ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11313 Хокимият Нишанского района 18/12/2019 01/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2020 йил учун Нишон тумани маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11313

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) 99-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) 18-моддаси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “2020 йил учун Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан 2020 йил учун Нишон туманининг маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича халқ депутатлари Нишон тумани Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1.Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “2020 йил учун Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Қонунга асосан 2020 йилда:

а)қуйидаги солиқ турлари юқори бюджетдан туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно.

б)қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишдан акциз солиғи;

айрим товарларни чакана савдосидан бериладиган ҳуқуқ учун йиғимлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);

автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар.

в) Вилоятнинг вилоят бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:

электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

айланмадан солиқ;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг активлари бўйича ажратмалар ва дивидендлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар.

г) Мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил

1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

3.Қонунга асосан туман маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) тумандан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи гуруҳ (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) ва иккинчи гуруҳ (иш ҳақига ажратма) харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ (бошқа) харажатлари тегишлилиги бўйича туман бюджетидан молиялаштирилади;

б) туман бюджетидан:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақаларни тўлаш харажатлари;

давлат санитария-эпидемиология назорати туман марказини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

4.2020 йилги туманнинг ялпи ҳудудий маҳсулот бўйича прогноз кўрсаткичлари 1-иловага ҳамда 2020 йил учун туман махаллий бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

5.Туман маҳаллий бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6.Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари

4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, ажратма меъёрлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан туман маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда туман ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

7.2020 йил учун туман маҳаллий бюджет даромадлар ва харажатлари прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

8.Туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилансин.

9.2020 йил учун туман махаллий бюджетининг заҳира жамғармаси ҳажмлари 1 262,112 млн. сўм миқдорида белгилансин.

Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил учун заҳира жамғармалари туман маҳаллий бюджети умумий харажатларининг 1,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилади.

Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил учун заҳира жамғармаси миқдорлари 7-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармалари маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилишини таъминласинлар.

10.Туман маҳаллий бюджетида шаклланган қўшимча манбалар тегишлилиги бўйича туман халқ депутутлари Кенгаши томонидан туман ҳокимлиги таклифига асосан, туман Кенгаши қарорларига асосан ишлатилиши белгилансин.

Бунда, биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларнинг моддий-техникасини мустаҳкамлаш, кейинги навбатда уларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнларида кўзда тутилган тадбирларга, ҳудудлардаги ичимлик суви таъминотини яхшилаш, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини таъмирлашга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.

11.Туман ҳокимлиги, чорак якуни бўйича мазкур қарор 5-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилади.

Вилоят ҳокимлиги, Қонуннинг 6-иловасида кўрсатилган прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилиши маълумот учун қабул қилинсин.

12.Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар туман маҳаллий бюджетининг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

13.Туман ҳокимлиги:

маҳаллий бюджетни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин.

14.Туман ҳокимлиги маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларнинг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишини, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирилишини таъминласин.

15.Вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларининг шунингдек, вилоят ташкилот ва идораларининг туман (шаҳар)ларда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича тузилган йўл харитасига ҳамда йиғилиш баёнларига асосан бюджетларнинг харажатларига ўзгартириш киритилишига йўл қўйилмайди.

16.Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тегишли туман Кенгашига киритилишини таъминласин.

17.Нишон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

18.Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ва Нишон туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.

Кенгаши раиси М.Хайитмурадов

Халқ депуталари Нишон туман Кенгашининг 2019 йил “__”____даги сонли қарорига 1-илова

Нишон туманининг 2020 йилга ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогноз кўрсаткичлари ҳамда 2021-2022 йилга мўлжаллари

Кўрсаткичлар

2020 йил учун прогноз

1.

Саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати, фоизда

101,1

2.

Қурилиш ишлари, фоизда

103,8

3.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати, фоизда

102,1

4.

Хизмат кўрсатиш соҳаси, фоизда

101,2

Халқ депуталари Нишон туман Кенгашининг 2019 йил “__”____даги сонли қарорига 2-илова

Нишон тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилдаги асосий даромад прогноз кўрсаткичлари

минг сўмда

Даромад тури

жами

Жами даромадлар

72 871 067

I.

Рағбатлантирувчи (Стимулирующие) даромад

0

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

122 528 584

ажратма меёри

1.

маҳаллий бюджетга

0

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

4 062 371

ажратма меёри

2.

маҳаллий бюджетга

0

II.

Бириктирилган даромадлар

60 873 067

Туман ва шаҳарларга бириктирилган

12 136 098

1

Ягона солиқ тўлови

4 498 504

2

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ИТД)

628 607

3

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

3 728 860

4

Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ норуда

258 474

5

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

2 971 653

6

Ижара тўловлари

50 000

Вилоят ва туман (шаҳар)лар бюджетлари ўртасида тақсимланадиган даромадлар

48 736 969

1

Бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ (АЗС)

2 978 354

ажратма меёри

100

маҳаллий бюджетга

2 978 354

2

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

31 818 673

ажратма меёри

100

маҳаллий бюджетга

31 818 673

3

Юридик шахслар ер солиғи

10 835 874

ажратма меёри

100

маҳаллий бюджетга

10 835 874

4

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

415 636

ажратма меёри

100

маҳаллий бюджетга

415 636

5

Йиғимлар

2 688 432

ажратма меёри

100

маҳаллий бюджетга

2 688 432

Вилоят бюджетига

0

1

Давлат божлари

2

Давлат ташкилотлари фойда солиғи

3

Жарималар

III.

Тақсимланувчи даромадлар (формула бўйича)

11 998 000

Аҳоли сони (минг киши)

148 635

15.

Алкоголга акциз солиғи (шу жумладан пиво)

7 702 000

16.

Мобил алоқага акциз солиғи

4 296 000

Маълумот учун: 2019 йил параметр

ЖАМИ ХАРАЖАТЛАР

85 402 946

ТРАНСФЕРТЛАР

12 531 879

Халқ депуталари Нишон туман Кенгашининг 2019 йил “__”____даги сонли қарорига 3-илова

Нишон тумани маҳаллий бюджетларининг 2020 йилги асосий харажат кўрсаткичлари тўғрисида

минг сўмда

Кўрсаткичлар

жами

 

ХАРАЖАТЛАР-ЖАМИ

85 402 946

1.

ИЖТИМОИЙ СОҲА ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ХАРАЖАТЛАР - ЖАМИ

67 396 844

 

шу жумладан:

 

1.1

Маориф

12 505 333

 

- мактабгача таълим

6 578 777

 

- умумий таълим

5 926 556

 

- кадрлар тайёрлаш

-

1.2

Соғлиқни сақлаш

36 245 630

1.3

Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари

1 962 304

 

- маданият ва оммавий ахборот воситалари

1 234 851

 

- спорт

727 453

1.4

Фан

-

1.5

Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар

16 628 976

1.14

Ижтимоий кўникма марказлари

54 601

2.

ИҚТИСОДИЁТГА ХАРАЖАТЛАР

9 554 344

 

шу жумладан:

 

2.1

Фермерлар хўжаликлари бухгалтерия марказлари

1 001 026

2.2

Ўсимликлар карантини инспекциялари харажатлари

-

2.2

Хукумат уйини совутиш харажатлари

 

2.3

Ободонлаштириш

6 318 911

2.4

Дренаж ишлари билан боғлиқ харажатлар

177 797

2.10

Сув хўжалиги вазирлиги ташкилотлари

1 097 327

2.15

Ветеринария қўмитаси

959 283

3.

МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ХАРАЖАТЛАР

-

4.

ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИ САҚЛАШ

3 943 405

 

шу жумладан:

 

4.1

Давлат ҳокимият органлари

 

4.2

Давлат бошқарув идоралари

3 943 405

5.

ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИНИ САҚЛАШ

3 246 241

6.

ЗАҲИРА ЖАМҒАРМАСИ

1 262 112

 

ЖАМИ ДАРОМАДЛАР

72 871 067

 

ТРАНСФЕРТ

12 531 879

Халқ депуталари Нишон туман Кенгашининг 2019 йил “__”____даги сонли қарорига 4-илова

Умумдавлат солиқларидан Нишон тумани маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёри

фоиз ҳисобида

Т/Р

Туман номи

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

Ягона солиқ тўлови

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Акциз солиғи: - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

Норуда қурилиш материаллари учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

Юридик шахслар ер солиғи

Йиғимлар

Ижара тўлови

1

Нишон

тумани

0

100

0

100

100

100

100

100

100

100

Халқ депуталари Нишон туман Кенгашининг 2019 йил “__”____даги сонли қарорига 5-илова

Нишон тумани маҳаллий бюджетларининг 2020 йил даромадлари ва харажатлариинг чегаравий ҳажми

(минг сўмда)

Ҳудуд номи

Даромад

Харажат

ЖАМИ

72 871 067,0

85 402 946,0

шундан

 

 

Нишон тумани

72 871 067,0

85 402 946,0

Халқ депуталари Нишон туман Кенгашининг 2019 йил “__”____даги сонли қарорига 6-илова

Нишон тумани маҳаллий бюджетларининг 2020 йилги юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари

(минг сўмда)

Шаҳар ва туманлар

Тартибга солувчи

трансферт миқдори

ЖАМИ

12 531 879,0

Нишон тумани

12 531 879,0

Халқ депуталари Нишон туман Кенгашининг 2019 йил “__”____даги сонли қарорига 7-илова

Нишон тумани маҳаллий бюджетларининг 2020 йил учун заҳира жамғармаларининг миқдорлари

(минг сўмда)

Т/р

Ҳудуд номи

Миқдор

 

ЖАМИ

1 262 112,0

1

Нишон тумани

1 262 112,0

Умумий таклифлар

276