ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1143 Академия художеств Узбекистана 09/11/2018 24/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Натурачилар меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ID-1143

Вазирлар Маҳкамкасининг

2018 йил “___”_________даги

“___” – сон қарорига

ИЛОВА

Натурачилар меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида

Низом

  1. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 16 августдаги “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3219-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги таълим муассасаларда ўқитишнинг сифат даражасини ошириш ва ўқувчи-талабалар пластик анатомияни мукаммал ўзлаштиришини таъминлаш мақсадида (тасвирий ва амалий санъат) таълимга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва ихтисослаштирилган санъат мактаб ва мактаб-интернатлари учун жонли натура меҳнати ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ҳамда натурачилар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.

2. Натура билан ишлаш тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларини ўқитишнинг бир туридир.

3. Инсон қоматининг пластик шаклини ифода этиш, ҳаракатдаги шаклларни ўрганиш учун натурачилар жалб қилинади.

4. Натурачи лавозимига таълим муассасасининг ишга қабул қилиш комиссияси томонидан танлов асосида ишга қабул қилинади.

5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Натура – бирон бир буюм ёки шакл, шунингдек инсон қомати ва қиёфаси, унинг пластик анатомиясини ўрганиш предмети;

Жонсиз натура – табиатда рўй берадиган мавсумий ҳолатлар, ўсимликлар олами, меъморий обидаларни ўз ичига олади;

Жонли натура – одамлар ва ҳайвонот оламини ўз ичига олади.

  1. Натурачиларни ишга қабул қилиш тартиби

6. Натурачилар штатдан ташқари ишчи ходим ҳисобланиб, тасвирий санъатга ихтисослашган таълим муассасалари ўқувчилари, талабалари билан ишлашда соатбай тўлов шаклда, шартнома асосида ишга қабул қилинадилар.

7. Натурачи лавозимига 18 ёшга тўлган шахсларгина қабул қилинади.

8. Таълим муассасасининг ўзида фаолият кўрсатаётган (штатдаги) ходимларини натурачи сифатида жалб этиш маън этилади.

9. Натурачилар танлов асосида таълим муассаса раҳбари, мактабларда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, Олий таълим муассасаларида ўқув ишлари бўйича проректор, шунингдек тасвирий санъат йўналиши бўйича етакчи педагоглардан ташкил топган ишчи гуруҳ қарори билан қабул қилинадилар.

10. Ишчи гуруҳ томонидан тавсия этилган номзодлар таълим муассасаси раҳбари номига ариза, паспорт нусха, 2 дона 3х4 ўлчамдаги фотосурат ҳамда тиббий маълумотнома тақдим этадилар.

11. Натурачилар ўқув йили режасига мувофиқ тузилган меҳнат шартномасига асосан, муддат кўрсатилган ҳолда ишга қабул қилинадилар.

12. Мазкур иш натурачилар учун асосий иш жойи ҳисобланган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддасига мувофиқ меҳнат дафтарчаси юритилади.

13. Натурачиларни жалб қилган ҳолда тасвирлаш турлари:

I. Либосли:

Қўл тасвири

Оёқ тасвири

Одам боши

Характерли эркак ёки аёл боши

Одам боши елка қисми билан

Портрет қўллари билан

Психологик эркак ёки аёл боши

Интерьерда одам қомати

II. Либоссиз:

Либоссиз ярим қомат

Либосиз эркак ёки аёл қомати

Натурачилар меҳнатига ҳақ тўлаш бир академик соат (45 дақиқа) учун қуйидагича белгиланади:

- либосли натурачилар учун 1 соатлик меҳнат иш ҳақига республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 5,5 фоизи миқдорида;

- либоссиз натурачилар учун 1 соатлик меҳнат иш ҳақига республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 8,5 фоизи миқдорида белигиланади.

14 Малакавий битирув ишини бажаришда ёки ўқув амалиёти таълим муассасаси биносидан ташқари манзилларда ўтказиладиган бўлса, эҳтиёждан келиб чиқиб, натурачилар 1 марталик шартнома асосида таклиф қилинишлари мумкин.

Бундай ҳолларда амалиёт раҳбарлари ойда 2 маротаба (ойнинг 1 ва

15 саналарида) ўқув муассасаси маъмуриятига фойдаланилган соатлар сони, натурачининг фамилияси, исми, шарифи, паспорт маълумотлари, манзили кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади. Ҳужжатлар амалиёт ва гуруҳ раҳбарлари, натурачи томонидан имзолангандан сўнг мактабларда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, Олий таълим муассасаларида ўқув ишлари бўйича проректори томонидан имзоланади.

15. Индивидуал тарзда ижод билан шуғулланаётган талабалар диплом олди машғулотларда ўқув режа асосида натурачилар меҳнатидан фойдаланиши мумкин.

16. Натурачилар учун таклиф этиладиган соатлар кунига 8 соатдан ошмаслиги лозим. Соатлар давомийлиги бир академик соатни ташкил этади, танаффус давомийлиги 10 дақиқа.

17. Натурачи таълим муассасининг ички тартиб-қоидаларга риоя қилиши лозим.

18. Маъмурият ташаббуси билан муддатдан олдин меҳнат шартномасини бекор қилиниши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси асосида амалга оширилади.

  1. Натурачилар меҳнатини ташкил этиш

19. Натурачилар меҳнатини ташкил этишда ўқув режада кўрсатилган рангтасвир ва чизматасвир фанларида амалий машғулотларида ажратилган соатлар ҳамда ўқув амалиёт, диплом олди амалиётлардан келиб чиқилади.

20. Таълим муассасасида ўқувчи-талабаларни пластик анатомия фанидан ўзлаштирган билимларини рангтасвир ва чизматасвир фанларида амалий кўникмаларини шакллантириш аниқ йўналтирилган дастурлар асосида амалга оширилади.

21. Натурачилар нормал ҳолатда ишлашлари учун қулай шароитлар яратилган бўлиши шарт. Хонанинг ҳарорати либосли ҳолатда +18`даражадан, либоссиз ҳолатда +24 даражадан кам бўлмаслиги лозим. Натурачининг дам олиши вақтида стул, ширма ва гиламча бўлиши керак. Гавда тутишнинг қийин кўринишларида қўшимча мослашувчи жиҳозлар билан таъминланиши лозим.

22. Натурачилар меҳнатига ўз вақтида ва тўғри ҳақ тўланиши учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

а) натурачи ўқув режа асосида устахонага ишга келганда унга мазкур низомга иловага мувофиқ шаклда “НАТУРА УЧУН ҚАЙДНОМА” ҳужжати тўлдирилади;

Мазкур қайднома тегишли тартибда натурачи, амалиёт раҳбари, ўқитувчи-педагоглар томонидан расмийлаштирилади ва тасдиқлаш учун мактабларда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига, Олий таълим муассасаларида ўқув ишлари бўйича проректорга тақдим этилади. Натурачи мазкур ҳужжатни натурачилар фаолиятини назорат қилувчи ходимга топширади;

б) натурачи томонидан амалга оширилган ишлар “НАТУРА УЧУН ҚАЙДНОМА” махсус дафтарда қайд этилади;

в) натурачилар фаолиятини назорат қилувчи ходим иш соатлари ҳисобини “НАТУРА УЧУН ҚАЙДНОМА” асосида ёзиб боради;

мазкур қайднома асосида натура иш натижалари ҳисоб-китоби юритилади;

г) натурачилар фаолиятини назорат қилувчи ходим натурачиларга ҳақ тўлаш учун бир ойда 1 маротаба юқоридаги шаклларни мактабларда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, Олий таълим муассасаларида ўқув ишлари бўйича проректорига имзолаш учун тақдим этади. Тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳужжатни 2 нусхада таълим муассасаси бухгалтериясига топширади;

“НАТУРА УЧУН ҚАЙДНОМА” олингандан сўнг натурачиларга белгиланган тартибда муассаса бухгалтерияси томонидан иш ҳақи тўлаб берилади;

23.Таълим муассасаси натурачининг мурожаатига асосан унинг ойлик маоши ва фаолияти ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши лозим.

24.Натурачиларни ишдан бўшатиш меҳнат қонунчилигида белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.

Якуний қоидалар

25. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Натурачилар меҳнатига

ҳақ тўлаш тўғрисида низомга

ИЛОВА

НАТУРА УЧУН ҚАЙДНОМА ____ сон

________________________________________________________________

(таълим муассаса номи)

“___”___________20__йил

________________________________________________________________

(Ф.И.Ш.)

Паспорт серияси______ рақами ____________________

Сана

Синф/курс

Аудитория

Ўқитувчи

Аудитория соати

Мустақил соат

Имзо

Таълим йўналиши

Либосли

Либоссиз

Либосли

Либоссиз

Ўқитувчи

Синф/курс сардори

Натурачи тўлов соати:

Жами либосли______

Жами либоссиз______

Таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича раҳбар ўринбосари

имзоси __________

Умумий соат______

Натурачининг имзоси__________

Умумий таклифлар

702