ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11211 Хокимият Пешкунского района 16/12/2019 31/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Пешкў туманида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11211

Ўзбекистон Республикаси

БУХОРО ВИЛОЯТИ

Пешкў ТУМАНИ ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И

герб 2

O’zbekiston Respublikasi

BUХORO VILOYATI

Peshko TUMANI HOKIMI

Q A R O R I

2019 йил “___” __________ Пешкў тумани _____-сон

Пешкў туманида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6 ва 25-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари”га мувофиқ, туман ҳудудида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Пешкў туман “Пешкў-Навоий деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари ўтказилсин.

2. Туман давлат солиқ инспекцияси (У.Мухторов), туман ички ишлар бўлими (Н.Болтаев), туман санитария-эпидемиология назорат маркази (Ю.Ражабов) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

- Пешкў туман “Пешкў-Навоий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудида дам олиш кунлари савдо ярмаркалари тайёрлаш, ўтказиш ва ёпиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқилишини;

-дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат берилишини;

-дам олиш куни ярмаркалари ҳудудида савдо ўринларини бепул берилиши таъминлансин.

3. Қуйидагилар;

-товарга оид ҳужжатлар;

-сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда дам олиш куни ярмаркаларида иштирок этиш ва махсулотларни сотишга рухсат берилиши белгилаб қўйилсин.

5. Мазкур қарор “Пешкў овози” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Имомов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Назаров

Умумий таклифлар

301