ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1183 Министерство финансов Республики Узбекистан 12/11/2018 27/11/2018 6

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Айрим маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисида
ID-1183

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Айрим маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисида

 

Ўзбекиcтон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июлдаги
“Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3877-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингини муваффақиятли олишни таъминлаш  ҳамда халқаро рейтинг агентликлари ва инвесторлар учун мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти ва инвестицион жозибадорлигини тўлақонли намойиш этиш мақсадида
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Қуйидаги маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловлар олиб ташлансин:

Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмаларининг умумий заҳиралари, қазиб олинган (ишлаб чиқарилган), сотиш ҳажмлари ва маблағларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” ДКларнинг 2013 йилдан бошлаб миллий ёки халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари;

2017 йил 1 январь ҳолатигача бўлган йиллик давлат олтин валюта заҳиралари миқдори ва уларнинг таркибий тузилмаси;

давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ички ва ташқи) қарзларининг умумий ҳажми, манбалари, валюталари, фоиз ставкалари, муддатлари ҳамда қарздор ташкилотлар кесимида ўзлаштириш ва қайтариш тўловлари бўйича маълумотлар.

  1. Махфий.
  2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
  3. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг моҳияти кенг ёритилиши таъминлансин.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А.Қўчқоров, С.Р.Холмуродов, А.С.Султанов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А.Бегалов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

                        А. Арипов

Умумий таклифлар

656