ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11165 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 14/12/2019 30/12/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-11165

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

Қарори

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарорига мувофиқ мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича хизмат кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

“_____” ______даги _____-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

25 июлдаги 626-сон “Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарорда:

6-бандда:

а) биринчи хатбошига “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги” сўзларидан кейин “Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда туман (шаҳарлар) кесимида” сўзлари қўшилсин;

б) учинчи хатбошидаги “Мактабгача таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда”сўзлари чиқариб ташлансин.

2. 1-иловада:

а) 6-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошисидаги “омбор мудири ёки омборчи” сўзлари “хўжалик мудири” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 20-банд, 23-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 38-банднинг саккизинчи хатбошидаги “омбор мудири” сўзлари “хўжалик мудири” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 40-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Мактабгача таълим муассасасининг озиқ-овқат маҳсулотлари хўжалик мудири энг камида ўрта махсус маълумотга эга бўлиши зарур ва қуйидаги вазифаларни бажаради:”;

г) Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги низомга 1-илованинг изоҳ қисмида “Омбор мудири” сўзлари “Хўжалик мудири” сўзлари билан алмаштирилсин;

3. 2-иловада:

а) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Комиссия аутсорсер фаолияти юзасидан алоҳида мониторинг олиб боради. Шунингдек, уларнинг фаолияти натижаларига кўра, Аутсорсерни “инсофли ижрочи” ёки “инсофсиз ижрочи” рўйхатига киритиш ҳамда мониторинг натижаларига кўра “инсофсиз ижрочи” рўйхатига киритилган аутсорсерлар билан шартномани бекор қилиш юзасидан қарор қабул қилишга ва шартнома бекор қилинган ҳамда янги ишга туширилаётган мактабгача таълим ташкилотларини “инсофли ижрочи” рўйхатига киритилган аутсорсерларга танловсиз ўтказиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, комиссияга аутсорсер томонидан киритилган лойиҳа таклифларга кўра шароити талаб даражасида бўлган мактабгача таълим ташкилотларида таомларни тайёрлаш ва бошқа мактабгача таълим ташкилотларига тайёр таомларни етказиб беришига рухсат бериш ваколати берилади.”.

б) 24-бандининг иккинчи хатбошидаги “омборчи” сўзи чиқариб ташлансин.

Умумий таклифлар

168