ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1193 АО «Ўзбекистон темир йўллари» 13/11/2018 28/11/2018 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти самарадорлигини амалга ошириш чора тадбирлари ҳақида
ID-1193

ЛОЙИХА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти  самарадорлигини

амалга ошириш чора тадбирлари ҳақида

       “Ўзбеккўмир”  АЖ бошқарув тизимини янада такомиллаштириш,  фаолияти самарадорлигини ошириш ва замонавий корпоратив механизмларини жорий этиш таъминлаш, кўмир саноатини барқорор ва замон талабларига мос равишда ривожлантиришга йўналтирилган долзарб вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, шунингдек 2018-2022 йилларда иқтисодий тармоқлар ва аҳолини ўсиб бараётган кўмир маҳсулотига бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 

      1. Молия, Иқтисодиёт вазирликларининг, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривижлантириш ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг қўйидаги:

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг  “Ўзбеккўмир”  АЖ устав фондидаги 45 фоиз улушини ишончли бошқарувга бериш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида “ПрогрессГорТех” МЧЖ (кейинги ўринларда ишончли бошқарувчи) шўъба ҳўжалик жамияти ташкил этиш учун “ПрогрессГорТех” МЧЖ (Росия Федерация) шўба ҳўжалик жамиятини  жалб этиш;

ишончли бошқарув даврида “Ўзбеккўмир” АЖнинг ташкилий- ҳуқуқий шаклини акциядорлик жамияти сифатида сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

      2.“Ўзбеккўмир”  АЖнинг бошқарув органларига 2019 йилнинг 1 мартигача ишончли бошқарувчининг “Ўзбеккўмир”  АЖнинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича тақдим этадиган бизнес-режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.

      3. Белгилансинки:

ишончли бошқарувчи “Ўзбеккўмир”  АЖнинг бошқариш учун ҳорижий мутаҳассис жалб этиш ҳуқуқига эга;

ишончли бошқарувчининг мукофот пули миқдори аниқ белгилаб қўйилади, у  “Ўзбеккўмир”  АЖ маблағлари ҳисобидан тўланади,

тасдиқланган бизнес-режани бажариш учун ишончли бошқарувчининг ўзлик маблағлари ёки ҳорижий кредиторларнинг маблағлари жалб этилса, ушбу малағлар асосланган ҳисоб-китоб ва мустақил аудитор ҳулосасига асосан “Ўзбеккўмир”  АЖ соф фойдаси ҳисобидан қопланади.

      4. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга  икки ойлик муддатда ишончли бошқарувчи билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг  “Ўзбеккўмир”  АЖ устав фондидаги 45 фоиз улушини 3 йил муддатга  ишончли бошқарувга бериш бўйича музокара ўтказсин ва шартнома тузилишини таъминласин. “Ўзбеккўмир”  АЖ бизнес режаси кўрсатгичлари барилса шартнома муддатини узайтирилиши мумкин.

Шартномада:

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва  ишончли бошқарувчи ваколатлари ва жавобгарлигини чеклаш;

ишончли бошқарувчи таклифига кўра ташкилий тузилма ва ижро органи таркибини ўзгартириш;

“Ўзбеккўмир” АЖнинг техник ва ишлаб чиқариш сиёсатини шакллантириш, очиқ кон ишларини амалга оширишнинг истиқболдаги ривожланиш режасини аниқлаш, ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш, инвестициявий ривожланиш стратегяси ва сотиб олиш  жараёнига ишончли бошқарувчи таклиф критиш хуқуқига эгалиги назарда тутилсин.

      5. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга 2019 йилнинг 1 февралига қадар ишончли бошқарувчининг тавсиялари бўйича 2013-2016 йилларда  “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси тижорат банларидан олинган кредит ва фоизларни қайтариш муддатини оптималлаштириш бўйича таклиф киритсин.

     6. Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази қонунчиликда белгиланган тартибда ишончли бошқарувчига инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси лицензиясини берсин.

      7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига  “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ аризаларига мувофиқ ишончли бошқарувчининг ҳорижий мутахассисларига кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларсиз расмийлаштирсин.

      8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ аризаларига мувофиқ давлат божи олмасдан ишончли бошқарувчининг ҳорижий мутахассисларига кўп марталик визалар муддатини узайтиришни, шунингдек вақтинчалик  яшаш жойи бўйича вақтинчалик прописка қилиш ва вақтинчалик прописка қилиш муддатини узайтиришни таъминласин.

      9. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат  муносабатлари вазирлиги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ аризаларига мувофиқ ишончли бошқарувчининг фуқароларига давлат божи олмасдан Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолияти амалга ошириш ҳуқуқини бериш (узайтриш)ни таъминласин.

      10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклатилсин.

 

 

                                                    Ўзбекистон Республикаси

                                                             Президенти                                                                                                 Ш. Мирзиёев

     

Умумий таклифлар

1000