ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1180 Министерство народного образования Республики Узбекистан 11/11/2018 26/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Экстернат тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-1180

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

 

Экстернат тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги
5313-сон “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органдари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил
13 апрелдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2670, 2015 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон,
236-модда) билан тасдиқланган Экстернат тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ИЛОВА

Экстернат тўғрисидаги Низомга
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Кириш қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сонли «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги” қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 майдаги 140-сонли “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига алмаштирилсин.”.

2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. Аттестацияда умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти асосида 9-синф доирасида мустақил ўзлаштирган ва тегишли йилда                    16 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар, умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти асосида 11-синф доирасида мустақил ўзлаштирган ва тегишли йилда 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар қатнашиши мумкин.”

3. Қуйидаги мазмунда  51-банд билан тўлдирилсин:

“51. Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатномага эга фуқаролар 11-синф доирасида аттестациядан ўтказилади.

Экстерн бир вақтнинг ўзида 9-синф ва 11–синф доирасида аттестациядан ўтказилмайди.

Экстернга умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома олганидан сўнг икки йил муддатдан кейин ўрта маълумот тўғрисида шаҳодатнома берилади.”.

4. 8-банднинг бешинчи хатбошидан экстерннинг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

5. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“15. Экстерн 9, 11 синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табелига асосан, аттестация ўтказилмайдиган фанлардан ижобий баҳоланган бўлса, ушбу фанлардан аттестациядан озод этилади.”.

6. 16-банддаги “Меҳнат” деган сўзи “Технология” деган сўзи билан алмаштирилсин

7. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“16. Экстерннинг 9, 11 синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табели бўлмаса,   9, 11 синфларда ўқитиладиган фанлардан имтиҳон топширади, «Чизмачилик», «Тасвирий санъат», «Мусиқа», «Технология», «Жисмоний тарбия» фанлари бундан мустасно.

Умумий таклифлар

887