ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1148 Центральный банк Республики Узбекистан 07/11/2018 22/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-1148

Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:          

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/11-сон қарори (рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 460-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Раиси

 

М. Нурмуратов

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Банкларда омонат кассаларини ташкил этиш ва уларнинг инкассация қилинишига бўлган талаблар Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь), омонат ҳисобварақларидан маблағларни мижознинг топшириғига кўра бошқа ҳисобварақларга ўтказиш Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) белгиланган тартибда амалга оширилади.”.

2. 59-банддаги “Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)” деган сўзлар “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 60-банднинг 7-кичик банди чиқариб ташлансин.

4. 130-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“130. Ўн олти ёшга тўлмаган омонатчининг шахсини тасдиқлаш учун туғилганлик тўғрисида гувоҳнома талаб этилади.”.

5. 187-банддаги “Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)” деган сўзлар “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

698