ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11829 Министерство финансов Республики Узбекистан 28/12/2019 13/01/2020 13

Муҳокама якунланди

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисида
ID-11829

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилансинки:

бюджет ташкилотларининг, бюджет маблағлари олувчиларнинг ҳамда давлат мақсадли жамғармаларининг чет эл валютасидаги операциялари ижроси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан ғазна ижроси йўли билан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ҳамда давлат мақсадли жамғармалари учун чет эл валютасида шаҳсий ғазна ҳисобварақлари очилади;

бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармалари томонидан тижорат банкларида чет эл валютасидаги банк ҳисоб рақамларини очилиши таъқиқланади.

2. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат кафолати ёки Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро молиявий институтлар ҳамда халқаро ва чет эл ҳукумат молиявий ташкилотларидан жалб қилинадиган қарз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришни ғазна ижроси орқали амалга ошириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Д. А. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

А. Арипов

Вазирнинг

биринчи ўринбосари

Т. Ишметов

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____”____________

 _____-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг
чет эл валютасидаги маблағларининг
ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларини (бундан буён матнда бюджет тизими бюджетлари деб юритилади) чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси йўли билан амалга ошириш тартибини белгилайди.

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

буюртмачи – бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва давлат мақсадли жамғармалар;

ахборот тизими – тегишли бюджетларнинг бюджет жараёнини комплекс автоматлаштириш, шу жумладан бюджет тизими бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот тизими;

дастурий таъминот – бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва давлат мақсадли жамғармалар томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуа;

чет эл валютасидаги Ягона ғазна ҳисобварағи (ЯҒҲ) бюджет тизими бюджетларининг валюта операцияларини ғазна ижроси йўли билан амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (бундан буён матнда Ғазначилик деб юритилади) томонидан очиладиган махсус банк ҳисобварағи;

чет эл валютасидаги операциялар тизими – бюджет тизими бюджетларининг ЯҒҲдан фойдаланган ҳолда ахборот тизими орқали амалга ошириладиган операциялар тизими;

Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операциялари – чет эл валютасидаги маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган ташқи қарзни қайтариш ҳамда давлат кафолатлари бўйича тўловларни амалга ошириш, турли халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш, чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш, ссуда ажратиш, кредит линияларини очиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармаси маблағларини бошқариш ва ишлатиш, депозит операциялари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа чет эл валютасидаги маблағлари билан боғлиқ операциялар.

2. Мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетнинг ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджет тизими бюджетларига тадбиқ этилади.

3. Мазкур Низомнинг амал қилиши давлат сири бўлган маълумотлар ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар билан боғлиқ операцияларга тадбиқ этилмайди ва ушбу операциялар учун қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

4. Ҳар бир чет эл валютаси бўйича алоҳида ЯҒҲлар очилади.

5. Бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларига Ғазначилик томонидан ЯҒҲдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш чет эл валютасидаги маблағларини кирим қилиш, тўловларни амалга ошириш, ҳисобини юритиш (бундан буён матнда валюта операциялар деб юритилади) орқали амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ахборот тизимлари ўртасида электрон рақамли имзо қўлланилган ҳолда ахборот алмашинилади.

7. Қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилиши лозим бўлган чет эл валютасида тўланадиган тўловларни қабул қилиш учун белгиланган тартибда тушумлар бўйича чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларини (бундан буён ШҒҲ деб юритилади) очиш ва ёпиш Ғазначилик томонидан амалга оширилади.

8. Буюртмачиларнинг чет эл валютасидаги тушумлари (маблағлари) ЯҒҲга кирим қилинади ҳамда уларнинг ШҒҲларида акс эттирилади.

9. Буюртмачиларнинг харажатлари (тўловлари) ШҒҲлари қолдиқлари доирасида ЯҒҲдан Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ахборот тизимида амалга оширилади.

 

2-боб. Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операцияларини
амалга ошириш тартиби

 

10. Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операцияларининг ҳисоби валюта турлари бўйича Ғазначилик томонидан очиладиган алоҳида ШҒҲларида юритилади.

11. Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операциялари Ғазначилик томонидан амалга оширилади.

12. Молия вазирлигининг чет эл валютаси ёки миллий валютасидаги маблағларини миллий валютага ёки чет эл валютасига конвертация қилиш ҳамда тўловларни амалга ошириш Ғазначилик томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган буюртма ва тўлов топшириқномалар асосида амалга оширилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида халқаро молиявий институтлар ҳамда чет эл ҳукуматлар молия ташкилотларининг қарз ва кредит маблағларини жалб қилган ташкилотлар қарз маблағларни қайтариш жадвали асосида маблағларни Ғазначиликнинг тегишли ЯҒҲига ўтказиб беради.

14. Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бажарилишини таъминлаш мақсадида жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларининг қайтарилиши бўйича тўловлар Ғазначилик томонидан чет эл валютасидаги ЯҒҲдаги маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

15. Молия вазирлигининг ШҒҲлардаги бўш турган маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида чет эл валюта маблағлари Ғазначилик томонидан Марказий банкка депозитга жойлаштирилиши мумкин.

16. Марказий банк томонидан депозитга қабул қилинган Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги маблағлари ва уларнинг қолдиқлари бўйича тўлиқ маълумот вазирликнинг ёзма мурожаатига асосан тақдим этилади.

17. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан хорижий молия институтларидан жалб қилинган чет эл валютадаги қарз маблағлари, шунингдек Молия вазирлигининг ШҒҲлардаги вақтинча бўш турган маблағлар Ғазначилик томонидан қуйидаги йўналишларга:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мақсадли ссудалар беришга;

тижорат банкларига чет эл валютасидаги кредит линияларини тижорат банклари орқали ажратилишига;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида халқаро молиявий институтлар ҳамда чет эл ҳукуматлар молия ташкилотларининг қарзларини қоплашга ажратилади.

 

3-боб. Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш
ва ёпиш тартиби

 

18. Бюджет тизими бюджетларнинг ШҒҲларини юритиш учун тегишли валюта турлари бўйича ахборот тизимида Ғазначилик томонидан:

буюртмачиларга ШҒҲлар очиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аризага;

буюртмачиларнинг ШҒҲларни ёпиш ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги аризага асосан амалга оширилади.

19. ШҒҲлардан тўловларни амалга ошириш учун буюртмачи Ғазначилик ёки унинг тегишли ҳудудий бошқармаларига белгиланган тартибда тасдиқланган шакл бўйича имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасини тақдим этади.

 

4-боб. Чет эл валютасидаги ЯҒҲдаги маблағларни
конвертация қилиш тартиби

 

20. Буюртмачи чет эл валютаcини сотиб олиш учун мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда, чет эл валютасини сотиш учун мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига буюртма тақдим этади.

21. Буюртмачи томонидан тақдим этилган буюртма Ғазначилик ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан текширилади ҳамда хатоликлар аниқланмаганда, электрон шаклдаги буюртманома Ғазначилик томонидан шакллантирилади.

Бунда Ғазначилик чет эл валютасини харид қилиш учун буюртманомани электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда бир банк иш кунида Марказий банк томонидан тасдиқланган шакл бўйича эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқилганидан сўнг, Марказий банкка юборади.

22. Ғазначилик томонидан юборилган буюртманома Марказий банк учун банклараро савдо сессиясида чет эл валютасини харид қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

23. Буюртмалар ижро қилинганидан сўнг Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари унинг бир нусхасини ШҒҲидан ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича кўчирма билан бирга буюртмачига тақдим этади.

24. Ғазначилик Марказий банк томонидан қайтарилган буюртмаларда хатоликлар аниқланган ҳолларда хатоликлар аниқланган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан, электрон шаклда юборилган ҳолларда эса шу куннинг ўзида камчиликларни асослантирган ҳолда тўғрилаш учун мазкур буюртмани унга илова қилинган кўчирма нусхаси билан бирга буюртмачига қайтаради.

25. Ғазначилик томонидан тақдим қилинган чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича буюртманомалар Марказий банк эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқилмайди.

26. Ғазначиликда чет эл валютасини харид қилиш буюртманомаларини кўриб чиқиш учун эксперт гуруҳи тузилади. Ушбу эксперт гуруҳнинг таркиби ва ишлаш регламенти Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

27. Ғазначилик томонидан Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операцияларини амалга оширишда чет эл валютаcини сотиб олиш ва сотиш учун электрон шаклдаги буюртманомани шакллантириб электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Марказий банкка юборади.

Махсус валюта ҳисобварақларига қўшиб қўйилган маблағлар қатъиян мақсадли равишда тузилган шартномаларга мувофиқ сарфланади.

 

5-боб. Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш тартиби

 

28. ШҒҲлардан тўловларни амалга ошириш учун буюртмачи Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига мазкур Низомнинг
6-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада тўлов топшириқномасини тақдим этади.

29. Тўлов топшириқномаси қабул қилинганидан сўнг Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан:

тўлов топшириқномасидаги имзолар ва муҳрнинг имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасидаги имзолар ва муҳрларга мослиги;

тўлов топшириқномасининг тўғри тўлдирилганлиги ва кўрсатилган ШҒҲида етарли маблағлар мавжудлиги;

белгиланган тартибда тузилган шартномалар бўйича тўлов мақсади ва бошқа реквизитларнинг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинганлиги текширилади.

30. Тўлов топшириқномаси Ғазначилик томонидан текширилади ҳамда камчиликлар бўлмаганида тўловни амалга ошириш учун электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Марказий банкка юборилади.

31. Тўлов топшириқномаси мазкур Низомнинг 29-банди талабларига мувофиқ бўлмаганда, Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тўлов топшириқномасининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда буюртмачи масъул ходимига қайтарилади.

32. Ғазначилик томонидан тўлов топшириқномасининг асл нусхаси Марказий банкка тақдим этилмайди.

Ғазначилик томонидан тақдим этилган электрон тўлов топшириқномалари тўловни амалга ошириш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Бунда тўлов топшириқномасининг асл нусхаси Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларида сақланади.

33. Бир ШҒҲдан бошқа ШҒҲга маблағ ўтказиш буюртмачи томонидан Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига ғазначилик мемориал ордерини тақдим этиш орқали амалга оширилади.

34. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ғазначилик мемориал ордерини расмийлаштириш ва ижро этиш “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси Қоидалари”да белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

35. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачининг тўлов топшириқномалари ва ғазначилик мемориал ордерларини ижро қилиш улар тақдим этилган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

36. Буюртмачилар электрон тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига дастурий таъминот орқали шакллантирилиши ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда юборилиши мумкин.

37. Ғазначилик томонидан Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операцияларини амалга оширишда тўловларни амалга ошириш учун электрон шаклдаги тўлов топшириқномасини шакллантириб, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Марказий банкка юборади.

 

6-боб. Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидан тўловларни амалга оширишда аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар

 

38. Қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган шартномада аккредитив тўлов шакли назарда тутилган бўлса, буюртмачи Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига тегишли шартноманинг нусхасини илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада аккредитивни очиш учун ариза тақдим этади.

39. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачи тақдим қилган аккредитив очиш учун ариза ва унга тегишли шартномадаги маълумотларнинг бир-бирига мувофиқлиги текширилади.

Маълумотлар тўғри бўлганида, бир банк иш куни муддатда ахборот тизимида аккредитив очиш бўйича электрон ҳужжат шакллантирилади.

Электрон хужжат шакллантирилганидан сўнг электрон рақамли имзодан фойдаланилган ҳолда Ғазначилик томонидан бир банк иш кунида Марказий банкка юборилади.

40. Ғазначилик томонидан аккредитивни очиш учун тақдим этилган электрон ҳужжат асосида Марказий банк SWIFT тизими орқали аккредитив очиш учун тегишли тижорат банкига белгиланган тартибда ижро этиш учун аризани юборади.

Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан аккредитивни очиш учун тақдим этилган электрон ҳужжат Марказий банк учун аккредитив
очиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

41. Ахборот тизими орқали аккредитив очиш учун тақдим этилган электрон ҳужжатларнинг асл нусхалари Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларида сақланади.

42. Аккредитив очилганлиги тўғрисидаги маълумот ахборот тизимига келиб тушганидан сўнг аризада кўрсатилган маблағлар Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бир банк иш куни ичида буюртмачининг ШҒҲларидан аккредитив ҳисобварағига ўтказилади ҳамда аризанинг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган шартнома нусхаси Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачиларга қайтарилади, асл нусхаси Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ШҒҲ бўйича юритиладиган йиғма жилдга тикилади.

43. Ғазначилик Марказий банк ва тижорат банклари томонидан аккредитивни очиш учун аризани ижро этилишида хатоликлар аниқланган ҳолларда, хатоликлар аниқланган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан электрон шаклда юборилган ҳолларда эса шу куннинг ўзида хатоликларни асослантирган ҳолда тўғрилаш учун мазкур аризани унга илова қилинган шартнома нусхаси билан бирга буюртмачига қайтаради (юборади).

44. Буюртмачиларнинг тузилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўловларини амалга ошириш ва мониторингини олиб бориш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Буюртмачиларнинг ташқи савдо контрактлари бўйича маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги тегишли маълумот Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан киритилади.

45. Буюртмачиларнинг тузилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўловларини амалга оширишда юзага келадиган тижорат банкларининг ва чет эл банкларининг комиссион воситачилик ҳақларини шартнома асосида Ғазначилик томонидан буюртмачининг ШҒВдан тўланади.

46. Буюртмачиларнинг ташқи савдо амалиётлари мониторингини амалга ошириш мақсадида Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари тўловларни амалга оширишда ёки аккредитив очишда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги маълумотларни контракт шартлари билан солиштиришни амалга оширадилар.

47. Буюртмачилар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича операцияларни амалга оширадилар.

 

7-боб. Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағлар доирасида нақд пул маблағларини олиш тартиби

 

48. Нақд пул маблағларини олиш учун Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тижорат банкларида тегишли чет эл валюта турлари бўйича мос равишда 23212 - “Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари” ва 23214 - “Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари маблағлари” ҳисобварақлари очилади.

49. Буюртмачининг ШҒҲларидан нақд пул маблағлари олиш ва уларни қайтариш қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда амалга оширилади.

50. ШҒҲлардан нақд пул маблағларини олиш учун буюртмачи Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига моддий жавобгар шахсга берилган мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги ишончномани ҳамда мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги нақд чет эл валюта маблағларини олиш учун буюртма билан бирга тақдим этади.

51. Ғазначилик томонидан тўловни амалга ошириш учун Марказий банкка юборилган электрон тўлов топшириқномасини Марказий банк SWIFT тизими орқали тегишли тижорат банкига ижро учун юборади.

52. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари ахборот тизимида қабул қилинган тўлов топшириқномаси асосида мазкур Низомнинг
10-иловасига мувофиқ шаклдаги пул буюртманомаси шакллантиради ва уни қоғозга чиқарган ҳолда тўлдирилади.

53. Марказий банкдаги ЯҒҲдан нақд чет эл валюта маблағларини олиш учун буюртманома Ғазначилик томонидан муҳр билан тасдиқланади ҳамда буюртмачига тақдим этилади.

Ғазначилик ҳудудий бошқармаларининг тижорат банкидаги транзит ҳисобварағидан нақд чет эл валюта пул маблағларини олиш учун буюртманома Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан муҳр билан тасдиқланади ҳамда буюртмачига тақдим этилади.

54. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачиларнинг нақд чет эл валютасидаги маблағларини олиш учун буюртманомалар тақдим этилган кундан икки банк иш куни ичида амалга оширилади.

55. Буюртмачига нақд чет эл валюта бериш буюртманома асосида Марказий банк томонидан Ғазначиликнинг ЯҒҲдан, тижорат банки томонидан Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармаларининг транзит ҳисобварағидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда, нотўғри расмийлаштирилган буюртманомалар тақдим қилинган кунидан кейин бир банк иш кунидан кечиктирмасдан қайтарилади.

 

8-боб. Якуний қоидалар

 

56. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилган тегишли ҳужжатлар ва мазкур Низомга мувофиқ расмийлаштирилган тегишли ҳужжатлардаги маълумотларнинг асослилигига, ҳаққонийлигига ва тўғри расмийлаштирилганлигига шахсан буюртмачи жавоб беради.

57. Ғазначилик томонидан Марказий банкка юборилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг асослилигига ва ҳаққонийлигига Ғазначилик жавобгар ҳисобланади.

58. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисидаги
Низомга

1-ИЛОВА

 

 

 

 

 

 

 

Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи (лари)ни очиш тўғрисида

АРИЗА

20 __ йил“____” _____________

 

Буюртмачилар томонидан тўлдирилади

-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Буюртмачи
номи ______________________________________________________________________

Бюджет ____________________________________________________________________

Вилоят ____________________________________________________________________

Туман (шаҳар) ______________________________________________________________

Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди _________________________________

Ташкилий тасниф коди _______________________________________________________

 

Молия вазирлиги ахборот тизимида чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи
очишни сўрайман

 

Раҳбар    ______________     ____________________________

(имзо)                                    (Ф.И.О.)

М.Ў.

 

Бош ҳисобчи    ______________     ____________________________

                                   (имзо)                                    (Ф.И.О.)

 

 

Ғазначилик томонидан тўлдирилади

-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Чет элвалютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақини очиш учун тақдим

этилган аризани текширди: _______________________________  ___________  ____________

                                                                     (ходимнинг Ф.И.О.)            (имзо)             (сана)

 

Молия вазирлиги ахборот тизимида чет элвалютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағини
очишга рухсат этилади

 

 

Раҳбар    ________________     _______________________________

                         (имзо)                                             (Ф.И.О.)

М.Ў.

 

20 ___ йил“____” ________________ да чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи(лари) очилди

 

Разрядлар бўйича чет эл шахсий ғазна ҳисобварағи рақами

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

 

Разрядлар бўйича чет эл шахсий ғазна ҳисобварағи рақами

 

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

                                               

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисидаги
Низомга

2-ИЛОВА

 

 

 

 

 

 

Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш тўғрисида

АРИЗА

 

20 __ йил“____” _____________

 

Буюртмачилар томонидан тўлдирилади

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Буюртмачи
номи __________________________________________________________________________

Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди_______________________________

Ташкилий тасниф коди ____________________________________________________

Ғазначилик (ёки унинг ҳудудий бошқармаси) номи ________________________________________________

Чет элвалютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи рақами_________________________

_________________________________________________________________________

(буюртмачи)

________________________________________________________________ сабабли

                                                                   (сабаби кўрсатилади)

 

чет элвалютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағини ёпишингизни сўрайди.

 

Раҳбар             ______________     _________________________________

                                          (имзо)                                                (Ф.И.О.)

М.Ў.

 

Бош ҳисобчи    ______________     _________________________________

                                           (имзо)                                                (Ф.И.О.)

 

 

Ғазначилик (ёки ҳудудий бошқармаси) томонидан тўлдирилади

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

 

Молия вазирлиги ахборот тизимида чет эл шахсий ғазна ҳисобварағи ёпилди

 

Масъул ходим        ________________  __________  ______________________

                                                   (лавозими)              (имзо)                        (Ф.И.О.)

 

Тегишли бўлим

(сектор) бошлиғи                      ______________  _________________________

                                                                      (имзо)                                (Ф.И.О.)

 

Раҳбар                                   ______________  _________________________

                                                                       (имзо)                                (Ф.И.О.)

 

20 ___ йил“___” _____________

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисидаги
Низомга

3-ИЛОВА

 

 

 

 

 

Чет эл валютасини сотиб олиш учун буюртма

 

Буюртмачи томонидан тўлдирилади

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Буюртма рақами _____________   санаси _______________

Буюртмачи ва СТИР _____________________________________________

миллий валютаги_________________________________________ шахсий ғазна ҳисобварағи

                                               (шахсий ғазна ҳисобварағи)

маблағлари ҳисобидан:

20___ йил ___________даги _____ -сон шартнома шартларига мувофиқ:

(“а”-“д” бандлар бўйича тўлдирилади)

 

Чет эл валютасини          а) ускуналар импорти учун;

харид қилиш сабаби         б) бутловчи қисмлар импорти учун;

(тагига чизилсин):            в) хом-ашё ва материаллар импорти учун;

                                               г) хизматлар импорти учун;

                                               д) чет эл кредитларга хизмат кўрсатиш учун;

                                               е) хизмат сафари харажатлари учун;

                                               ж) бошқа мақсадлар учун (қайси мақсад кўрсатилсин)___________________

 

_________________________________________миқдорида валюта сотиб олишингизни

     (сотиб олинадиган валюта миқдори ва номи)

 

сотиб олинган валюта маблағларини чет эл валютасидаги _________________________________

                                                                               (шахсий ғазна ҳисобварақи)

шахсий ғазна ҳисобварағига кирим қилишингизни сўрайди.

 

Раҳбар             ______________     _________________________________

                                (имзо)                                       (Ф.И.О.)

М.Ў.

 

Бош ҳисобчи    ______________     _________________________________

                                   (имзо)                                      (Ф.И.О.)

 

Ғазначилик (ёки ҳудудий бошқармаси) томонидан тўлдирилади

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Буюртма ___________ куни соат _______ да ________________________________ томонидан қабул қилинди

(кун, ой, йил)(соат, минут)(масъул ходим Ф.И.О)

 

Мазкур буюртмага мувофиқ банклараро савдо сессиясида _________________________________________

                                                                                                              (сотиб олинадиган валюта миқдори ва номи)

миқдорида валюта _____________сўм алмашув курси бўйича жами _________________ сўмга сотиб олинди

 

___________________________________________________________ дан маблағлар ечилди

(миллий валютада шахсий ғазна ҳисобварақи)

___________________________________________________________ га маблағлар кирим қилинди

(чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақи)

 

Тегишли бўлим

(сектор) бошлиғи                      ______________  _________________________

                                                            (имзо)                          (Ф.И.О.)

 

Раҳбар                                   ______________  _________________________

(имзо)                          (Ф.И.О.)

 

20 ___ йил“___” _____________

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисидаги
Низомга

4-ИЛОВА

 

 

 

 

 

Чет эл валютасини сотиш учун буюртма

 

Буюртмачи томонидан тўлдирилади

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Буюртма рақами _____________   санаси _______________

Буюртмачи номи ва СТИР_____________________________________________

чет эл валютасидаги _________________________________________ шахсий ғазна ҳисобварағи

                                               (шахсий ғазна ҳисобварағи)

маблағлари ҳисобидан

_________________________________________ миқдорида валюта сотишни

     (сотиладиган валюта миқдори ва номи)

 

сотишдан тушган маблағларни миллий валютадаги _____________________________________________

                                                                               (шахсий ғазна ҳисобварағи)

шахсий ғазна ҳисобварақига кирим қилишингизни сўрайди.

 

Раҳбар             ______________     _________________________________

                                   (имзо)                                   (Ф.И.О.)

М.Ў.

 

Бош ҳисобчи    ______________     _________________________________

                                   (имзо)                                   (Ф.И.О.)

 

 

Ғазначилик (ёки ҳудудий бошқарма) томонидан тўлдирилади

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Буюртма ___________ куни соат _______ да ________________________________ томонидан қабул қилинди

(кун, ой, йил)(соат, минут)(масъул ходим Ф.И.О)

 

Мазкур буюртмага мувофиқ банклараро савдо сессиясида _________________________________________

                                                                                                                  (сотиладиган валюта миқдори ва номи)

миқдорида валюта _____________сўм алмашув курси бўйича жами __________________ сўмга сотилди

 

___________________________________________________________ дан маблағлар ечилди

(чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи)

___________________________________________________________ га маблағлар кирим қилинди

(миллий валютада шахсий ғазна ҳисобварағи)

 

 

Тегишли бўлим

(сектор) бошлиғи                      ______________  _________________________

                                                            (имзо)                                (Ф.И.О.)

 

Раҳбар                                   ______________  _________________________

     (имзо)                                (Ф.И.О.)

 

20 ___ йил“___” _____________

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисидаги
Низомга

5-ИЛОВА

 

Буюртмачиларнинг чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағидан

КЎЧИРМА

 

20 ___ йил “____” ______________ учун

 

Ғазначилик (ёки ҳудудий бошқармаси) номи    ______________________________________________________

Буюртмачи номи __________________________________________________________________

Шаклланган сана   20 ___ й “___” _______________

Аввалги кўчирма санаси    20 ___ й “___” _______________

Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи _______________________________________

Масъул ходим ____________________________________________________________________

                                                                 (Ф.И.О.)

 

 

Кун бошига қолдиқ

Дебет айланмаси

Кредит айланмаси

Кун охирига қолдиқ

Буюртмачиларнинг маблағлари

 

 

 

 

Т.р.

Ҳисобрақам

МФО

Ҳужжат рақами

Дебет айланмаси

Кредит айланмаси

Харажатлар моддаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами айланмалар

 

 

 

 

Штамп ўрни

 

Ғазначиликнинг масъул ходими имзоси_______________________________

20 ___ йил “___” _____________

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисидаги
Низомга

6-ИЛОВА

 

Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидан тўловларни
амалга ошириш учун тўлов топшириқномаси

Тўловчи инглиз тилида тўлдиради (Fill up by remitter) Ministry of Finance

 

 

 

Тўлов топшириқномаси ___-сон ____.______.20____ й.

Payment order: ___: __.__.20_____

 

 

 

50. Тўловчининг ҳисоби, номи ва манзили

Remitters account and name

Acc. No.23402000000000000000

Name____Treasury of Ministry of Finance____

INN 201 122 919

Adress: 29, Istiqlol str., Tashkent, 100008, Uzbekistan

52. Тўловчининг банки

Remitters bank

 

Center of payments of the Central Bank

in the city of Tashkent

 

Tashkent, Uzbekistan

32. Ўтказма валютаси ва суммаси

(рақам ва ёзув билан)

Currency amount

(in figures, in words)

USD 6 432,75 (Six thousand four hundred thirty two,75 cent) US dollars

 

56. Ўтказмавалютасидабенефициарбанккорреспонденти

Correspondent of beneficiarys bank by currency of transfer

JPHANSON CHASE BANK NEW YORK, USA

SWIFT:AAAAA11

57. Бенефициар банкнинг номи

(манзил, шаҳар, мамлакат ва бошқа мавжуд маълумотлар)

Beneficiarys bank (address, city, country, other details).

 

JSC UBS bank

KIEV REGIONAL BRANCH

SWIFT:BBBBBBBBB

IBANЎ

ACC:001-1-Ў1

59. Бенефициарнинг ҳисоби, номи ва манзили

Beneficiary`s account and name

 

Acc.№ 2000000000008

COMPANY B LLC

0000 Ukraina, Kiev, Kirova st.,00

70. Тўлов мақсади

(бенефициар учун ахборот)

Details of payment (information details)

Payment for services according to the act dated 01.01.2017 under the general agreement NO 000 dd. 10.06.2017

 

72. Ўтказманинг алоҳида шартлари

(тўловчининг банки учун ахборот)

Special terms of transfer.

(Information for beneficiary).

 

Budget organization___________________________________

 

Treasury account ____________________________________

 

(Бюджет ташкилоти номи ва ғазна ҳисобварағи)

71. Чет эл банкнинг воситачилик ҳақи қуйидагилар ҳисобидан:

Foreign bank charges to be paid by:

Тўловчи

Remitter"OUR"

 

 

Муҳр

Seal

Тўловчи ва бенефициар

Beneficiary"SHA"

 

X

 

Бенефициар

Beneficiary "BEN"

 

 

Тўловчи раҳбари мзоси.

Signature of remitter, manager

 

Бошбухгалтеримзоси.

Signature of chief accountant

 

 

Ғазначилик

томонидан тўлдирилади

 

 

 

Бошқарма бошлиғи

 

Муҳр

 

 

 

Бўлим бошлиғи

 

 

 

 

Масъул ижрочи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисидаги
Низомга

7-ИЛОВА

 

 

 

 

 

 

Аккредитив очиш учун ариза / Сredit application №____________

 

Сана____________

 

50 Буйруқ берувчи/Applicant

59    Бенефициар/Beneficiary

Treasury of Ministry of Finance of Republic of Uzbekistan

Budget organization_________________________________________ Address: __________ (street, city, index, country)

WIEGAND INTERNATIONAL GMBH , Germany

Address:Billwerder Ring 10. 21035 Hamburg                                                                                          

Account: DE43200505501280398676

40A Аккредитив шакли/Type of L/C:

чақириб олинмайдиган irrevocable

чақириб олинадиган revocable                        

31D Аккредитив тугаш санаси ва жойи/Date and place of Expiry

 

22.07.2014y. Tashkent, Uzbekistan/

57A Авизоловчи банк/Second Advising Bank

49 Тасдиқлаш шартлари/ New confirmation instructions

Hamburger Sparkasse AG

SWIFT-BIC:HASPDEHHXXX

тасдиқланадиган/confirmed

қўшимча шартлар/may add

 тасдиқланмайдиган/ not-confirmed

32BАккредитив суммаси ва валютаси/ L/C currency code and amount

24825,00 (Twenty four thousand eight hundred twenty five) Euro

41AАккредитив ижроси/Credit available with…

Бажарувчи:Банк /Bank

 

Қуйидаги йўл билан   by

 

тўлов ҳужжати тақдим этиш   sight payment     акцепт   acceptanceбошқалар others

кечиктирилган тўлов   deferred payment           ўзаро келишув   negotiation

 

43Р Қисман юклаб жўнатиш/Partial shipments

 

рухсат этилган allowedрухсат этилмаган  notallowed

43T Қайта юклаш/Transshipment

 

рухсат этилган allowedрухсат этилмаган notallowed

44А...га жойни гаплашиш/жўнатиладиган жой/ қабул қилиш жойи/Place of talking in charge /Dispatch from ../Place of Receipt

44E...дан юклаш/жўнатиш/ташиш учун қабул қилиш / Shipment/ dispatch taking in charge at/ from: Switzerland

44F ...га жўнатиш учун/For transportationto: Tashkent-Airport, Uzbekistan

44B...етказишни охирги манзили/дан траспортировка гача../ етказибберишжойиPlace Of Final Destination /For Transportation To /Place Of Delivery

44С...юклаб жўнатишнинг охирги муддати / Latest date of shipment: 22.06.2014

44D….юклаш даври /Shipment period

45A товарлар ёки хизматлар тавсифи/Description of Goodsand/or Services

 

A  rotary evaporator «Rotavator R-3»,V29/32 P+G 230V, new, 2013 year release to the appendix №1 of  contract  №13-12-12 dd.12.12.2013.

Manufacturer:BUCHILabortechnik GmbH

Country of Origin: Switzerland

 

Етказиб бериш шарти/Terms of deliveryИНКОТЕРМС 2010га мувофиқ/According toINCOTERMS 2010

FCAFASFOB   CPT  CIP CIF DATDAPDDP Tashkent-Airport, Uzbekistan

 

46AТалаб этиладиган ҳужжатлар/Documents Required

 

Сommercial invoice of the Beneficiary for shipped goods amount – 1 original

 Air waybill with stamp of customs of Applicant’s country– 1 copy

Insurance policy covering  110% of CIP value – 1 copy

Certificate of Origin  for goods - 1 copy 

48Ҳужжатларни тақдим қилиш даври кунларда/Period for document presentation in Days :within L/C expiry date

47AҚўшимча шартлар/Additional Conditions:

 

71BВоситачилик ва бошқа харажатлар/Charges and commissions:

All bank charges and commissions in the Beneficiary’s bank are for account of the Beneficiary, all other charges and commissions are for account of the Applicant.

 

Раҳбар             ______________     _________________________________

                                          (имзо)                                                (Ф.И.О.)

М.Ў.

 

Бош ҳисобчи    ______________     _________________________________

                                           (имзо)                                                (Ф.И.О.)

     

 

Ғазначилик бўлинмаси томонидан тўлдирилади

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

 

Масъул ходим ________________  __________  ______________________

                                                   (лавозими)              (имзо)                        (Ф.И.О.)

 

Тегишли бўлим

(сектор) бошлиғи    ______________  _________________________

                                                                      (имзо)                                (Ф.И.О.)

 

Раҳбар    ______________  _________________________

                                                                       (имзо)                                (Ф.И.О.)

 

20 ___ йил“___” _____________

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисидаги
Низомга

8-ИЛОВА

 

 

Штамп*

             

ИШОНЧНОМА

____________________________________________________________________________________________
(Буюртмачи
номи)

моддий жавобгар шахсга ишонч билдиради

____________________________________________________________________________________________
( Ф.И.О.)

____________________________________________________________________________________________
(паспорт рақами, серияси, берилган сана ва ким томонидан
берилган)

Қуйидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидан нақд пул олишга:

____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________

Моддий жавобгар шахснинг имзосини _______________ тасдиқлаймиз

___________________________________________________________________________________________.
( Ф.И.О.)

Мазкур ишончнома 20___ йил _______________________ гача ҳақиқий.

 

 

Буюртмачи раҳбари

 

__________
(имзо)

____________
(Ф.И.О.)

 

Буюртмачи бош бухгалтери

__________
(имзо)

_________
(Ф.И.О.)

 
               

20___ йил «____»____________.

         

М.Ў.

             
         

Раҳбар _________________________________________

(ғазначилик бўлинмаси номи)

_________
(имзо)

________________
(Ф.И.О.)

 
             

М.Ў.

         

20__й. «_____»________________

         

 

 

 

*) Изоҳ: Буюртмачи ғазначилик бўлинмасига ишончномани гербли бланкда тақдим этади, гербли бланк мавжуд бўлмаганда эса ташкилотнинг бурчакли штампи қўйилган ҳолда тоза варақда тақдим этилади.

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисидаги
Низомга

9-ИЛОВА

 

 

 

Нақд чет эл валюта маблағларини олиш учун буюртма

 

20__ й. “___”___________                     - сон

 

 

Буюртмачи номи                                      _________________________________________

 

Чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварағи     _________________________________________

                                                                                                                             

Сумма рақам ва сўз билан

 

Кимга

 

Мақсади

 

Асос

 

 

 

М.Ў.

Буюртмачи раҳбари

__________

__________________

 

(имзо)

Ф.И.О.

 

 

 

 

Буюртмачи бош бухгалтери

__________

__________________

 

(имзо)

Ф.И.О.

 

 

Буюртма ___________ куни соат _______ да ________________________________ томонидан қабул қилинди

(кун, ой, йил)(соат, минут)(масъул ходим Ф.И.О)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисидаги
Низомга

10-ИЛОВА

 

 

Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан нақд чет эл валютаси маблағларини олиш учун буюртманома

 

Шахсий ғазна ҳисобварағи ______________________________

Транзит ҳисобварағи/ягона ғазна ҳисобварағи ___________________________________

_________ санадан ___________санагача тўлаш учун

Жами суммаси __________________________________________

                                                 (рақам ва сўзлар билан)

Олувчининг номи______________________________________

                                                (паспортдаги Ф.И.Ш)

Олувчи маълумотлари __________________________________

                                                               (паспорт маълумотлари)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  М.Ў

Ғазначилик бўлинмаси

Масъул ходим           ______________  _________________________

                                                  (имзо)                                (Ф.И.О.)

Тегишли бўлим

(сектор) бошлиғи      ______________  _________________________

                                                  (имзо)                                (Ф.И.О.)

М.Ў

 

Раҳбар                      ______________  _________________________

                                                  (имзо)                                (Ф.И.О.)

20 ___ йил“___” _____________

 

Ушбу буюртманомада кўрсатилган суммани олдим _________ (имзо)

Олувчи шахсни тасдиқловчи белги:

___________-рақамли _____________________________ ҳужжат тақдим

этилди ________________________________________________________

(ҳужжат номи)

________________________________ 20    й. "____"____________ берилди

 муассаса номи

Берилган жойи ________________________________________

 

Текширилди

 

Назоратчи

Тўлансин

Масъул ижрочи

Бухгалтер

20     йил "___"________

Тўланди

Кассир

 

Умумий таклифлар

427