ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11741 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 27/12/2019 11/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-11741

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БанДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби

тўғрисида низомга ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5723-сон фармони)”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 октябрдаги 898-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт клублари фаолиятини ҳамда спорт мусобақаларини ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг

2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.05.2019 й., 10/19/3163/3221-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Н. Хусанов

Тошкент ш.,

2019 йил “___” __________,

______-сон

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил “___” _________даги _________-сон буйруғига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. 2-банднинг иккинчи-бешинчи хатбошиларидаги, 15-банднинг биринчи хатбошисидаги, 16, 17, 25, 26, 31, 32, ва 40 бандлардаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 11-бандидаги “энг кам ойлик ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 27-банднинг учинчи хатбошидаги “умумий ўрта ва ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасаларини” деган сўзлар “умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, коллежлар ва профессионал таълим муассасаларини” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. Иловадаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

237