳодисалар ва ишчиларнинг касбий касалликлари тўғрисида иш берувчини ўз вақтида хабардор қилади;

текшириш ва назорат қилиш давлат органлари фаолияти натижалари асосида давлат органлари муҳофаза қилиш хизмати (мутахассис) йўриқномалари (кўрсатмалари) нинг бажарилишини таъминлайди;

таркибий бўлинмада ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиб бориш учун зарур бўлган мосламалар ва тизимлари бўлишини ва ишлашини таъминлайди;

меҳнатни муҳофаза қилиш талабларида белгиланган ҳолатларда таркибий бўлинмада ишларни тўхтатади;

таркибий бўлинманинг жамоат жойларида, муҳофаза қилиш талабларини ўз ичига олган ҳужжатлар ва маълумотларни таркибий бўлинма ходимлари ва бошқа шахсларга таништириш учун тақдим этилишни таъминлайди ;

таркибий бўлинмада авария ва бахтсиз ҳодисалар содир бўлган тақдирда, шошилинч тиббий ёрдамни чақириш ва жабрланувчиларни тиббий муассасага етказиб боришни ташкил этиш чораларини кўради;

е) ишлаб чиқариш участкасининг бошлиғи:

меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқариш ҳудудида меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш учун шахсан жавобгар бўлади;

ишлаб чиқариш участкаси ишчиларига махсус кийимлар, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини, ювиш ва зарарсизлантирувчи воситалар берилишини ташкиллаштиради;

ускуналар ва асбобларнинг соз ҳолатини таъминлайди, иш жойларини зарур ҳимоя ва тўсиш воситалари билан жиҳозлайди;

иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация ўтказишни ташкил этишда қатнашади;

касбий таваккалчиликни бошқаришни ташкил этишда қатнашади;

ишлаб чиқариш участкасида меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини ташкил этиш ва назорат қилишда қатнашади;

ишлаб чиқариш участкасида аварияларнинг олдини олиш, бундай ҳолатлар юз берганда ишлаб чиқариш участкаси ишчилари ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлигини сақлаш, шу жумладан жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўради;

ишлаб чиқариш участкасида авариялар, бахтсиз ходисалар, ишлаб чиқариш участкаси ишчиларининг касб касалликлари сабабларини текширишда иштирок этади, ушбу сабабларни бартараф этиш, олдини олиш ва йўқ қилиш чораларини кўради;

ишлаб чиқариш участкасида содир бўлган авариялар, бахтсиз ҳодисалар ва ишчиларнинг касб касалликлари тўғрисида бўлинма, тузилма рахбарини ўз вақтида хабардор қилади;

текшириш ва назорат қилиш давлат органлари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (мутахассис)нинг кузатув - назорат фаолияти натижалари асосида, улар томонидан берилган топшириқ (ёзма кўрсатма) нинг бажарилишини таъминлайди;

ж) уста, ишлаб чиқариш гуруҳининг раҳбари:

меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини, жиҳозлар ва асбобларнинг созлигини ва тўғри ишлашини таъминлайди, иш жойлари, юриш йўллаклари ва йўлларни тўсиқлар билан бекилиб қолишини олдини олади;

ишлаб чиқариш гурух аъзоларининг иш жойларида жиҳозлар ва асбобларнинг ҳолатини текширади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради;

ишлаб чиқариш жамоаси аъзолари томонидан берилган махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа ҳимоя воситаларининг тўғри фойдаланишини назорат қилади;

ходимда махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа ҳимоя воситалари йўқлигида ва улардан нотўғри фойдаланилганида, ходимнинг ишларни бажаришига рухсат берилмайди;

алкоголь, гиёҳвандлик ва бошқа заҳарли заҳарланиш ҳолатида бўлган ишчиларни ишдан четлатиш чораларини кўради, бу ҳолат тўғрисида тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, иш берувчининг таркибий бўлинмаси раҳбарига маълум қилади;

ишлаб чиқариш жамоаси аъзоларига махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя, ювиш ва зарарсизлантириш воситаларини беришни ташкил қилади;

иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациясини ўтказишда қатнашади;

профессионал таваккалчиликни бошқаришни ташкил этишда қатнашади;

ишлаб чиқариш гурухида меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш ва назорат қилишда қатнашади;

ишлаб чиқариш майдонида, аварияларнинг олдини олиш, бундай ҳолатлар юз берганда ишлаб чиқариш бригадаси аъзолари ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлигини сақлаш, шу жумладан авария натижасида жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўради;

агар бу бошқаларнинг ҳаёти ва соғлигига таҳдид солмаса ва фалокат, авария ёки фавқулотдаги холатларни келтириб чиқармаса, бахтсиз ҳодиса юз берган иш жойидаги вазиятнинг сақланиб қолишини таъминлайди, агар вазиятнинг сақланиб қолишини иложи бўлмаса, ишлаб чиқариш бригадаси аъзоларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган зарур чораларини кўради;

ишлаб чиқариш бригадаси аъзолари билан содир бўлган авария, бахтсиз ҳодисалар ва касбий касалликлари сабабларини текширишда иштирок этади, ушбу сабабларни бартараф этиш ва йўқ қилиш чораларини кўради;

ишлаб чиқариш майдонида содир бўлган авариялар, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари тўғрисида иш берувчининг таркибий бўлинмаси раҳбарини ўз вақтида хабардор қилади;

текшириш ва назорат қилиш давлат органлари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (мутахассис)нинг кузатув - назорат фаолияти натижалари асосида, улар томонидан берилган топшириқ (ёзма кўрсатма) нинг бажарилишини таъминлайди;

ишлаб чиқариш бригадаси аъзолари меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаганликлари учун жавобгардир.

 

5-БОБ.

Иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мақсадларига эришишга қаратилган талаблар

 

29. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни тайёрлаш тартибини ташкил қилиш мақсадида иш берувчи ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни ўрнатади (белгилайди):

ишчиларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш сохасида зарур касбий ваколатни мавжудлиги, ваколатларни ҳимоя қилиш, уларни текшириш ва ривожлантириш бўйича қўйиладиган талаблар;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича стажировкадан ўтадиган ходимларнинг, ҳар бир касб (лавозим) бўйича давомийлиги кўрсатилган холатдаги касблари (лавозимлари) рўйхати,

ўқув ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишдан ўтадиган ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини кўрсатишга ваколат берилган ишчиларнинг касблари (лавозимлари) рўйхати;

иш берувчида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиладиган ходимларнинг касблари (лавозимлари) рўйхати;

иш жойида бирламчи йўриқловдан озод қилинган ходимларнинг касблари, (лавозимлари) рўйхати;

иш берувчининг таркибий бўлинмаларида, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича стажировкаларни, иш жойида йўриқловларни ўтказиш учун жавобгар бўлган ходимлари;

меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқнома дастурига киритилган саволлар;

меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича билимларни текшириш учун иш берувчи комиссиясининг таркиби;

меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича билимларни синовдан ўтказиш учун иш берувчининг комиссияси иш регламенти;

иш берувчининг комиссиясига, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишчиларнинг билимини синовдан ўтказиш саволлар рўйхати;

бахтсиз ҳодисалар ва ишлаб чиқаришдаги аварияларда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича машғулотларни ташкил этиш тартиби;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;

меҳнат муҳофазаси бўйича тайёргарлик ва иш жойида амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби.

30. Ишчиларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш тартибини ташкил қилишда иш берувчи ишчиларнинг иши хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, улар бажарадиган ишларнинг маъзмуни, ўз вазифаларини хавфсиз бажариш учун зарур бўлган малака ва кўникмаларига қараб ишчиларни ўқитишга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олади.

31. Иш жойларини аттестациядан ўтказишни ташкиллаштириш ва ўтказиш мақсадида иш берувчи ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб қуйидагиларни ўрнатади (белгилайди):

иш жойлари меҳнат шартлари бўйича аттестация комиссиясини тузиш ва унинг ишлаш тартиби, шунингдек унинг аъзоларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

агар иш берувчининг алоҳида таркибий бўлинмалари мавжуд бўлса, иш жойлари меҳнат шартлари бўйича аттестация комиссияси фолиятининг алоҳида хусусиятлари;

иш жойлари меҳнат шартлари бўйича аттестация комиссиясининг фаолиятини назарда тутган холда, иш берувчининг иш жойларида меҳнат шартлари бўйича аттестацияни ўтказиш ташкилий тартиби;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари бозоридан иш жойлари меҳнат шартлари бўйича аттестациясини ўтказадиган профессионал иштирокчиларни танлаш ва улар билан шартнома тузиш тартиби, ушбу ишларга энг ваколатли ташкилотни жалб қилиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда;

иш жойларини меҳнат шартлари бўйича аттестация масалалари билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш тартиби;

иш жойларини меҳнат шартлари бўйича аттестация натижаларидан фойдаланиш тартиби.

32. Касбий таваккалчиликларни бошқаришнинг тартибини ташкил этиш учун иш берувчи ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, касбий хавфларни бошқариш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга ошириш тартибини ўрнатади (белгилайди):

хавфларни аниқлаш;

касбий хавф даражасини баҳолаш;

профессионал хавф даражасини камайтириш.

33. Ходимларнинг ҳаёти ва соғлигига таҳдид соладиган хавфларни аниқлаш ва уларнинг рўйхатини тузиш, иш берувчи томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (мутахассиси), ёки улар ваколат берган вакиллик органларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

34. Ишчиларнинг ҳаёти ва соғлигига таҳдид солувчи хавф сифатида иш берувчи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хавфларни ҳар қандайини кўриб чиқишга ҳақлидир:

механик хавфлар:

мувозанатни йўқотишдан, шу жумладан сирпанчиқ юзаларда ва ҳўл полларда ҳаракатланаётганда қоқилиш ва сирпаниб кетиш туфайли тушиш хавфи;

баландликдан қулаш хавфи, шу жумладан фавқулодда вазиятларида кўтарилиш ёки пастга тушиш пайтида шахтага, пойдевор чуқурига тўсиқлар етишмаслиги туфайли ёки трос узилиб кетиш натижасида қулаш хавфи;

йўналишда баландлик ўзгаришларининг тўсатдан пайдо бўлиши туфайли тушиш хавфи;

зарба хавфи;

механизмлар, машиналарнинг ҳаракатланувчи учи ўткир қисмларнинг таъсири натижасида санчилиш ёки тешилиш хавфи;

харакатсиз учи ўткир юзага (учига) қоқилиш хавфи;

чалкашиб кетиш хавфи, шу жумладан полда чўзилган пайвандлаш симлар, трослар ва ипларга;

тузоққа тортилиб кетиш ёки тушиш хавфи;

машина ва механизмларнинг ҳаракатланувчи қисмларига тортилиб кетиш хавфи;

сочларни, кийим қисмларини, шахсий ҳимоя воситаларини ўралиб кетиши хавфи;

тўкиш (қуйилиб кетиш) пайтида суюқликнинг босим остида қолиши хавфи;

бўшатиш (чиқиб кетиш) пайтида босим остидаги газнинг таъсир қилиш хавфи;

механик таранг элементни таъсир қилиш хавфи;

ишқаланишидан ёки тегиши шакл беришда таъсир натижасида жароҳатланиш хавфи;

механизмларнинг ҳаракатланувчи қисмлари остида қолиб кетиши, тоғ жинсларининг қулаши, арраланадиган материаллар тушиб кетиши туфайли, йиқилиши сабабли шу жумладан транспорт воситасининг уриб кетиши натижасида эзилиш хавфи,

юк тушиш хавфи;

тананинг химояланмаган қисмлари ўткир қирралар билан контакти натижасида кесиш, кесиб олиш хавфи;

тананинг қисмларини кесиш хавфи, шу жумладан қоғоз варағининг чети, маҳкама пичоқ, қайчи билан кесиш хавфи, (металл қисмларига механик ишлов бериш пайтида) металл қириндиларининг ўткир қирраларини кесиш хавфи;

кесиш асбоблари (диск пичоқлар, диск арра)нинг таъсири хавфи;

узилиш хавфи;

ҳаракатланувчи детал қисмининг отилиб кетиши натижасида, тушиб кетган ёки ташланган нарсалар таъсиридан, ускунанинг ҳаракатланувчи қисмларидан, тоғ жинслари бўлаклари қулашидан, бино ва иншоотларнинг томидан қор ва (ёки) музлар тушиши натижасида шикастланиш хавфи;

электр хавфлари:

тананинг химояланмаган қисмлари кучланиш остидаги деталларга тегиб кетиши туфайли электр токни ўтказадиган қисмлар билан тўғридан-тўғри контакт бўлганлиги сабабли электр токи уриши хавфи;

носоз холатда бўлгани кучланиш остидаги ток ташувчи қисмлар билан контакт натижасида ток уриш ҳавфи, (билвосита контакт);

электростатик заряд билан жароҳатланиш ҳавфи;

иш жойида магнит майдон кучланишдан электр токи уриши хавфи;

электр ёйининг пайдо бўлиши сабабли шикастланиш хавфи;

чақмоқни тўғридан-тўғри уришидаги шикастланиш хавфи;

билвосита яшин уриш хавфи;

иссиқлик хавфи:

тананинг химояланмаган қисмлари юқори ҳароратли нарсаларнинг юзаси билан контактдан куйиш хавфи;

тананинг ҳимояланмаган қисмлари юқори ҳароратга эга бўлган материаллар, суюқликлар ёки газлар таъсирида куйиш хавфи;

очиқ оловдан куйиш хавфи;

очиқ ҳавода узоқ вақт давомида бошнинг ҳимояланмаган юзасига тўғридан-тўғри қуёш нурлари тушганда иссиқлик уриши хавфи;

юқори ҳароратга эга ускунанинг юзаси атрофдаги иссиқлик таъсирида қолиш хавфи;

очиқ олов ёнида узоқ вақт бўлиш пайтида иссиқлик уриши хавфи;

ҳаво ҳарорати юқори бўлган хонада узоқ вақт бўлганда иссиқлик уриши хавфи;

кўзнинг шох пардаси куйиши;

тананинг ҳимояланмаган қисмларига паст ҳароратга эга бўлган материаллар, суюқликлар ёки газлар таьсир қилиши хавфи;

микроиқлим таъсири билан боғлиқ бўлган хафвлар ва иқлим хавфлари:

паст ҳаво ҳарорати таъсир қилиш хавфи;

юқори ҳаво ҳарорати таъсири хавфи;

намлик таъсир қилиши хавфи;

ҳаво харакатининг тезлиги таъсир қилиш хавфи;

ҳавода кислород етишмаслиги сабабли хавф:

ёпиқ технологик хажмларда кислород етишмаслиги хавфи;

бошқа газлар ёки суюқликларнинг таъсирида кислородни сиқиб чиқариши натижасида етишмаслиги хавфи;

ер ости иншоотларида кислород етишмаслиги хавфи;

ҳавосиз муҳитларда кислород етишмаслиги хавфи;

 

барометрик хавфлар:

оптимал бўлмаган барометрик босим хавфи;

барометрик босимнинг ошиши сабабли туғиладиган хавф;

барометрик босими пасайиб кетиши сабабли туғиладиган хавф;

барометрик босимнинг тўсатдан ўзгариши сабабли туғиладиган хавф;

кимёвий омилга боғлиқ бўлган хавфлар:

ўта хавфли моддалар билан контактдан келиб чиқадиган хавф;

зарарли суюқликлар, газлар, чанг, туман, тутун буғларидан нафас олишдан келиб чиқадиган хавф;

ишқорлар, кислоталар, аминлар, олтингугурт диоксиди, тиомочевина, металл тузлари ва оксидловчи моддалар билан реакция натижасида ёнғин ва портлашга олиб келадиган моддаларнинг хавфи;

қиздиришда токсик буғлар пайдо бўлиши хавфи;

тери юзасига техник мойларининг тушиш таьсиридан хавф;

тозаловчи ва ёғсизлантирувчи моддаларнинг терига тушиш таьсиридан хавф;

асосан фиброген аэрозоллар таъсир қилиши билан боғлиқ бўлган хавфлар:

кўзларга чанг таъсири хавфи;

чанг зарралари билан нафас олиш органларига зарар етказиш хавфи;

чангни терига таъсири хавфи;

чангни ташланиши билан боғлиқ бўлган хавф;

ҳаводаги зарарли кимёвий моддалар таъсиридаги хавф;

таркибида ёғлаш мойлари мавжуд бўлган хаводан нафас олиш натижасидан келтирган хавф;

таркибида тозалаш ва ёғсизлантирувчи моддалар мавжуд бўлган хавонинг нафас органларига келтирадиган хавф;

биологик омиллар таъсири билан боғлиқ бўлган хавфлар:

микроорганизмлар - продуцентлар, тирик хужайралар ва микроорганизмлар споралари мавжуд бўлган препаратларнинг таъсиридан хавф;

патоген микроорганизмлар билан контакт қилиш хавфи;

инфекциялар ташишувчилари чақиши, тишлаши натижасида юзага келадиган хавф;

меҳнат жараёнининг оғирлиги ва жадаллиги таъсири билан боғлиқ хавфлар:

юкни қўлда ҳаракатлантириш билан боғлиқ хавф;

рухсат этилган оғирликдан ошиб кетган юкларни кўтариш натижасидаги хавф;

тана гавдасини эгиш билан боғлиқ хавф;

иш жараёнидаги ишлаш позаси билан боғлиқ хавф;

ҳаддан ташқари тана зўриқиш билан боғлиқ бўлган носоғлом поза билан боғлиқ хавф;

оғир машина қисмларини вақти - вақти билан кўтариш натижасидаги жисмоний зўриқиш хавфи;

руҳий зўриқиш, стресс хавфи;

кўриш анализаторнинг ҳаддан зўриқиб қолиш хавфи;

шовқин таъсири билан боғлиқ бўлган хавфлар:

юқори интенсив шовқин таъсиридан қулоқ мембрана пардасига зарар етказиш хавфи;

хавф хақида огохлантириш товуш сигналини эшитмаслик билан боғлиқ хавф;

тебраниш билан боғлиқ хавфлар:

қўл механизмларини ишлатишда локал тебраниш таъсиридаги хавф;

умумий тебраниш таъсири билан боғлиқ бўлган хавф;

ёруғлик таъсири билан боғлиқ хавфлар:

ишлайдиган ҳудудда ёруғликнинг етарли эмаслиги хавфи;

ёруғлик ёрқинлиги ошиб кетиши хавфи;

пасайган контрастликнинг хавфи;

 

ионлаштирмайдиган нурланиш таъсири билан боғлиқ бўлган хавфлар:

геомагнит майдоннинг заифлашиши билан боғлиқ хавф;

электростатик майдон таъсир қилиши билан боғлиқ хавф;

доимий магнит майдонининг таъсири билан боғлиқ хавф;

саноат частотасининг электр майдони таъсири билан боғлиқ хавф;

саноат частотасининг магнит майдони таъсири билан боғлиқ хавф;

электромагнит нурланишлардан бўлган хавф;

лазер нурланиш таъсири билан боғлиқ хавф;

ультрабинафша нурланиши таъсири билан боғлиқ хавф;

ионлаштирувчи нурланиш таъсири билан боғлиқ бўлган хавфлар:

гамма нурланиши таъсири билан боғлиқ хавф;

рентген нурланиши таъсири билан боғлиқ хавф;

альфа-бета нурланиши, электрон, ёки ион ва нейтрон нурланиши таъсири билан боғлиқ хавф.

ҳайвонлар таъсири билан боғлиқ хавфлар:

тишлаш хавфи;

ёрилиш хавфи;

эзилиш хавфи;

инфекция хавфи;

ажратмалари таъсири хавфи;

ҳашаротлар билан боғлиқ хавфлар:

чақиш хавфи;

организмга кириш хавфи;

гельминт инвазиялари хавфи;

ўсимликлар таъсири билан боғлиқ хавфлар:

ўсимликлар ишлаб чиқарадиган чанг, фитонцидлар ва бошқа моддалар таъсири хавфи;

ўсимликлар ажратиб чиқарадиган моддалардан куйиш хавфи;

ўсимликлардан кесилиш хавфи;

чўкиш хавфи:

ҳовузда чўкиш хавфи;

технологик идишда чўкиш хавфи;

шахтани сув босганда чўкиб кетиш хавфи;

иш жойининг жойлашиши хавфи:

юқори кучланишли узатиш таянчларида электрмонтаж ишларини бажаришдаги хавфлар;

устун, таянчларда элктромонтаж ишларини бажаришдаги хавф;

ишчи юзаси катта эгилиш бурчаги бўлган томларда том ёпиш ишларини бажаришдан хавфлар;

катта чуқурликларда ишларни бажариш билан боғлиқ хавф;

ер ости ишларини бажариш билан боғлиқ хавф;

туннелларда ишларни бажариш билан боғлиқ хавфлар;

ғаввослик ишларини бажаришдаги хавфи;

ташкилий камчиликлар билан боғлиқ бўлган хавфлар:

иш жойларида ишларни хавфсиз бажариш тартибини ва ишларни бажариш билан боғлиқ мавжуд хавфлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган йўриқномалрни йўқлиги билан боғлиқ хавф;

асбоблар, ускуналар, мосламаларга хизмат кўрсатишда ёки биологик зарарли моддалардан фойдаланишда носозликлар (хавфли вазиятлар) юзага келган тақдирда тавсифланган чора-тадбирлар (ҳаракатлар таркиби) йўқлиги билан боғлиқ хавф;

иш жойида мумкин бўлган аврияларнинг рўйхати йўқлиги билан боғлиқ хавф;

иш жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тўпламларининг йўқлиги билан боғлиқ, ишлаб чиқариш жойларида жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқномалар ва алоқа воситалари йўқлиги хавфи;

авария содир бўлган тақдирда эвакуация қилиш йўналиши бўйича маълумотлар (чизмалар, белгилар, кўрсаткичлар) йўқлиги билан боғлиқ хавф ;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тайёргарликдан ўтмаган ишчиларга рухсат бериш билан боғлиқ хавф;

ёнғин хавфи:

ёнғин пайтида тутун, зарарли газларнинг буғлари ва чанги билан нафас олиш хавфи;

олов чиқиш хавфи;

очиқ олов таъсири билан боғлиқ хавф;

атроф-муҳит ҳароратининг кўтарилишининг таъсири билан боғлиқ хавф;

ҳавода кислород концентрациясининнг миқдори паст бўлишининг таъсири билан боғлиқ хавф;

ёнғинга қарши моддалар таъсири билан боғлиқ хавф;

вайрон бўлган бинолар, иншоотлар, қурилмаларнинг қисмлар бўлаклари таъсири билан боғлиқ хавф;

қулаш хавфи:

ер ости иншоотларининг қулаши хавфи;

ер устидаги иншоотларнинг қулаши хавфи;

транспортдаги хавфлар:

одамни босиб кетиб тўқнашиш хавфи;

транспорт воситасидан тушиб кетиш хавфи;

бир бирига яқинлашаётган иккита транспорт воситаси ўртасида одамни эзилиш хавфи;

юкларни ўрнатиш ва строповка усуллари бузилган тақдирда транспорт воситасини ағдариш хавфи;

транспорт воситаси ҳаракатланаётганда, юкни ўрнатиш ва махкамлаш хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик туфайли силжийдиган юкдан хавф;

йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жарохатланиш хавфи;

иш пайтида транспорт воситасининг ағдарилиши хавфи;

озиқ-овқат махсулотларини татиб кўриш билан боғлиқ хавфлар:

заҳарланган овқатни татиб кўриш билан боғлиқ хавф;

зўравонлик хавфи:

ёмон ниятли ишчилар томонидан зўравонлик хавфи;

учинчи шахслар томонидан зўравонлик хавфи;

портлаш хавфи:

ёнувчан моддаларнинг ўз-ўзидан ёниши хавфи;

ёнғин натижасида содир бўладиган портлаш хавфи;

зарба тўлқини таъсиридаги хавф;

портлаш пайтида юқори босимнинг таъсири билан боғлиқ хавф;

портлаш натижасида куйиш хавфи;

портлаш пайтида тоғ жинсларининг қулаши хавфи;

шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ хавфлар:

шахсий ҳимоя воситалари, шахснинг анатомик хусусиятларига мос келмаслиги билан боғлиқ хавф;

шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган харакатнинг чекланиши билан боғлиқ хавф;

заҳарланиш хавфи.

35. Ушбу намунавий Низомнинг 34-бандида кўрсатилган хавфларни кўриб чиқишда, иш берувчи аниқланган барча касбий хатарларини таҳлил қилиш, даражасини баҳолаш ва белгилаш тартибини ўрнатади. Бунда нафақат фаолиятидаги стандарт шароитларини ҳисобга олинади, балки ишдаги йўналишидан чиқиб кетиш холатлари, шу жумладан содир бўлиши мумкин бўлган авриялар хисобга олинади ҳамда хавф томонидан келиб чиқадиган касбий таввакалчикни бартараф этиш ёки камайтириш зарурати устуворлиги қўлланилади.

36. Касбий хатарлар даражасини баҳолаш усуллари, иш берувчи томонидан уларнинг фаолияти характерини ва бажарилаётган операцияларнинг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Турли жараёнлар ва операциялар учун профессионал хавф даражасини баҳолашнинг турли усулларидан фойдаланишга рухсат берилади.

37. Иш берувчи томонидан профессионал хавфларни бошқариш тартибини тавсифлашда қуйидагилар эътиборга олинади:

касбий хатарларни бошқариш иш берувчининг жорий, олдинги ва келажакдаги фаолиятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;

пайдо бўлиши мумкин бўлган зарарнинг оғирлиги хавф остида бўлган одамлар сонининг кўпайишига мутаносиб равишда ўсади;

барча баҳоланган касбий хатарлар бошқарилиши керак;

хатарларни аниқлаш ва касбий хатар даражасини баҳолаш тартиб-қоидалари доимий равишда такомиллаштирилиб, уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш керак;

касбий хатарларни бошқариш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги доимий равишда баҳоланиши керак.

38. Хавфларни бошқаришнинг мақсади - жарохатланишлар ва касбий касалликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш, ишчилар, пудратчилар, ташриф буюрувчилар ва бошқа манфаатдор томонларга зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларининг  (шу жумладан хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялардан) таъсирини олдини олиш ёки камайтириш.

Ташкилотлар ва корхоналарда хавфларни аниқлаш, хатарларни баҳолаш ва бошқариш хужжатлаштирилган тартиблари (йўриқномалари) ишлаб чиқилиб, амалда ишлатилиши ва иш жараёнида кучга эга бўлишлари керак.

Хавфларни аниқлаш, хатарларни баҳолаш ва бошқариш хужжатлаштирилган тартиблари (йўриқномалари)ни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва иш жараёнида уларга риоя қилиш бўйича иш берувчилар жавобгардир.

Ташкилотлар ва корхоналарда хавфларни аниқлаш бўйича ҳужжатлаштирилган тартиб (йўриқномалари) асосида хавфлар, улар билан боғлиқ бўлган хатарларни рўйхати тузилган бўлиши ва уларни барча ходимларга етказилиши керак.

Ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган хавф-хатарларни аниқлаш ва уларнинг рўйхатини тузиш, иш берувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш (мутахассис) иштирокида амалга оширилади.

Ҳар бир хавф билан боғлиқ бўлган барча аниқланган хатарларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва касбий хатар даражасини камайтириш зарурати устуворлиги асосида тартибга солиниш керак. Бунда, ишлаб чиқаришнинг нормал ишлаш шароитлари ҳам, авариялар ва мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ иш жараёнидаги оғиш ҳолатлари хам кўриб чиқилади.

Хатарларни аниқлашда, ўз ходимлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятидаги, шунингдек пудратчилар фаолияти ва ташриф буюрувчиларнинг харакатидан келиб чиқадиган хавфларни, ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилаётган маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган хавф ва хатарларни ҳисобга олиш керак.

Барча аниқланган хатарларни баҳолаш энг катта хавф туғдирадиган ва бошқаришни талаб қиладиган хавфларни аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

Барча аниқланган хатарлар қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда баҳоланади:

содир бўлган бахтсиз ходисалар статистикаси, улар бўйича ўтказилган таҳлиллар;

ускуналар созлиги ва ишончлиги бўйича экспертлик баҳоси;

иш жойларини аттестациясининг натижалари;

олиб борилаётган фаолиятнинг интенсивлиги ва учраши;

барча баҳоланган хатарлар қўлланиладиган чораларнинг белгиланган устуворлиги ҳисобга олинган ҳолда бартараф қилиниши керак.

39. Касбий хатарларни йўқотиш ёки камайтириш чораларига қуйидагилар киради:

хавфли ишларни (муолажаларни) йўқ қилиш;

хавфли ишларни (муолажаларни) хавфи камроқ иш билан алмаштириш;

ишчиларга хавф туғдирадиган хатарларни чеклаш учун муҳандислик (техник) усулларни амалга ошириш;

ишчиларга таъсир кўрсатувчи хавфлар пайдо бўлганда иш вақтини қисқартириш учун маъмурий услубларни жорий қилиш;

шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

касбий хавфларини суғурталаш.

40. Ходимларни соғлиғининг ҳолатини назоратини ташкил этиш ва тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилаш мақсадида, иш берувчи ўз фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни белгилайди (аниқлайди):

мажбурий (меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига биноан) ва ихтиёрий равишда (шу жумладан ходимларнинг, уларнинг вакиллик органлари, меҳнатни муҳофаза қилиш комиссияларининг таклифларига биноан) тиббий кўриклар, психиатрик кўриклар ва кимёвий ва токсикологик тадқиқотларни ўтказишни амалга оширади;

тиббий кўриклар, психиатрик кўриклар, кимёвий ва токсикологик текширишлардан ўтказилиши керак бўлган ходимларнинг касблари (лавозимлар) рўйхатини тузади.

41.  Ишчиларни иш жойларидаги меҳнат шароитлари,  касбий хатарлар даражаси ва
тақдим этиладиган компенсациялар ва кафолатлар хақида хабардор қилиш тартибини ташкил қилиш мақсадида, иш берувчи ўз фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиқиб, бундай маълумотларнинг шакллари ва тақдим этиш тартибини ўрнатади (белгилайди).

42. Ушбу намунавий Низомнинг 41-бандида кўрсатилган маълумотлар қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:

тегишли қоидаларни ходимнинг меҳнат шартномасига киритиш;

ходимни иш жойидаги иш шароитлари бўйича аттестация ўтказиш натижалари билан таништириш;

ходимни иш жойидаги иш шароитлари бўйича аттестацияси натижалари тўғрисида хулоса маълумотларини эълон қилиш;

учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар, конференциялар, манфаатдор томонлар учрашувлари, музокаралар ўтказиш;

ахборот бюллетенлари, плакатлар, бошқа босма материаллар, видео ва аудио материалларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

“Интернет” ахборот-телекоммуникация тармоғида ахборот ресурсларидан фойдаланиш;

тегишли ахборотни жамоат жойларига жойлаштириш.

43. Ишчиларга оптимал иш ва дам олиш режимини таъминлаш тартибини ташкил қилиш учун иш берувчи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ишчилар жарохатланиши, ҳаддан ташқари толиқишдан ва психофизиологик омилларнинг таъсирига боғлиқ бўлган хасталликларининг олдини олиш чораларини белгилайди.

44. Ишчилар учун оптимал меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш чораларига қуйидагилар киради:

иш вақтидан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

сменали ишларни, шу жумладан тунги ишларни ташкил этиш;

сменали ишларда ходимларнинг дам олишлари учун, шу жумладан қулай микроиқлим шароитларини яратиш учун танаффуслар билан таъминлаш;

юқори самарадорлик даражасини сақлаш ва ходимларнинг чарчашини профилактика қилиш.

45. Ходимларни шахсий ҳимоя воситалари, ювиш ва зарарсизлантириш воситалари билан таъминлаш тартибини ташкил этиш учун, иш берувчи ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни ўрнатади (белгилайди):

ишчиларни шахсий ҳимоя воситалари, ювиш ва зарарсизлантириш воситалари билан таъминлаш эхтиёжларини тартибини;

ходимларни шахсий ҳимоя воситалари, ювиш ва зарарсизлантириш воситалари билан таъминлаш, шу жумладан шахсий ҳимоя воситаларини ҳисобга олиш, сақлаш, зарарсизлантириш, кимёвий тозалаш, ювиш ва таъмирлашни ташкил этиш тартибини;

ходимларнинг касблар (лавозимлар) ва уларга бериш лозим бўлган шахсий ҳимоя воситалари, ювиш ва зарарсизлантирувчи воситалари рўйхати.

46. Ишчиларни шахсий ҳимоя воситалари, билан таъминлаш зарурлигини аниқлаш учун, иш берувчи томонидан фойдаланиш учун мажбурий бўлган шахсий ҳимоя воситаларини ювиш ва зарарсизлантирувчи воситалар номи, ишчиларга тақдим этиш намунавий меъёрларининг маъзмун ва реквизитлари белгиланади.

47. Ишчиларга шахсий ҳимоя воситаларини, ювиш ва зарарсизлантирувчи воситаларни тақдим этиш бўйича белгиланган меъёрлардан ортиқ бериш, ёки уларни бериш бўйича стандарт меъёрлари белгиланмаган ҳолларда, меҳнат шароитлари ва касбий хавф даражаларини баҳолаш натижаларига қараб амалга оширилади.

48. Ишчиларни сут (сут маҳсулотлари), бошқа унга тенглаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ёки даволаш - профилактик овқатланиш билан таъминлаш тартибини ташкил этиш мақсадида, иш берувчи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишчиларнинг касб (лавозимлар) рўйхатини ўрнатади (белгилайди), унда бепул сут, бошқа унга тенглаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини ёки даволаш -профилактика овқатланишини бепул олиш ҳуқуқи беришини ва бундай маҳсулотларни тақдим этиш тартиби белгиланади.

49. Пудрат ишларини олиб бориш ёки хавфсиз маҳсулотни етказиб беришни ташкил қилиш мақсадида, иш берувчи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, пудрат ишларини хавфсиз бажариш ёки хавфсиз маҳсулот етказиб бериш, пудратчининг жавобгарлигини, иш берувчининг тарафидан пудрат ишларининг хавфсиз бажарилишини ёки хавфсиз маҳсулот етказиб беришни ташкил этиш бўйича келишилган ҳаракатларни амалга ошириш устидан назорат тартибини ўрнатади (белгилайди).

50. Пудрат ишларининг хавфсиз бажарилишини ёки хавфсиз маҳсулот етказиб беришни таъминлаш тартиби ўрнатилганда, пудратчилар ёки етказиб берувчиларнинг иш берувчининг талабларига, шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб берадиган қуйидаги имкониятларидан фойдаланилади:

хавфсиз хизматларни тақдим этиш ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш;

иш бошлашдан олдин иш берувчининг бошқарув даражалари билан самарали алоқаси ва мувофиқлаштирилиши;

пудратчи ёки етказиб берувчи ходимларини, иш берувчининг меҳнат шароитлари ва мавжуд хавфлар тўғрисида хабардор қилиш;

иш берувчининг ўзига хос фаолиятини ҳисобга олган ҳолда, пудратчи ёки таъминотчининг ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тайёрлаш;

пудратчи ёки етказиб берувчи томонидан, иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талабларини бажарилишини назорат қилиш.

 

6-БОБ. Муолажаларни  амалга ошириш бўйича тадбирларни режалаштириш

 

51. Жараёнларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни режалаштириш мақсадида иш берувчи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, тадбирлар режасини (кейинги ўринларда - Режа) тайёрлаш, кўриб чиқиш ва янгилаш тартибини ўрнатади.

52. Режада қуйидагиларни акс этади:

меҳнатни муҳофаза қилиш комиссияси (агар мавжуд бўлса) ёки иш берувчи томонидан ўтказилган иш берувчининг шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини таҳлил қилиш натижалари;

талабларни бажариш жараёнида амалга ошириладиган тадбирларнинг умумий рўйхати;

талабларни амалга оширишда ҳар бир тадбирдан кутилган натижа;

талабларни бажаришда амалга ошириладиган ҳар бир тадбирнинг бажариш муддатлари;

талабларни бажаришда амалга оширилган тадбирларнинг бажарилиши учун ҳар бир бошқарув даражасидаги жавобгар шахслар;

талабларни бажаришда амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштириш манбаи.

 

7-БОБ. Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини

(ММБТ) назорат қилиш ва жараёнлар бажарилишини мониторинги

 

53. ММБТ фаолияти устидан назоратни ташкил этиш ва муолажалар бажарилишини мониторинг қилиш учун, иш берувчи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тадбирларни амалга ошириш тартибини белгилайди, бу тадбирлар қуйидагиларни таъминлайди:

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бажарилиши шарт бўлган талаблар ва келишувларига мос келиши бўйича бахоси;

жараёнларнинг натижалари ва самарадорлигини аниқлаш учун маълумот олиш;

ММБТ такомиллаштириш бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлган маълумотларни олиш.

54. Иш берувчи, фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ММБТ ишлаши ва жараёнлар бажарилишини назорат қилишнинг асосий турларини белгилайди, уларга қуйидагилар киради:

иш жойининг ҳолати, фойдаланган ускуналар, асбоблар, хом ашё, материаллар, ходим томонидан амалга оширилаётган технологик жараёнлар доирасида бажариладиган ишларни назорат қилиш, касбий хавфларни аниқлаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича доимо амалга оширилган бошқа тадбирларни ўтказилиши, жараёнларни амалга ошириш кўрсаткичларларининг мониторинги;

даврий равишда амалга ошириладиган жараёнларнинг бажарилишини назорат қилиш: ишчилар учун меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича машғулотлар, тиббий кўриклар, психиатрик кўриклар, кимёвий токсикологик тахлиллар;

авариялар, бахтсиз ҳодисалар, касб касалликлари, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш талабларининг ўзгариши, бажарилиши шарт бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги келишувлар, янги технологик жараёнлар, ускуналар, асбоблар, хом ашё ва материалларнинг ўзгариши ёки жорий этилишини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш;

 умумий холда ММБТ ишлашининг самарадорлигини назорат қилиш.

55. ММБТ ишлаши бўйича назоратнинг самарадорлигини ва жараёнларни амалга ошириш кўрсаткичлар ҳар бир бошқариш даражасида мониторингини кучайтириш учун, иш берувчи ММБТ ишлаши бўйича назоратини ва жараёнларни амалга ошириш кўрсаткичлар мониторинг назоратнинг босқичма босқич шаклини жорий қилади ҳамда ММБТ ишлаши бўйича назоратини ва жараёнларни амалга ошириш кўрсаткичлар мониторингини жамоатчилик назорати учун имкониятлар яратади.

56. ММБТ ишлаши бўйича назоратнинг ва жараёнларни амалга ошириш мониторинг натижаларини иш берувчи томонидан далолатнома шаклида расмийлаштирилади.

57. ММБТ ишлаши бўйича назорати ва жараёнлар бажарилишини мониторинги олиб борилган пайтида, қандайдир талабларга риоя қилмаслик сабабларини олдини олиш зарурияти аниқланса ва бунинг натижасида авариялар, бахтсиз ҳодисалар, касб касалликлари такрорланиши мумкин бўлса, дархол тўғрилаш чоралари кўрилади.

 

8-БОБ. ММБТ ишлашини такомиллаштиришни режалаштириш

 

58. ММБТ ишлашини такомиллаштиришни режалаштиришни ташкил қилиш учун, иш берувчи ММБТ ишлашини такомиллаштиришини ММБТ ишлаши бўйича назоратнинг ва жараёнларни амалга ошириш мониторинг натижалари ҳамда авариялар, бахтсиз ҳодисалар, касб касалликлари бўйича текширувлар натижалари, давлат органлари текширув-назорат тадбирларнинг натижалари, ишчиларнинг ва (ёки) улар ваколат берган органларнинг таклифларига боғлиқлигини ўрнатади.

59. ММБТ ишлашини такомиллаштиришни режалаштирганда, иш берувчи қуйидаги кўрсаткичларни бахолашни кўзда тутган ҳолда ММБТ самарадорлигини таҳлил қилади:

иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мақсадларига эришиш даражаси;

иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш Сиёсатида акс эттирилган мажбуриятларини бажарилишини таъминлашдаги ММБТнинг қобилияти;

ММБТ ишлашининг самарадорлигини аввалги таҳлил натижалари асосида иш берувчи томонидан, меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини барча бошқарув даражаларида белгиланган ҳаракатларининг самарадорлиги;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида мақсадларни тўғирлаш, иш берувчининг мансабдор шахсларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифаларини қайта тақсимлаш, иш берувчининг ресурсларини қайта тақсимлашни инобатга олган ҳолда ММБТни ўзгартириш эхтиёжи;

меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини ўзгартириш тўғрисидаги қарорларда кўрсатиб ўтилган ишчиларни ўз вақтида ўқитишни таъминлаш зарурати;

ММБТ ишлашини самарадорлигини баҳолаш мезонларини ўзгартириш зарурияти.

60. Хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ва ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар ва касб касаллиги ҳолатларининг олдини олиш учун иш берувчи ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни аниқлаш ва улар билан ишлаш тартибини белгилайди.

61. Авария содир бўлганда харакатларнинг тартибини белгилашда иш берувчи томонидан мавжуд бўлган ва ишлаб чиқилган авария холатидаги харакатлар ва авария оқибатларини бартараф этиш чоралар режалари инобатга олинади, шунингдек авария холатларида қуйидагиларни кафолатлаш зарурлиги:

а) авария ҳолатида ички алоқа тизимидан фойдаланган холда ҳамда авария оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш йўли билан иш жойида бўлган одамларни ҳимоя қилиш;

б) ишчиларнинг ишини тўхтатиш имконияти ва (ёки) дарҳол иш жойини тарк этиш ва хавфсиз жойга йўл олиш имконияти;

в) авария холатида ишни қайта бошламаслик;

г) авария тўғрисида аварияларни ва фавқулодда вазиятларни бартараф этадиган тегишли ваколатли органлар, хизматлар ва бўлинмаларга маълумот бериш, иш берувчи улар билан ишончли алоқада бўлиш;

д) ишлаб чиқаришдаги авариялар ва бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва керак бўлганда тез тиббий ёрдам хизматини чақириш (ёки иш берувчида тиббиёт пункти бўлса, биринчи ёрдам кўрсатиш), ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш ва иш жойидаги барча одамларни эвакуация қилиш;

е) авария холатларини олдини олиш бўйича, уларга тайёр бўлиш ва оқибатларни бартараф этиш бўйича ходимларни ўқитиш, шу жумладан ҳақиқий бахтсиз ҳодисаларга яқинлаштирилган шароитларда мунтазам машғулотлар ўтказиш.

62. Ушбу намунавий Низомнинг 61-бандининг “е” кичик бандида кўрсатилган машғулотлар пайтида ходимларнинг ҳаракатларининг режали таҳлилини ўтказиш тартиби ва ушбу ҳаракатларни тўғирлаш имкониятини кўзда тутиши керак.

63. Авариялар, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари сабабларини ўз вақтида аниқлаш ва тушуниш мақсадида иш берувчи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, авариялар, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текширишнинг, шунингдек ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш тартибини белгилайди.

64. Авариялар, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари бўйича кўрилган чоралар иш берувчи томонидан далолатнома шаклида расмийлаштирилади, далолатномада бу вазиятларни пайдо бўлишига олиб келган сабабларни бартараф этиш бўйича тузатиш тадбирларни кўрсатилади.

 

9-БОБ. ММБТ ҳужжатларини бошқариш

 

65. ММБТ бўйича ҳужжатларни бошқаришни ташкил этиш учун иш берувчи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқкан холда, иш берувчининг ҳар бир таркибий бўлинмаси ва аниқ ижрочи учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлар ва жавобгарлигини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш ва назорат қилишни таъминлаш жараёнларини, иш берувчининг таркибий бўлинмалари ўртасида ММБТ фаолиятини таъминлайдиган зарурий алоқаларни ўз ичига қамраб олган ички норматив хужжатлар ва бошқа хужжатларни расмийлаштириш бўйича шакллар ва тавсияларни ўрнатади (белгилайди).

66. Иш берувчи томонидан ММБТ ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун бошқаришнинг барча даражаларида жавобгар шахслар белгиланади, шунингдек иш берувчи ММБТ ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш, қайта кўриб чиқиш тартиби ва уларни сақлаш муддатларини белгилайди.

67. ММБТ назорат ва хисобот ҳужжатлари (ёзувлари) қайта кўриб чиқилиши, актуаллаштириши, янгиланиши ва ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ММБТ махсус хужжатларига киради, шу жумладан:

ММБТни амалга ошириш натижасида келиб чиқадиган далолатномалар ва бошқа маълумотлар;

авариялар, бахтсиз ҳодисалар, касб касалликлари тўғрисидаги ёзувлар ва далолатномаларни қайд этиш дафтарлари;

меҳнат муҳити ва меҳнат жараёнининг зарарли (хавфли) омилларининг ишчиларга таъсири ҳамда меҳнат шароитлари ва ишчиларнинг соғлиги ҳолатини кузатиб бориш;

ММБТ фаолиятини назорат қилиш натижалари.

68. Ҳар бир корхона ва ташкилот меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳужжатларни назорат қилиш ва маълумотларни қуйидагилар учун назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиши ва қўллаб-қувватлаши керак:

хужжатлар ММБТнинг ушбу намунавий Низомига зид келмаслиги учун;

ҳужжатлар вақти-вақти билан таҳлил қилиниши, керак бўлган холларда тузатилиб, ваколатли шахслар томонидан тасдиқланиши учун;

ММБТнинг самарали ишлаши учун зарур бўлган барча жойларда рўйхатга олинган ҳужжатлар ва олинган маълумотларнинг нусхалари мавжуд бўлиши учун.

69. Ҳужжатларни бошқариш ММБТ бўйича барча ҳужжатларга тегишли, шу жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги Сиёсати ва корхонанинг фаолияти учун зарур бўлган кирувчи ҳужжатларга нисбатан қўлланилади.

70. Корхона, ташкилот ҳужжатларни чиқаргунга қадар, хужжатлар мувофиқ даражада бўлганлиги ишонч хосил қилиши учун қуйидаги тартибни ишлаб чиқиши, амалга ошириши ва уларга риоя қилиши керак:

ҳужжатларни заруратга қараб таҳлил қилиш ва янгилаш, шунингдек уларни қайта кўриб чиқиш;

ўзгаришларни ва хужжатларнинг амалдаги тахририни индентификациялаш;

долзарб ҳужжатлар мақбуллигини таъминлаш;

ҳужжатларни ўқишга қулай ва осон идентификация қилинадиган даражада сақланишини таъминлаш;

ММБТни режалаштириш ва фаолияти олиб борилиши учун зарур бўлган миқдорда келадиган ҳужжатларни идентификациялаш ва тақсимлашни бошқариш;

71. ММБТ бўйича ҳужжатларни тайёрлаш меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда амалга оширилади.

72. Ҳужжатларининг бошқарувини ташкил этиш ва назорат қилиш жавобгарлиги корхоналар ва муассасаларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларига юклатилади.

 

10-БОБ.  Ходимларни норматив-ҳуқуқий материаллар билан таъминлаш

 

73. Ишчиларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив материаллар билан таъминлаш қуйидагилардан иборат:

лавозим, иш фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларнинг мазмуни билан ходимларни таништириш ва таништирилганлиги хақида имзосини олиш;

иш жойларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўрсатмалар бериш;

янги ижтимоий-иқтисодий шароитларга мос келмайдиган амалдаги меъёрий хужжатларни такомиллаштириш бўйича ишларни ташкил этиш, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари ва стандартларига мувофиқ мехнатни мухофаза қилишнинг янги стандартларини ишлаб чиқиш;

74. Меҳнат хавфсизлиги стандартларини илгари суриш, барча техник воситалардан фойдаланиш билан амалга оширилади, шу жумладан:

ишлаб чиқариш майдонларини ахборот стендлари ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бурчакларини плакатлар, компьютерлар ва бошқа техника билан жихозлаш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўргазмалар, семинарлар, малака ошириш дастурлар, маҳорат танловлар, маърузалар ташкиллаштириш, меҳнатни муҳофаза қилишнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, тарғиб қилиш ва жорий қилиш бўйича филмлар намойишини ташкил этиш.

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” ________даги

______-сонли қарорига

ИЛОВА

 

2020-2021 йилларда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича превентив ердам

ДАСТУРИ

 

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.1.

Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш бўйича 2020-2025 йилларга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқиш, бунда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари,  халқаро стандартлар ва нормаларга мувофиқ амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини ишлаб чиқиш

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

 

2020 йил

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси,

Ўзбекистон иш берувчилари Конфедерацияси,

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

1.2.

Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш  тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

 

 

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

 

2020 йил

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси,

Ўзбекистон иш берувчилари Конфедерацияси,

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

1.3.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги наъмунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

 

Ижрочилар қарорлари

 

2020 йил

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси

1.4.

Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Ижрочилар қарорлари

 

2020 йил

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси

1.5.

Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

 

Ижрочилар қарорлари

 

Уч ой муддатда

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2. Иш жойларида касбий хавфни баҳолаш, назорат қилиш ва бошқариш тизимини яратиш ва таъминлаш

2.1.

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими тўғрисидаги идоравий ва тармоқ низомларини ишлаб чиқишда маслаҳат ва услубий ёрдам бериш.

 

Ижрочилар қарорлари

 

2020-2021 йиллар давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси

2.2.

Хавфли ва (ёки) зарарли ишлаб чиқариш омиллари мавжуд ишларда банд бўлган ишчилар билан пухта тиббий текширувдан ўтказиш

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи

2020-2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

3. Замонавий ўқитиш технологиялари асосида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларни узлуксиз тайёрлаш

тизимини такомиллаштириш

3.1.

Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига ўқитиш соҳасида хизмат кўрсатувчи меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг иш тизимини кучайтириш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруғи

Уч ой муддатда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

3.2.

Реал вақт (онлайн) режимида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва меҳнат муҳофазаси талабларига билимларини текшириш учун электрон ўқув қўлланмаси ишлаб чиқиш.

Ижрочилар қарорлари

 

2020-2021 йиллар давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси

3.3

Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги соҳасида ходимларнинг узлуксиз малакасини ошириш.

Илғор ташкилотларда, шу жумладан хорижда меҳнат муҳофазаси соҳасида тажриба алмашиш.

 

Иш берувчилар қарорлари

2020-2021 йиллар давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси,

Вазирлик ва идоралар, ташкилотлар

4. Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича иш берувчи ва ходимларни хабардор қилиш, маслаҳат бериш

ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиш

4.1.

Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича иш берувчи ва ходимларни хабардор қилиш, маслаҳат бериш ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида Давлат меҳнат инспекциясида маслаҳат бериш пунктларини ташкил этиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруғи

икки ой муддатда

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4.2.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида “Энг яхши ташкилот” кўрик-танловларини ўтказиш.

 

Ижрочилар қарорлари

 

2020-2021 йиллар давомида

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4.3.

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси масалаларида давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар ўтказиш.

Ижрочилар қарорлари

 

2020-2021 йиллар давомида

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “____”____________

___- сонли қарорига

3-ИЛОВА

 

Ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринларида ўрнатиладиган

минимал меҳнат шароитларига талаблар

 

1. Умумий қоидалар

1. Мазкур талаблар “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринларида ўрнатиладиган меҳнат шароитларига ягона минимал талабларни белгилайди (кейинги матнларда – Талаблар деб юритилади).

2. Мазкур Талаблар мулкчилик шаклидан қаътий назар барча корхона, ташкилот ва муассасаларда, шу жумладан айрим фуқаролар тасарруфида меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлаётган ногиронлиги бор шахсларнинг меҳнат муносабатларида, шунингдек ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринларда меҳнат шароитларини баҳолашда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан қўлланилиши мажбурийдир.

3. Талаблар ногиронлиги бор шахсларнинг меҳнатидан фойдаланганда ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш, технологик жараёнлар, шунингдек асбоб-ускуналарни ишлатишда ҳисобга олиниши лозим.

4. Мазкур Талаблар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларини бажарилишини истисно қилмайди.

5. Ушбу Талабларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

меҳнат хавфсизлиги – ишлаётганларга хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини истисно этадиган меҳнат шароитларнинг ҳолати;

зарарли ишлаб чиқариш омили — таъсири ходимнинг касб касаллигига чалинишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили;

ногиронлиги бор шахс (ногирон) — жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож шахс;

бузилган функцияларнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ногиронлиги бор шахсларни таснифи – кам ҳаракатланувчан шахслар (аравачалардан фойдаланувчилар), эшитиш қобилияти пасайган шахслар, ногиронлиги бор бошқа шахслар гуруҳлари;

хавфли ишлаб чиқариш омили — таъсири ходимнинг шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили;

иш ўрни — меҳнат фаолияти жараёнида ходимнинг доимий ёки вақтинчалик бўлиш жойи;

ногиронлиги бор шахснинг махсус иш жойи –ишлаб чиқариш жараённи хавфсиз олиб боришда ногиронлиги бор шахснинг имкониятлари инобатга олган ҳолда зарур қурилмалар, махсус жиҳоз ва асбоблар билан жиҳозланган меҳнат фаолияти жараёнида ногиронлиги бор шахснинг доимий ёки вақтинчалик бўлиш жойи;

ногиронлиги бор шахсларнинг ишлаши учун ихтисослаштирилган цех, участка – ногиронлиги бор шахслар ишлаши ва ҳаракатланиши учун қурилмалар билан жиҳозланган, доимий (сменали) ёки вақти-вақти билан меҳнат фаолиятини амалга ошириш (иш куни давомида) учун махсус мўлжалланган ҳудуд;

ногиронлиги бор шахсларнинг меҳнат шароитлари – иш жараёнида ногиронлиги бор шахсларнинг соғлиғи ва меҳнат қобилиятига таъсир этувчи ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг омиллари тўплами.

 

2. Меҳнат шартномани расмийлаштиришга талаблар

6. Ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш учун мўлжалланган иш ўринларида вонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шароитлари бўйича аттестация ўтказилиши лозим.

Иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация ўтказиш натижаларига кўра ногиронлиги бор шахсларнинг иш ўринларида санитария-техник паспорти тузилади.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сони ҳисобидан ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш учун заҳира қилинган бўш (вакант) иш ўринларда, меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестацияси ушбу иш ўринга даъвогар ногиронлиги бор шахс мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.

7. Иш берувчи белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи томонидан йўлланган ногиронлиги бор шахсларни ишга қабул қилиши шарт.

8. ТМЭКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир.

9. I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

10. Ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахсларига ўттиз календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

11. Ногиронлиги бор шахсларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.

12.  Ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштиришда касаллик тури, функцияларнинг бузилганлик даражаси, меҳнатнинг ўзига хос шартлари ва таркиби, касбий тайёргарлик, ёши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Ногиронларни рационал ишга жойлаштириш бўйича услубий кўрсатмалар”нинг (СанПин МУ №012-3/0032) талаблари мувофиқ амалга оширилиши шарт.

 

3. Ногиронлиги бор шахслар учун иш жойлардаги меҳнат шароитларини жиҳозлашнинг асосий босқичлари

13. Ногиронлиги бор шахсларнинг самарали меҳнатини таъминлаш учун махсус меҳнат шароитлари ушбу махсус шароитларга уларда муҳтожлик бўлганда таъминланади.

Агар ногиронлиги бор шахс махсус меҳнат шароитларига муҳтожлиги бўлмаса, иш ўринлардаги меҳнат шароитлари тиббий меҳнат эксперт комиссиясининг тавсияларига кўра мослаштирилиши мумкин.

14.Махсус иш ўринларини жиҳозлаш ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринларда унинг меҳнат вазифаларини бажаришга шароитларни яратишга имкон берадиган асосий технологик қурилмаларни, ташкилий ва технологик асбоб-ускуналарни, ёрдамчи ускуналарни танлаш, қуриш ва фойдаланишни ўз ичига қамраб олади.

 

15. Иш берувчи:

хаёт фаолияти чекланган ва организм функцияларининг бир ҳил турда бузилиши мавжуд ҳолатдаги муаян ногиронлиги бор шахс ёки ногиронлиги бор шахслар гуруҳларини ишга жойлаштириш учун зарур меҳнат шароитларини ташкил қилиши;

ногиронлиги бор шахслар учун меҳнат шароитлари ва иш режими ногиронларнинг якка тартибдаги реабиллитация дастурига мос бўлиши;

ногиронлиги бор шахслар ва уларнинг касбий маҳорати ва соғлиғини ҳисобга олган ҳолда махсус технологик жараёнлар ва маҳсулотларни танлаш;

меҳнатни енгиллаштириш учун турли хил кичик механизациялаш воситаларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш, керак бўлган ҳолларда ногиронлиги бор шахсларнинг иш ўрнини индивидуал равишда жиҳозлаш;

тиббий-ижтимоий экспертиза ҳулосасига кўра ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш;

ишлаб чиқаришда ногиронлиги бор шахсларни тиббий кузатувини ташкил қилиш;

уларнинг касаллиги ва иш кунининг давомийлиги бўйича тавсияларни ҳисобга олган ҳолда иш режими жадвалини тузиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш талабларининг бажарилиши ва меҳнат хавфсизлигини таминланганлиги бўйича идоравий назоратини таъминлаши лозим.

16. Махсус иш ўринларни жиҳозлашнинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат:

вазиятни баҳолаш, махсус иш ўринларни жиҳозлашда ногиронлиги бор шахснинг ёки ногиронлиги бор шахслар гуруҳининг эҳтиёжларини таҳлил қилиш;

ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш учун махсус иш ўринларини жиҳозлашга қаратилган чора-тадбирлар рўйхатини шакллантириш;

ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш учун махсус иш ўринларини жиҳозлашга қаратилган чора-тадбирлар рўйхатини амалга ошириш.

17. Вазиятни баҳолаш ва ногиронлиги бор шахсларини махсус иш ўринларига бўлган эҳтиёжни таҳлил қилиш босқичида:

ногиронларнинг якка тартибдаги реабилитация дастуридаги маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш;

 

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва касб касаллиги натижасида жароҳатланганларнинг реабилитация дастурининг маълумотларини ўрганиш;

маҳсус иш ўринларда ногиронлиги бор шахснинг меҳнат хусусиятига мувофиқ, унинг меҳнат функцияларини бажаришда технологик, психологик ва метеорологик хусусиятларини баҳолаш ишлари амалга оширилади.

Ногиронлиги бор шахсдан меҳнат шароитлари ташкил қилинганлиги ҳақида берилган саволларга олинган жавоблар бўйича ҳам мавжуд вазиятга баҳо берилиши мумкин.

18. Ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш учун махсус иш ўринларини жиҳозлашга қаратилган чора-тадбирлар рўйхатини  шакллантириш босқичида:

ногиронлиги бор шахс меҳнат функияларини амалга оширишни таъминлайдиган асосий технологик ускуналар, технологик ва ташкилий жиҳозлар, асбоблар, ёрдамчи ускуналарнинг рўйхати шакллантирилади, шу жумладан уларни сотиб олиниши, қурилиши ва созланиши.

19. Ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш учун махсус иш ўринларни жиҳозлаш, бошқа ходимларнинг меҳнат функцияларини бажаришга халақит бермаслиги керак.

20. Талаблар маълум бир ногиронлиги бор шахснинг хаёт фаолияти чекланганлиги ва бузилган функцияларининг хусусияти, шунингдек касби (лавозими), меҳнат тури, ногиронлиги бор шахс бажарадиган меҳнат функцияларига қараб қўлланилади, ва ўз ичига меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсиз шароитларни таъминлаш талабларини, ногиронлиги бор шахсларни бино ва иншоатларга тўсқинликсиз кириши учун шароитларни яратиш талабларини, шунингдек санитария меъёрлар ва қоидалар талабларини қамраб олмайди.

21. Кўзи ожиз ва кўриш қобилияти паст ногиронлиги бор шахслар учун бажариладиган функцияларни инобатга олган махсус иш ўринларни жаҳозлашга қўйиладиган талаблар:

турли хил мақсадли бино ва иншоатларга тўсқинликсиз киришни, шунингдек кириш зоналарда, коммуникация хоналарда (эвакуация йўлларида), маъмурий зоналар, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш, иш ўринларда, тиббий хизмат хоналарида хаёт фаолиятининг нормал шароитларини ва хавфсизлигини таъминлаш;

махсус иш ўринни тифлотехник белги ва мосламалари билан, катта рельеф-контрастли шриф ва Брайль шрифтидан фойдаланиш имконияти билан, кўзи ожиз ногиронлиги бор шахс ўз иш ўрнини тўсқинликсиз топиши ва меҳнат функцияларини бажарилишини таъминлайдиган акустик навигация воситалари билан жиҳозлаш;

визуал назоратсиз ишларни бажарилишини таъминловчи қўшимча функционал мақсадли переферик асбоблар ва электрон тифлотехник воситалардан фойдаланган ҳолда визуал маълумотларга овозли қилиш;

маҳсус иш ўринни ёзиш учун текис босмали шрифт ва рельеф-нуқта воситалар, шу жумладан грифеллар, текис босмали шрифт ва рельеф-нуқта ёрдамида ёзиш учун дафтар ва блокнотлар, Брайлб шрифтида ёзиш учун мосламалар, овоз ёзадиган ва овоз чиқарадига аппаратура билан жиҳозланиши лозим;

компьютерда ишлаш учун мўлжалланган иш ўрни учун  - йирик рельеф-контраст шрифт ва Брайль шрифтида ёзиш (Брайль дисплейи ва Брайль клавиатураси) имконини берадиган маҳсус компьютер ва ташкилий техника, монитор экранида визуал маълумотга овоз бериш учун махсус аппарат ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда, шу жумладан мослаштирилган тактиль дисплей ва аудисплей (овоз синтезатори) билан жиҳозланиши лозим.

22. Кар ва эшитиш қобилияти паст ногиронлиги бор шахслар учун махсус иш ўринларини бажарадиган меҳнат функциялари инобатга олган ҳолда овоз кучайтириш аппаратураси, баланд овозда гаплашиш имконини берадиган телефонлар билан жиҳозланиши лозим.

23. Эшитиш қобилияти йўқ (карлик) ногиронлиги бор шахслар учун бажарадиган меҳнат функцияларини инобатга олган ҳолда махсус иш ўринларни жиҳозлашга қўйиладиган талаблар:

Эитиш қобилияти бўлмаган ногиронлиги бор шах ўз иш жойини тўсқинликсиз топиши ва ишини бажариши учун махсус иў ўринлари овоз сигналларни ёруғлик (чироқ) сигналларига, гап (товуш) сигналларни матнли ҳаракатланадиган сатирларга ўзгартирадиган визуал инидикаторлар билан жиҳозланиши лозим;

ишларни компьютерда бажарилиши мўлжалланган махсус иш ўринлари овоз сигналларни ёруғлик (чироқ) сигналларига, гап (товуш) сигналларни матнли ҳаракатланадиган сатирларга ўзгартирадиган визуал инидикаторлар билан жиҳозланиши лозим.

24. Бир вақтни ўзида эштиш ва кўриш қобилияти бўзилган ногиронлиги бор шахслар учун бажарадиган меҳнат функциялари инобатга олган ҳолда маҳсус иш ўринларга қўйиладиган талаблар:

ўзининг иш ўрнини тўсқинлик топиши ва вазифасини бажариши учун маҳсус иш ўринлар тактиль ва тифлотехник воситалар, эшитиш ва кўриш назоратисиз ишларни бажариши учун функционал электрон тифлотехник мосламалар билан жиҳозланиши лозим;

вазифадарни компьютерда бажарилиши мўлжалланган иш ўринларда – маҳсус иш ўрни брайл дисплейига уланадиган тифлотехник мослама, телетайп алоқа воситаси, қўшимча переферик мосламали тифлоорганайзер ва кўрий ва эшитиш назоратисиз ишларнинг бажарилишини таъминлайдиган функционал электрон тифлотехник мосламалар билан жиҳозланиши лозим;

иш берувчи томонидан ходим билан келишилган ҳолда тифлосурдотаржимон хизматини тақдим қилиниши мумкин.

25. Таян-ҳаракатланиш аппарати функциялари бузилганлиги билан ногиролиги бор шахслар учун бажариладиган меҳнат функцияларини инобатга олган ҳолда махсус иш ўринларни жиҳозлашга қўйиладиган талаблар:

Ногиронлиги бор шахсларнинг хаёт фаолиятини чекланганлиги, шунингдек организмдаги бузилган функцияни ёки тузилишини қисман ёки тўлиқ ўрнини босувчи, маҳсус иш ўринлар эргономик принципларини таъминлайдиган (иш ўринлардаги элементларни қулай жойлаштирилиши) иш жойи сиртининг баландлиги ва қиялилигини ўзгартиришга имкон берувчи механизм ва мосламалар, иш стулнинг баландлиги ва эгилувчанлиги бўйича, иш стулнинг орқа томонининг қиялик бурчаги, ўриндиқдан туришни енгиллаштирадиган махсус ўриндиқлар, ушбу ускуналарни бошқариш ва хизмат қилиш учун махсус мосламалар билан, шунингдек предмет ва қисмларни олиш ва ушлаб туриш мосламалар билан жиҳозланиши зарур;

ишларни компьтерда бажарилишига мослашган иш ўринларда махсус иш ўринлари иш жойи сиртининг баландлиги ва қиялилигини ўзгартиришга имкон берувчи механизм ва мосламалар, иш стулнинг баландлиги ва эгилувчанлиги бўйича, иш стулнинг орқа томонининг қиялик бурчаги, ўриндиқдан туришни енгиллаштирадиган махсус ўриндиқлар билан, керак бўлганда махсус клавиатура, турли мақсадли махсус компьютер сичқони билан жиҳозланиши лозим.

26. Бажариладиган меҳнат функцияларни инобатга олган ҳолда аравачада (кресло-коляска) ҳаракатланадиган ногиронлиги бор шахслар учун махсус иш ўринларга қўйиладиган талаблар:

махсус иш ўринларни ногиронлар аравачаси иш жойига ўтиши, айлантириш имкониятини таъминлайдиган ускуналар билан жиҳозлаш. Ускуналар элементлари остидаги жойи ногирон аравачасида юриши ва ишлаши учун шароит яратиши лозим;

ишларни компьтерда бажарилишига мослашган иш ўринларда – махсус иш ўринлар ногирон аравачасида юриш ва ишлаш учун шароит яратадиган мебеллар билан жиҳозланиши лозим;

ногиронлар аравачасида ҳаракатланадиган ногиронлиги бор шахсларни 2-чи ва юқори қаватларга, бошқа ташриф хоналарига ёки меҳнат билан банд иш ўринларга тусқинликсиз кириши лифт ёки қўтариш мосламалари билан жиҳозланиши лозим;

ногирон аравачасида ҳаракатланадиган ногиронлиги бор шахснинг иш кабинетининг майдони 12 м2 кам бўлмаслиги лозим, тавсия этиладиган майдон 14-16 м2;

хона ва ускуналар соғлиқ учун хавфсиз ва иш фаолиятини оқилона ташкил этиш талаблари, фавқулоддаги вазиятларда эвакуация талабларига жавоб бериши лозим;

ногиронлиги бор шахсларнинг иш жойидан хожатхоналар, ювинадиган, душ хоналар, ичимли сув билан таъминлаш мосламаларгача, қисқа вақтли дам олиш хоналаргача масофа 50 м кўп бўлмаслиги лозим. Қўл ювиш жойлари бевосита ишлаб чиқариш хоналарида бўлиши тавсия этилади;

корхона ҳудудида (учаскада) иш хонлари ва санблоклар тарқоқ ҳолатда жойлашган бўлса кўрсатилган масофалар 75-100 м бўлиши мумкин;

ногирон аравачасида ҳаракатланадиган ногиронлиги бор шахсларни дам олиш хоналари ва ошхоналарга киришига қийинлашганда иш ўринлари ёнида ҳар бир ногиронлиги бор шахсга 2,5 м2 ҳисобида (аммо 14 м2 кам бўлмаган) овқатланиш ва дам олиш хоналари ташкил қилиниши лозим.

 

4. Ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринларда ускуналар ва меҳнат қуролларига қўйиладиган талаблар

27. Ногиронлиги бор шахслар томонидан ишлатиладиган ускуна ва приборлар соғлиқ учун хавфсиз ва иш фаолиятини оқилона ташкил этиш талабларига, фавқулоддаги вазиятларда эвакуация талабларига жавоб бериши лозим.

28. Фойдаланиладиган ускуна ва приборлар турлари давлат санитария-эпидемиология хизматининг гигиеник сертификатига эга бўлиши керак.

Эшитиш, кўриш қобилияти бузилган, таянч-ҳаракатланиш аппарати (ногиронлар аравачасида ҳаракатланадиган ногиронлиги бор шахслар) касаллиги бўйича ногиронлиги бор шахсларни ишлаши учун технологик вазифанинг аниқ шароитлари бўйича махсус ускуналар назарда тутилиши лозим.

29. Ногиронлиги бор шахслар бино ичида ва иш ўринларда фойдаланадиган эшикларни очиш ва ёпиш учун мосламалар ва приборлар, горизонтал ушлагичлар, тутқичлар, кранлар ва автоматларнинг бошлаш тугмачалари ва бошқа мосламалар пол сатхидан 1,1 м баландликда ва 0,85 м кам бўлмаган, хонанинг ён девори ёки бошқа вертикал теккислигидан 0,4 м кам бўлмаган масофада жойлаштирилиши лозим.

30. Ускуналарни жойлаштирилишида ташриф буюрадиган (ногиронлар аравачасида) жойнинг мақбул параметрлари ҳисобга олиш тавсия этилади, шу жумладан:

- олди томонидан борганда – пол сатхидан 1,2 м баланд бўлмаслиги ва 0,4 м паст бўлмаслиги;

- ташрифчининг ён томонида жойлашганда махсус ускунани жойлаштириш зонаси пол сатҳидан 1,4 м баланд бўлмаслиги ва 0,3 м паст бўлмаслиги лозим.

31. Ногиронлиги бор шахсларнинг иш ўринларида ускуна ва мебелларни жойлаштирилиши меҳнат хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаши керак.

Ногирон аравачасида ҳаракатланадиган ногиронлиги бор шахснинг иш ўрнида асбоб-ускуналар ва мебелларни жойлаштирилиши ногирон аравачасини ҳаракатланиши ва айланишига имконият яратилиши керак, хонада бошқаларнинг ҳаракатланишидан кўр ёки кўриш қобилияти паст бўлганларнинг иш ўрнида ишлаши учун тўсқинликлар бўлмаслиги лозим.

32. Ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринларининг ташкилий жиҳозлари ижрочининг антропометрик маълумотларига мос бўлиши керак, мазкур талабларнинг иловасига мувофиқ.

33. Таянч-ҳаракатланиш аппарати функциялари бузилган ногиронлиги бор шахслар учун бажариладиган меҳнат функциялари ҳисобга олинган ҳолда иш ўринларидаги ускуналарнинг айрим элементлари ва мебеллар ўзгарувчан бўлиши керак. Иш столининг баладлиги ва иш юзасининг қияси ўзгарувчан, оёқлар учун мослаштириладиган пояси бўлиши керак.

Ушбу тоифадаги ногиронлиги бор шахслар учун иш стули оёқлар учун мослаштириладиган пояси, баландлиги ва эгилувчанлигини ўзгартирувчи мослама билан жиҳозланиши лозим, айрим ҳолларда эса тураётганда енгиллик яратадиган махсус ўриндиқлар, шунингдек электротехник автоном қурилмалар ёрдамида иш асбоблари учун иш жойининг юзаси бўйлаб ҳаракатланадиган мосламалар билан жиҳозланиши зарур.

34. Ногиронлиги бор шахслар учун махсус иш ўринларда:

ногиронлиги бор шахсларнинг анотомик, морфологик ва физиологик нуқсонларни ва чекланишларини қоплайдиган ускуналарни бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш увчун махсус қурилмалардан фойдаланиш;

махсус ишлаб чиқилган қўл асбобидан фойдаланишда узатма элементларнинг қаршилигининг шакли, миқдори ва ўлчами уларнинг ишончли ишлаши ва самарали фойдаланишини таъминлаши

ногиронлиги бор шахснинг антропометрик ва физик ўлчамлари, жисмоний чекловларини ҳисобга олган ҳолда, иш ўринда ускуналарнинг бошқарув органлари, технологик ёки ташкилий жиҳозлар, ишлов бериладиган қисмлар мотор майдонининг етиб бориш имкони бор зоналарда (горизонтал ва вертикал текисликда) жойлаштирилиши лозим;

столнинг иш юзасининг баландлигини ва иш стулнинг элементларини созлаш учун хавфсиз ўрнатилган осон эришиладиган ва бошқариладиган механизмлардан фойдаланиш керак;

иш ўринда ишларни ногирон аравачада бажариш учун аравача ўтишига ва айланишига имкон яратиши учун қўшимча майдонлар ажратилиши керак;

иш ўринларини бемалол топиш ва ишларни бажариш учун маълумотни қабул қилишда ногиролиги бор шахсларнинг айрим гуруҳларнинг (кўр, кўриш қобилияти пасайган, кар) имкониятлари ва чеклашларини ҳисобга олинган иш ўриндаги асбоб-ускуналар ва мебеллар индикаторлар (визуал, акустик, тактиль) билан жиҳозланиши лозим.

35.  Ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринлари билан ишлаб чиқариш бинолари синхронли овоз мосламалари ва ёнғин ҳақида ҳабар берадиган тизимга уланган чироқли сигнализациялар ўрнатилиши лозим. Ёнғинга қарши овозли сигнализация учун хонада товуш максимал даражаси 5 ДБАга ошганда 30 секунд давомида товуш даражаси 20 ДБАдан кам бўлмаган товуш даражасини таъминловчи приборларидан фойдаланиш зарур.

Хавфлар тўғрисида маълумот ва сигнализация тизимлари комплекс бўлиши керак, улар визуал, овозли ва сезгир маълумотларни ўз ичига олиши зарур. Улар бир ҳил бўлиши ва амалдаги норма ва стандартларга мос бўлиши шарт.

Маълумотлар тизими фавқулодда вазиятларда хавфлар ҳақида огоҳлантириши, уларнинг ассортименти ва хизмат кўрсатиш жойларида ориентир олишини таъмнлаш.

36. Визуал маълумот қарама-қарши фонда 1,5- 1,7 метр баландликда жойлаштирииши ва интерьернинг баддий кўриниши билан боғлиқ бўлиши лозим.

37. Ногиронлиги бор шахс ёлғиз қолиши мумкин бўлган биноларнинг ёпиқ муҳитида (лифт, лифт холи, турли мақсадли хоналар, тамбур, хожатхоналарнинг кабиналари ва бошқалар) навбатчига “хавотирлик” қўнғироқ тугмачаси ёки диспетчер (навбатчи) билан боғланиши ва гаплашиши учун мослама билан жиҳозланади.

Персонални чақириш учун сигнализация тизими барча ихтисослаштирилган муассасаларда кўзда тутилиши керак.

 

5. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш ўринларидаги ишлаб чиқариш муҳитига бўлган талаблар

38. Гигиена меъёрларидан ошган ва ишчининг организми ва (ёки) унинг авлодига салбий таъсир кўрсатадиган зарарли ишлаб чиқариш омиллари мавжудлиги ва иш сменаси давомида (ёки унинг қисми) уларнинг таъсири хаёт учун юқори даражадаги хавфни туғдириши, касбий шикастланишнинг оғир турларини келиб чиқиши билан  тавсифланадиган меҳнат шароитлари ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш учун мос бўлмайди, хусусан:

физик омиллар (шовқин, тебраниш, ҳаво ҳарорати, намлик, ҳавонинг ҳаракатланиши, электромагнит нурланиш, статик электр, ёруғлик ва бошқалар);

кимёвий омиллар (чангланиш, иш майдони ҳавосининг газланганлиги)

биологик омиллар (патоген микроорганизмлар ва уларнинг хаётфаолиятининг маҳсулотлари);

юк кўтарганда ва ҳаракатланаётганда, оғирликларни ушлаб турганда, ноқулай мажбурий ҳолатларда ишлаганда, узоқ юрганда жисмоний, динамик ва статик оғирликлар;

руҳий-асаб юкламалар (сенсор, эмоционал, интелектуал юкламалар, юкламаларнинг монотонлиги, тунги сменадаги ишлар, узайтирилган иш куни) мавжудлиги.

39. Ногиронлиги бор шахсларнинг иш ўринларида меҳнат шароитлари тиббий-ижтимоий экспертиза томонидан тузилган якка тартибдаги реабилитация дастурига мос бўлиши керак.

Ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш учун кўрсатилган меҳнат шароитлари:

ишлаб чиқариш муҳитнинг оптимал ва рухсат этилган санитария-гигиена шароитлари физик (шовқин, тебраниш, инфратовуш, электромагнит нурланиш, чанг, микроиқлим), кимёвий (зарарли моддалар, аллерген моддалар, аэрозоллар ва бошқалар) ва биологик (микроорганизмлар, шу жумладан патоген, оқ сил препаратлари) омиллари билан;

кичик ёки ўртача жисмоний, динамик ва статик юкламалар, алоҳида ҳолатларда сезиларли оғир юклама билан;

асосан эркин ҳолатда (поза), ўтириб, гавданинг ҳолатини ўзгартиришга имкони билан, алоҳида ҳолатларда туриб ёки юриш имкони билан;

эргономик талабларга мос бўлган иш ўрни;

узоқ масофага юкларни ташиш (олиб ўтиш) билан боғлиқ бўлмаган ишдан иборат.

40. Бинода ногиронлиги бор шахснинг иш жойини жойлаштиришда, унинг организмига тақиқланадагин жараёнлар бор айрим участкаларда, иш зонасидаги ишлаб чиқариш муҳитининг параметрларини, ногиронлиги бор шахсларга мослаштириш лозим.

Бунда иш ўринларидаги белгиланадиган инфратовуш гигиеник нормативлари, ультратовуш манбалари билан ишлашда гигиеник нормативлари, шунингдек ногиронликнинг турли шакллари учун алоҳида талаблар инобатга олиниши лозим.

Шовқин ёки тебраниш даражаси рухсат этилган гигиена даражасидан юқори бўлган хоналарда ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринлари ташкил қилинганда, ногиронлиги бор шахсларнинг иш ўринларининг сони кам бўлганлиги учун ногиронлиги бор шахсларнинг иш ўринларини шовқин ва тебранишдан ҳимоя қилиш тадбирлари ни амалга ошириш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас бўлса, унда парта (кулиса) кўринишдаги, экранли ёки ҳар хил донали товуш ютгичлардан фойдаланиш керак.

Донали товуш ютгичларни катта ҳажмдаги конструкция шаклида тайёрланади (призма, шар ва бошқалар), хонада бевосита шовқин манбаи яқинида осиб қўйилади. Донали шовқин ютгичларни тайёрлаш учун ичидан кигиз билан қопланган қаттиқ материал ишлатилади, ёки конструкция шовқин ютувчи материал билан тўлдирилади.

Товушни ютувчи экранлар товуш манбасига қаратилган ҳолда товуш ютадиган материал билан қопланган қаттиқ материалдан тайёрланади. Экраннинг чизиқли ўлчамлари шовқин манбасининг чизиқли ўлчамларидан камида уч баравар кўп бўлиши керак.

41. Офис хоналарида ташкил этилган ногиронлиги бор шасларнинг иш ўринларида, ишлаб чиқариш шовқинларини товуш ютувчи девор қопламаси ёрдамида камайтирилиши лозим, уларнинг иш ўринларини изоляция қиладиган акустик шипларни мослаштириш, полларни гилам қоплаш ва китоб жавонлар ва стеллажларни жойлаштириш лозим.

Ногиронлиги бор шахснинг иш ўрнини сунъий ёритишни ташкил қилишда хавфсиз ва қулай меҳнат шароитлари талаблари инобатга олиниши керак.

Рационал ёруғлик манбаларини танлашда манбадан ёруғлиқ чиқиш даражаси, ёруғлик ранги, ўрнатиш пайтида – ёруғлик тақсимоти, визуал кузатув объектининг контрастларини ташкил этилишини таъминланиши ва акс эттириладиган ёруғликни (блёсткость) камайтирилишини ҳисобга олиниши зарур.

Чироқларни ўрнатилишида ёруғлик тақсимоти таъминлаши керак. Бунда иш ўрнига ёруғлик асосан ён томонидан, қияли тарафдан ва орқадан тушганда ёруғлик йўналишининг контрастлари ошади ва акс эттириладиган (блёскость) ёруғлик камайишини ҳисобга олиниши керак.

42. Қўриш қобилияти ўта паст (остаточное зрение) бўлган ногиронлиги бор шахсларнинг иш зонаси ва иш ўрнини сунъий ёритишда умумий ва маҳаллий ёритишларни ташкил қилинади. Маҳаллий ёритиш чўғланма лампа (лампа накаливания) билан амалга оширилади. Қўриш қобилияти ўта паст (остаточное зрение) бўлган ногиронлиги бор шахсларнинг иш ўринларининг жиҳозларига кирувчи шкаф ва стеллажлар эшиклари очилаётганда автомат ҳолатида ёнадиган чироқлар билан ўрнатилиши керак.

Маҳаллий ёритиш (милтиллаши истисно этувчи), кўз касалликларига қараб спектри ва ёрқинлиги созланувчан ва барқарор бўлиши керак. Иш ўринининг сатҳида ёритиш даражаси ногиронлик ва бажарадиган ишларининг ҳусусиятидан келиб чиқиб ўрнатилади.

43. Юрак-қон томири касалликлари туфайли ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринлари дераза томонига яқин жойлаштирилганда ёз мавсумида қуёш нурларидан қизиб кетишидан мосламалар билан ҳимояланиши керак. Худди шу тарзда кўриш органлари касалликлари билан ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринлари жойлашган тақдирда қуёшдан кўз қамаштирилишидан маҳсус мосламалар билан ҳимоялиниши керак.

Шимол тарафга йўналтирилган деразалар, шунингдек ногиронлиги бор шахслар куннинг фақат биринчи ярмида ишлаганида деразалар уфқнинг ғарбий чорагига йўналтирилганда мазкур талаблар қўлланилмайди.

44. Ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва санитария-маиший хоналар бир ва икки қаватли бинода жойлаштирилиши лозим.

Ишлаб чиқариш хоналари иккинчи қаватдан юқори жойлаштирилган тақдирда шовқинсиз ишлайдиган лифтлар кўзда тутилиши керак. Ёрдамчи, махсус ва санитария-маиший хоналар ишлаб чиқариш цехлар билан бир қаватда жойлаштирилиши ва иссиқ ўтувчи жой (корридор) билан боғланиши керак.

45. Ногиронлиги бор шахсларнинг доимий иш ўринлари подвал ёки цоколь қаватларида, табиий ёруғлик ва хаво алмашуви бўлмаган биноларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

46. Ишлаётган ногиронлиги бор шахсга ишлаб чиқариш қувватларининг хажми 15 куб.м кам бўлмаган, майдони – 4,5 кв.м кам бўлмаган, баландлиги – 3,2 м кам бўлмаган ўлчамларда қабул қилиниши лозим. Технологик ускуналар, ўтиш майдонлари, материаллар ва тайёр маҳсулотларнинг оралиқ сақланиши майдонлари кўрсатилган ишлаб чиқариш қувватларининг майдонларига киритилмаган.

47. Иш хоналарнинг меъморий-режалаштириш ечимлари чангнинг тўпланишини истисно қилиши ва механизациялашган тозалаш ишларини амалга оширишга имкон яратиши керак.

48. Иш хоналарида шовқин ва тебраниш омиллари билан курашиш, уларнинг рухсат этилган даражасигача етказилишини таъминлаш борасида чоралар кўзда тутилиши лозим.

49. Ишлаб чиқариш майдонларда поллар иссиқ ва сирпанчиқ бўлмаслиги лозим.

50. Фрамуга ва форточкалар очиш ва ёпиш учун мосламалар билан деразаларнинг юқори қисмида жойлаштирилиши лозим.

51. Ишлаб чиқариш муҳитининг микроиқлим, шовқин ва тебраниш, ёритиш, кимёвий омиллар параметрлари ишлаётган ногиронлиги бор шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Ногиронлиги бор шахсларни рационал ишга жойлаштириш бўйича услубий кўрсатмаларда (СанПин МУ №012-3/0032) белгиланган ишлаб чиқариш муҳитининг зарарли ва хавфли омиллари, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва интенсивлиги кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларини баҳолашнинг гигиеник меъзонларига мувофиқ бўлиши лозим.

 

6. Касалликларнинг айрим гуруҳлари бўйича ногиронлиги бор шахсларнинг иш ўринларидаги меҳнат шароитларига қўйиладиган талаблар

52. Сил касаллиги бўйича ногиронлиги бор шахсларининг меҳнатидан фойдаланадиган ташкилотларда болалар, озиқ-овқат саноати корхоналари ва умумий овқатланиш тизимлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқиш тақиқланади.

53.  Ногиронлиги бор шахсларнинг меҳнатидан фойдаланаётган ташкилотларга юрак-қон томирлари тизими касалликлари бўйича ТМЭК тавсиясига кўра III-гуруҳ ногиронлиги бор шахслар, истисно тариқасида
II-гуруҳ, шунингдек бошқа соматик касалликлари бўйича ногиронлиги бор шахслар юборилиши мумкин.

Иш ўринларда меҳнат шароитлар микроиқлим паметрлар бўйича оптимал ва руҳсат этилган даражада бўлиши лозим. Иш ўринларда зарарли кимёвий моддалар: аллергенлар, канцерогенлар, металлар оксидлари, фиброген таъсир этувчи аэрозоллар бўлиши мумкин эмас.

54. Ультабинафша радиация, электромагни нурланиш, локал тебраниш, иссиқлик нурланишнинг мавжудлигига йўл қўйилмайди.

Иш ўринларда шовқин даражаси ва ёруғлик амалдаги меъёрларга мос бўлиши керак.

Ишлаб чиқариш биноларида зарур бўлган муҳофаза тадбирлари: ҳаво қайта айланишисиз юқори ҳаво алмашуви; шовқин ва тебранишни сўндирилиши (асбоб-ускуналарда ҳимоя қопламалари, овоз ўтказмайдиган материаллар билан қурилиш иншоотларини қоплаш ва бошқалар).

Ишлаб чиқариш биноларнинг деразалари соя томон йўналтирилиши лозим. Деразалар жанубга, жануби-ғарбий томонга йўналтирилганда тўғридан-тўғри тушадиган қуёш нурларидан ҳимоя қилиниши лозим.

Шкафларнинг жойланиши, стеллажларнинг конструкцияси гавданинг мажбурий эгилишига йўл қўймаслиги; токчалар елка баландлигида жойлашган ва инсон бўйидан баланд бўлмаслиги; столлар – баландлиги ва сирти мойиллик бурчаги билан ўзгарувчан (мослашувчан); стуллар (креслолар) – ўриндиқ баландлиги ва орқа суянчиғи ўзгарувчан (мослашувчан) бўлиши лозим.

55. Руҳий-асаб касалликлар натижасида ногиронлиги бор шахсларнинг меҳнатидан фойдаланаётган ташкилотларга, асосан қуйидаги касаллик шакллари билан:

шизофрения касалликнинг ҳар хил турдаги оқими билан, аммо ўткир процессуал намоён бўлмаганда;

эпилепсия касалликнинг мнестико-интеллектуал бузилиши ва шахснинг ўзгариши намоён бўлмаган кескин хуружи билан;

ақли заифлик, шу жумладан имбецил (меҳнат қобилияти бор) даражали олигофрения касаллиги;

руҳиятнинг астенизация ҳолати, ақл идрокнинг пасайиши, руҳиятнинг органик ўзгариши билан турли этилогияли асаб тизимининг органик касалликлари;

ақл идрокнинг пасайиши, руҳиятнинг кескин астенизацияси ва бошқа органик ўзгаришлар билан бош миянинг шикастланиши ва контузиянинг қолдиқ таъсири.

Иш ўринларини ва ускуналарни оқилона жойлаштириш учун, шунингдек ишларни кузатиш учун ишлаб чиқариш хоналарда тўсинларнинг сони минимал бўлиши керак.

Хавфли жойларда (зинапоялар ва бошқаларда) маҳсус тўсинлар жиҳозланиши лозим. Деразаларга синмайдиган ойналар ўрнатилиши керак.

56. Руҳий касалликлар туфайли ногиронлиги бор шахсларнинг иш ўринларида меҳнатни ташкил қилиш ва шароитларига талаблар:

II-гуруҳ ногиронлиги бор шахс деб тан олинган асосий руҳий патологияси бўлган беморларга махсус ташкил этилган шароиларда маҳсус корхона, махсус участка, уйда, шунингдек одий корхоналарда, муассасаларда меҳнат шароитлари махсус шароитларга тенглаштирилган турли хил меҳнат фаолиятида иштирок этиши мумкин;

ишлаб чиқариш муҳитининг оптимал ва руҳсат этилган санитария-гигиена шароитлари, шу жумладан совуқ даврда ҳаво ҳарорати енгил ишларда -21-240С, ўрта оғир ишларда – 17-200С, йилнинг илиқ даврида енгил ишларда – 22-250С, ўрта оғир ишларда – 21-230С, йилнинг совуқ ва илиқ даврларида ҳаво намлиги 40-60%, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги , м/с: енгил ишларда 0,1-0,2; совуқ даврида ўрта оғир ишларда 0,1-0,2; йилнинг илиқ даврида – 0,3 ошмаган;

зарарли моддаларнинг йўқлиги: аллергенлар, канцерогенлар, аэрозоллар, металлар, металларнинг оксидлари, электромагнит нурланиш – руҳсат этилган даражадан ошмаганлиги; шовқин – руҳсат этилган даражадан ошмаганлиги
(81 дБАгача); умумий ва локал тебранишни; микроорганизмларнинг, тирик хужайралар ва микроорганизмларнинг спораларини, протеинли препаратларни ўз ичига олган маҳсулотлар ва препаратларнинг мавжуд эмаслиги;

хоналар, устахоналар ёки участкалар ўлчамлари катта бўлмаган

визуал кузатиш ва ишлаётган ногиронлиги бор шахсларни назорат қилиш имконини таъминлаш мақсадида иш ўринлари катта бўлмаган хоналар, устахоналар, участкаларда жойлаштирилиши, иш ўринларни авария сигнализация мосламалари билан таъминлаш;

харакатланадиган механизмлар, зинапоялар ва бошқа хавфли зоналар тўсиқлар билан жиҳозланиши, деразаларга синмайдиган ойналар ўрнатилиши;

тиббий хизмат хонаси меҳнат фаолияти жараёнида хулқини назорат қилиш учун руҳий беморларнинг иш жойига яқин жойлаштирилиши ва етарли терапияни ўтказиш, ногиролиги бор шахсларнинг ўзлари ва уларнинг атроф-мухитларини хафвсизлигига ердам берувчи хатти ҳаракатларини тўғирлаш. Шу муносабат билан ногиронлиги бор шахсларни иш билан таъминлаш учун ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари қошида (руҳий асаб касалликлари диспансери, рухий касалликлар шифохоналари, руҳий асаб касалликлари интернатлари) жойлаштирилиши.

Ихтисослаштирилган ташкилотларда штатида врач-психиатр ва ўрта тиббий персонал, шунингдек асосий ихтисослаштирилган терапевтик тадбирларни ўтказиш учун воситалар билан жиҳозланган тиббиёт хоналари ташкил қилиниши керак.

57. Асаб тизими касалликлари туфайли ногиронлиги бор шахсларнинг иш ўринларида меҳнат шароитларига талаблар қуйидагилардан иборат:

иш зонасида ишлаб чиқариш муҳитининг оптимал ва рухсат этилган санитария-гигиена шароилари, шу жумладан ҳарорат, намлилик, ҳаво ҳаракати тезлиги, иссиқлик тарқалиши санитария нормаларига мос бўлиши; шовқин даражаси рухсат этилган максимал даражадан юқори бўлмаслиги керак; умумий ва локал табраниш таъсирининг йўқлиги; инфратовуш, ультратовуш, доимий магнит майдони, статик электр, саноат частотали электр майдони, радиочастота диапазонли электромагнит нурланиши, доимий лазер нурланиши, зарарли кимёвий моддалар, шу жумладан канцерогенлар, аллергенлар, металл оксидлари, микроорганизмлар – продуцентлар, тирик ҳужайралар ва микроорганизмларнинг спораларини ўз ичига олган препаратлар;

визуал кузатиш ва ишлаётган ногиронлиги бор шахсларни назорат қилиш имконини таъминлаш мақсадида иш ўринлари катта бўлмаган хоналар, устахоналар, участкаларда жойлаштирилиши;

харакатланадиган механизмлар, зинапоялар ва бошқа хавфли зоналар тўсилиши. Деразаларга синмайдиган ойналар ўрнатилиши;

иш столлар, иш жойлари 630-1020 мм баландликка эга бўлиши. Иш креслоси ёки стуллар иш зонасида осон харакатланиши;

иш жойда хужжатларни, ёрдамчи ўрнатиш ва кесиш асбобларини, эҳтиёт қисимларни, иш ўринларни тозалаш воситалар ва бошқаларни сақлаш учун асбоблар жавонларининг баландилиги полдан 800-1600 мм баланд бўлмаслиги лозим;

аппаратураларни, мосламаларни, қисмларни жойлаштириш учун стеллаж-полкалар, шундай ўлчамларга эга бўлиши керак, уларга жойлаштириладиган буюмлар полкаларнинг четидан чиқмаслиги лозим. Кичик нарсалар ва қисмларни жойлаштириш учун полкалар бортлар билан жиҳозланиши лозим.

58. Тўлиқ ва амалий (деярли) кўрлик, шунингдек юқори даражали кўриш қобилиятини йўқотиш билан ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринлари тифлотехник белгилар (сезиш, эшитиш, кўриш) тизими билан жиҳозланиши лозим.

Ушбу иш ўринлардаги технологик ускуна (оддий асбобдан мурракаб техник қурилмаларгача) ишлаб чиқаришдаги жароҳат олиш эҳтимолини истисно қиладиган ва визуал назоратсиз ишларни бажариш имконини таъминлайдиган тифлотехник мосламалар билан жиҳозланиши лозим.

Ташкилотларда хоналарга ранг бериш ҳудуднинг кенглиги, деразаларнинг йўналтирилганлиги, мавжуд ускуна ва ишлаб чиқарадиган маҳсулот ранги инобатга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Кўриш қобилияти пасайган ходимларни яхшироқ харакатланиши учун ёрқин рангли бўёқлар билан чизиқлар шаклида ўтиш жойларнинг чеккалари, контейнерлар ёнида ва бошқалар бўялиши лозим. Юриш учун йўлакчалар қоронғи фонда ёрқин ранглар билан ажратилиши лозим.

Фон ва ишлов берилаетган қисм ўртасида етарли фарқланувчанликни таъминлаш учун иш ўринларда технология бўйича мумкин бўлган ҳолларда иш бажариладиган жойларнинг устки қисмида турли материалларга ранг контрасти билан мос олинадиган қопламар тўплами ишлатилиши зарур.

59. Кўриш қобилиятини йўқотиш билан ногиронлиги бор шахсларга локал тебраниш ва шовқин манбалари билан ишлаш тақиқланади.

60. Эшитиш органлари заифлашган ногиронлиги бор шахслар ташкилотларда соғлом одамлар билан тенг шароитда ишлашлари мумкин,
хавфлилиги 1-2-синф бўлган моддалар, ёнғин ва портловчи моддалар билан алоқа қилишдан ташқари.

Эшитиш органлари заифлашган, шу жумладан эшитиш қобилиятида жиддий ва ўта жиддий нуқсонлар (карлик ва эшитиш қобилияти III IV-даража паслиги), эшитиш қобилияти йўқ бўлган ногиронлиги бор шахслар дастлабки (даврий) тиббий кўрикдан ўтиш натижалари бўйича ишларни бажаришга қўйилади.

7. Махсус ва санитария-маиший хоналарига бўлган талаблар

61. Ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш учун мулжалланган хоналар ишлаб чиқариш жараёнларнинг гуруҳларидан келиб чиқиб бир ходим учун 0,3 кв.м ҳисобида, аммо 12 кв.м. кам бўлмаган  дам олиш майдонлари жиҳозланиши лозим. Ишлаб чиқариш хоналардан дам олиш хоналаригача бўлган масофа 75 м кўп бўлмаслиги лозим.

62. Дам олиш хоналари қулай мебеллар, шу жумладан ётиш учун бир неча жойлар билан жиҳозланиши керак.

63. Ташкилотларда ходимларни иссиқ овқат билан таъминлаш ошхоналари, буфетлар, овқатланиш хоналари ташкил этилади.

64. Ташкилотларда шифокор хонаси, муолажалар учун ва соғлиғи кескин ёмонлашганда ногиронлиги бор шахслар учун хоналардан иборат бўлган тиббиёт пункти жиҳозланиши лозим.

65. Ҳар смена якунида хоналарда нам тозалаш ишлари амалга оширилиши лозим.

66. Ташкилотларда умумий хоналардан алоҳида бўлган ошхоналар, буфетлар ва овқатланиш хоналари жихозланиши лозим

67. Хожатхоналарда тўсиқлар бўлмаслиги ва ер педалли сув туширадиган жиҳозлар ўрнатилиши лозим.

68. Душ хоналари иссиқ ва совуқ сув учун умумий сув аралаштиргичлар (смеситель) билан таъминланади.

 

8. Якуний қоидалар

69. Мазкур талабларни ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги бўйича норматив-ҳуқуқий хужжатларнининг бажарилиши устидан давлат назоратини унга махсус ваколатли давлат органлари, жамоат назоратини эса касаба уюшмалари ва меҳнат жамоатлари томонидан амалга оширилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринларида ўрнатиладиган талабларга

ИЛОВА

 

 

 

 

Ижрочининг антропометрик маълумотларига кўра ногиронлиги бор шахсларнинг иш ўринлари учун ташкилий-техникавий жиҳозларнинг тавсия этиладиган параметрлари

 

Иш жойи ва параметрлари,

мм

Инсоннинг бўйи

паст

ўрта

баланд

1

Ўтириб бажариладиган оддий ишларда иш столининг баландлиги

700

725

750

2

Ўтириб ўта аниқ бажариладиган ишлар учун иш столининг баландлиги

900

950

1000

3

Дастгоҳ ва машиналарда ўтириб бажариладиган ишларда иш жойининг сатҳи баландлиги

800

825

850

4

Дастгоҳ ва машиналарда туриб бажариладиган ишларда иш жойининг сатҳи баландлиги

1000

1050

1100

5

Иш жойи ҳолати ўзгириши мумкин бўлган туриб ёки ўтириб бажариладиган ишларда иш жойининг сатҳи баландлиги

950

1000

1050

 

Изоҳ: Полдан столг сатҳининг пастги белгисигача оёқлар учун банландлик – 600 – 625 мм, оёқлар учун зонанинг кенглиги – 400 мм.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” ________даги

______-сонли қарорига

4-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апредлаги 246-сонли “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарои билан тасдиқланган 3-сон иловасида “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайтап тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги Низом”да:

а) 10-бандида “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги” ҳамда “қарор қабул қилишга” деган сўзлар тегишлилиги бўйича “меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоати органлари” ҳамда “ёзма кўрсатма беришга” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“13. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг Ягона реестрига «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш» хизмат тури бўйича киритилган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчилари (кейинги ўринларда таълим ташкилоти деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази (кейинги ўринларда Илмий марказ деб аталади) ёки Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курслари (кейинги ўринларда Республика малака ошириш курслари деб аталади) томонидан амалга оширилади”;

в) 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“14. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислик малака сертификатини олувчи номзодлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш  илмий маркази ёки Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курслари ёхуд қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг Ягона реестрига киритилган таълим муассасаларида  малака оширишдан ўтадилар.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислик малака сертификатини олувчи номзодлар меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг Ягона реестрига киритилган таълим муассасаларида  малака оширишга йўл қўйилмайди, агар улар шу таълим муассасанинг ходими бўлса”;

г) 15-бандининг биринчи хат бошида “Илмий марказ” деган сўзлардан кейин “ва Ходимларнинг малакасини ошириш республика курслари” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

д) 17-бандининг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Имтиҳон комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекция ходимлари ва Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази,  Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курслари вакиллари доимий асосда киритилиши лозим”;

е) 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“18. Таълим ташкилотлари ўқув курси якуни бўйича протокол расмийлаштирилгандан кейин 10 календарь кун ичида ўқув курсдан ўтганлар бўйича тўлиқ маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекциясига  юборади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси  меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган шахслар бўйича тўлиқ маълумотларни, таълим ташкилотлари бўйича ҳар чорак якуни билан, ҳисобот даврининг кейинги ойнинг 10 — санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий сайтига жойлаштириб боради”;

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сонли “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарои билан тасдиқланган 4-сон иловасида “Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”да:

а) 17-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хат боши билан тўлдирилсин:

“Шундан иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш сифатини баҳолаш юзасидан давлат экспертизаси учун Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказига тушадиган тўловларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат оганлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш жамғармасига юборилиши лозим”;

б) 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“23. Амалга оширилган ишлар натижасига кўра мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ хулоса берилади ёки рад этиш сабаблари асосланган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилган нормалари ва иш ўринлари аттестацияси материалларини қайта киритиш муддатлари кўрастилган ҳолда аниқланган номуносибликларни бартараф этиш учун иш ўринлари аттестацияси материаллари аттестция ўтказувчи ташкилотга қайтарилади.

Аниқланган номуносибликларни бартараф этиш учун муддатлар тузатишлар киритилиши зарур бўлган иш ҳажмини инобатга олган ҳолда белгиланади, аммо 10 календар кундан кўп бўлмаган ҳолда.

Иш ўринлари аттестацияси материалларини қайта ишлаш учун қайтариш хабарномасида кўрсатилган муддатлар ўтиб кетгандан кейин топширилган ариза ва материаллар янгидан топширилган деб ҳисобланади ва улар умумий асосларда кўриб чиқилади.

Аттестация ўтказувчи ташкилот аниқланган номуносбликлар бўйича норози бўлса номуносибликларни бартараф этиш бўйича хабарномани олган кундан бошлаб 5 календар кун ичида аниқланган номуносибликларни асослаб ва норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг талаблари кўрсатилган ҳолда ёзма рад этиш хатини тақдим қилиш хуқуқига эга”;

в) 25-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“25. Аттестация ўтказувчи ташкилот қайта ишлаш учун аттестация ҳужжатларини қайтарилганлиги ҳақидаги ҳабарномада кўрсатилган муддатларда, иш ўринларининг аттестация ҳужжатларини, қайтариш сабаблари бартараф этилгандан сўнг, давлат экспертизасига қайта топшириш ҳуқуқига эга. Бунда иш ўринларини аттестациядан ўтказиш материалларини аввал кўрсатилмаган янги сабабларни кўрсатиб такроран қайтаришга йўл қўйилмайди.

Давлат экспертизасини қайта ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.

Давлат экспертизасини қайта ўтказиш 10 календарь кун давомида амалга оширилади.

Агар рад этиш учун асос бўлган сабаблар Аттестация ўтказувчи ташкилот томонидан бартараф этилмаган бўлса ҳужжатлар аризачига қайтарилади. Бунда навбатдаги давлат экспертизасига иш ўринлари аттестацияси хужжатлари қайтарилган кундан бошлаб 30 календарь кун ўтгандан сўнг умумий тартибда киритилиши лозим”;

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли “Ходмлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрсида”ги қарорида:

а) 1-банднинг учинчи хат бошида “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш” деган сўзлар “Меҳнатни муҳофаза қилиш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган 1-сонли иловада “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”да:

а) 11-бандининг учинчи хат бошида “меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш” деган сўзлар “меҳнатни муҳофаза қилиш” деган сўзла билан алмаштрилсин;

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган 2-сонли иловада “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тартиби тўғрисида низом”да:

а) Низомнинг номи ва 1, 5-бандларида “иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш” деган сўзлар “меҳнатни муҳофаза қилиш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 7-бандининг иккинчи ва учинчи хат бошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Имтиҳон комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси (меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекстон савдо-саноат палатаси раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги олимлар пул тўлаш асосида киритиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази имтиҳон комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш бўйича ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади),  меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича вазирликнинг фаолиятини  муввофиқлаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари — имтиҳон комиссиясининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекция бошлиғи — имтиҳон комиссияси раисининг ўринбосари, Илмий марказ директорининг биринчи ўринбосари — имтиҳон комиссиясининг котиби ҳисобланади”;

в) Низомнинг 1-сонли иловасида илованинг номида, малака сертификатининг номида ҳамда малака сертификатининг матнида “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш” дега сўзлар “Меҳнатни муҳофаза қилиш” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

1262