ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11642 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 24/12/2019 08/01/2020 18

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-11642

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Бозорлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қонунийлик тамойилига риоя этилишини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси  Бош вазири                                                                А.Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “______________ ___-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:

қуйидаги мазмундаги 42 кичик банд билан тўлдирилсин:

“42. Товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) ер ости йўлларида, кўприкларда, автомобиль йўлларининг қатнов қисмларида, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида cотиш тақиқланади”;

189-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) тақиқланган жойларда сотиш”;

ўнинчи – йигирма бешинчи хатбошилар тегишлича ўн биринчи-йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда)нинг 13-бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“товарлар (маҳсулотлар) ва хизматларни бозорга кириш ва чиқиш йўлакларида, бозор ҳудудидаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотиш тақиқланади”;

учинчи – ўн олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи – ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Умумий таклифлар

1560