Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11572 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 08/01/2020 07/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15 ва 16-бандларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-11572

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини

тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15 ва 16-бандларига

 ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги  ПФ-5723-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 17 декабрдаги 107 ва 2007-64-сон қарори (рўйхат рақами 1750, 2007 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15 ва 16-бандларида  “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

        Молия вазири                                                                           Д. Кучкаров

 

Тошкент ш.,

20    йил “ _____   ” _________ ,

______- сон

 

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                      Б. Мусаев

 

Тошкент ш.,

20    йил  “____” __________,

________- сон

Умумий таклифлар: 0

234