ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11300 Хокимият Багатского района 17/12/2019 01/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Хоразм вилояти Боғот туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11300

ЛОЙИҲА

 

2019 йил «___» декабрь                                                      Боғот шахарчаси

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Хоразм вилояти Боғот тумани Кенгаши қарори

 

Хоразм вилояти Боғот туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджети харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Боғот тумани бюджетини қабул қилиш бўйича Хоразм вилояти Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши(кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Хоразм вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “Хоразм вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги ____-сонли қарорига асосан Боғот тумани(кейинги ўринларда - Туман деб аталади) бюджетига Хоразм вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 51 787 583 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

туман бюджетининг айланма касса маблағи 792 587 минг сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • айланмадан олинадиган солиқ.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда туман бюджетлари ўртасида тақсимланади:

  • юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи;
  • айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
  • харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим.

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 50 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари туман ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

  1. Қонунга асосан туман бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) тумандан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туман бюджетидан молиялаштирилади;

б) туман бюджетидан:

  • фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;
  • давлат санитария-эпидемиология назорати туман марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.
  1. 2020 йил учун Туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
    1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман бюджетидан 2020 йилги бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2020 йил учун Туман бюджети захира жамғармаси ҳажми
    1 494,0 млн. сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини Туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. Туман ҳокимлиги, Туман молия бўлими:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг __-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
  2. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.
  3. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун Туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
  4. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари тумани
     Кенгаши раиси, Боғот туман
 ҳокими                                О.Холбоев

 

    Халқ депутатлари 
     Боғот туман Кенгашининг 
     2019 йил "     " декабр
     _____-сонли қарорига 
     1-илова
     
  Боғот туман маҳаллий бюджети даромадларининг 
  2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари
     
Даромад турлари Сумма
минг сўм
1 Корхоналар айланмасидан солиқ 3 946 110
2 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 8 580 768
3 Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 705 000
4 Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи 6 201 000
5 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 642 000
6 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 5 217 127
7 Юридик шахслар ер солиғи 4 518 000
8 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 6 353 000
9 Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 33 000
10 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 100 000
11 Давлат мулки бўйича ижара тўловлари 41 000
ЖАМИ 36 337 005
  Мобиль алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи тушумларидан тегишли равишда ўтказиб бериладиган даромад 12 997 420
  Алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво 8 344 020
  Мобиль алоқа хизмати 4 653 400
ЖАМИ ДАРОМАД 49 334 425
    Халқ депутатлари 
     Боғот туман Кенгашининг 
     2019 йил "     " декабр
     _____-сонли қарорига 
     2-илова
     
     
2020 йил учун Боғот тумани махаллий бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган кенгаш ажратмаларининг чекланган миқдорлари
   
Кўрсаткичлар миқдори
Харажатлар миқдори, Жами  101 122 008,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 101 122 008,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
  Туман ва шахар маҳаллий бюджетларига трансфертлар  
1.  Халқ таълими бўлими 4 378 786,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 4 378 786,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
2.  Мактабгача таълим бўлими 5 531 045,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 5 531 045,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
3. Тиббиёт бирлашмаси 47 415 709,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 47 415 709,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
4.  Маданият бўлими 3 640 216,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 3 640 216,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
5.  Жисмоний тарбия ва спорт бўлими 1 394 871,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 394 871,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
6. Қишлоқ хўжалиги бўлими 963 281,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 963 281,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
7. Ирригация бўлими 823 257,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 823 257,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
8. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими 1 061 239,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 061 239,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
9.  Меҳнат бўлими 805 014,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 805 014,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
10. Молия бўлими 1 982 075,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 982 075,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
11.  Ободонлаштириш бошқармаси 7 270 339,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 7 270 339,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
12. Ҳокимият 25 856 176,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 25 856 176,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0

Умумий таклифлар

197