Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11694 Когон шаҳар ҳокимияти 25/12/2019 09/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Бухоро вилояти Когон шаҳрининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11694

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари

Бухоро вилояти Когон шаҳри Кенгаши

ҚАРОРИ

“___” _______ 2019 й. № _______ - сонли

Бухоро вилояти Когон шаҳрининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Когон шаҳар бюджетини қабул қилиш бўйича Бухоро вилояти Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши (Кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Бухоро вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил

    16 декабрдаги “Бухоро вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги ______-сонли қарорига асосан Когон шаҳар (Кейинги ўринларда - шаҳар деб аталади) бюджетига Бухоро вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 22071,2 млн.сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

шаҳар бюджетининг айланма касса маблағи 707,2 млн.сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қонунга асосан 2020 йилда :

а) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотиш учун акциз солиғи;

айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);

автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим;

б) Вилоятнинг вилоят бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат бюджети даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича ажратмалар ва дивидендлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар;

Агар қонун ҳужжатларида маҳаллий бюджетларга тушадиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, бу турдаги даромадлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига йўналтирилади.

Шу билан бирга, Қонунга мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг (рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган алоҳида йирик солиқ тўловчилардан ва Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан ташқари) 100 фоизи вилоят бюджетига ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкоголь махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар

2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

г) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно;

алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент ва оҳактош мустасно;

айланма маблағдан олинадиган солиқ.

  1. Қонунга асосан Вилоят маҳаллий бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман ва шаҳарлардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) Вилоятнинг вилоят бюджетидан:

Вилоят ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси;

иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларга аҳолига берилган иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарларнинг ўрнини қоплаш бўйича харажатлар;

умум фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш харажатлари;

давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш;

в) туманлар ва шаҳарлар бюджетидан:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

  1. 2020 йил учун шаҳар бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Шаҳар бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2020 йил учун шаҳар бюджети захира жамғармаси ҳажми

    736,0 млн. сўм миқдорида белгилансин.
  4. Шаҳар бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратма меьёрлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан шаҳар маҳаллий бюджетининг тақсимотини ўрнатилган тартибда шаҳар ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
  5. Шаҳар ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини шаҳар бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.
  6. Шаҳар ҳокимлиги, шаҳар молия бўлими:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин,

веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Шаҳар ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлигига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
  2. Шаҳар ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.
  3. Шаҳар ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун шаҳар Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
  4. Шаҳар ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва шаҳар ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси И.Фамилия

   
 
 
   

Халқ депутатлари

Когон шаҳар Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
1-илова

Когон шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлари бўйича 
2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари
    минг сўмда
Т/Р Даромад турлари Жами
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 0,0
2 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар 8 964 000,0
3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 0,0
4 Қўшилган қиймат солиғи 0,0
5 Акциз солиғи, жами 0,0
  шу жумладан:  
   - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ 0,0
6 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 499 602,0
7 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 104 000,0
8 Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи 477 000,0
9 Юридик шахслар ер солиғи 5 491 871,0
10 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 787 000,0
11 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 746 000,0
12 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 197 000,0
13 Давлат божи 0,0
14 Жарималар 0,0
15 Ижара тўлови 10 000,0
16 Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад 0,0
17 Йиғимлар 1 566 000,0
Даромадлар жами 22 842 473,0
17 Вилоят бюджетидан ажратиладиган трансфертлар 22 071 194,0
18 Ўтказиб бериладиган даромадлар  4 888 993,0
Даромадлар ҳаммаси 49 802 660,0
     
     
Когон шаҳар ҳокимлиги
молия бўлими мудири                                                           И.Фамилия
     

Халқ депутатлари

Когон шаҳар Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги

______-сонли қарорига

2-илова

 


 
2020 йил учун Когон шаҳар бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган парламент ажратмаларининг чекланган миқдорлари
   
Кўрсаткичлар Миқдори
(минг сўмда)
Когон шаҳар бўйича харажатлари миқдори, Жами  49 653 172,0
1 Мактабгача таълим бўлими 3 148 790,0
2 Халқ таълими бўлими 2 291 727,0
3 Тиббиёт бирлашмаси 22 828 384,0
4 Маданият бўлими 2 622 820,0
5 Жисмоний тарбия ва спорт бўлими 1 110 444,0
6 Бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими 510 500,0
7 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими 442 493,0
8 Ирригация бўлими 0,0
9 Қишлоқ хўжалиги бўлими 0,0
10 Шаҳар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 0,0
11 Ободонлаштириш бошқармаси 8 442 556,0
12 Молия бўлими 3 196 328,0
13 Пенсия жамғармасининг худудий бўлими 0,0
14 Шаҳар ҳокимлиги 5 059 130,0
     
     
Когон шаҳари ҳокимлиги
молия бўлими мудири                                              И.Фамилия

Халқ депутатлари

Когон шаҳар Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
3-илова

Умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий
бюджетига ажратмалар меъёри 
     
     
Солиқлар номи Ажратма
меъёри
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 0
2 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар 100
3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 0
4 Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи 100
5 Акциз солиғи:  - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ 0
6 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 100
7 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 100
8 Юридик шахслар ер солиғи 100
9 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 100
10 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 100
11 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 100
12 Давлат божи 0
13 Жарималар 0
14 Йиғимлар 100
15 Давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратма 0
16 Ижара тўлови 100

Умумий таклифлар: 0

407