ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11184 Хокимият Шаватского района 15/12/2019 01/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Хоразм вилояти Шовот туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11184

лойиха

 

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари
Хоразм вилояти Шовот тумани Кенгаши
ҚАРОРИ

 

“___” _______ 2019й.                                                       № _______ - сонли

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 09 декабрда қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги № ЎРҚ 589-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади)мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб,солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш,маҳаллий бюджети харажатлариниҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Шовот тумани бюджетини қабул қилиш бўйича Хоразм вилояти Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгаши (Кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Хоразм вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил __ декабрдаги “Хоразм вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги __-сонли қарорига асосан Шовот тумани(Кейинги ўринларда - Туман деб аталади) бюджетига Хоразм вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 49.614.4 млн.сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

туман бюджетининг айланма касса маблағи 837.7 млн. сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қонунга асосан 2020йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • айланмадан олинадиган солиқ.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

  • юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи;
  • айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
  • харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим.

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 50 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

  1. Қонунга асосан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман ва шаҳарлардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) туманлар ва шаҳарлар бюджетидан:

  • фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;
  • давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.
  1. 2020 йил учун Туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2020 йил учун Туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 1571.0 млн. сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини Туманлар бюджетида кўзда тутилмаган,кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. Туман ҳокимлиги, Туман молия бўлими:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилартомонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
  2. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботлариниКенгашга киритилишинитаъминласин.
  3. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун Туман Кенгашигадоимий равишда маълумот киритиб борсин.
  4. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Кенгаш раиси;                             Ҳ.А.Отаханов.

 

 

 
Халқ депутатлари
Шовот туман Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
1-илова
Center Подпись: Халқ депутатлари
Шовот туман Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги 
______-сонли қарорига
1-илова
 
 
     
Шовот туман маҳаллий бюджетининг даромадларининг 
2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари
     
Даромад тури Шовот тумани
  Жами даромадлар 56 669 472
I. Рағбатлантирувчи (Стимулирующие) даромад 16 786 710
  Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 33 573 420
  ажратма меёри 50
1. маҳаллий бюджетга 16 786 710
  Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 10 061 622
  ажратма меёри  
2. маҳаллий бюджетга 0
II. Бириктирилган даромадлар 26 451 822
  Туман ва шаҳарларга бириктирилган 15 544 822
1 Ягона солиқ тўлови 5 189 329
2 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ИТД) 1 084 000
3 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 3 804 000
4 Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ норуда 114 000
5 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 5 314 493
6 Ижара тўловлари 39 000
  Вилоят ва туман (шаҳар)лар бюджетлари ўртасида тақсимланадиган даромадлар 10 907 000
1 Бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ (АЗС) 4 645 000
  ажратма меёри 100
  маҳаллий бюджетга 4 645 000
2 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 1 397 000
  ажратма меёри 100
  маҳаллий бюджетга 1 397 000
3 Юридик шахслар ер солиғи 4 673 000
  ажратма меёри 100
  маҳаллий бюджетга 4 673 000
4 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 192 000
  ажратма меёри 100
  маҳаллий бюджетга 192 000
5 Йиғимлар 7 531 606
  ажратма меёри  
  маҳаллий бюджетга 0
  Вилоят бюджетига 0
1 Давлат божлари  
2 Давлат ташкилотлари фойда солиғи  
3 Жарималар  
III. Тақсимланувчи даромадлар (формула бўйича) 13 430 940
  Аҳоли сони (минг киши) 167
15. Алкоголга акциз солиғи (шу жумладан пиво) 8 622 330
16. Мобил алоқага акциз солиғи 4 808 610
     
 
Халқ депутатлари
Шовот туман Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
3-илова
Center Подпись: Халқ депутатлари
Шовот туман Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги 
______-сонли қарорига
3-илова
 
 
     
   Шовот туман маҳаллий бюджетининг заҳира жамғармаларининг миқдорлари
     
    минг сўмда 
Т/р Ҳудуд номи Заҳира жамғармалари миқдори
1 Шовот тумани 1 571 000,0

 

 
Халқ депутатлари
Шовот туман Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
2-илова
Center Подпись: Халқ депутатлари
Шовот туман Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги 
______-сонли қарорига
2-илова
 
 
     
2020 йил учун Шовот туман бюджетидан  бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган  ажратмаларининг чекланган миқдорлари
  минг сўмда 
Кўрсаткичлар миқдори
  ХАРАЖАТЛАР-ЖАМИ        106 283 891  
1. ИЖТИМОИЙ СОҲА ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ХАРАЖАТЛАР - ЖАМИ          83 588 245  
  шу жумладан:  
1.1 Маориф          17 155 153  
   - мактабгача таълим          10 098 274  
   - умумий таълим            7 056 879  
   - кадрлар тайёрлаш  
1.2 Соғлиқни сақлаш          45 986 906  
1.3 Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари            3 318 615  
   - маданият ва оммавий ахборот воситалари            1 544 227  
   - спорт            1 774 388  
1.4 Фан  
1.5 Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар          17 127 571  
2. ИҚТИСОДИЁТГА ХАРАЖАТЛАР          11 579 411  
  шу жумладан:  
2.1 Фермерлар хўжаликлари бухгалтерия марказлари               669 900  
2.3 Ободонлаштириш            8 206 070  
2.4 Дренаж ишлари билан боғлиқ харажатлар               188 267  
2.10 Сув хўжалиги вазирлиги ташкилотлари            1 261 465  
2.16 Ветеринария қўмитаси            1 253 709  
3. МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ХАРАЖАТЛАР  
4. ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИ САҚЛАШ            5 062 850  
  шу жумладан:  
4.1 Давлат ҳокимият органлари  
4.2 Давлат бошқарув идоралари            5 062 850  
5. ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИНИ САҚЛАШ            4 482 385  
6. ЗАҲИРА ЖАМҒАРМАСИ            1 571 000  
7. БОШҚА ХАРАЖАТЛАР                         -    

 

Халқ депутатлари
Шовот туман  Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
4-илова
Center Подпись: Халқ депутатлари
Шовот туман  Кенгашининг
2019 йил «____» __________даги 
______-сонли қарорига
4-илова
 
   
     
Шовот туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари   
     
                       минг сўмда  
Шаҳар ва туманлар Тартибга солувчи
трансферт миқдори
 
Шовот тумани 49 614 419,0  
     

 

Умумий таклифлар

120