ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11186 Хокимият Шайхантахурского района 15/12/2019 30/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Шайхонтоҳур туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11186

ЛОЙИҲА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман Кенгаши
ҚАРОРИ

 

“___” ________ 2019й.                                             № _______ - сонли

 

Шайхонтоҳур туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Қонуннинг 18-моддасига асосан 2020 йил учун Шайҳонтоҳур тумани маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил
    13 декабрдаги “2020 йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 521/63-5-сонли қарори (кейинги ўринларда Қарор деб аталади) маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари Шахонтоҳур туман маҳаллий бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мол-мулкларни ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар Тошкент шаҳар ва Шайхонтоҳур туман маҳаллий бюджетлари ўртасида тақсимланади:

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

айланмадан солиқ;

айрим товарларни чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар;

мобил алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар тегишли равишда 2019 йил
1 июль ҳолатига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ахолисининг республика ахолисидаги улушига мувофиқ.

в) Қуйидаги харажатлар республика бюджетидан молиялаштиришга ўтказилди:

умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги орқали (ушбу муассасаларнинг тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишли туманлар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан амалга оширилади).

г) Қуйидаги харажатлар Шайхонтоҳур туман маҳаллий бюджетидан молиялаштиришга ўтказилди:

фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақаларни тўлаш харажатлари;

давлат санитария-эпидемиология назорати туман марказини сақлаш харажатлари.

  1. Қарорнинг:

4-иловасига мувофиқ, Шайхонтоҳур тумани бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари тасдиқланганлиги;

7-иловасига мувофиқ 2020 йил учун Шайхонтоҳур тумани бюджетида йўл қўйиладиган айланма касса маблағларининг энг кам миқдори
1 503 407,0 минг сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. 2020 йил учун Шайхонтоҳур тумани маҳаллий бюджети даромадлари прогнози 1-иловага мувофиқ мақуллансин.
  2. 2020 йил учун Шайхонтоҳур тумани маҳаллий бюджетидан бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2020 йил учун Шайхонтоҳур туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 1 622 990 минг сўм миқдорида белгилансин ҳамда захира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.
  4. Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги, туман молия бўлими ва бюджет маблағларини тақсимловчилари:

туман бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар учун харажатларнинг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг
25-санасига қадар расмий веб-сайтларга бюджет маблағларини тақсимловчилари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларининг камида
10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишни таъминласин ҳамда веб-сайтларга уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Тошкент шаҳар ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан таклифлар киритади.
  2. Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги:

Қонуннинг 24-моддасига асосан, тегишли равишда бюджет маблағлари тақсимловчиларининг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.

бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичлари бўйича бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

  1. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ва Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

  

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси

 

А.Тухтаев

 

 

 

 
 
 
     
2020 йил учун Шайхонтоҳур тумани маҳаллий бюджети даромадлари прогнози
    минг сўмда 
Т/Р Даромад турлари Жами
ЖАМИ 103 059 910,0
1 Жисмоний шахсларнинг мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи 978 000,0
2 Акциз солиғи: 51 481 000,0
  якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги 24 282 000,0
  алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи 17 461 000,0
  мобил алоқа хизмати 9 738 000,0
3 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 12 844 910,0
4 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 8 895 000,0
5 Айланмадан солиқ (ягона солиқ тўлови) 25 290 000,0
6 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно 2 997 000,0
7 Айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар (алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш) 574 000,0
 
 
___-илова
     
     
     
     
2020 йил учун Шайхонтоҳур туман бюджетидан                                                                                                                     бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари
  млн.сўм
Кўрсаткичлар 2020 йил
Шайхонтоҳур туман бўйича харажатлари миқдори, Жами  103 059 910,0
1 Халқ таълими соҳаси 7 515 346,0
  Жорий харажатлар 7 515 346,0
2 Мактабгача таълим соҳаси 14 344 889,0
  Жорий харажатлар 14 344 889,0
3 Соғлиқни сақлаш соҳаси 44 031 658,0
  Жорий харажатлар 44 031 658,0
4 Маданият соҳаси 4 830 054,0
  Жорий харажатлар 4 830 054,0
5 Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси 1 297 214,0
  Жорий харажатлар 1 297 214,0
6 Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар 86 946,0
  Жорий харажатлар 86 946,0
7 Ижтимоий кўникма марказлари 239 684,0
  Жорий харажатлар 239 684,0
8 Ободонлаштириш соҳаси 13 731 386,0
  Жорий харажатлар 13 731 386,0
8 Давлат бошқарув органларини сақлаш 10 720 485,0
  Жорий харажатлар 10 720 485,0
8.1. Маданият бўлими 151 738,0
  Жорий харажатлар 151 738,0
8.2. Меҳнат бўлими 729 283,0
  Жорий харажатлар 729 283,0
8.3. Молия бўлими 5 643 372,0
  Жорий харажатлар 729 657,0
  Индексация маблағлари 4 913 715,0
8.4. Давлат ҳокимият органлари 3 008 572,0
  Жорий харажатлар 3 008 572,0
8.5. Халқ қабулхонаси 87 203,0
  Жорий харажатлар 87 203,0
8.6. Кенгаш котибияти 78 329,0
  Жорий харажатлар 78 329,0
8.7. Пенси жамғармаси 1 021 988,0
  Жорий харажатлар 1 021 988,0
9 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш 4 639 258,0
  Жорий харажатлар 4 639 258,0
10 Захира жамғармаси 1 622 990,0

Умумий таклифлар

129