ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11329 Хокимият Кизирикского района 18/12/2019 05/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Сурхондарё вилояти Қизириқ туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11329

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари
Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Кенгаши
ҚАРОРИ

 

“___” _______ 2019й.                                                        № _______ - сонли

 

 

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ,2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларига маҳаллий бюджетларни бошқаришда хусусан маҳаллий бюджет ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Қизириқ тумани бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгаши (Кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “Сурхондарё вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 322/5-48-сонли қарорига асосан Қизириқ тумани (Кейинги ўринларда - туман деб аталади) бюджетига Сурхондарё вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 5-иловага 19 млрд. 886 млн. 672 минг.сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

туман бюджетининг айланма касса маблағи 515 млн 650 минг. сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мулкларини ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • айланмадан олинадиган солиқ.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

  • юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи;
  • айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
  • харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим.

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 55 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар
2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

  1. Қонунга асосан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман ва шаҳарлардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) туманлар ва шаҳарлар бюджетидан:

  • фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;
  • давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.
  1. 2020 йил учун Туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2020 йил учун Туман бюджети захира жамғармаси ҳажми
     900,0 млн. сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини Туман бюджетида кўзда тутилмаган,кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. Туман ҳокимлиги, Туман молия бўлими:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилартомонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг        1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
  2. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.
  3. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун Туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
  4. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Кенгаш раиси                                                                                    Б.Рахимназаров      

 

 

 

 
 
 
     
Туман маҳаллий бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори
     
    минг сўмда 
Т/р Ҳудуд номи Миқдор
  ЖАМИ 515 650,0
1 Қизириқ тумани 515 650,0
   

 

 

         

 
 
 
     
 
2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари
    минг сўмда 
Т/Р Даромад турлари Жами
ЖАМИ 40 892 726,0
Солиқлар ва йиғимлар  32 155 060,0
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи  
2 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар 3 896 998,0
3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 13 163 130,0
4 Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи 668 281,0
5 Қўшилган қиймат солиғи  
6 Акциз солиғи, жами 1 430 710,0
  шу жумладан:  
   - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ 1 430 710,0
7 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 659 231,0
8 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 1 734 269,0
9 Юридик шахслар ер солиғи 2 854 941,0
10 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 5 064 423,0
11 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 10 431,0
12 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 84 239,0
13 Давлат божи  
14 Жарималар  
15 Ижара тўлови 192 425,0
16 Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад  
17 Йиғимлар 2 395 982,0
Ўтказиб бериладиган тушумлар 8 737 666,0
1 Акциз солиғи алкаголли маҳсулотлар учун 5 609 221,0
2 Акциз солиғи мобиль алоқа хизматлари учун 3 128 445,0
     

 

 
 
 
     
2020 йил учун  Қизириқ тумани бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган парламент ажратмаларининг чекланган миқдорлари
  минг сўмда 
Кўрсаткичлар миқдори
Харажатлар миқдори, Жами  60 879,4
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 60 879,4
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
  Туман ва шахар маҳаллий бюджетларига трансфертлар  
1.  Халқ таълими бошқармаси 3 630,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 3 630,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
2.  Мактабгача таълим бошқармаси 3 878,8
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 3 878,8
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
4.  Соғлиқни сақлаш бошқармаси 24 329,6
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 24 329,6
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
5.  Маданият бошқармаси 2 408,7
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 408,7
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
6.  Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси 837,9
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 837,9
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
8. Қишлоқ хўжалиги бошқармаси 1 084,1
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 084,1
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
9. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси 1 104,8
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 104,8
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
15.  Ветеринария бошқармаси 646,5
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 646,5
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
18.  Меҳнат бош бошқармаси 608,9
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 608,9
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
22. Молия бош бошқармаси 854,7
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 854,7
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
22. Пенсия бошқармаси 583,5
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 583,5
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
23.  Ободонлаштириш бошқармаси 5 277,4
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 5 277,4
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
25. Давлат ҳокимият органлари 15 590,8
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 15 590,8
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
26. Ижтимоий мослашув марказлари 43,8
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 43,8
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  

 

             
 
           
                           
  Умумдавлат солиқларидан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри           
                           
                  Фоиз ҳисобида    
Шахар ва туманлар номи  Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи Ягона солиқ тўлови Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ Акциз солиғи:  - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Норуда қурилиш материаллари учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ  Юридик шахслар ер солиғи Жисмоний шахсларнинг ер солиғи Йиғимлар Ижара тўловлари
Қизириқ тумани   100 100 55 100 30 100 100 100 100 100 100

100

 

 

 
 
 
     
Қизириқ туман маҳаллий бюджетларининг 2020 йил даромадлари ва харажатлариинг чегаравий ҳажми
    минг сўмда
Ҳудуд номи Даромад Харажат
ЖАМИ 40 892 726,0 60 879 398,0
Қизириқ тумани 40 892 726

60 879 398

 

 

 
 
   
Қизириқ туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 
   
                       минг сўмда
Шаҳар ва туманлар Тартибга солувчи
трансферт миқдори
ЖАМИ 19 986 672,0
Қизириқ тумани 19 986 672,0

Умумий таклифлар

216