ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11277 Хокимият Ханканского района 17/12/2019 15/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2020 йил учун Хонқа туманининг маҳаллий бюджети тўғрисида
ID-11277

                                                                                                       ЛОЙИХА

                                                                          

2020 йил учун Хонқа туманининг маҳаллий бюджети тўғрисида  

 

 “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон)
28, 99-моддалари, “Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “2020 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджети тўғрисида”ги ҳамда халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 18 декабр  “2020 йил учун Хонқа туман маҳаллий бюджети тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекситон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги қонунининг 6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И :

 

  1. “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “2020 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджети тўғрисида”ги ҳамда Халқ депутатлари Хонқа Кенгашининг 2017 йил 18 декабрдаги “2020 йил учун Хонқа туман маҳаллий бюджети тўғрисида”ги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

 2. 2019 йилга мўлжалланган шаҳар маҳаллий бюджетининг:

туман маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджетининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, вилоят бюджетидан бериладиган тартибга солувчи трансфертлар миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

3. Туман молия бўлими (Д.Абдуллаев)га (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) тегишли маҳаллий бюджетларга бюджетдан ссудалар ажратишда уларнинг миқдорларини барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича маҳаллий бюджетларнинг харажатларини молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш топширилсин.

4. Туман молия бўлимининг 2019 йилги туман маҳаллий бюджети даромадларини 52.7 млрд.сўм ва харажатларини 103.5 млрд. сўм миқдорида аниқлаштириш тўғрисида таклифи қабул қилинсин.

5. Ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг 2018 йил 18 декабрдаги қарори билан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

6. Ушбу қарор Хонқа туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Хонқа ҳаёти” газетасида эълон қилинсин.  

7. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологиялари ва компьютерлаштириш маркази” (Ғ.Рахимов) мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида жойлаштирилишини таъминласин

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Эраназаров зиммасига юклатилсин.

 

Хонқа туман ҳокими                                                                                                                                        О.Ғ.Жуманазаров                   

 

2020 ЙИЛ УЧУН ХОНҚА ТУМАНИ БЎЙИЧА

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИНГ РЕЖА КЎРСАТКИЧЛАРИ

 
       

Даромад турлари

Сумма
минг сўм

 

1

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

 

 

2

Корхоналар айланмасидан солиқ

6 293 808

 

3

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

11 241 563

 

4

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

1 094 000

 

5

Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи

5 178 000

 

6

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

1 435 000

 

7

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

3 976 259

 

8

Юридик шахслар ер солиғи

4 258 000

 

9

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

4 222 663

 

10

Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

130 873

 

11

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

78 000

 

12

Давлат божи

 

 

13

Жарималар

 

 

14

Давлат унитар корхоналари дивиденд тушумлари

 

 

15

Давлат мулки бўйича ижара тўловлари

45 000

 

16

Йиғимлар

 

 

ЖАМИ

37 953 166

 

 

Мобиль алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи тушумларидан тегишли равишда ўтказиб бериладиган даромад

14 747 530

 

 

Алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво

9 467 550

 

 

Мобиль алоқа хизмати

5 279 980

 

ЖАМИ ДАРОМАД

52 700 696

 

 

Умумий таклифлар

90