ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11187 Хокимият Чиланзарского района 15/12/2019 30/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2020 йил учун Чилонзор тумани маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11187

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Қонуннинг 18-моддасига асосан 2020 йил учун Чилонзор тумани маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1.  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 13 декабрдаги “2020 йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 521/63-5-сонли қарори (кейинги ўринларда Қарор деб аталади) маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари Чилонзор туман маҳаллий бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мол-мулкларни ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар Тошкент шаҳар ва Чилонзор туман маҳаллий бюджетлари ўртасида тақсимланади:

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

айланмадан солиқ;

айрим товарларни чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар;

мобил алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар тегишли равишда 2019 йил
1 июль ҳолатига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ахолисининг республика ахолисидаги улушига мувофиқ.

в) Қуйидаги харажатлар республика бюджетидан молиялаштиришга ўтказилди:

умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги орқали (ушбу муассасаларнинг тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишли туманлар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан амалга оширилади).

г) Қуйидаги харажатлар Чилонзор туман маҳаллий бюджетидан молиялаштиришга ўтказилди:

фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақаларни тўлаш харажатлари;

давлат санитария-эпидемиология назорати туман марказини сақлаш харажатлари.

 3. Қарорнинг:

4-иловасига мувофиқ, Чилонзор тумани бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари тасдиқланганлиги;

7-иловасига мувофиқ 2020 йил учун Чилонзор тумани бюджетида йўл қўйиладиган айланма касса маблағларининг энг кам миқдори
1 503 407,0 минг сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

 4. 2020 йил учун Чилонзор тумани маҳаллий бюджети даромадлари прогнози 1-иловага мувофиқ мақуллансин.

 5. 2020 йил учун Чилонзор тумани маҳаллий бюджетидан бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  6. 2020 йил учун Чилонзор туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 1 719 302,0 минг сўм миқдорида белгилансин ҳамда захира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин. 

 7. Чилонзор туман ҳокимлиги, туман молия бўлими ва бюджет маблағларини тақсимловчилари:

туман бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар учун харажатларнинг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг
25-санасига қадар расмий веб-сайтларга бюджет маблағларини тақсимловчилари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларининг камида
10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишни таъминласин ҳамда веб-сайтларга уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

 8. Чилонзор туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Тошкент шаҳар ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан таклифлар киритади.

 9. Чилонзор туман ҳокимлиги:

Қонуннинг 24-моддасига асосан, тегишли равишда бюджет маблағлари тақсимловчиларининг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.

бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичлари бўйича бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

 10. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ва Чилонзор туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши раиси

 

 

 

С.Махаметов

 

Халқ депутатлари

Чилонзор тумани Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
1-илова

2020 йилги Чилонзор тумани маҳаллий бюджети 
даромадлари прогнози
    минг сўмда 
Т/Р Даромад турлари Жами
ЖАМИ 109 175 732,0
1 Жисмоний шахсларнинг мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи 1 497 000,0
2 Акциз солиғи: 37 670 000,0
  якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги 17 946 000,0
  алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи 12 662 000,0
  мобил алоқа хизмати 7 062 000,0
3 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 10 742 170,0
4 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 6 952 000,0
5 Айланмадан солиқ (ягона солиқ тўлови) 47 298 000,0
6 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно 1 738 000,0
7 Айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар (алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш) 1 557 000,0
8 Трансфертлар 1 721 562,0

 

 

Халқ депутатлари

Чилонзор тумани Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
2-илова

2020 йилги Тошкент шаҳри Чилонзор тумани бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари
   
Кўрсаткичлар  2020 йил
Харажатлар миқдори, Жами  109 175 732,0
1.  Халқ таълими соҳаси 8 368 323,0
  Жорий жаражатлар 8 368 323,0
2.  Мактабгача таълим соҳаси 14 856 823,0
  Жорий жаражатлар 14 856 823,0
3.  Соғлиқни сақлаш соҳаси 44 020 915,0
  Жорий жаражатлар 44 020 915,0
4.  Маданият соҳаси 5 273 971,0
  Жорий жаражатлар 5 273 971,0
5.  Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси 2 747 778,0
  Жорий жаражатлар 2 747 778,0
6. Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар 322 157,0
  Жорий жаражатлар 322 157,0
7. Ижтимоий кўникма марказлари 209 969,0
  Жорий жаражатлар 209 969,0
8.  Ободонлаштириш соҳаси 15 774 511,0
  Жорий жаражатлар 15 774 511,0
9. Давлат бошқарув органларини сақлаш 11 172 766,0
  Жорий жаражатлар 5 889 388,0
  Индексация маблағлари 5 283 378,0
9.1  Маданият бўлими 144 537,0
  Жорий жаражатлар 144 537,0
9.2  Меҳнат бўлими 753 390,0
  Жорий жаражатлар 753 390,0
9.3 Молия бўлими 6 009 137,0
  Жорий жаражатлар 725 759,0
  Индексация маблағлари 5 283 378,0
9.4 Давлат ҳокимият органлари 3 104 119,0
  Жорий жаражатлар 3 104 119,0
9.5 Халқ қабулхонаси 111 003,0
  Жорий жаражатлар 111 003,0
9.6 Кенгаш котибияти 78 329,0
  Жорий жаражатлар 78 329,0
9.7 Пенси жамғармаси 972 251,0
  Жорий жаражатлар 972 251,0
10 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш 4 709 217,0
  Жорий жаражатлар 4 709 217,0
11 Заҳира жамғармаси 1 719 302,0

 

Умумий таклифлар

167