ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11302 Хокимият города Кувасай 17/12/2019 16/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Фарғона вилояти Қувасой шаҳрининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11302

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган    “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги   589-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади)мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш,маҳаллий бюджети харажатлариниҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди. Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Қувасой шаҳар бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши қарор қилади:

1. Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 9 декабрдаги “Фарғона вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 589-сонли қарорига асосан Қувасой шаҳар (кейинги ўринларда - Шаҳар деб аталади) бюджетига Фарғона вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 22 039 159,0 минг.сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

шаҳар бюджетининг айланма касса маблағи 782,0 млн. сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • айланмадан олинадиган солиқ.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

Қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 50 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи шаҳар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

3. Қонунга асосан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман ва шаҳарлардан молиялаштирилувчи умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишлича туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) туманлар ва шаҳарлар бюджетидан:

  • фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

4. 2020 йил учун Шаҳар бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

5. Шаҳар бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. 2020 йил учун шаҳар бюджети захира жамғармаси ҳажми 1,0 млрд. сўм миқдорида белгилансин.

Шаҳар ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини Шаҳарлар бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

7. Шаҳар ҳокимлиги, шаҳар молия бўлими:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

8. Шаҳар ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.

9. Шаҳар ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.

10. Шаҳар ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун шаҳар Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

11. Шаҳар “Исфайрам”газетаси (Ў.Каримова) тахририятига, Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

12. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ва шаҳар ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

Умумий таклифлар

93