ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11547 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 21/12/2019 06/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-11547

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-5856-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

 

 

 А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил __ ________

____-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2000 йил
29 июндаги 245-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 4 ва 6-бандлари чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда):

а) 1-банддаги “Ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш” деган сўзлар “Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 2-банддаги “ваколатли банклар” деган сўзлар “тижорат банклари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 1-иловада:

12-1-банднинг иккинчи хатбошисидаги “3000 (уч минг)” деган сўзлар “5000 (беш минг)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) 17-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектлардан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайди:”

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“жарима қўллаш ҳақидаги аризада кўрсатилган контрактлар бўйича активлар “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ тўлиқ репатриация қилинганда;”;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ белгиланган бўлса;”;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“чет элдаги корхона номига олиб чиқилган ҳамда транспортда ташиш ва сақлаш жараёнида экспортчига ва чет элдаги корхонага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз бўлиб қолган товарларга тегишли ваколатли органнинг тегишли экспертизаси далолатномаси ва (ёки) товарлар турган мамлакат божхона органининг божхона назорати остида уларнинг йўқ қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси тақдим этилганда.”

д) қуйидаги мазмундаги 17-1-банд билан тўлдирилсин:

“17-1. Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчиларга, шунингдек, “эркин муомала учун чиқариш” режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни таъминламаган импорт қилувчиларга жарима қўллаш тўғрисидаги талабнома (кейинги ўринларда талабнома) юбориш тартибига риоя қилган ҳолда давлат солиқ хизмати органларининг ҳуқуқий таъсир чораси – жарима қўллаш ҳақидаги даъво аризаси (кейинги ўринларда даъво ариза) асосида суд тартибида амалга оширилади.

Талабнома ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

талабнома санаси, рақами;

ташқи савдо контракти  идентификация рақами;

контракт тури;

хорижий ҳамкор номи, давлати;

валюта тури;

муддати ўтган дебитор қарз юзага келган санаси, суммаси;

Марказий банк томонидан белгиланган валюта курси ва санаси;

муддати ўтган дебитор қарз сўмдаги қиймати;

талабнома олинганидан сўнг хўжалик юритувчи субъект томонидан кўриладиган чоралар ва муддати;

муддати ўтган дебитор қарз бартараф этилмаган тақдирда қўлланиладиган чоралар.

Талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши мумкин.

Талабнома суммаси уни жўнатиш санасидаги Марказий банк валюта курси бўйича сўмда ҳисобланади.

Даъво ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда талабнома ва даъво ариза суммаси қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Бунда, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.

Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар бартараф этилмаган ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд рад этилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш юзасидан даъво ариза билан судга мурожаат қилади.

Даъво аризага Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали қайд қилинган контрактлар орқали муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжудлиги ҳақидаги маълумотнома, давлат божи ва почта харажатлари тўланганлиги, даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва талабнома нусхаси илова қилинади.

Даъво аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг келиб тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш” режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда:

жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда – иш кўрмасдан қолдирилади;

ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмаган вақтда ёки ҳал қилув қарори қабул қилингандан сўнг 90 кунлик муддат ичида – суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ажрим асосида иш юритиш тугатилади;

ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектлар банк ҳисобварағига Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан қайтариб берилади.

Бунда, ундирилган маблағлар Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда ҳисобга олиш амалга оширилганидан кейин ортиқча тўланган сумма сифатида эътироф этилиб, давлат солиқ хизмати органи хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги томонидан амалга оширилади.

Тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг келиб тушиши ёки республикага товарларнинг олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш” режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда, келиб тушган валюта маблағлари ёки республикага олиб кирилган товарлар ҳамда “эркин муомалага чиқариш” режимида расмийлаштирилиши таъминланган ишлар ва хизматлар суммаси доирасида талабномада кўрсатилган валюта курси сўм бўйича ҳисоб-китоб қилинади.

Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади.

Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилади.”;

е) 2-иловада:

“б” кичик банддаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи – ўн иккинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи – ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

изоҳдаги “Ваколатли банклар” деган сўзлар “Тижорат банклари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

ё) 2-иловада 1-банди чиқариб ташлансин;

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомда:

5-банд чиқариб ташлансин;

6-9-бандлар тегишли равишда 5-8-бандлар деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2019 йил 30 мартдаги 269-сон қарорига илованинг 3-банди “б кичик банди чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 829-сон қарорига 1-илованинг 1-банди чиқариб ташлансин.

Умумий таклифлар

278