ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11609 Хокимият города Зарафшан 26/12/2019 10/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Зарафшон шаҳар бюджетининг 2020 йилги маҳаллий бюджетнинг асосий параметрларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11609

      Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Қонуннинг 18-моддаси ҳамда 2020 йил учун шаҳар бюджетини қабул қилиш бўйича халқ депутатлари шаҳар Кенгаши  

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

1. Зарафшон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2020 йилдаги асосий параметрлар тўғрисидаги ахбороти ҳамда Навоий вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “Навоий вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 59/379-сонли қарорига асосан Зарафшон шаҳар бюджетига Навоий вилояти бюджетидан ажратилган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 32261,7 млн.сўм миқдорида тасдиқланганлиги, шаҳар бюджетининг айланма касса маблағи 829,1 млн.сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Зарафшон шаҳар маҳаллий бюджетининг даромад қисми
43672,7 млн.сўмга, харажат қисми 75934,3 млн.сўмга белгилангани маъқуллансин.

3. Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

- жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

- жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

- жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

- цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

- электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

- айланма маблағдан олинадиган солиқ.

б) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

4. Қонунга асосан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман ва шаҳарлардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари Республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) туманлар ва шаҳарлар бюджетидан:

- фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

- Санитария-эпидемиологик осойишталик туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

5. Зарафшон шаҳрининг 2020 йилга ривожлантиришнинг макроиқтисодий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

6. 2020 йил учун шаҳар бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари ҳамда тақсимланувчи даромадлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Шаҳар бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. 2020 йил учун шаҳар бюджети захира жамғармаси ҳажми 1122,2 млн.сўм миқдорида белгилансин.

9. Вилоят маҳаллий бюджетидан шаҳар маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт миқдори                         32261,7 млн.сўм этиб белгилансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини шаҳар маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижроси ҳамда харажатлар ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Шаҳар ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини шаҳар бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

10. Шаҳар ҳокимлиги:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

11. Шаҳар ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.

12. Шаҳар ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.

13. Шаҳар ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун шаҳар Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

14. Шаҳар ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

15. Ушбу қарор 2020 йил 1 январдан кучга киритилсин.

16. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Д.Хамроев) зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                                  А.Раджабов

Халқ депутатлари

шаҳар Кенгашининг 2019 йил “____” __________даги
_________-сонли қарорига
1-илова

 

Зарафшон шаҳрининг 2020 йилга ривожлантиришнинг макроиқтисодий прогноз кўрсаткичлари

 

 

 

Кўрсаткичлар

2020 йил учун прогноз

 
 

1.

Ялпи ҳудудий маҳсулот, млрд.сўм

х

 

2.

Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати, фоизда

х

 

3.

Истеъмол нархлари индекси, декабрда аввалги йил декабрь ойига нисбатан, фоизда

4,3

 

4.

Саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати, фоизда

2,1

 

5.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати, фоизда

3,0

 

6.

Чакана товар айланмасининг ўсиш суръати, фоизда

3,2

 

Халқ депутатлари

шаҳар Кенгашининг 2019 йил “____” __________даги
_________-сонли қарорига
2-илова

 

Зарафшон шаҳар маҳаллий бюджети даромадларининг

 

2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари

 
   

минг сўмда

 

Т/Р

Даромад турлари

Жами

 
 

ЖАМИ

43 672 672,0

 

1

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

2 500 000,0

 

2

Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар

7 500 000,0

 

3

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

14 800 000,0

 

4

Қўшилган қиймат солиғи

   

5

Акциз солиғи, жами

6 664 672,0

 

 

шу жумладан:

   

 

 - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ

   

6

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

   

7

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

2 300 000,0

 

8

Юридик шахслар ер солиғи

   

9

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

550 000,0

 

10

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари)

500 000,0

 

11

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

2 200 000,0

 

12

Давлат божи

   

13

Жарималар

   

14

Ижара тўлови

187 000,0

 

15

Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад

   

16

Йиғимлар

6 471 000,0

 

 

Халқ депутатлари

шаҳар Кенгашининг 2019 йил “____” __________даги
_________-сонли қарорига
3-илова

 

2020 йил учун Зарафшон шаҳар бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағлар миқдорлари

 

минг сўмда

Кўрсаткичлар

Миқдори

Харажатлар миқдори, жами

75 934 332,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

75 934 332,0

1.

Халқ таълими бўлими

6 360 567,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

6 360 567,0

2.

Мактабгача таълим бўлими

4 455 354,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

4 455 354,0

4.

Соғлиқни сақлаш

38 175 316,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

38 175 316,0

5.

Маданият ишлари бўлими

3 455 138,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

3 455 138,0

6.

Жисмоний тарбия ва спорт

1 677 653,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

1 677 653,0

7.

Ободонлаштириш бошқармаси

7 904 709,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

7 904 709,0

8

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

584 379,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

584 379,0

9

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

983 743,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

983 743,0

10

Молия бўлими

5 416 994,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

5 416 994,0

 

Шу жумладан: сақлаш харажатлари

1 093 021,0

 

Индексация маблағлари

4 323 973,0

11

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

572 480,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

572 480,0

12

Шаҳар ҳокимлиги

6 347 999,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

6 347 999,0

 

Шу жумладан: сақлаш харажатлари

2 401 362,0

 

Халқ қабулхонасини сақлаш харажатлари

149 826,0

 

ФҲДЁ бўлими

101 970,0

 

Заҳира жамғармаси

1 122 182,0

 

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари

2 319 616,0

 

Ижтимоий мослашиш маркази

57 917,0

 

2 ёшгача бўлган болаларни парваришлаётган оналарга хар ойлик нафақалар

124 365,0

 

14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга хар ойлик нафақалар

15 834,0

 

Кам даромадли оилаларга хар ойлик моддий ёрдамлар

19 393,0

 

Ун ва нон сотиб олиш учун компенсация тўловлари

26 019,0

 

Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрганларга компенсация тўловлари

9 515,0

 

Умумий таклифлар

185