Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11612 Шароф Рашидов туман ҳокимияти 24/12/2019 08/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11612

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9  декабрда қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги 589-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджети харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Шароф Рашидов тумани бюджетини қабул қилиш бўйича Жиззах вилояти Халқ депутатлари Шароф Рашидов тумани Кенгаши (Кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Жиззах вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг “Жиззах вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Шароф Рашидов тумани (кейинги ўринларда - туман деб аталади) бюджетига Жиззах вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 57 916 817 минг.сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

туман бюджетининг айланма касса маблағи 686 000 минг. сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетида тўлиқлигича қолдирилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  •   айланмадан олинадиган солиқ (ягона солиқ тўлови)

-     Тадбиркорлик фаолияти бўйича қатъий белгиланган солиқ

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 3 фоиз туман бюджетига, 97 фоиз вилоят бюджетига;

-  юридик шахсларнинг фойда солиғи 100 фоиз вилоят бюджетига;

- юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи 100 фоиз туман бюджетида;

- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 100 фоиз туман бюджетида;

- бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи 68 фоиз туман бюджетида, қолган 32 фоизи вилоят бюджетида;

- айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим                    100 фоиз туман бюджетида;

- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари) 100 фоиз туман бюджетида;

- харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим 100 фоиз туман бюджетида;

в) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича вилоят бюджетига ажратма қилинади:

-  Давлат божи 100 фоиз вилоят бюджетига;

- Давлат корхоналарининг соф фойдасидан тушум 100 фоиз вилоят бюджетига;

- Жарималар 100 фоиз вилоят бюджетига ўтказиб берилиши тавсия этилади.

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 50 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар
2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

  1. Қонунга асосан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) тумандан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) туманлар бюджетидан:

  • фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;
  • давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.
  1. 2020 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2020 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажми
    1 608 762 минг. сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини туманлар бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. Туман ҳокимлиги, Туман молия бўлими:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
    1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
  2. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.
  3. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
  4. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси ўринбосари      С.Бўриева

    Халқ депутатлари
Шароф Рашидов туман Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги  ______-сонли қарорига 1-илова
     
     
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани маҳаллий бюджетининг даромадларининг 
2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари
    контингент
     
Даромад турлари минг. сўм
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 4 778 000
2 Норезидентлар томонидан тўланадиган фойда солиғи  
3 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар 7 777 671
4 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 37 057 850
5 Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи 4 006 900
6 Қўшилган қиймат солиғи 26 673 000
7 Акциз солиғи, жами 8 310 000
  шу жумладан:  
   - ароқ  
   - коньяк  
   - табиий вино  
   - бошқа винолар  
   - шампан, газли ва вижиллаб турадиган винолар  
   - этил спирти  
   - пиво  
   - тамаки маҳсулотлари  
   - дизел ёқилғиси  
   - суюлтирилган газ  
   - табиий газ  
   - уяли алоқа компаниялари   
   - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ 8 310 000
8 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 1 253 651
9 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 4 871 969
10 Юридик шахслар ер солиғи 2 810 000
11 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 5 077 250
12 Ягона ер солиғи  
13 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 380 079
14 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 84 253
15 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ  
16 Давлат божи 2 219 784
17 Жарималар 6 180 306
18 ЎзР ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар  
19 Бозорлар даромадидан тушум  
20 Маҳаллий йиғимлар 518 431
ЖАМИ 111 999 144
    Халқ депутатлари
Шароф Рашидов туман Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги  ______-сонли қарорига 1,1-илова
     
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани маҳаллий бюджетининг даромадларининг 
2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари
    Махаллий
    минг сўмда 
Т/Р Даромад турлари Жами
ЖАМИ 50 942 740,0
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 0,0
2 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 1 111 736,0
3 Акциз солиғи, жами 5 650 800,0
  шу жумладан:  
   - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ  
4 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 1 253 651,0
5 Юридик шахслар ер солиғи 2 810 000,0
6 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 84 253,0
7 Ягона солиқ тўлови 7 777 671,0
8 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ИТД) 4 006 900,0
9 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 5 077 250,0
10 Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ норуда 380 079,0
11 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 4 871 969,0
12 Тақсимланувчи даромадлар  
13 Алкоголга акциз солиғи (шу жумладан пиво) 11 170 000,0
14 Мобил алоқага акциз солиғи 6 230 000,0
15 Йиғимлар 518 431,0
    Халқ депутатлари
Шароф Рашидов туман Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги  ______-сонли қарорига 2-илова
     
2020 йил учун Шароф Рашидов тумани бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган парламент ажратмаларининг чекланган миқдорлари
  млн.сўм
Кўрсаткичлар 2020 йил
Шароф Рашидов туман бўйича харажатлари миқдори, Жами  108 859,6
1 Туман халқ таълими бўлими 5 467,5
2 Туман Мактабгача таълим бўлими 6 888,0
3 Туман Тиббиёт бирлашмаси 45 661,6
4 8 Сон Мусика мактаби 1 333,9
5 Туман ДСЭНМ 1 718,6
6 Туман Маданият бўлими 728,4
7 Туман Ахборот кутубхона маркази 235,8
8 Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими 1 284,2
9 Туман Бандликка кўмаклашиш маркази 600,0
10 Туман ҳокимлиги 1 715,3
10 Халк кабулхонаси 21,02
10 ФХДЕ булими 72,8
10 Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари 4 691,1
11 Туман ҳокимлиги Ижтимоий куникма маркази 52,2
12 Туман Бюджетдан ташкари пенсия булими 574,6
13 Туман ҳокимлиги Молия бўлими 885,7
14 Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими 419,0
15 Туман ҳокимлиги захира жамгармаси 1 608,8
16 Туман ветеринария бўлими 474,2
17 Туман хайвонлар касалликлари ташхиси ва озик-овкат махсулотлари хавфсизлиги маркази  
18 Туман фермер, дехкон, хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хузуридаги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритиш маркази 1 138,2
19 Туман ирригация бўлими 852,7
20 Туман ободонлаштириш бошқармаси 4 364,8
21 Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар 28 092,0
                      Халқ депутатлари
Шароф Рашидов туман Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги  ______-сонли қарорига 3-илова
 
                             
      Умумдавлат солиқларидан Шароф Рашидов туман маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри       
                             
                        Фоиз ҳисобида
Т/Р Шахар ва туманлар номи  Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи Ягона солиқ тўлови Тадбиркор-ликликнинг айрим турлари учун қатъий белгиланган солиқ (фиксиро-ванный) Жисмоний шахслар ер солиғи Жисмоний шахслар мол-мулк солиғи Норуда қурилиш материаллари учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ  Ижара тўлови Акциз солиғи:  - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ Юридик шахслар ер солиғи Сув ресурслари-дан фойдалан-ганлик учун солиқ Йиғимлар Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ
1 Шароф Рашидов тумани 3 0 100 100 100 100 100 100 68 100 100 100 100
  Халқ депутатлари
Шароф Рашидов туман Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги  ______-сонли қарорига 4-илова
   
Шароф Рашидов туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 
   
                       минг сўмда
Шаҳар ва туманлар Тартибга солувчи
трансферт миқдори
Шароф Рашидов тумани 57 916 817,0
    Халқ депутатлари
Шароф Рашидов туман Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги  ______-сонли қарорига 5-илова
     
Шароф Рашидов туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил даромадлари ва харажатлариинг чегаравий ҳажми
    минг сўмда
Ҳудуд номи Даромад Харажат
Шароф Рашидов тумани 50 942 740,0 108 859 557,0
    Халқ депутатлари
Шароф Рашидов туман Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги  ______-сонли қарорига 6-илова
     
 Шароф Рашидов  туман маҳаллий бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори
     
    минг сўмда 
Т/р Ҳудуд номи Миқдор
1 Шароф Рашидов тумани 686 000,0

Умумий таклифлар: 0

380