ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11537 Центральный банк Республики Узбекистан 21/12/2019 05/01/2020 2

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-11537

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сон “Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 июндаги 20/1-сон қарори (рўйхат рақами 3022, 2018 йил 9 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3021/1333-сон) билан тасдиқланган “Ҳар бир

оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор 2020 йил 1 январдан кучга киради.

Марказий банк раиси М. Нурмуратов

Тошкент ш.,

2019 йил “___”_______,

___ ___-сон

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил ___ декабрдаги

__/__-сон қарорига илова

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

  1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Микромолиялаш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги

ПФ-5780-сон “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони,

2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги, 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига асосан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури (бундан буён матнда дастур деб юритилади) доирасида АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ (бундан буён матнда тижорат банклари деб юритилади) томонидан кредитлар ажратиш тартибини белгилайди.”.

2. 2-банддаги “Қарорда” деган сўз ““Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 2-боб номланишидан “имтиёзли” деган сўз чиқариб ташлансин.

4. 3-банддаги “имтиёзли” деган сўз чиқариб ташлансин.

5. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Кредитлар:

тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида;

2021 йил 1 январдан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади.

Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича белгиланган тартибда фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади.”.

6. 10-банддаги “имтиёзли” деган сўз чиқариб ташлансин.

7. 11-банднинг тўртинчи хатбошидаги “имтиёзли” деган сўз чиқариб ташлансин.

8. 12-банднинг биринчи хатбошидаги “имтиёзли” деган сўз чиқариб ташлансин.

9. 4-боб номланишидан “имтиёзли” деган сўз чиқариб ташлансин.

10. 16-бандда “йиллик 8 фоиз ставкада имтиёзли” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

11. 17-банддаги “имтиёзли” деган сўз чиқариб ташлансин.

12. 18-банддаги “имтиёзли” деган сўз чиқариб ташлансин.

13. 20-банддаги “имтиёзли” деган сўз чиқариб ташлансин.

14. 21-банддаги “имтиёзли” деган сўз чиқариб ташлансин.

15. 22-банддаги “имтиёзли” деган сўз чиқариб ташлансин.

16. 23-банддаги “имтиёзли” деган сўз чиқариб ташлансин.

17. 33-банддаги “имтиёзли” деган сўз чиқариб ташлансин.

Умумий таклифлар

1987