ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11287 Хокимият города Хива 17/12/2019 04/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Хоразм вилояти Хива шаҳрининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11287

Қ АР О Р Л ОЙ И Х А С И

Хоразм вилояти Хива шаҳрининг 2020 йилги

маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ589-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Хива шаҳри бюджетини қабул қилиш бўйича Хоразм вилояти Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши (Кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Хоразм вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил __ декабрдаги “Хоразм вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги __-сонли қарорига асосан шаҳар бюджетининг айланма касса маблағи 552 000,0 минг.сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • айланмадан олинадиган солиқ.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

  • юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи;
  • айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
  • харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим.

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 50 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

  1. Қонунга асосан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман ва шаҳарлардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) туманлар ва шаҳарлар бюджетидан:

  • фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;
  • давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.
  1. 2020 йил учун Шаҳар бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Шаҳар бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2020 йил учун Шаҳар бюджети захира жамғармаси ҳажми 654 000 минг. сўм миқдорида белгилансин.

Шаҳар ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини бюджетда кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. Шаҳар ҳокимлиги, Шаҳар молия бўлими:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Шаҳар ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
  2. Шаҳар ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.
  3. Шаҳар ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун Шаҳар Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
  4. Шаҳар ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ва шаҳар ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси С.Жуманиязов

                                                                                                Халқ депутатлари
                                                                                              Хива шаҳар Кенгашининг
                                                                                              2019 йил «____» __________даги
                                                                                                   ______-сонли қарорига
                                                                                                1-илова
     
Хива шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадларининг 
2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари
    минг сўмда 
Т/Р Даромад турлари Миқдори
ЖАМИ 44 221 234
     
1 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар 10 073 403
2 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 10 019 919
3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ИТД) 1 234 000
4 Қўшилган қиймат солиғи  
5 Акциз солиғи, жами 5 912 300
  шу жумладан:  
   - ароқ  
   - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ 5 912 300
6 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 1 804 000
7 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 3 442 062
8 Юридик шахслар ер солиғи 1 892 000
9 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 2 428 000
10 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 6 000
11 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 50 000
12 Давлат божи  
13 Жарималар  
14 Ижара тўлови 46 000
15 Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад  
16 Алкоголга акциз солиғи (шу жумладан пиво) 4 695 120
17 Мобил алоқага акциз солиғи 2 618 430
     

 

   
 
 
     
     
     
     
     
Хива шаҳар бюджети харажатларининг 2020 йилги кўрсаткичлари
  минг сум
Кўрсаткичлар Миқдори
Харажатлар миқдори, Жами  44 221 234,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 42 283 368,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
  иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошиши билан боғлиқ харажатлар (индексация харажатлари) 1 937 866,0
  Туман ва шахар маҳаллий бюджетларига трансфертлар  
1. Халқ таълими бўлими 2 972 687,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 972 687,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
2. Мактабгача таълим бўлими 5 535 476,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 5 535 476,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
3 Тиббиёт бирлашмаси 9 639 012,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 9 639 012,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
4 Маданият бўлими 2 444 875,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 444 875,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
5 Жисмоний тарбия ва спорт бўлими 1 813 458,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 813 458,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
6 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими 597 458,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 597 458,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
7 Молия бўлими 2 529 216,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 591 350,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
  иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошиши билан боғлиқ харажатлар (индексация харажатлари) 1 937 866,0
8 Ободонлаштириш бошқармаси 7 798 099,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 7 798 099,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
9 Ҳокимият 9 798 485,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 9 798 485,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
10 Бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими 678 064,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 678 064,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
11 Пенсия жамғармаси худудий бўлими 414 404,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 414 404,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  

 

                           
                                                                                                                                          Халқ депутатлари
Хива шаҳар Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги
 ______-сонли қарорига
       3-илова
    Умумдавлат солиқларидан Хива шаҳар маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёри       
                           
                      Фоиз ҳисобида
Т/Р Шахар ва туманлар номи  Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи Акциз солиғи:  - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Юридик шахслар ер солиғи Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ Ижара тўлови
1 Хива шахар   100 44 100 100 100 100 100 100 100 100 100

 

                                                                          Халқ депутатлари
                                                                         Хива шаҳар Кенгашининг
                                                                      2019 йил «____» __________даги
                                                                 ______-сонли қарорига
                                                                    4-илова
     
     
     
     
  Хива шаҳар маҳаллий бюджетининг заҳира жамғармаси миқдори
     
    минг сўмда 
Т/р Ҳудуд номи Заҳира жамғармалари миқдори
1 Хива шахар 654 000

 

                                                                          Халқ депутатлари
                                                                         Хива шаҳар Кенгашининг
                                                                   2019 йил «____» __________даги
                                                                 ______-сонли қарорига
                                                                    5-илова
     
Хива шаҳар маҳаллий бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори
     
    минг сўмда 
Т/р Ҳудуд номи Миқдор
1 Хива шахар 552 000

Умумий таклифлар

233