ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1160 Хокимият Фаришского района 08/11/2018 23/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-1160

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 

   Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги низом (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

   1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасига асосан аҳолининг бандлигига кўмаклашиш мақсадида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (кейинги ўринларда - муҳтожлар деб аталади) учун иш ўринларининг энг кам сони йигирма нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (кейинги ўринларда - ташкилот деб аталади) 2019 йил учун 3 фоиздан 10 фоизгача миқдорида жами 206 та иш ўринлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

   Шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали
ота-оналар учун – 13.1 фоиз (27 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – 44,4 фоиз (92 киши); ‎‎

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – 16,8 фоиз (34 киши);‎

ногиронлар учун – 5,3 фоиз (11 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун – 2,9 фоиз (6 киши);‎‎‎

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун - 4,5 фоиз (10 киши);

кичик ёшли болали бўлган ишламаётган аёллар учун 8,8 фоиз (19 киши);

одам савдоси қурбонлари учун – 2,4 фоиз (5 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун -1,1 фоиз (2 киши);

   2. Ташкилот раҳбарларига йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминлаш, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилиш ҳамда муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаш, бу ҳақда туман Бандликка кўмаклашиш марказини биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилиш вазифаси юклансин.

   3. Ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Бандликка кўмаклашиш марказига ушбу Низомга мувофиқ белгиланган шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиб борсин.

   4. Ташкилот раҳбарлари муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини ҳамда иш жойларини санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

   5. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахслари мазкур Низомнинг 21-бандига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиладилар.  

   6. Белгилансинки, муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

   7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Р.Тўйчиев) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминлансин.

   8. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабабти билан туман хокимининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 1797-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

   9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

   10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Х.Тўйчиев) зиммасига юклансин.

 

 

   Туман ҳокими                                                                              А. Мустанов

Умумий таклифлар

620