ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1119 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 03/11/2018 18/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Энергия тежамкорлик кўрсаткичи бўйича “Энг яхши уй” сифат белгиси билан тақдирлаш мақсадида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида
ID-1119

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017—2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сон қарори ижросини амалга ошириш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Энергия тежамкорлик кўрсаткичи бўйича “Энг яхши уй” сифат белгиси билан тақдирлаш мақсадида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг

2018 йил «___» _________ ____-сон буйруғига ИЛОВА

 

Кўп хонадонли уйлар орасида техник ва санитария холати, энергия тежамкорлик кўрсаткичи бўйича «энг яхши уй» сифат белгиси билан тақдирлаш мақсадида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида

Низом

1-боб.Умумий бўлим

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида» 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сонли Қарори ижросини таъминлаш ва бу борада режалаштирилган ишларни паст нархларда, самарали амалга оширганлиги учун рағбатлантириш ва мукофот механизмлари орқали кўп хонадонли уй-жой фондини самарали бошқаришга қаратилган.

2. Ушбу Низом кўп хонадонли уйлар орасида техник ва санитария холати, энергия тежамкорлик кўрсаткичи бўйича «Энг яхши уй» сифат белгиси учун ўтказиладиган кўрик танловни ташкиллаштириш, ўтказиш ҳамда уни топшириш тартибини белгилайди.

3. Танловнинг асосий мақсади – кўп хонадонли уйларга туташ худудни ободонлаштириш даражасини ошириш, бинолар ва худудларнинг тозалигини ва уларнинг санитария ҳолатини таъминлаш, аҳолининг кўп хонадонли
уй-жой ва уйларга туташ худудлардан оқилона фойдаланиш ва уларни сақлаш борасида масъулияти оширишдан иборат.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташкиллаштирилади.

«Энг яхши уй» сифат белгиси билан техник ва санитария холати, энергия тежамкорлик кўрсаткичи бўйича тақдирлаш учун кўп хонадонли уйлар орасида танлов “Энг намунали хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати” номинацияси кўрик танловнинг шаҳар (туман), вилоят ва республика босқичлари ўтказиладиган вақтда амалга оширилиши мумкин.

4. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва шаҳар (туман) ҳокимиятлари билан биргаликда ҳар йил танловнинг мукофот фондининг миқдори ва унинг ташкил қилиш манбаларини аниқлайди.

2-боб. Танловни ўтказишга тайёргарлик босқичлари

5. Танловга тайёргарлик босқичи қуйидагиларни ўз ичига олади:

танлов комиссиясини тузиш;

танлов хужжатлари пакетини тайёрлаш;

танлов ўтказилиши тўғрисида ахборотни оммавий-ахборот воситалари орқали хабар бериш.

3-боб.Танловни ўтказиш тартиби

6. Танловда фойдаланишга топширилганига 10 йилдан кам бўлмаган кўп хонадонли уйлар қатнашиш хуқуқига эгадирлар.

7. Кўп хонадонли уйларнинг уй бошиси (уй-жой мулкдорлари томонидан сайланган шахс), хусусий уй-жой ширкат (бошқарув компания)лари билан биргаликда танловда иштирок этиш учун туман (шаҳар) танлов комиссияси номига ариза билан мурожат қилади (1-илова).

8. Танлов 3 босқичда ўтказилади:

1 босқич – шаҳар (туман)лардаги ширкатлараро танлов;

2 босқич – вилоят бўйича 1 босқич ғолиблари ўртасида;

3 босқич – республика танлови 2 босқич ғолиблари ўртасида.

9. Танлов комиссияси жойларда танлов босқичлари натижалари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали жойларда кенг тарғибот қилиниши таъминлайдилар.

4-боб. Танлов комиссияси

10. Танловни ўтказиш учун танлов комиссияси тузилади. Танлов комиссиясининг таркиби қуйидагича тасдиқланади:

1-босқич – шаҳар (туман) хокимлари қарори билан;

2-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан;

3 босқич – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруғи билан.

11. Танлов комиссияси таркиби муҳандислик, иқтисодиёт ва ҳуқуқшунослик билан боғлиқ касб эгаларининг кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, бошқариш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ тажрибаси бўлган ҳамда жамоатчилик ишончини қозонган тоқ таркибли мутахассислардан ташкил топади.

12. Танлов комиссиясининг асосий вазифалари – танлов ҳужжатларини тайёрлаш, танловни ўтказишни ташкил қилиш, танловга таълуқли ҳужжатларни танлов иштирокчиларига ва бошқа манфаатдор идораларга тарқатиш, танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган таклифларни (аризаларни) таҳлил қилиш ҳамда танлов натижаси бўйича энг яхшиларини саралашдан иборат.

13. Танлов комиссияси:

ушбу Низом билан тасдиқланган мезонлар бўйича танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган объектларни кўздан кечиради ва баҳолайди (2-илова);

танлов ғолибларини умумий баллар сонини ҳисоблаш йўли билан аниқлайди. Бир нечта танлов қатнашчиларининг баллари сони тенг бўлганда ғолибни комиссия аъзолари очиқ овоз бериш йўли аниқлайди;

овоз беришда ҳар бир комиссия аъзоси битта овозга эга бўлади;

танлов якуни ҳамда натижалари юзасидан танлов комиссияси раиси, ўринбосари, котиби ва комиссия аъзолари томонидан имзоланган баённома расмийлаштирилади.

5-боб. Танловда иштирок этиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар

14. Танловда иштирок этиш учун даъвогарлар куйидаги ҳужжатлар ва материалларни такдим этадилар:

иштирок этиш учун анкета-ариза (1-илова);

уйнинг ва унга туташ худуднинг фотосурати (асосан уйнинг техник ва санитар ҳолатлари тасвирланган,  10х15см.дан кичик бўлмаган ўлчамда 15 тадан кам бўлмаган рангли фотосуратлар);

низомда кўзда тутилган мезонларни инобатга олган холда CD-дискдаги давомийлиги 5-7 дақиқа бўлган видеолавҳа;

кўп хонадонли уйнинг техник паспорти (режаси) нусхаси;

иссиқлик энергиясидан, сувдан, ва бошқа ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича ҳамда уларнинг йўқотилишини пасайтиришга қаратилган кўп хонадонли уй-жой мулкдорлари ёки ширкат (бошқарувчи компания) томонидан ишлаб чиқилган тадбир (дастур) режаси нусхаси;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (бошқарувчи компания)нинг йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисида тақдим қилган ҳисоботи юзасидан ўтказилган йиғилиш баённомаси мулкдорлар томонидан тасдиқланганлиги (нусхаси);

кўп хонадонли уй-жой мулкдорлари кенгаши раиси ёки мулкдорлар бошқаруви раисининг иши тўғрисидаги мулкдорларнинг умумий йиғилиши баённомаси нусхаси.

15. Танловда иштирок этиш учун даъвогарлар ҳужжатлар ва материалларни кўрсатилган танлов комиссиясига такдим этадилар.

6-боб. Танлов иштирокчилари учун шартлар

16. Танлов даъвогарлари қуйидаги шартлар асосида иштирок этишлари мумкин:

кўп хонадонли уйларнинг кенгаши раиси ёки хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати бошқаруви раиси мавжудлиги;

кўп хонадонли уй-жойларга кириш йўлагининг холати ва унинг озодаликда сакланиши;

кўп хонадонли уйларнинг конструктив элементларининг техник ҳолати (йўлакка кириш кисмидаги цокол, эшикбоши, соябоннинг бузилмаганлиги);

кўп хонадонли уй фасадининг техник ҳолати (тарновларнинг бутлиги ва созлиги, ундан оқиб тушаётган сувнинг майсазорга келиб тушаётган қисмида ариқчаларнинг мавжудлиги, карниз ва айвонлар (балкон) плиталари ва бошқа қисмларнинг бузилмаганлиги);

зинапоя майдончасининг техник ҳолати (фурнитураларининг созлиги ва дераза ромларида ойна мавжудлиги, зинапояларнинг созлиги, кодли кириш эшиги ўрнатилганлиги, барча кириш йўлакларида таъмирлаш ишлари ўтказилганлиги);

уйнинг ХУЖМШда кадастр хужжатларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;

танловга тақдим қилинган кўп хонадонли уй-жойларда ахборот берувчи табличкалар мавжудлиги (кўча номи, уй номери мавжудлиги ва унинг амалдаги холати, бинонинг сон белгиси, подъезд сони, хонадонлар кўрсатилган подъезд табличкалари, эълонлар доскаси);

сув ва газ таъминоти, электр, иссиқлик тизими, канализация, ертўла ва том қисмларининг техник ҳолати;

энергия тежаш технологияси ва ёритиш ускуналарининг эстетик элементларини қўллашни инобатга олган ҳолда умумий фойдаланиш объектларини ёритилиши;

болалар ва спорт майдончаларини кичик архитектура формалари билан жихозланиши (тренажёрлар, қумли уйингоҳ, болалар тоғчаси, арғумчоқлар);

кўп хонадонли уй-жойларнинг атрофининг кўкаламзорлаштирилиши, уй олди ҳудудларининг тоза ҳолда сақланиши ва ундан фойдаланиши;

уй олди дам олиш ҳудудида ўриндиқлар ва аҳлат қутиларининг мавжудлиги, уларнинг ҳолати;

кўп хонадонли уй ва уй олди ҳудудларида ёнғин хавфсизлиги талабларининг бажарилилганлиги;

кўп хонадонли уйларда умумий етказиладиган коммунал ресурсларни (газ, электр энергияси, сув) ҳисоблаш асбоблари билан таъминланганлиги ҳолати;

ногиронлар ва ҳаракатлари чекланган фуқароларнинг уйга чиқишлари учун махсус мосламаларнинг мавжудлиги (пандус, перил ва бошқалар);

кўп хонадонли уйда яшовчи фуқароларнинг уй-жой коммунал хизматлари учун (3 ойдан ортик) муддати ўтган қарздорликларининг йўқлиги;

танловда иштирок этиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши;

кўп хонадонли уй-жой мулкдорлари томонидан йиғилишларнинг ўтказилиши, уйга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш ишларида, умумий фойдаланиш жойларининг тозалигини таъминлаш ва тартибли ҳолда сақланиши;

уй олди ҳудудлари ва кириш йўлаклари ҳолати;

уй-жой мулкдорлар томонидан ўтказиладиган умумий тадбирларни ташкиллаштиришда уй эгаларининг иштироклари.

7-боб. Танлов натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш

17. Шаҳар (туман) танловининг натижалари шаҳар (туман) хокимияти томонидан, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси кўмагида уюштириладиган шаҳар (туман хусусий уй-жой мулкдорлар йиғилишида эълон қилинади.

18. Вилоят босқичининг натижаси вилоятнинг ҳар бир шаҳар, туман ширкатлари вакилларининг иштирокидаги ўтказиладиган йиғилишда эълон қилинади.

19. «Энг яхши уй» сифат белгиси номинациясининг шаҳар (туман), вилоят босқичларининг танлов ғолиблари шаҳар (туман) ва вилоят хокимларининг «Энг яхши уй» сифат белгиси, қимматбаҳо совғалари ва (ёки) маҳаллий ҳокимликлар резерв жамғармаси маблағлари ҳисобидан пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

20. Республика босқичининг натижаси танлов комиссиясинин якуний йиғилишида эълон қилинади.

Республика танлов комиссиясининг баённомасига асосан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг танлов ғолиблари тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ишлаб чиқарилади.

21. Республика танлови ғолиби Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан «Энг яхши уй» сифат белгиси, қимматбаҳо совғалари ва (ёки) Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 100 бараваригача пул мукофоти билан тақдирланади.

22. Пул мукофоти танлов ғолиби томонидан қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

70 % – «Энг яхши уй» сифат белгиси олган уйни таъмирлаш ва ободонлаштириш учун;

30 % – «Энг яхши уй» сифат белгиси олган ширкат ходимлари ва ширкат ишида фаол иштирок этган танлов ғолиби бўлган уйнинг аъзоларини раҳбатлантириш учун.

23. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган.

Низомнинг 1-иловаси

Юнусобод тумани “Энг яхши уй” сифат белгиси бўйича танлов комисияси раисига

Ариза шакли

Танловда иштирок этиш учун ариза

“Энг яхши уй” сифат белгиси билан тақдирлаш учун ўтказиладиган танлов иштирокчилари рўйхатига бизнинг Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Ниезбек йўли кўчаси 3-уйни қўшишингизни сўрайман.

Бизнинг уйимизнинг биноси 1987 йил 23 апрелида фойдаланишга топширилган.

  1. Уйимиз ҳақида қисқача маълумот______________________________

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________.

  1. Ариза киритувчилар, ҳақидаги маълумотлар: ____________________

(ширкат раиси, уй бошиси,

__________________________________________________________

бошқарув ташкилот раиси, фамилияси, исми, шарифи, телефон рақамлари)

__________________________________________________________.

  1. Илова: Суратлар ва видеотаъсвир туширилган маълумотлар.

Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати раиси

______________________________________________

(имзо, фамилияси, исми, шарифи)

3-уй бошиси

_____________________________________________

(имзо, фамилияси, исми, шарифи)

Низомнинг 2-иловаси

“Энг яхши уй” сифат белгиси билан тақдирлаш учун саволлар мезони

т/р

Асосий кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Балл

1.

Кўп қаватли уйнинг техник ва санитар ҳолати

кўп қаватли уйнинг фасад қисми

балл

1 дан 5 гача

кўп қаватли уй фасадининг цоколи (деворнинг паст қисми)

балл

1 дан 5 гача

кўп қаватли уйнинг атрофидаги бетон йўлак (отмостка)

балл

1 дан 5 гача

кўп қаватли уйнинг том қисми

балл

1 дан 5 гача

кўп қаватли уйнинг ертўласи қисми

балл

1 дан 5 гача

кўча ва уй номи кўсатилган белгининг мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

2.

Уйга кириш йўлакларининг техник ва санитар ҳолати

уйга кириш йўлагидаги ёритгичлар мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

уй ичидаги кириш йўлакларида ёритгичлар мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

кодли қулфли темир эшикларнинг мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

уйга кириш йўлагидаги деразаларнинг бутлиги ва холати

балл

1 дан 5 гача

уйга кириш йўлагининг техник ҳолати

балл

1 дан 5 гача

уйга кириш йўлагининг санитар ҳолати

балл

1 дан 5 гача

3.

Энергия тежовчи қурилмаларнинг мавжудлиги

уйга ичидаги кириш йўлакларида замонавий иссиқлик сақловчи ойналар мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

уйнинг фасадини иссиқлигини сақлаш учун ишлар олиб борилганлиги

ҳа/йўқ

5/0

кириш эшикларида эшикни секин ёпувчи мослама мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

уйнинг иссиқлик тармоғида автоматлаштирилган таъминот бошқарув тизими мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

4.

Ертўла ва томга чиқиш жойларида қулфлаш мосламалари мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

5.

Уйнинг таркибида болалар ўйин майдончаси учун кичик меъморий шаклларга киритилган иншоатларнинг мавжудлиги

болалар тоғчаси (сирпанжиғ)

ҳа/йўқ

5/0

арғумчоклар (качели)

ҳа/йўқ

5/0

каруселлар

ҳа/йўқ

5/0

қум майдони

ҳа/йўқ

5/0

болалар ўйин майдончасининг атрофи ўралганлиги

ҳа/йўқ

5/0

6.

Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун кичик меъморий шаклларни ўз ичига олган тузилмалар мавжудлиги

турниклар

ҳа/йўқ

5/0

кўча тренажёрлари

ҳа/йўқ

5/0

бруслар

ҳа/йўқ

5/0

швед девори

ҳа/йўқ

5/0

тўп ўйинлари учун майдончалар мавжудлиги (валейбол, минифутбол ва баскетбол майдончалари)

ҳа/йўқ

5/0

7.

Дам олиш жойларининг мавжудлиги ва уларнинг ҳолати

ўриндиқлар

ҳа/йўқ

5/0

урналар

ҳа/йўқ

5/0

шахмат ва шашка ўйини учун столлар

ҳа/йўқ

5/0

теннис столи

ҳа/йўқ

5/0

8.

Майсазор ва гулзорларнинг мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

9.

Пиёдалар учун йўлакларнинг мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

10.

Уй олди йўлларининг асфальтланганлиги (бетонланганлиги)

балл

1 дан 5 гача

11.

Қаттиқ турдаги маиший чиқиндиларни йиғиш учун контейнер майдонлари ва контейнерларнинг холати

балл

1 дан 5 гача

12.

Уй олдига экилган яшил худудларнинг ҳолати

дарахтларнинг оқланганлиги

ҳа/йўқ

5/0

дарахтларга шакл берилганлиги

ҳа/йўқ

5/0

13.

Меҳмонлар учун автотураргох

ҳа/йўқ

5/0

14.

Итларни сайр қилдириш учун майдон

ҳа/йўқ

5/0

15.

Ёғингарчилик сувларини қочириш каналларининг техник ва санитар ҳолати

балл

1 дан 5 гача

16.

Ёнғин хавфсизлиги бурчаси ва унинг анжомлари мавжудлиги (қум солинган қути, багор, болта, лом, кашма)

ҳа/йўқ

5/0

 

Жами:

балл

 

Низомнинг 2-иловаси

“Энг яхши уй” сифат белгиси билан тақдирлаш учун саволлар мезони

т/р

Асосий кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Балл

1.

Кўп қаватли уйнинг техник ва санитар ҳолати

кўп қаватли уйнинг фасад қисми

балл

1 дан 5 гача

кўп қаватли уй фасадининг цоколи (деворнинг паст қисми)

балл

1 дан 5 гача

кўп қаватли уйнинг атрофидаги бетон йўлак (отмостка)

балл

1 дан 5 гача

кўп қаватли уйнинг том қисми

балл

1 дан 5 гача

кўп қаватли уйнинг ертўласи қисми

балл

1 дан 5 гача

кўча ва уй номи кўсатилган белгининг мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

2.

Уйга кириш йўлакларининг техник ва санитар ҳолати

уйга кириш йўлагидаги ёритгичлар мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

уй ичидаги кириш йўлакларида ёритгичлар мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

кодли қулфли темир эшикларнинг мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

уйга кириш йўлагидаги деразаларнинг бутлиги ва холати

балл

1 дан 5 гача

уйга кириш йўлагининг техник ҳолати

балл

1 дан 5 гача

уйга кириш йўлагининг санитар ҳолати

балл

1 дан 5 гача

3.

Энергия тежовчи қурилмаларнинг мавжудлиги

уйга ичидаги кириш йўлакларида замонавий иссиқлик сақловчи ойналар мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

уйнинг фасадини иссиқлигини сақлаш учун ишлар олиб борилганлиги

ҳа/йўқ

5/0

кириш эшикларида эшикни секин ёпувчи мослама мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

уйнинг иссиқлик тармоғида автоматлаштирилган таъминот бошқарув тизими мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

4.

Ертўла ва томга чиқиш жойларида қулфлаш мосламалари мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

5.

Уйнинг таркибида болалар ўйин майдончаси учун кичик меъморий шаклларга киритилган иншоатларнинг мавжудлиги

болалар тоғчаси (сирпанжиғ)

ҳа/йўқ

5/0

арғумчоклар (качели)

ҳа/йўқ

5/0

каруселлар

ҳа/йўқ

5/0

қум майдони

ҳа/йўқ

5/0

болалар ўйин майдончасининг атрофи ўралганлиги

ҳа/йўқ

5/0

6.

Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун кичик меъморий шаклларни ўз ичига олган тузилмалар мавжудлиги

турниклар

ҳа/йўқ

5/0

кўча тренажёрлари

ҳа/йўқ

5/0

бруслар

ҳа/йўқ

5/0

швед девори

ҳа/йўқ

5/0

тўп ўйинлари учун майдончалар мавжудлиги (валейбол, минифутбол ва баскетбол майдончалари)

ҳа/йўқ

5/0

7.

Дам олиш жойларининг мавжудлиги ва уларнинг ҳолати

ўриндиқлар

ҳа/йўқ

5/0

урналар

ҳа/йўқ

5/0

шахмат ва шашка ўйини учун столлар

ҳа/йўқ

5/0

теннис столи

ҳа/йўқ

5/0

8.

Майсазор ва гулзорларнинг мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

9.

Пиёдалар учун йўлакларнинг мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

10.

Уй олди йўлларининг асфальтланганлиги (бетонланганлиги)

балл

1 дан 5 гача

11.

Қаттиқ турдаги маиший чиқиндиларни йиғиш учун контейнер майдонлари ва контейнерларнинг холати

балл

1 дан 5 гача

12.

Уй олдига экилган яшил худудларнинг ҳолати

дарахтларнинг оқланганлиги

ҳа/йўқ

5/0

дарахтларга шакл берилганлиги

ҳа/йўқ

5/0

13.

Меҳмонлар учун автотураргох

ҳа/йўқ

5/0

14.

Итларни сайр қилдириш учун майдон

ҳа/йўқ

5/0

15.

Ёғингарчилик сувларини қочириш каналларининг техник ва санитар ҳолати

балл

1 дан 5 гача

16.

Ёнғин хавфсизлиги бурчаси ва унинг анжомлари мавжудлиги (қум солинган қути, багор, болта, лом, кашма)

ҳа/йўқ

5/0

 

Жами:

балл

 

Умумий таклифлар

828