ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11949 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 04/01/2020 19/01/2020 23
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Бозор ва савдо комплекслари фаолиятини янада такомиллаштириш ва улардаги давлат иштирокини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11949

Сўнгги йилларда мамлакатимизда замонавий бозор ва савдо комплексларини қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини ва истеъмол товарлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, бозор ва савдо комплексларида товарлар савдосини ташкил қилиш ва уларни бошқариш бугунги кундаги республикада самарали бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар талабларига жавоб бермаслиги натижасида, бозор ва савдо комплекслари фаолиятида тизимли муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Хусусан:

биринчидан, бозор ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари устун улушларга эга эканлиги ва амалдаги солиқ тизими бозор ва савдо комплексларида савдо фаолиятини ташкил этишда рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда ушбу соҳага инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилмоқда;

иккинчидан, бозор ва савдо комплексларидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари улушларини бошқаришнинг самарали тизими жорий этилмаган;

учинчидан, бозор ва савдо комплексларнинг фаолият самарадорлиги паст даражада, уларнинг кўпчилиги сўнги ўн йилда бирон марта давлатга дивиденд тўламаган;

тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгаларининг тўғридан-тўғри бозорларга кириши учун тенг шароитлар яратилмаган.

Келгусида иқтисодиётда давлат улушини камайтириш, бозор ва савдо комплекслари фаолияти самарадорлигини ошириш ва савдо фаолиятида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари)ни қисқартириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) оммавий савдолар орқали сотиладиган бозор ва савдо комплекслари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси (А.Н. Арипов) (кейинги ўринларда Давлат тендер комиссияси деб юритилади) икки ой муддатда сотиладиган бозор ва савдо комплексларидаги давлатга тегишли акциялар (улушлар)ни баҳолаш ва савдога қўйиш графикларини тасдиқласин.

3. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра:

бозор ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади;

ердан фойдаланиш ҳуқуқи ҳисобига бозор ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улушини шакллантириш амалиёти бекор қилинади;

бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат улушлари, акциядорлик жамиятларида битта акция – битта лот, масъулияти чекланган жамиятларда 0,1 фоиз – битта лот асосида очиқ савдоларга чиқарилади;

бозор ва савдо комплекслари 2020 йил 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган умумбелгиланган солиқларни тўловчи сифатида эътироф этилади.

4. Истисно тариқасида:

бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари акциялари (улушлари) сотишдан тушган маблағнинг
73 фоизи тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтирилади, қолган қисми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади;

салоҳиятли инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг таклифлари асосида Давлат тендер комиссиясига инвестициявий
ва ижтимоий мажбуриятлар билан бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари акциялари (улушлари)ни тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилсин.

5. Тадбиркорлик субъектлари ва инвесторларга қуриладиган бозор
ва савдо комплекслари учун туман (шаҳар)лар режалаштириш лойиҳаси
ва маъмурий-ҳудудий бирлигининг бош лойиҳасига мувофиқ, Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятларнинг маъмурий марказларида шаҳар атрофидаги жойлардан ер ажратилиши белгилансин.

6. Бозор ва савдо комплексларининг (фаолият кўрсатаётган бозор негизида савдо комплекси ташкил қилинганда) қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари расталари сони туман (шаҳар) аҳолисининг эхтиёжларидан келиб чиқиб туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

Бунда, бозор ва савдо комплекслари қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари расталарининг 20 фоизи Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига (кейинги ўринларда Фермерлар кенгаши деб юритилади) унинг аъзоларини жойлаштириш учун ажратилади.

7. Фермерлар кенгашига:

“Томорқа хизмати” МЧЖ билан биргаликда савдо расталарини узлуксиз, сифатли қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари;

фермерлар, деҳқонлар ва томорқа эгалари ўртасида савдо расталарини тенг шартларда шаффоф ва мақсадли тақсимлаш;

бозор ва савдо комплекслари маъмурияти сўровномалари асосида талаб кўп қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлигини сақлаш мақсадида бозорни ушбу маҳсулотлар билан тўлдириш вазифалари юклансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агенлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бозор
ва савдо комплекслари устав капиталидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари улушларини тадбиркорлик субъектларига сотилишида қуйидаги шартларни белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

а) бозор ва савдо комплекслари фаолият турини сақлаш;

б) қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари савдо расталари (павильонлари)ни тақсимлаш ва тўловни амалга оширишда шаффоф электрон тизимини жорий қилиш;

в) бозор ва савдо комплекслари ҳудудида (ёнида) жойлашган автотураргохларида ҳисоблаш ва тўлов қабул қилишни автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш;

г) бозор ва савдо комплексларининг санитар ҳолатини талаб даражасида сақлаш;

д) бозор ва савдо комплексларида давлат ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси, давлат ветеринария хизмати органларининг таянч пунктларини жойлаштириш учун махсус хоналар ҳамда санитария-эпидемиология хизмат назоратини ташкил қилиш;

е) бозор ва савдо комплекслари ҳамда унга туташ ҳудудларнинг инфратузилмаси, шу жумладан йўлларини шакллантириш.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:

а) мазкур қарорнинг 8-бандда белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан шахсан жавобгарлиги белгилансин;

б) Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:

Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланадиган графикка асосан бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат улушини баҳолаш ва савдога чиқариш ишларини ташкиллаштирсин;

бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат улушларини сотиш бўйича инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида 2020-2021 йилларда ҳар бир ҳудудда бизнес-форумлар, давлат активлари ярмаркаларини ташкил қилсин.

10. Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига кейинчалик оммавий савдолар орқали сотиш учун бепул ўтказиладиган бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат муассасалари ва корхоналарига тегишли акция пакетлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда:

давлат муассасалари ва корхоналари раҳбарлари бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги тегишинча акция пакетларини икки ҳафта муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилишини таъминласин;

тугатилган давлат муассасалари ва корхоналарига тегишли акция пакетлари Давлат активларини бошқариш агентликнинг бир томонлама топшириқларига асосан битимларни рўйхатга олмасдан ва хизмат ҳақи ундирмасдан амалга оширилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда масъулияти чекланган жамият шаклидаги бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат муассасалари ва корхоналари тегишли улушларни хатловдан ўтказсин.

Белгилансинки, хатлов натижасида аниқланадиган бозор ва савдо комплексларидаги давлат муассасалари ва корхоналарининг улушлари, бунда тугатилган давлат муассасалари ва корхоналарининг улушлари бир томонлама топшириқларга асосан Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига кейинчалик оммавий савдолар орқали сотиш учун бепул берилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

13. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиришни таъминласин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж. Раматов, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                                                                  Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил "___" _________даги ПҚ-____-сон қарорига
1-илова

Белгиланган тартибда оммавий савдолар орқали сотиш учун таклиф қилинадиган
бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари акциялари (улушлари)
РЎЙХАТИ

т/р т/р Номи Давлат улуши
(%)*
Ҳудуд
Қорақалпоғистон Республикаси
1 1 "Манғит деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Амударё тумани
2 2 "Манғит савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Амударё тумани
3 3 "Шаббоз деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Беруний тумани
4 4 "Ҳалқабод деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Кегейли тумани
5 5 "Кегейли деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Кегейли тумани
6 6 "Қонликўл деҳқон бозори" МЧЖ 92,4 Қандикўл тумани
7 7 "Караузяк деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қораузоқ тумани
8 8 "Қўнғирот деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қўнғирот тумани
9 9 "Қўнғирот савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Қўнғирот тумани
10 10 "Мўйноқ деҳқон бозори" МЧЖ 85,0 Муйноқ тумани
11 11 "Акманғит деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Нукус тумани
12 12 "Нукус деҳқон бозори" АЖ 79,2 Нукус шаҳри
13 13 "Тахиатош деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Тахиатош тумани
14 14 "Тахтакўпир деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Тахиатош тумани
15 15 "Тўрткўл савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Тўрткўл тумани
16 16 "Тўрткўл эл ризқи бозори" МЧЖ 51,0 Тўрткўл тумани
17 17 "Хўжайли универсал савдо комплекси" МЧЖ 99,0 Хўжайли тумани
18 18 "Хўжайли деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Хўжайли тумани
19 19 "Чимбой деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Чимбой тумани
20 20 "Шуманой деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Шуманай тумани
21 21 "Элликқалъа деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Элликқалъа тумани
Андижон вилояти
22 1 "Куйган-Ёр" МЧЖ 51,0 Андижон тумани
23 2 "Андижон шахар марказий дехқон бозори" АЖ 51,0 Андижон шаҳри
24 3 "Янгибозор деҳқон бозори" АЖ 52,9 Андижон шаҳри
25 4 "Жаҳон савдо комплекси" АЖ 51,0 Андижон шаҳри
26 5 "Ҳунармандчилик буюм бозори" МЧЖ 91,0 Андижон шаҳри
27 6 "Боғишамол автомобил бозори" МЧЖ 51,6 Андижон шаҳри
28 7 "Андижон шаҳар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори" МЧЖ 70,6 Андижон шаҳри
29 8 "Сой бўйи деҳқон бозори" МЧЖ 82,5 Андижон шаҳри
30 9 "Қурилиш материаллари бозори" МЧЖ 80,0 Андижон шаҳри
31 10 "Асака озиқ-овқат деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Асака тумани
32 11 "Истеъмолдаги қурилиш материаллари савдоси бозори" МЧЖ 75,0 Асака тумани
33 12 "Қоратепа деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Асака тумани
34 13 "Балиқчи деҳқон бозори" МЧЖ 68,2 Балиқчи тумани
35 14 "Чинобод деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Балиқчи тумани
36 15 "Бўз туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Бўз тумани
37 16 "Булоқбоши деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Булоқбоши тумани
38 17 "Булоқбоши савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Булоқбоши тумани
39 18 "Жалақудуқ туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Жалақудуқ тумани
40 19 "Жалақудуқ Камолот савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Жалақудуқ тумани
41 20 Жалақудуқ тумани "Ойим деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Жалақудуқ тумани
42 21 "Избоскан деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Избоскан тумани
43 22 "Қўрғонтепа камолот савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Қўрғонтепа тумани
44 23 "Кўрғонтепа туман деҳқон бозори" МЧЖ 59,2 Қўрғонтепа тумани
45 24 "Қорасув деҳқон бозори" МЧЖ 65,5 Қўрғонтепа тумани
46 25 "Қорасув савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Қўрғонтепа тумани
47 26 "Қўрғонтепа қурилиш материаллари бозори" МЧЖ 51,0 Қўрғонтепа тумани
48 27 "Дардоқ деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қўрғонтепа тумани
49 28 "Марҳамат тумани деҳқон бозори" МЧЖ 54,0 Марҳамат тумани
50 29 "Мингтепа савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Марҳамат тумани
51 30 "Олтинкўл деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Олтинкўл тумани
52 31 "Пахтаобод туман деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Пахтаобод тумани
53 32 "Пахтаобод туман Маданият деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Пахтаобод тумани
54 33 "Пахтаобод сохил савдо комплекси" МЧЖ 59,2 Пахтаобод тумани
55 34 "Улуғнор деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Улуғнор тумани
56 35 "Хонобод деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Хонобод шаҳри
57 36 "Хўжаобод туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Хўжаобод тумани
58 37 "Хўжаобод савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Хўжаобод тумани
59 38 "Шахрихон туман деҳқон бозори" МЧЖ  92,4 Шаҳрихон тумани
Бухоро вилояти
60 1 "Гала-Осиё Деҳқонобод деҳқон бозори" МЧЖ 60,0 Бухоро тумани
61 2 "Бухоро марказий деҳқон бозори" АЖ 53,2 Бухоро шаҳри
62 3 "Тўқимачи деҳқон" МЧЖ 51,0 Бухоро шаҳри
63 4 "Ситора Автобозор" МЧЖ 51,0 Бухоро шаҳри
64 5 "Карвон савдо комплекси" МЧЖ 57,2 Бухоро шаҳри
65 6 "Шарқ деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Бухоро шаҳри
66 7 "Бухоро қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бозори" МЧЖ 100,0 Бухоро шаҳри
67 8 "Вобкент марказий бозори" МЧЖ 78,8 Вобкент тумани
68 9 "Хўжаи жахон савдо комплекси" АЖ 51,0 Ғиждивон тумани
69 10 "Ғиждувон деҳқон бозори" АЖ 51,0 Ғиждивон тумани
70 11 "Ғиждувон шарқ бозори" МЧЖ 51,0 Ғиждивон тумани
71 12 "Жондор деҳқон бозори" МЧЖ 100,0 Жондор тумани
72 13 "Когон Файз савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Когон шаҳри
73 14 "Сохибкор деҳқон бозори ҳудудида Когон савдо мажмуаси" МЧЖ 51,0 Когон шаҳри
74 15 "Саховат деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Когон шаҳри
75 16 "Қоракўл деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қоракўл тумани
76 17 "Қорахожи деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қоракўл тумани
77 18 "Қоровулбозор деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қоровулбозор тумани
78 19 "Олот деҳқон бозори" МЧЖ 55,0 Олот тумани
79 20 "Пешку-Навоий деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Пешку тумани
80 21 "Ромитан деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Ромитан тумани
81 22 "Ромитан қурилиш моллари сотиш ихтисослашган бозори" МЧЖ 51,0 Ромитан тумани
82 23 "Шофиркон деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Шофиркон тумани
83 24 "Шофиркон савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Шофиркон тумани
Жиззах вилояти
84 1 "Улмон ота" зусусий бозори МЧЖ 51,0 Арнасой тумани
85 2 "Арнасой туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Арнасой тумани
86 3 "Бахмал деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Бахмал тумани
87 4 "Пайшанба деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Бахмал тумани
88 5 "Чоршанба деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Бахмал тумани
89 6 "Бахмал савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Бахмал тумани
90 7 "Сангзор савдо деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Ғаллаорол тумани
91 8 "Ғаллаорол деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Ғаллаорол тумани
92 9 "Лалмикор деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Ғаллаорол тумани
93 10 "Пайшанба деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Ғаллаорол тумани
94 11 "Дўстлик деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Дўстлик тумани
95 12 "Жиззах марказий деҳқон бозори" АЖ 62,8 Жиззах шаҳри
96 13 "Эски шаҳар буюм савдо комплекси" АЖ 51,6 Жиззах шаҳри
97 14 "Эски шаҳар деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Жиззах шаҳри
98 15 "Автобозор" МЧЖ 51,0 Жиззах шаҳри
99 16 "Кимёгар эхтиёт қисмлари бозори" МЧЖ 51,0 Жиззах шаҳри
100 17 "Жиззах қурилиш ашёлари" МЧЖ 51,0 Жиззах шаҳри
101 18 "Фарход буюм бозори" МЧЖ 51,0 Жиззах шаҳри
102 19 "Зарбдор тумани деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Зарбдор тумани
103 20 "Даштобод деҳқон бозори" МЧЖ 98,0 Зомин тумани
104 21 "Пшоғор деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Зомин тумани
105 22 "Зомин тумани деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Зомин тумани
106 23 "Дуоба деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 95,9 Зомин тумани
107 24 "Атлас шойи ипак савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Зомин тумани
108 25 "Ержар савдо комплекси" МЧЖ 90,0 Мирзачўл тумани
109 26 "Мирзачўл туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Мирзачўл тумани
110 27 "Пахтакор деҳқон бозори" МЧЖ 91,6 Пахтакор тумани
111 28 "Пахтакор савдо мажмуаси" МЧЖ 51,0 Пахтакор тумани
112 29 "Фарход деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Фориш тумани
113 30 "Фориш туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Фориш тумани
114 31 "Жиззах ихтисослаштирилган қурилиш моллари савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Шароф Рашидов тумани
115 32 "Учтепа деҳқон бозори" МЧЖ 52,2 Шароф Рашидов тумани
116 33 "Баландчақир деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Янгиобод тумани
Қашқадарё вилояти
117 1 "Ғузор туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Ғузор тумани
118 2 "Фарзонабону юлдузи савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Ғузор тумани
119 3 "Шўртан барака озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Ғузор тумани
120 4 "Сегузар деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Деҳконобод тумани
121 5 "Чорзулфин" МЧЖ 51,0 Деҳконобод тумани
122 6 "Деҳқонобод туман деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 83,0 Деҳконобод тумани
123 7 "Гумбулоқ деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Деҳконобод тумани
124 8 "Гулбой ўғли Илхом деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Деҳконобод тумани
125 9 "Турсунхон-Бибизулайхо деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Деҳконобод тумани
126 10 "Мусиров Жўрабек Болиевич деҳқон ва мол бозори" МЧЖ 51,0 Деҳконобод тумани
127 11 "Бойқўрғон адолат деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Деҳконобод тумани
128 12 Деҳқонобод туман "Сарчашма-Ситора-Нур озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Деҳконобод тумани
129 13 "Қорашина-Нур деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Деҳконобод тумани
130 14 "Касби туман деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 61,0 Касби тумани
131 15 "Қамаши деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Касби тумани
132 16 "Касби мева сабзаовт полиз" МЧЖ 51,0 Касби тумани
133 17 "Китоб деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 71,0 Китоб тумани
134 18 "Қаландартепа савдо мажмуаси" МЧЖ 51,0 Китоб тумани
135 19 "Макрид деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ  51,0 Китоб тумани
136 20 "Наримон деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Китоб тумани
137 21 "Косон деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 77,0 Косон тумани
138 22 Узоқ устоз дўстлик озиқ-овқат деҳқон бозори" МЧЖ 99,5 Косон тумани
139 23 "Алатун деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Косон тумани
140 24 "Пўлати деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Косон тумани
141 25 "Азизбек Худоёрбек деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Косон тумани
142 26 "Фаровон-Омад савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Косон тумани
143 27 "Сиддиқ бобо майдаёбу деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Косон тумани
144 28 "Манғит карвон йўли озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Қамаши тумани
145 29 "Қамаши Файз деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Қамаши тумани
146 30 "Чим савдо йўли деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Қамаши тумани
147 31 "Шакар неъматлари савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси" МЧЖ 51,0 Қамаши тумани
148 32 "Бешкент деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 76,0 Қарши тумани
149 33 "Ковчин деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Қарши тумани
150 34 "Қарши марказий буюм савдо комплекси" АЖ 54,0 Қарши шаҳри
151 35 "Ерқўрғон деҳқон озиқ-овқат бозори" АЖ 84,4 Қарши шаҳри
152 36 "Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори" АЖ 52,0 Қарши шаҳри
153 37 "Оқтепа файз савдо" савдо мажмуаси" МЧЖ 100,0 Қарши шаҳри
154 38 "Кўкча нур савдо деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Қарши шаҳри
155 39 "Нақшаб дарвозаси деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Қарши шаҳри
156 40 "Ихтисослаштирилган автомобиллар бозори" МЧЖ 51,0 Қарши шаҳри
157 41 "Қарши кўмак савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Қарши шаҳри
158 42 "Қарши савдо мажмуаси" МЧЖ 51,0 Қарши шаҳри
159 43 "Насаф қурилиш моллари савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Қарши шаҳри
160 44 "Кунчиқар деҳқон Озиқ-овқат) бозори" МЧЖ 51,0 Қарши шаҳри
161 45 "Қарши шаҳар "Нақшаб соҳил бўйи буюм бозори" МЧЖ 51,0 Қарши шаҳри
162 46 "Савдо Саодат мажмуаси" МЧЖ 51,0 Қарши шаҳри
163 47 "Помук деҳқон озиқ-овқат  бозори" МЧЖ 51,0 Миришкор тумани
164 48 "Жейнов ноз-неъматлари деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Миришкор тумани
165 49 "Жейнов деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Миришкор тумани
166 50 "Миришкор деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Миришкор тумани
167 51 "Учқун Муртазоев деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Муборак тумани
168 52 "Жўрабозор Хитой деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Муборак тумани
169 53 "Хитой омад барака деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Муборак тумани
170 54 "Муборак деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 81,0 Муборак тумани
171 55 "Ойдин каптарли деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Нишон тумани
172 56 "Нишон деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 76,0 Нишон тумани
173 57 "Эшмаматов Жумма Эшмаматович мол бозори" МЧЖ 51,0 Нишон тумани
174 58 "Нуристон ноз-неъматлари деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Нишон тумани
175 59 "Кўктош баракаси деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Чироқчи тумани
176 60 "Чироқчи деҳқон озиқ-овқат деҳқон бозори" МЧЖ 75,4 Чироқчи тумани
177 61 "Сарбон баракаси" МЧЖ 51,0 Чироқчи тумани
178 62 "Чиял ғурурим деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Чироқчи тумани
179 63 "Қалқама озиқ-овқат деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Чироқчи тумани
180 64 "Шўрқудуқ деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Чироқчи тумани
181 65 "Илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш Қорабуруғ бозори" МЧЖ 51,0 Чироқчи тумани
182 66 "Айритом деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Чироқчи тумани
183 67 "Чувуллоқ озиқ-овқат деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Чироқчи тумани
184 68 "Чорвадор деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Чироқчи тумани
185 69 "Бешчашма барака деҳқон озиқ-овқатбозори" МЧЖ 51,7 Чироқчи тумани
186 70 "Уйшун деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Чироқчи тумани
187 71 "Каттақишлоқ деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Чироқчи тумани
188 72 "Кўкдала деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Чироқчи тумани
189 73 "Кўҳна Турон мега" МЧЖ 89,1 Шахрисабз шаҳри
190 74 "Янги Кеш деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Шахрисабз шаҳри
191 75 "Таянч эҳтиёт қисмлар бозори савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Шахрисабз шаҳри
192 76 "Чорсу деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 73,9 Шахрисабз шаҳри
193 77 "Янги Чоршанбе қўрғони деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Шахрисабз шаҳри
194 78 "Якабоғ истиқлол деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Яккабоғ тумани
195 79 "Яккабоғ қурилиш моллари савдо комплекс" МЧЖ 51,0 Яккабоғ тумани
196 80 "Яккабоғ шаҳарча деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 53,5 Яккабоғ тумани
Навоий вилояти
197 1 "Баҳор савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Зарафшон шаҳри
198 2 "Наврўз" МЧЖ 51,0 Зарафшон шаҳри
199 3 "Кармана туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Кармана тумани
200 4 "Кармана автомобиллар сотиш бозори" МЧЖ 52,0 Кармана тумани
201 5 "Қизилқум деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Конимех тумани
202 6 "Конимех деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Конимех тумани
203 7 "Қизилтепа туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қизилтепа тумани
204 8 "Қизилтепа савдо комплекси" МЧЖ 99,6 Қизилтепа тумани
205 9 "Мустақиллик" МЧЖ 74,0 Навбаҳор тумани
206 10 "Навоий савдо комплекси" АЖ 56,5 Навоий шаҳри
207 11 "Саховат бозори" МЧЖ 57,2 Навоий шаҳри
208 12 "Навоий автомобил ва эхтиёт қисмлар бозори" МЧЖ 51,0 Навоий шаҳри
209 13 "Нурота туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Нурота тумани
210 14 "Сойкечар деҳқон буюм-мол бозори" МЧЖ 51,1 Нурота тумани
211 15 "Томди деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Томди тумани
212 16 "Учқудуқ деҳқон бозори"  МЧЖ 51,0 Учқудуқ шаҳри
213 17 "Хатирчи деҳқон бозори" МЧЖ 59,0 Хатирчи тумани
214 18 "Янгиработ савдо комплекси" МЧЖ 2,3 Хатирчи тумани
215 19 "Пармидон саховат деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Хатирчи тумани
216 20 "Хўжақул эшон бобо" МЧЖ 51,0 Хатирчи тумани
217 21 "Хатирчи ихтисослашган мол бозори" МЧЖ 50,6 Хатирчи тумани
Наманган вилояти
218 1 "Косонсой деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Косонсой тумани
219 2 "Тергачи барака бозори" МЧЖ 51,0 Косонсой тумани
220 3 "Мингбулоқ деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Мингбулоқ тумани
221 4 "Тошбулоқ деҳқон бозори" МЧЖ 75,9 Наманган тумани
222 5 "Аминжон ота Нуриддинов деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Наманган тумани
223 6 "Хамидуллохон ҳожи деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Наманган тумани
224 7 "Шербулоқ Диёр савдо деҳқон бозори" МЧЖ 51,1 Наманган тумани
225 8 "Наманган Чорсу деҳқон универсал бозори" АЖ 93,6 Наманган шаҳри
226 9 "Жаҳон ихтисослаштирилган аралаш моллари савдо комплекси" АЖ 54,5 Наманган шаҳри
227 10 "Наманган авто мега строй" савдо комплекси МЧЖ 51,0 Наманган шаҳри
228 11 "Сардоба бозори" МЧЖ 51,0 Наманган шаҳри
229 12 "Ихтисослаштирилган қурилиш моллари савдо" МЧЖ 51,0 Наманган шаҳри
230 13 "Яшил деҳқон бозори" МЧЖ 68,0 Наманган шаҳри
231 14 "Дўстлик савдо саноат комплекси" МЧЖ 51,0 Наманган шаҳри
232 15 "Ғирвон савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Наманган шаҳри
233 16 "Ёшлик барака бозори" МЧЖ 51,0 Наманган шаҳри
234 17 "Наманган қурилиш ашёлари савдоси" МЧЖ 51,0 Наманган шаҳри
235 18 "Норин авто савдо бозори" МЧЖ 51,0 Норин тумани
236 19 "Норин деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Норин тумани
237 20 "Тўда деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Норин тумани
238 21 "Гурумсарой деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Поп тумани
239 22 "Поп деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Поп тумани
240 23 "Файзли Эркин савдо бозори" МЧЖ 51,0 Поп тумани
241 24 "Маданият чоркесар барака бозори" МЧЖ 51,0 Поп тумани
242 25 "Самижон универсал барака бозори" МЧЖ 51,0 Тўрақўрғон тумани
243 26 "Шохидон деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Тўрақўрғон тумани
244 27 "Тўрақўрғон деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Тўрақўрғон тумани
245 28 "Шаханд деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Тўрақўрғон тумани
246 29 "Ахси бозори Ёқутхон ЖС" МЧЖ 51,0 Тўрақўрғон тумани
247 30 "Уйчи Ёрқўрғон барака бозори" МЧЖ 51,2 Уйчи тумани
248 31 "Уйчи деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Уйчи тумани
249 32 "Уйчи ровот савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Уйчи тумани
250 33 "Кугай бозори" МЧЖ 51,0 Учқўрғон тумани
251 34 "Учқўрғон деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Учқўрғон тумани
252 35 "Учқўрғон соф савдо деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Учқўрғон тумани
253 36 "Чортоқ аралаш моллар савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Чортоқ тумани
254 37 "Чортоқ саноат савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Чортоқ тумани
255 38 "Кушон Чортоқ барака бозори" МЧЖ 51,0 Чортоқ тумани
256 39 "Чуст деҳқон бозори" МЧЖ 51,5 Чуст тумани
257 40 "Барака Олмос бозори" МЧЖ 50,8 Чуст тумани
258 41 "Чуст аралаш моллари бозори" МЧЖ 51,0 Чуст тумани
259 42 "Бофанда аралаш моллари бозори" МЧЖ 51,0 Чуст тумани
260 43 "Ғова ризқ-барака" МЧЖ 51,0 Чуст тумани
261 44 "Чуст автомобил савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Чуст тумани
262 45 "Нанай деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Янгиқўрғон тумани
263 46 "Янгиқўрғон деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Янгиқўрғон тумани
264 47 "Ризқ барака савдо" МЧЖ 51,0 Янгиқўрғон тумани
265 48 "Заркент савдо барака" МЧЖ 51,0 Янгиқўрғон тумани
Самарқанд вилояти
266 1 "Булунғур деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Булунғур тумани
267 2 "Булунғур буюм бозори савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Булунғур тумани
268 3 "Жомбой деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Жомбой тумани
269 4 "Журият деҳқон бозорлари" МЧЖ 51,0 Жомбой тумани
270 5 "Митан деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Иштихон тумани
271 6 "Иштихон деҳқон бозори" МЧЖ 72,0 Иштихон тумани
272 7 "Пайшанба бозори" МЧЖ 51,0 Каттақўрғон тумани
273 8 "Мастура СЖ" МЧЖ 51,0 Каттақўрғон тумани
274 9 "Исломбек Мойбулоқ деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Каттақўрғон тумани
275 10 "Каттақўрғон туман Ашур бобо-АСХ" МЧЖ 51,0 Каттақўрғон тумани
276 11 "Тасмачи М.А.Т. деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Каттақўрғон тумани
277 12 "СамКат оазис дурдонаси" МЧЖ 51,0 Каттақўрғон шаҳри
278 13 "Каттақўрғон шаҳар деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Каттақўрғон шаҳри
279 14 "Ибрат савдо" савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Каттақўрғон шаҳри
280 15 "Самкат Даврон савдо" савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Каттақўрғон шаҳри
281 16 "Қўшработ деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қўшработ тумани
282 17 "Оқтепасой" МЧЖ 51,0 Қўшработ тумани
283 18 "Жўш деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қўшработ тумани
284 19 "Узумзор чамани" МЧЖ 51,0 Қўшработ тумани
285 20 "Мирбозор бозори" МЧЖ 51,0 Нарпай тумани
286 21 Нарпай тумани "Деҳқонобод" МЧЖ 51,0 Нарпай тумани
287 22 "Нуробод деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Нуробод тумани
288 23 "Яхши ният-фаровон ҳаёт" МЧЖ 51,0 Нуробод тумани
289 24 "Кўкат бозори" деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Нуробод тумани
290 25 "Оқдарё туман деҳқон бозори" МЧЖ 54,0 Оқдарё тумани
291 26 "Оқдарё савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Оқдарё тумани
292 27 Янгиқўрғон мева-сабзавот деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Оқдарё тумани
293 28 "Фарух Лойиш савдо" савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Оқдарё тумани
294 29 "Челак деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Пайариқ тумани
295 30 "Сузангарон савдо комплекси" МЧЖ 73,1 Пайариқ тумани
296 31 "Пайариқ деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Пайариқ тумани
297 32 "Накурт бозори" МЧЖ 51,0 Пайариқ тумани
298 33 "Пастдарғом мева-сабзавот деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Пастдарғом тумани
299 34 "Пастдарғом буюм савдо" савдо мажмуаси" МЧЖ 51,0 Пастдарғом тумани
300 35 "Жума деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Пастдарғом тумани
301 36 "Учқора деҳқони" деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Пастдарғом тумани
302 37 "Чархинобод тинчлик савдо мажмуаси" МЧЖ 51,0 Пастдарғом тумани
303 38 "Дунёбек Қуёш ихтисослаштирилган бозори" МЧЖ 51,0 Пастдарғом тумани
304 39 "Чоршанба деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Пахтачи тумани
305 40 "Пахтачи деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Пахтачи тумани
306 41 "Гулобод ихтисослаштирилган ёғоч бозори" МЧЖ 51,0 Самарқанд тумани
307 42 "Мароқанд деҳқон бозори" МЧЖ 51,6 Самарқанд тумани
308 43 "Самарқанд инновацион автомобиллар бозори" МЧЖ 51,0 Самарқанд тумани
309 44 "Қурилиш материаллари савдо мажмуаси" ДК** 100,0 Самарқанд шаҳри
310 45 "Дамариқ савдо мажмуаси" ДК** 100,0 Самарқанд шаҳри
311 46 "Самарқанд сиёб савдо" ДК** 100,0 Самарқанд шаҳри
312 47 "Самарқанд ипак йўли" МЧЖ 63,7 Самарқанд шаҳри
313 48 "Сиёб деҳқон бозори" МЧЖ 65,1 Самарқанд шаҳри
314 49 "Темирйўл деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Самарқанд шаҳри
315 50 "Дамариқ деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Самарқанд шаҳри
316 51 "Мармар деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Самарқанд шаҳри
317 52 "Табиат саховати деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Самарқанд шаҳри
318 53 "Тайлоқ бозори" МЧЖ 69,0 Тайлоқ тумани
319 54 "Жумабозор деҳқон бозори" МЧЖ 53,8 Тайлоқ тумани
320 55 "Тайлоқ марварид савдо комплекси" МЧЖ 52,0 Тайлоқ тумани
321 56 "Давлатобод бозори" МЧЖ 69,0 Тайлоқ тумани
322 57 "Ургут савдо комплекси" МЧЖ 65,0 Ургут тумани
323 58 "Ургут деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Ургут тумани
324 59 "Дилшод-Қаҳрамон" МЧЖ 51,0 Ургут тумани
325 60 "Госс деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Ургут тумани
326 61 "Деҳқонобод бозори" МЧЖ 51,0 Ургут тумани
327 62 "Ургут-Саховати деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Ургут тумани
Сирдарё вилояти
328 1 "Боёвут деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Боёвут тумани
329 2 "Кунчи деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Гулистон тумани
330 3 "Гулистон деҳқон бозори" МЧЖ 70,9 Гулистон шаҳри
331 4 "Сирдарё Гулистон савдо комплекси" МЧЖ 100,0 Гулистон шаҳри
332 5 "Гулистон ёйма бозори" МЧЖ 51,0 Гулистон шаҳри
333 6 "Гул эхтиёт қисмлар ва қурилиш моллари бозори" МЧЖ 51,0 Гулистон шаҳри
334 7 "Мирзаобод чиройи деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Мирзаобод тумани
335 8 "Наврўз авто уловлар сотиш бозори" МЧЖ 51,0 Мирзаобод тумани
336 9 "Сардоба деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Оқолтин тумани
337 10 "Сайхунобод деҳқон бозори" МЧЖ 56,0 Сайхунобод тумани
338 11 "Қўрғонтепа деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Сардоба тумани
339 12 "Пахтаобод деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Сардоба тумани
340 13 "Сахоб Шохрух хамкорлиги қурилиш моллари бозори" МЧЖ 51,0 Сардоба тумани
341 14 "Бахт-Х" МЧЖ 51,0 Сирдарё тумани
342 15 "Сирдарё деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Сирдарё тумани
343 16 "Бахт савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Сирдарё тумани
344 17 "Ховос деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Ховос тумани
345 18 "Ширин шаҳар деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Ширин шаҳри
346 19 "Янгиер деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Янгиер шаҳри
Сурхондарё вилояти
347 1 "Ангор келажаги" савдо комплекси" МЧЖ 100,0 Ангор тумани
348 2 "Ангор марказий деҳқон бозори" МЧЖ 55,2 Ангор тумани
349 3 "Рушана-Ангор буюм бозори" МЧЖ 51,0 Ангор тумани
350 4 "Эшмуродов Темур-Ангор ихтисослаштирилган бозори" МЧЖ 51,0 Ангор тумани
351 5 "Бойсун савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Бойсун тумани
352 6 "Тангимуш Пайшанба деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Бойсун тумани
353 7 "Боўсун деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Бойсун тумани
354 8 "Баракат-деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Денов тумани
355 9 "Денов туманлараро ипак йўли улгуржи бозори" МЧЖ 51,0 Денов тумани
356 10 "Халқобод Денов" МЧЖ 100,0 Денов тумани
357 11 "Денов Бободеҳқон бозори" МЧЖ 55,0 Денов тумани
358 12 "Сахий-Денов" МЧЖ 51,0 Денов тумани
359 13 "Жарқўрғон деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 54,6 Жарқўрғон тумани
360 14 "Давр савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Жарқўрғон тумани
361 15 "Қизириқ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Истара деҳқон бозори ҳудудида савдо дўконлар қурилиши дирекцияси" ДК** 100,0 Қизириқ тумани
362 16 "Истара деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қизириқ тумани
363 17 "Қизириқ деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 56,8 Қизириқ тумани
364 18 "Нилуфар савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Қизириқ тумани
365 19 "Бандихон туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қизириқ тумани
366 20 "Қумқўрғон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Қумқўрғон тумани
367 21 "Қумқўрғон-Оқсой савдо комплекси " МЧЖ 51,0 Қумқўрғон тумани
368 22 "Боймоқли файз обод" МЧЖ 51,0 Қумқўрғон тумани
369 23 "Наврўз озиқ-овқат ва чорва бозори" МЧЖ 51,0 Қумқўрғон тумани
370 24 "Тўрабек чорва бозори" МЧЖ 51,0 Қумқўрғон тумани
371 25 "Лочин авто" МЧЖ 51,0 Қумқўрғон тумани
372 26 "Музработ деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 54,1 Музрабод тумани
373 27 "Музработ занг деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Музрабод тумани
374 28 "Музработ автомобил сотиш бозори" МЧЖ 51,0 Музрабод тумани
375 29 "Деҳқон буюм бозори" МЧЖ 51,0 Олтинсой тумани
376 30 "Шакар қамиш миришкорлари деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Олтинсой тумани
377 31 "Иккинчи сон деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Олтинсой тумани
378 32 "Сариосиё деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Сариосиё тумани
379 33 "Баракат деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Термиз тумани
380 34 "Термиз деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 52,9 Термиз шаҳри
381 35 "Термиз-Бақтрия" савдо комплекси" МЧЖ 97,9 Термиз шаҳри
382 36 "Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 77,9 Термиз шаҳри
383 37 "Узун деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Узун тумани
384 38 "Асқарали деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Узун тумани
385 39 "Узун Равнақ файз савдо комплекси" МЧЖ 100,0 Узун тумани
386 40 "Шеробод шер барака" МЧЖ 61,1 Шеробод тумани
387 41 "Шеробод деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Шеробод тумани
388 42 "Чинора-гул-барака" МЧЖ 51,0 Шеробод тумани
389 43 "Шўрчи жануб савдо" МЧЖ 51,0 Шўрчи тумани
390 44 "Шўрчи деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ 51,0 Шўрчи тумани
391 45 "Шўрчи бозоргон тижоратчи ихтисослашган бозори" МЧЖ  51,0 Шўрчи тумани
Тошкент вилояти
392 1 "Ангрен шаҳар деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Ангрен шаҳри
393 2 "Ангрен савдо мажмуаси" МЧЖ 51,0 Ангрен шаҳри
394 3 "Зафар деҳқон бозори" МЧЖ  51,0 Бекобод тумани
395 4 "Бекобод деҳқон бозори" МЧЖ 66,3 Бекобод шаҳри
396 5 "Бекобод савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Бекобод шаҳри
397 6 "Истиқлол деҳқон бозори" МЧЖ 56,5 Бўка тумани
398 7 "Бўстонлиқ деҳқон бозори" МЧЖ 66,2 Бўстонлиқ тумани
399 8 "Қораманас деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Бўстонлиқ тумани
400 9 "Бек барака ихтисослашган савдо комплекси" МЧЖ 100,0 Зангиота тумани
401 10 "Илм шуъласи канцелярия моллари савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Зангиота тумани
402 11 "Ҳасанбой савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Зангиота тумани
403 12 "Тож ялло қурилиш моллари бозори" МЧЖ 51,0 Зангиота тумани
404 13 "Назарбек деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Зангиота тумани
405 14 "Хўжалик моллари ва хунармандлар савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Зангиота тумани
406 15 "Қибрай деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қибрай тумани
407 16 "Қуйичирчиқ деҳқон бозори" МЧЖ 68,3 Қуйи Чирчиқ тумани
408 17 "Нурафшон шаҳар деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Нурафшон шаҳри
409 18 "Оққўрғон деҳқон бозори" МЧЖ 78,3 Оққўрғон тумани
410 19 "Мадраим ота сулоласи "Чорва бозори" МЧЖ 51,0 Оққўрғон тумани
411 20 "Ором сайилгохи" МЧЖ 51,0 Оққўрғон тумани
412 21 "Олмалиқ деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Олмалиқ шаҳри
413 22 "Олмалиқ савдо комплекси" МЧЖ 63,4 Олмалиқ шаҳри
414 23 "Оҳангарон деҳқон бозори" МЧЖ 57,3 Оҳангарон тумани
415 24 "Паркент деҳқон бозори" МЧЖ 51,4 Паркент тумани
416 25 "Пискент деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Пискент тумани
417 26 "Чиноз деҳқон бозори" МЧЖ 84,0 Чиноз тумани
418 27 "Чиноз савдо комплекси" МЧЖ 95,0 Чиноз тумани
419 28 "Чирчиқ деҳқон бозори" МЧЖ 76,0 Чирчиқ шаҳри
420 29 Юқори Чирчиқ туман "Деҳқон бозори" МЧЖ 99,5 Юқори Чирчиқ тумани
421 30 "Янгийўл тумани деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Янгийўл тумани
Фарғона вилояти
422 1 "Бешариқ турон саноат савдо комплекси" АЖ 51,0 Бешариқ тумани
423 2 "Бешариқ деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Бешариқ тумани
424 3 "Рапқон деҳқон бозори" МЧЖ 100,0 Бешариқ тумани
425 4 "Бешариқлик Умаровлар файзи ем-хашак ва қурилиш моллари бозори" МЧЖ  51,0 Бешариқ тумани
426 5 "Бағдод туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Боғдод тумани
427 6 "Бувайда туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Бувайда тумани
428 7 "Бувайда савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Бувайда тумани
429 8 "Данғара туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Данғара тумани
430 9 Ёзёвон туман "Деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Ёзёвон тумани
431 10 "Ёзёвон савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Ёзёвон тумани
432 11 "Раста савдо комплекси" АЖ 51,0 Қува тумани
433 12 "Қува тумани деҳқон бозори" АЖ 51,0 Қува тумани
434 13 "Қувасой шаҳар деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қувасой шаҳри
435 14 "Қўқон деҳқон бозори" АЖ 51,0 Қўқон шаҳри
436 15 "Қўқон савдо комплекси" МЧЖ 51,2 Қўқон шаҳри
437 16 "Қўқон шаҳар Фаробий савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Қўқон шаҳри
438 17 "Ризқ барака савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Қўқон шаҳри
439 18 "Буюк ипак йўли савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Қўқон шаҳри
440 19 "Қўқон Музаффар савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Қўқон шаҳри
441 20 Қўқон шаҳар "Қўқон ихтисослаштирилган автомашина бозори" МЧЖ 51,0 Қўқон шаҳри
442 21 "Қўқон қурилиш савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Қўқон шаҳри
443 22 "Муқимий деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қўқон шаҳри
444 23 "Қўқон Истиқлол савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Қўқон шаҳри
445 24 "Охунбобоев тумани деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қўштепа тумани
446 25 "Охунбобоев туман қурилиш материаллари бозори" МЧЖ 51,0 Қўштепа тумани
447 26 "Фар Қўштепа авто савдо" МЧЖ 51,0 Қўштепа тумани
448 27 "Ипакчи файз тонг савдо комплекси" АЖ  53,4 Марғилон шаҳри
449 28 "Марғилон файз савдо комплекси" АЖ 51,2 Марғилон шаҳри
450 29 "Марғилон шаҳар деҳқон бозори" АЖ 51,0 Марғилон шаҳри
451 30 "Марғилон барака савдо" АЖ 59,8 Марғилон шаҳри
452 31 "Буёдкор ҳунарманд" МЧЖ 51,0 Марғилон шаҳри
453 32 "Марғилон дон ва дон маҳсулотлари бозори" МЧЖ 51,0 Марғилон шаҳри
454 33 "Давр қурилиш маҳсулотлари" МЧЖ 51,0 Марғилон шаҳри
455 34 "Марғилон Мусаффо сервис" МЧЖ 51,0 Марғилон шаҳри
456 35 "Олтиариқ туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Олтиариқ тумани
457 36 "Турон Ғайрат обод деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Олтиариқ тумани
458 37 "Риштон туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Риштон тумани
459 38 Сўх тумани "Деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Сўх тумани
460 39 "Тошлоқ файз барака савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Тошлоқ тумани
461 40 "Тошлоқ туман деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Тошлоқ тумани
462 41 Ўзбекистон тумани "Деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Ўзбекистон тумани
463 42 "Муҳаммад-зиё-барокати" МЧЖ 51,0 Ўзбекистон тумани
464 43 "Учкўприк деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Учкўприк тумани
465 44 "Қирғиз буюм бозори" МЧЖ 51,0 Учкўприк тумани
466 45 "Водий Мега авто" МЧЖ 51,0 Фарғона тумани
467 46 "Водил деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Фарғона тумани
468 47 "Аввал диёр" МЧЖ 51,0 Фарғона тумани
469 48 "Чимён деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Фарғона тумани
470 49 "Файз савдо саховат" МЧЖ 51,0 Фарғона тумани
471 50 "Фарғона марказий деҳқон бозори" АЖ 93,0 Фарғона шаҳри
472 51 "Фарғона қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори" АЖ 100,0 Фарғона шаҳри
473 52 "Фарғона кўкаламзор бозори" дирекцияси ДК** 100,0 Фарғона шаҳри
474 53 "Қиргули илгари фойдаланишда бўлган мол мулкни сотиш бозори" МЧЖ 51,0 Фарғона шаҳри
475 54 "Фарғона шаҳар деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Фарғона шаҳри
476 55 "Фарғона Юсуфжон Файзи қурилиш моллари бозори" МЧЖ 51,0 Фарғона шаҳри
477 56 "Фарғона савдо мажмуаси" МЧЖ 100,0 Фарғона шаҳри
478 57 "Фурқат тумани деҳқон бозори" МЧЖ 100,0 Фурқат тумани
Хоразм вилояти
479 1 "Боғот деҳқон бозори" МЧЖ 52,1 Боғот тумани
480 2 "Гурлан деҳқон бозори" АЖ 51,0 Гурлан тумани
481 3 "Гурлан универсал савдо комплекси" МЧЖ 66,2 Гурлан тумани
482 4 "Қўшкўпир деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қўшкўпир тумани
483 5 "Қўшкўпир Хосиён деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қўшкўпир тумани
484 6 "Гозовот деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Қўшкўпир тумани
485 7 "Хоразм автотранспорт савдо бозори" МЧЖ 51,0 Урганч тумани
486 8 "Хоразм автомобил бозори" МЧЖ 51,0 Урганч тумани
487 9 "Урганч буюм савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Урганч тумани
488 10 "Урганч марказий деҳқон бозори" АЖ 81,3 Урганч шаҳри
489 11 "Урганч буюм савдо" МЧЖ 100,0 Урганч шаҳри
490 12 "Қибла қурилиш материаллари савдо комплекси" МЧЖ 67,8 Урганч шаҳри
491 13 "Чолиш деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Урганч шаҳри
492 14 "Хазорасп универсал савдо комплекси" АЖ 60,6 Хазорасп тумани
493 15 "Хазорасп деҳқон бозори" МЧЖ 51,3 Хазорасп тумани
494 16 "Минг ботмон қурилиш материаллари савдо комплекси" МЧЖ 51,4 Хазорасп тумани
495 17 "Хазорасп омад қуши" МЧЖ 51,0 Хазорасп тумани
496 18 "Хазорасп Новатор савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Хазорасп тумани
497 19 "Питнак деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Хазорасп тумани
498 20 "Мансурбек қассоб мол бозори" МЧЖ 51,0 Хива тумани
499 21 "Хива универсал савдо комплекси" АЖ 70,8 Хива шаҳри
500 22 "Хива Гулшан" МЧЖ 51,0 Хива шаҳри
501 23 "Хива деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Хива шаҳри
502 24 "Хива шаҳар савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Хива шаҳри
503 25 "Хива қурилиш материаллари савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Хива шаҳри
504 26 "Хива Донгир деҳқон бозори" МЧЖ  51,0 Хива шаҳри
505 27 "Юсупов универсал савдо комплекси" МЧЖ 51,0 Хива шаҳри
506 28 "Хонқа деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Хонқа тумани
507 29 "Шовот шарқ бозори" МЧЖ 100,0 Шовот тумани
508 30 "Шовот деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Шовот тумани
509 31 "Чўқли деҳқон бозори" МЧЖ 75,3 Шовот тумани
510 32 "Янгиариқ деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Янгиариқ тумани
511 33 "Янгибозор бозори" МЧЖ 51,0 Янгибозор тумани
Тошкент шаҳри
512 1 "Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори" АЖ 51,0 Бектемир тумани
513 2 "Қўйлиқ деҳқон бозори" АЖ 51,0 Бектемир тумани
514 3 "Наврўз деҳқон бозори" АЖ 51,2 Мирзо Улуғбек тумани
515 4 "Миробод деҳқон бозори" АЖ 51,0 Миробод тумани
516 5 "Қора-қамиш деҳқон бозори" МЧЖ 95,9 Олмазор тумани
517 6 "Сирғали деҳқон бозори" АЖ 51,4 Сирғали тумани
518 7 "Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори" МЧЖ 100,0 Сирғали тумани
519 8 "Фарход деҳқон бозори" АЖ 51,0 Учтепа тумани
520 9 "Ўрикзор савдо комплекси" МЧЖ  100,0 Учтепа тумани
521 10 "Чилонзор буюм савдо комплекси" АЖ 52,9 Чилонзор тумани
522 11 "Бек тўпи савдо комплекси" МЧЖ 100,0 Чилонзор тумани
523 12 "Чилонзор деҳқон бозори" МЧЖ 51,0 Чилонзор тумани
524 13 "Бешқўрғон савдо" МЧЖ 100,0 Чилонзор тумани
525 14 "Эски-жува деҳқон бозори" АЖ 51,0 Шайхонтохур тумани
526 15 "Чорсу буюм савдо комлекси" АЖ 96,7 Шайхонтохур тумани
527 16 "Юнусобод деҳқон бозори" АЖ 51,0 Юнусобод тумани
528 17 "Олой деҳқон бозори" АЖ 98,7 Юнусобод тумани
529 18 "Аския деҳқон бозори" АЖ 96,2 Яккасарой тумани
530 19 "Авиасозлар деҳқон бозори" АЖ 51,0 Яшнобод тумани
531 20 "Паркент универсал савдо комплекси" АЖ 92,9 Яшнобод тумани
532 21 "Янгиобод ихтисослашган бозори" МЧЖ 100,0 Яшнобод тумани

 

* Сотилиши белгиланган давлат улуши миқдори ўзгарган тақдирда, активларнинг сотилиши ўзгаришларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

** Ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамиятга ўзгартирилиб савдога чиқарилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил "___" _________даги ПҚ-____-сон қарорига
2-илова

Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига кейинчалик оммавий савдолар орқали сотиш учун бепул ўтказиладиган бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат муассасалари ва корхоналарига тегишли акция пакетлари рўйхати
РЎЙХАТИ

Т/Р Жамият номи Акциядор (баланс сақловчи) номи Ҳудуд Бериладиган акция пакетлар*
фоизда акциялар сони
(дона)
1 "Жаҳон савдо комплекси" АЖ Андижон шахар 2511-Автосафи Андижон вилояти 0,03 440
2 "Янги бозор деҳқон бозор" АЖ Норин-Қорадарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси Андижон вилояти 0,10 492
3 "Бухоро марказий деҳқон бозори" АЖ Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази Бухоро вилояти 0,01 2 000
Бухоро шаҳар транспорт департаменти 0,01 1 000
Ғиждувон давлат ўрмон хўжалиги 0,02 3 800
4 "Эски шаҳар буюм савдо комплекси" АЖ Навоий ТМК Жиззах вилояти 0,02 68
Жиззахавтойўл йўл қурилиш ҳудудий бошқармаси 0,56 2 000
5 "Ерқўрғон деҳқон озиқ-овқат бозори" АЖ Қашқадарё вилояти экспертиза бошқармаси** Қашқадарё вилояти 0,01 30
Қашқадарёавтойўл бирлашмаси 1,03 4 000
6 "Жаҳон ихтисослаштирилган аралаш савдо комплекси" АЖ Намангантранс** Наманган вилояти 0,02 210
Наманган лойиҳа-қидирув экспедиция "Сувлойиҳа"** 0,05 564
Наманган давлат экспертиза бошқармаси** 0,04 456
Уй жой қуриш ва тақсимлаш бошқармаси** 0,00 9
2523-сон автожамланмаси** 0,35 3 942
Турар-жой бўлмаган биноларни ижарага бериш бошқармаси** 0,01 60
Давлат экология экспертизаси 0,003 30
Наманган кўприк қурилиш бошқармаси 0,003 30
Иссиклик манбаи 0,12 1 353
Дезинфекция станцияси** 0,001 15
Бурдоқилик базаси** 0,001 15
Наманган шаҳар пуллик зооветеринария хизмати бўлими** 0,001 6
Наманган вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати 0,001 12
Коммуналкомплект** 0,01 162
УЯ - 64 - 32 зонаси** 0,03 300
Намангангаз ҳудудий газ таъминот корхонаси 0,61 6 825
Ташқи ёритиш тармоқлари "Вилоятнур" бошқармаси** 0,09 1 026
"Зафар" ёшлар спорт клуби** 0,001 12
Вилоят ер тузиш партия** 0,001 6
Наманган ўрмон хўжалиги 0,16 1 848
Давлатобод тумани 5-сон шифохонаси 0,001 6
Ўзбекистон Стандаpтлаштириш, метpология ва сеpтификатлаштириш агентлигининг Наманган ҳудудий бошқармаси** 0,01 66
6 "Жаҳон ихтисослаштирилган аралаш савдо комплекси" АЖ Шар-шара савдо уйи** Наманган вилояти 0,001 6
Наманган йўлчилар мадрасаси 0,004 45
 Давлатобод тумани молия бўлими** 0,002 18
 Давлатобод тумани ҳокимияти** 0,003 30
Дезинфекция станцияси 0,001 6
"Хумо" реклама-тижорат** 0,05 600
"Ўлчам" кичик корхонаси** 0,00 3
Наманган Ўқув курс комбинати 0,001 12
ПМК-5** 0,001 12
Наманган вилояти ҳокими Матбуот бошқармаси 0,001 15
Наманган шаҳар Дизенфекция станция 0,003 39
Наманган шаҳар Давлат кадастри бўлими** 0,001 15
Қурилиш таъмирлаш корхонаси** 0,002 27
Наманганавтойўл  1,46 16 398
7 "Марказий деҳқон бозори" АЖ Фарғона вилоят мусиқали драма театри Фарғона вилояти 0,0001 10
Фарғона вилоят қўғирчоқ театри 0,0001 10
8 "Урганч марказий деҳқон бозори" АЖ Хоразмавтойўл Хоразм вилояти 0,41 38 238
9 "Сирғали деҳқон бозори" АЖ Йўловчи вагонларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш дирекцияси** Тошкент шаҳри 0,41 5 000
10 "Наврўз деҳқон бозори" АЖ Иқтисодни ривожлантириш бошқармаси** Тошкент шаҳри 0,12 1 500
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги 0,02 280

* акциядорнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, уларга тегишли давлат улуши миқдори ўзгарган тақдирда, активларнинг берилиши ўзгаришларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

** тугатилган давлат муассасалар ва корхоналар

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “___” ________ ПҚ–____-сон қарорига
3-илова

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда):

а) 1-илованинг 7-банди қуйидаги тахрирда баён этилсин:

“7. Бозор фаолиятини ташкил этиш бозор ташкил этиш учун ажратилган ер участкасини ижарага олувчи юридик шахс томонидан таъминланади. Кўрсатиб ўтилган юридик шахс акциядорлик жамияти шаклида ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади.”

б) 2-иловада:

4-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

37-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

38-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида” 2017 йил 12 майдаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 20-сон, 363-модда) иловасининг 1-банди “б” кичикбанди чиқариб ташлансин.

 

Умумий таклифлар

3081