ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11255 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 17/12/2019 01/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини мониторингдан ўтказиш тартибини тасдиқлаш ҳақида
ID-11255

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини мониторингдан
ўтказиш тартибини тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 720‑сон “Табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлашнинг ҳамда давлат бюджети даромадларини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қарор қилади:

1. Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини мониторингдан ўтказиш тартиби ҳамда механизми 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

 

Б.Мусаев

Тошкент ш.,

20__ йил __  _____________,

__________-сон

 

 

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

 

 

Б. Исламов

Тошкент ш.,

20__ йил __  ____________,

__________-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг
20
__ йил ___ _____________
______, ________‑сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини мониторингдан ўтказиш

ТАРТИБИ

 

Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 720‑сон “Табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлашнинг ҳамда давлат бюджети даромадларини оширишнинг қўшимча чора‑тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини жойига чиққан ҳолда, солиқ тўловчи фойдаланадиган объектларда ва ҳудудларда солиқ тўловчининг мансабдор шахслари ёки уларнинг вакиллари иштирокида мониторингдан ўтказиш тартибини белгилайди.

 

1‑боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

мониторинг - жойларга борган ҳолда, солиқ тўловчи фойдаланадиган объектларда ва ҳудудларда солиқ тўловчининг мансабдор шахслари ёки уларнинг вакиллари иштирокида, ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмини аниқлаш ҳамда маълумотнома билан расмийлаштириш;

маркшейдерлик хизмати - ер қаъри участкаларида геология-қидирув ишлари ва кончилик ишларини амалга ошириш жараёнида маркшейдерлик асбоблари ёрдамида геометрик бўшлиқни ўлчаш ва ўлчаш ишлари натижасини чизма-хариталарда, кесимларда акс эттирилган маълумотни тақдим этиш;

маркшейдерлик ўлчови – маркшейдерлик асбоблари ёрдамида аниқ бир майдондаги геометрик бўшлиқдаги фойдали қазилмалар ҳажмини ўлчаш ва натижаси бўйича ҳисобот тақдим этиш.

2. Мазкур Тартиб асосида ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг маркшейдерлик хулосасига мувофиқлиги юзасидан мониторинг ўтказилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ўртасида зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро ахборот алмашиш, уларни таққослаш ва табиий ресурслардан ҳисоб-китобсиз фойдаланиш ҳолатларини ҳамда солиқ қонунчилигидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўради.

2‑боб. Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини жойига чиққан ҳолда, солиқ тўловчи фойдаланадиган объектларда ва ҳудудларда солиқ тўловчининг мансабдор шахслари ёки уларнинг вакиллари иштирокида мониторинг ўтказиш тартиби

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган ҳолда мониторинг ўтказиш ва тегишли маълумотларни ўзаро белгиланган муддатда ва шаклда тақдим этадилар.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда мониторинг ўтказиладиган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг рўйхати шакллантирилади.

Шакллантирилган рўйхат асосида жорий йилда ер қаъридан фойдаланувчилар конларида мониторинг ўтказиш графиги ойлар кесимида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Мазкур тасдиқланган графикка томонларнинг ўзаро келишувига кўра мониторинг ўтказиш вақти ва муддатларидан келиб чиқиб, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ташаббуси билан зарурат туғилганда корхоналарнинг ер қаъри участкаларида ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг маркшейдерлик хулосасига мувофиқлиги юзасидан графикдан ташқари ҳолларда ёки графикда белгиланган муддатдан аввал мониторинг ўтказилиши мумкин.

6. Мониторинг ўтказиладиган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ер қаъри участкалари бўйича захира баланс маълумотларига оид дастлабки ҳажми (топографик) харитаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси сўровига асосан тақдим этилади.

Мазкур маълумотлар мониторинг ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектларда қазиш ишлари олиб борилаётган жойнинг дастлабки қабул қилиб олингандаги ёки охирги топографик тасвирлари мавжуд бўлмаганда, шунингдек, хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилмаганда ер қаъри участкасининг дастлабки ҳажмига аниқлик киритишда фойдаланилади.

7. Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси мониторинг ўтказилишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони 2-иловасига асосан мониторинг ўтказиладиган корхоналарни текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда мазкур қўмита ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси мониторинг ўтказишга жалб этилган ходимларни белгиланган тартибда хизмат сафарига юбориш бўйича ички буйруқларини ишлаб чиқади ҳамда мониторинг натижасини қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши, сифатли ижро этилиши ва хизмат ваколат доирасида бажарилиши лозим бўлган тадбирлар бўйича ўз ходимларига тушунтириш беради.

Мониторинг ўтказиш вақти келишилган ҳолда белгиланади.

9. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда мазкур қўмита ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси мониторинг ўтказилиши белгиланган ер қаъри участкаларида тасвирлаш (ўлчаш) ишларини олиб бориш учун маркшейдерлик хизмати йўлга қўйилган Давлат геология қўмитасига қарашли корхоналаридан малакали ходим ажратилишини таъминлайди ҳамда тасвирлаш (ўлчаш) ишларининг холисона олиб борилишини назорат қилади.

Мониторинг натижаси бўйича ушбу Тартибнинг иловасига мувофиқ маълумотнома тузилади ва мониторингда иштирок этаётган масъул ходимлар ҳамда корхона раҳбарлари ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади.

Мониторинг жараёнига жалб қилинган маркшейдерлик хизмати мониторинг якуни билан уч иш кунлик муддатда ўлчанган ер қаъри участкаларидан қазиб олинган қазилма миқдорини аниқлайди ҳамда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тақдим этади. Бунда, ер қаъри участкаларининг дастлабки қабул қилиб олингандаги ҳажми (охирги тасвирлаш (ўлчаш) амалга оширилгандаги ҳажми), ўрганиш кунидаги ҳажми ва ўртасидаги фарқ аниқ кўрсатилиши лозим.

10. Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг маркшейдерлик хулосасига мувофиқлигини ва мониторинг сифатини ўрганади ҳамда маълумотномаларни минтақавий инспекциялар томонидан карьер жойлашган жойдаги Давлат солиқ бошқармаларига муддатида тақдим этилишини назоратга олади.

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотларда қазиб олинган қазилмалар миқдори бўйича фарқ аниқланмаган ёки солиқ ҳисоботларига нисбатан кам кўрсатилган ҳолатлар аниқланган тақдирда Давлат солиқ қўмитаси томонидан маълумотлар қайта кўриб чиқиш учун Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияга қайтарилади.

11. Зарур ҳолларда мониторинг тадбирлари Давлат солиқ қўмитасининг сўровига асосан маркшейдерлик хизмати йўлга қўйилган Давлат геология қўмитасига қарашли бўлмаган геодезия ва картография фаолиятини амалга оширишга лицензияси мавжуд бўлган корхоналардан малакали ходимларни жалб қилиш орқали қайта ўтказилиши мумкин.

12. Мониторинг жараёнида Давлат солиқ қўмитаси ва Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ер қаъридан фойдаланувчи хўжалик субъектининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва корхонада мониторинг ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа ҳужжатлар талаб қилиниши тақиқланади.

3‑боб. Ер қаъридан фойдаланувчилар объектларида ва ҳудудларида ўтказилган мониторинг натижасида аниқланган ҳолатлар бўйича амалга ошириладиган ишлар

 

13. Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга мониторинг ўтказилиши белгиланган корхоналар рўйхатини келишиш учун юборади;

б) Давлат геология қўмитасидан ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ер қаъри участкалари бўйича баланс (дастлабки топографик харитаси) маълумотларни олади;

в) мониторинг ўтказиш учун тегишли мутахассисларни ажратилишини таъминлаш;

г) мониторинг ўтказиш вақтини келишилган ҳолда белгилаш;

д) белгиланган тартибда мониторинг ўтказиш учун масъул ходимларни хизмат сафарига буйруқ асосида ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тушунтириш берган ҳолда юборилишини таъминлаш;

ж) мониторинг ўтказилиши белгиланган корхоналарнинг дастлабки маркшейдерлик харита нусхаларини тўплаш;

з) мониторинг жараёнига жалб қилинган маркшейдерлик хизмати томонидан мониторинг якунида тузилган маълумотлар ҳамда тасвирлаш (ўлчаш) натижаларига асосан қазиб олинган қазилмаларнинг ҳақиқий ҳажмини аниқланишини таъминлаш;

и) ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг маркшейдерлик хулосасига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда ер қаъри участкаларининг дастлабки (охирги тасвирлаш (ўлчаш) амалга оширилгандаги) ҳажми, ўрганиш кунидаги ҳажми ва ўртасидаги фарқларни аниқ кўрсатган ҳолда Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш;

к) мониторинг натижасида аниқланган қазилма ҳажмлари маркшейдерлик хулосасидан ҳамда солиқ ҳисоботларидан кам миқдорни ташкил этганида кўриб чиқиш, ҳамда раҳбарлик ва белгиланган тартибда ижро учун қабул қилиш;

л) мониторинг қилиш жараёнида ер қаъридан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланишни тартибга солувчи қонуний ва меъёрий ҳужжатлар бузилиши аниқланган ҳолатда қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;

м) тасдиқланган режага асосан ўтказиладиган мониторинг ишларини ҳар ойнинг 25 санасига қадар якунлаш ҳамда уч иш кунлик муддатда маълумотларни Давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш.

14. Давлат солиқ қўмитаси томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилади:

а) Солиқ кодексигa мувофиқ Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан корхоналар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботларига мувофиқлиги бўйича камерал назоратдан ўтказилишини таъминлаш;

б) қазиб олинган қазилмалар миқдори бўйича фарқ аниқланмаганда ёки солиқ ҳисоботларига нисбатан кам кўрсатилган ҳолатлар аниқланган тақдирда маълумотларни қайта кўриб чиқиш учун Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияга юбориш;

в) қазиб олинган қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботларида камайтириб кўрсатилган ҳолатлари аниқланган тақдирда белгиланган тартибда ушбу фарқ ҳисобига ҳисобланиши лозим бўлган солиқларни ҳисоблаб чиқариш;

г) аниқланган қўшимча маблағ бўйича белгиланган тартибда корхоналарга талабнома юбориш ва аниқлаштирилган қайта ҳисоботларини талаб қилиб олиш;

д) давлат солиқ хизмати органларининг талабномаларига аниқлаштирилган қайта ҳисобот ёки асослантирувчи жавоб хатлари тақдим этилмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш.

15. Ер қаъри участкаларидан фойдаланувчилар ҳудудларида мониторинг ўтказиш жараёнида ер қаъри участкаларидан фойдаланувчи хўжалик субъектига тегишли ер майдонида ёки унинг чегарасида бошқа хўжалик субъекти томонидан ноқонуний қазиб олиш ишлари кўзга ташланган ҳолда белгиланган тартиб асосида Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекция вакиллари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.

 

4‑БОБ. Якуний қоидалар

 

16. Мазкур Тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

17. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Геология соҳасида давлат хизматлари бошқармаси билан келишилган.

 

 

Келишилган:

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи бошлиғи                                                                        О.Ф. Зарипов

 

“___” ___________ 20__ йил

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология  ва минерал ресурслар қўмитаси Геология
соҳасида давлат хизматлари бошқармаси
бошлиғи                                                                                                                  Э.М. Фозилов

 

“___” ___________ 20__ йил

Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини мониторингдан ўтказиш тартибига
илова

 

МАЪЛУМОТНОМА

 

20__ йил “___” _________                                                                               _________________

                                                                                                                                                                                                                       мониторинг ўтказилган жой

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилнинг 10 сентябрдаги 720‑сонли “Табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдланишни таъминлашнинг, ҳамда давлат бюджети даромадларини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари” тўғрсидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ер қаъридан фойдаланувчи ____________________________ ________________________________________________________________________________

                                                                                                             жисмоний ёки юридик шахс номи

томонидан ҳақиқатда қазиб олган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмалар ҳажмини аниқлаш мақсадида 20___ йилнинг “____” _____________ куни _________________________ _____________________________________________________________________________ да

                                                                                             жисмоний ёки юридик шахс жойлашган манзили

жойлашган “__________________________” ер участкасида ишчи гуруҳ томонидан жойига

                                                                      фойдали қазилма кони номи

чиқиб фойдали қазилмалар ҳажмини аниқлаш ишлари олиб борилди.

Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмини аниқлаш давомида ___________________________________________________________________ да жойлашган

                                мониторинг ўтказилаётган жисмоний ёки юридик шахс жойлашган манзили

“__________________________________________” томонидан _________________________

    мониторинг ўтказилаётган жисмоний ёки юридик шахс номи                                                                                 фойдали қазилма номи

 

қазиш ишлари олиб борилган жой (забой)да маркшейдерлик ўлчов ишлари ўтказилди.

Ер участкасида бажарилган маркшейдерлик ўлчовлари натижаси ва ер қаъридан фойдаланувчи “________________________________________________________” томонидан

                                                                          мониторинг ўтказилаётган жисмоний ёки юридик шахс номи           

қазиб олган ҳажмларини таққаослаш бўйича 720‑сонли қарорнинг иловасида келтирилган иловага мос равишда тузилган “Маркшейдерлик хулосаси” Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш Инспекциясига тақдим этиш 20___ йилнинг “____” _____________ га қадар белгиласин.

Мониторинг мобайнида _____________________________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Ушбу маълумотнома қуйида имзо чекувчилар томонидан тузилди:

 

Кон-геология фаолиятини назорат

қилиш Инспекцияси

________________________________            _____________       _____________________

                                                ходим лавозими                                                                        имзоси                                                                       Ф.И.Ш.

 

Давлат солиқ қўмитаси

________________________________            _____________       _____________________

                                                ходим лавозими                                                                        имзоси                                                                       Ф.И.Ш.

 

Мониторинг жараёнига жалб қилингн маркшейдерлик хизмати

________________________________

________________________________            _____________       _____________________

                                                ходим лавозими                                                                         имзоси                                                                       Ф.И.Ш.

 

________________________________            _____________       _____________________

                                жисмоний ёки юридик шахс раҳбари                                                          имзоси                                                                       Ф.И.Ш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг

20__ йил “___” ___________

______, ________ сон қарорига

2-ИЛОВА

 

 

Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини

мониторингдан ўтказиш механизми

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Ижро муддати

 

 

 

 

 

 

 

I. Мониторинг ўтказиш бўйича номзодларни шакллантириш ва мониторинг тадбирларини ташкиллаштириш

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

 

Мониторинг ўтказиладиган ер қаъридан фойдаланувчилар рўйхатини шакллантириш ва мониторинг ўтказиш графигини тасдиқлаш.

 

Ҳар йил 15 февралга қадар

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

 

Тасдиқланган графикка асосан мониторинг ўтказиладиган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг каръерлари бўйича захира баланс маълумотларига оид дастлабки ҳажми (топографик) хариталарини Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиш.

 

Мониторинг бошланишидан бир кун олдин

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

 

1. Ер қаъри участкалари бўйича захира баланс маълумотларига оид дастлабки ҳажми (топографик) харитаси тўғрисидаги маълумотлар мониторинг ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектларда қазиш ишлари олиб борилаётган жойнинг дастлабки қабул қилиб олингандаги ёки охирги топографик тасвири мавжуд бўлмаганда ер қаъри участкасининг дастлабки ҳажмига аниқлик киритишда фойдаланиш.

2. Мониторинг ўтказилишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони
2-иловасига асосан мониторинг ўтказиладиган корхоналарни текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш.

 

Мониторинг жараёнларида

 

 

 

 

 

Графикка асосан ҳар ойда мониторинг тадбирларидан олдин

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

 

1. Мониторинг ўтказишга жалб этилган ходимларни белгиланган тартибда хизмат сафарига юбориш бўйича ички буйруқларини ишлаб чиқиш;

 

2. Мониторинг жараёнида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, мониторинг дастури билан таъминлаш ҳамда ходимларнинг хизмат ваколат доирасида ҳаракатланиши бўйича тушунтиришлар бериш.

 

Графикка асосан ҳар ойда мониторинг тадбирларидан олдин

II. Ер қаъри участкаларида тасвирлаш (ўлчаш) ишларининг олиб борилиши.

5-босқич

 

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

 

1.Ер қаъри участкаларида тасвирлаш (ўлчаш) ишларини олиб бориш учун Давлат геология қўмитасига қарашли маркшейдерлик хизмати йўлга қўйилган корхоналаридан малакали ходим ажратилишини таъминлаш.

2.Тасвирлаш (ўлчаш) ишларининг холисона олиб борилишини назорат қилиш ва тартиб иловасига мувофиқ маълумотнома тузиш.

 

Мониторинг олиб борилишидан олдин

 

 

Мониторинг тадбирлари давомида

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Давлат геология қўмитасига қарашли маркшейдерлик хизмати йўлга қўйилган корхоналар

 

Мониторинг якуни билан ўлчанган ер қаъри участкаларидан қазиб олинган қазилма миқдорини аниқлаш ҳамда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиш.

 

Уч иш кунлик муддатда

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

 

Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг маркшейдерлик хулосасига мувофиқлигини ва мониторинг сифатини ўрганиш;

Маълумотномалар минтақавий инспекциялар томонидан карьер жойлашган жойдаги Давлат солиқ бошқармаларига тақдим этилишини назоратга олиш.

 

Уч иш кунлик муддатда

 

 

 

 

 

 

 

8-босқич

 

Давлат солиқ хизмати органлари

 

Тақдим этилган маълумотларда қазиб олинган қазилмалар миқдори бўйича фарқ аниқланмаган ёки солиқ ҳисоботларига нисбатан кам кўрсатилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, маълумотномаларни қайта кўриб чиқиш учун Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига қайтариш.

Маркшейдерлик хизмати йўлга қўйилган Давлат геология қўмитасига қарашли бўлмаган геодезия ва картография фаолиятини амалга оширишга лицензияси мавжуд бўлган корхоналаридан малакали ходим жалб қилиш орқали қайта мониторинг ўтказиш.

 

Икки

иш кунида

 

 

 

Маркшейдерлик корхонаси билан келишув асосида

 

 

 

 

 

 

 

9-босқич

 

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

 

Ер қаъридан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланишни тартибга солувчи қонуний ва меъёрий ҳужжатлар бузилиши аниқланган ҳолатда қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш.

 

Мониторинг қилиш жараёнида

 

 

 

 

 

 

 

III. Мониторинг натижалари бўйича солиқ назоратини ўрнатиш тартиби.

 

 

 

 

 

 

 

10-босқич

 

Давлат солиқ хизмати органлари

 

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан корхоналар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган қазилмалар ҳажмини Солиқ кодексига
асосан солиқ ҳисоботларига мувофиқлиги бўйича камерал назоратдан ўтказиш.

 

Уч кунлик муддатда

 

 

 

 

 

 

 

11-босқич

 

Давлат солиқ хизмати органлари

 

Қазиб олинган қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботларида камайтириб кўрсатилган ҳолатлари аниқланган тақдирда белгиланган тартибда ушбу фарқ ҳисобига ҳисобланиши лозим бўлган солиқларни ҳисоблаб чиқариш;

аниқланган қўшимча маблағ бўйича белгиланган тартибда корхоналарга талабнома юбориш ва аниқлаштирилган қайта ҳисоботларини талаб қилиб олиш;

давлат солиқ хизмати органларининг талабномаларига аниқлаштирилган қайта ҳисобот ёки асослантирувчи жавоб хатлари тақдим этилмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилади.

 

Уч кунлик муддатда

 

 

 

Амалдаги тартиб бўйича

 

Умумий таклифлар

260