ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1161 Академия художеств Узбекистана 09/11/2018 24/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-1161

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Олий таълим муассасаларига юксак ахлоқий фазилат ва истеъдодга эга бўлган шахсларни кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири          А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил __ _______даги

____-сон қарорига 

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 7-банди қуйидаги мазмунда таҳрир қилинсин:

катта ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун танловда олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис), шунингдек илмий даража (шу жумладан, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамалакатларнинг, фалсафа доктори (PhD) ёки уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) ва илмий унвонга эга бўлган ҳамда бундай даража ва унвонга эга бўлмаган, бироқ ўқитувчилик, илмий тадқиқот ва ишлаб чиқариш ишлари тажрибасига эга бўлган, шу билан бирга олий маълумотга эга бўлмаган, лекин ўзининг ноёб истеъдоди ва маҳорати билан танилиб, халқ эътирофига сабаб бўлган Халқ рассомлари, Бадиий академиянинг академиклари, “Ўзбекистон халқ устаси” ва соҳа бўйича бошқа давлат мукофотлари ва шарафли унвонларига сазовор бўлган мутахассислар ҳам қатнашиши мумкин.

б) 8-банди қуйидаги мазмунда таҳрир қилинсин:

ўқитувчи ассистент, ўқитувчи-стажёр лавозимини эгаллаш учун танловда тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис) ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган, лекин ўзининг ноёб истеъдоди ва маҳорати билан танилиб, халқ эътирофига сабаб бўлган Халқ рассомлари, Бадиий академиянинг академиклари, “Ўзбекистон халқ устаси” ва соҳа бўйича бошқа давлат мукофотлари ва шарафли унвонларига сазовор бўлган мутахассислар ҳам қатнашиши мумкин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарори билан тасдиқланган Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларининг 8.5-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Олий таълим муассасаси ўқитувчиси магистр даражасидан паст бўлмаган олий маълумотга (дипломли мутахассис) эга бўлиши, тасвирий ва амалий санъат соҳасида олий маълумотга эга бўлмаган, лекин ўзининг ноёб истеъдоди ва маҳорати билан танилиб, халқ эътирофига сабаб бўлган Халқ рассомлари, Бадиий академиянинг академиклари, “Ўзбекистон халқ устаси” ва соҳа бўйича бошқа давлат мукофотлари ва шарафли унвонларига сазовор бўлган мутахассислар ижодий, илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориши, қуйидагиларни билиши ва ижодий қўлланиш кўникмаларига эга бўлиши керак.”

Умумий таклифлар

707