ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1188 Мирзо Улугбекский Центр содействия занятости 13/11/2018 28/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Мирзо Улуғбек туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йил иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида
ID-1188

Мирзо Улуғбек туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йил иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида

 

                Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 йил 5-6-сон 97-модда), Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 йил 7-сон 353-модда), Ўзбекистон Республикаси “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008йил 4-сон 190-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Ахоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3856-сон қарори (Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2018 йил 17 июл),Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозирида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),2017 йил 11 декабр) мувофиқ,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

 

1.Мирзо Улуғбек туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги 267 та ташкилотларда аҳолининг қуйидаги тоифалари учун жами 4018 та иш ўринлари банд қилиб қўйилсин:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалга эга бўлган иш ўринлари;

Умумий ўрта  ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Сафарбарлик чақириқ заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги холатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар хисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги  шахслар учун-уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасалари ёки суд карорига кура тиббий тусдаги мажбурлов чоралар кулланилган шахслар учун-уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган  иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун-уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофик бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари.

2. Мирзо Улуғбек туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни  ишга жойлаштириш учун иш ўринларини заҳирага қўйиш мажбурияти юкланган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

3. Иш ўринларини банд қилувчи ташкилотлар раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган ижтимоий муҳофазага муҳтож,  иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, иш ўринлари ташкил этилиши таъминлансин.

Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитлари яратилсин.

Йил бошланишидан олдин 10 кун кечикмай мухтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида  25 фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёргарлиги таъминлансин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилинсин.

Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини заҳирага қўйиш ташкилот томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин ва бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечиктирмай хабардор қилинсин.

Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига белгиланган шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этилсин.

Ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёргарлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралади.

4. Мухтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Мухтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

5. Мазкур қарорнинг 1 бандида кўрсатилган шахслар ишга жойлаштирилган иш ўринлари бўлажак даврга заҳирага қўйиладиган иш ўринлари сонини аниқлашда ҳисобга олиниши ҳамда заҳирага олинган иш ўринлари сони ушбу иш ўринларига қабул қилинган кундан бошлаб 3 йил мобайнида ҳисобга олиниши белгилаб қўйилсин.

6. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Б.Н.Олимов):

беш кун муддатда ушбу қарорни заҳира ўрин яратаётган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва туман ҳокимининг қарори бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.

7. Ушбу қарор 2018 йил 1 январдан кучга киради.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг ўринбосари  Ф.Хашимов зиммасига юклатилсин.

                  

 

       Мирзо Улуғбек туман

        ҳокими в.б                                                                              Ш.Т.Иргашев

Умумий таклифлар

714