ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11677 Хокимият Риштанского района 25/12/2019 15/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Фарғона вилояти Бағдод туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11677

“ЛОЙИҲА”

 

 

 

2019 йил “     ” декабрь                  №    -сон            Бағдод шаҳарчаси

 

 

Фарғона вилояти Бағдод туманининг 2020 йилги маҳаллий
бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджети харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Бағдод тумани бюджетини қабул қилиш бўйича Фарғона вилояти Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгаши (Кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Фарғона вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “Фарғона вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги
V-LI-сонли қарорига асосан Бағдод тумани (Кейинги ўринларда - туман деб аталади) бюджетига Фарғона вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 51 185 410,0 минг.сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

туман бюджетининг айланма касса маблағи 821,0 млн. сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

         жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

         жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

         жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

         сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно;

         алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент ва оҳактош мустасно.

         б) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига қуйидагилар тўлиқ ўтказилади:

         юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

         юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

 

         электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

         бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотиш учун акциз солиғи;

         айланма маблағдан олинадиган солиқ;

         қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

         Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);

         харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим.

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 50 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари туман ва шаҳарлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар

2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

3. Қонунга асосан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман ва шаҳарлардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) туман бюджетидан:

         фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

         давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

4. 2020 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

5. туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. 2020 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ғ.Солиев), туман ҳокимлиги молия бўлими (Ж.Садриддинов)га:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

ҳар чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.

8. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ғ.Солиев), ва туман ҳокимлиги молия бўлим (Ж.Садриддинов)лар Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.

9. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ғ.Солиев) туман Давлат солиқ инспекцияси (А.Қосимов) ва туман ҳокимлиги молия бўлим (Ж.Садриддинов)лари билан биргалик бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

 

 

 

10. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ғ.Солиев) ва туман Давлат солиқ инспекцияси (А.Қосимов) билан биргаликда Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

11. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммаларига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари туман

Кенгаши раиси ўринбосари:                              З.Убайдуллаев.

Умумий таклифлар

82