ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11162 Хокимият Навоийской области 14/12/2019 29/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Навоий вилоятининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11162

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Навоий вилоятининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш  тўғрисида

 

       Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекситон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2020 йилда халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

          Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодекси 27, 99-моддалари, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

            1. Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижро ва маълумот учун қабул қилинсин.

          2. Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда – Қонун деб аталади)га асосан 2020 йилда солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қуйидагилар назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

           а) қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

           айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим;

           қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);

           автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим;

      жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тушумларнинг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлар бўйича декларацияга асосан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 70 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимланиши;

          б) вилоятнинг вилоят бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:

           юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

           юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

           якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг реализация қилишдаги акциз солиғи;

          қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

          қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

      қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг активлари бўйича ажратмалар ва дивидендлар;

         қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар;

       в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкоголь махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар тегишли равишда 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади;

         г) қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

         жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

         жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

         сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

        жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

         қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;

цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

         айланмадан солиқ.

      Навоий шаҳар ва Томди тумани маҳаллий бюджетлари даромадларининг харажатларидан юқори бўлганлигини инобатга олиб, Навоий шаҳрида қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно вилоят бюджетига олинсин ва Томди туманида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно вилоят ва туман бюджетлари ўртасида тенг улушларда тақсимлансин.

           3. Қонунга асосан вилоят маҳаллий бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

          а) туман ва шаҳарлардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

          б) вилоятнинг вилоят бюджетидан:

         вилоят ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станцияларива энергетика бошқармалари;

         умум фойдаланишдаги автомобиь йўлларини эксплуатация қилиш харажатлари;

         давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш  молиялаштирилади;

         в) туманлар ва шаҳарлар бюджетидан:

         фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

         давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

           4. 2020 йилги вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулот бўйича прогноз кўрсаткичлари 1-иловага ҳамда 2020 йил учун вилоятнинг вилоят бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

         5. Вилоятнинг вилоят бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

          6. Туманлар ва шаҳарлар бюджетларига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратма меьёрлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда вилоят Ғазначилик бошқармаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

             7. 2020 йил учун туманлар ва шаҳарларнинг бюджет даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. 

            8. Туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

          Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман ва шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари прогнози ижроси ҳамда харажатлар ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

             9. 2020 йил учун вилоятнинг вилоят бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 9,1 млрд. сўм миқдорида белгилансин.

          Вилоят ҳокимлиги ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари захира жамғармалари маблағларини вилоятнинг вилоят бюджетида ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

            10. 2020 йил учун вилоятнинг вилоят бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 5955,3 млн. сўм миқдорда ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори 7-иловага мувофиқ белгилансин. 

         11. Вилоятнинг вилоят бюджети, шаҳар ва туманлар бюджетларининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тегишли равишда вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар Кенгашлари томонидан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш мақсадида қабул қилинади.

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари шахар ва туманлар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиради.

         Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари фавқулодда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳолларда ишлатилган маблағлар тўғрисида Халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туманлар Кенгашларига ҳисобот бериш шарти билан қўшимча манбаларни йўналтириш бўйича қарорлар қабул қилади

               12. Туман ва шаҳар ҳокимликлари, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 5-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.

               Вилоят ҳокимлиги Қонуннинг 6-иловасида кўрсатилган прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан вилоят Кенгаши мурожаатини тайёрласин.

        13. Вилоят, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

        14. Вилоят, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари:

       тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

        ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

        маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

        15. Вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тегишли вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига тақдим этиб борсинлар.

        16. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.

        17. Вилоят ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

        18. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

        19.Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва вилоят ҳокимининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                                                  К.Турсунов

 

Халқ депутатлари

Навоий вилояти Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
1-илова

 
 
     
Навоий вилоятининг 2020 йилга ривожлантиришнинг макроиқтисодий прогноз кўрсаткичлари 
 
Кўрсаткичлар 2020 йил учун прогноз
1. Ялпи ҳудудий маҳсулот, млрд.сўм 45 586
2. Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати, фоизда 3,7
3. Истъемол нархлари индекси, декабрда аввалги йил декабрь ойига нисбатан, фоизда 10,0
4. Саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати, фоизда 3,4
5. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати, фоизда 4,5
6. Чакана товар айланмасининг ўсиш суръати, фоизда 7,4
 

Халқ депутатлари

Навоий вилояти Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
2-илова

 
     
Навоий вилоятининг вилоят маҳаллий бюджетининг даромадларининг 
2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари
    минг сўмда 
Т/Р Даромад турлари Жами
ЖАМИ 989 076 178,0
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 21 178 000,0
2 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар  
3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 488 643 540,0
4 Қўшилган қиймат солиғи  
5 Акциз солиғи, жами 63 720 000,0
  шу жумладан:  
   - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ 63 720 000,0
6 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 58 500 000,0
7 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ  
8 Юридик шахслар ер солиғи 56 700 000,0
9 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи  
10 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 204 690 000,0
11 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 17 840 000,0
12 Давлат божи 28 510 638,0
13 Жарималар 24 570 000,0
14 Ижара тўлови  
15 Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад 1 350 000,0
16 Йиғимлар 23 374 000,0
   

Халқ депутатлари

Навоий вилояти Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
3-илова

 
       
2020 йил учун Навоий  вилояти бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган парламент ажратмаларининг чекланган миқдорлари
  минг сўмда 
  Кўрсаткичлар миқдори
Харажатлар миқдори, Жами  989 076 178,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 606 438 532,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 9 968 400,0
    Туман ва шахар маҳаллий бюджетларига трансфертлар 372 669 246,0
1    Халқ таълими бошқармаси 53 224 250,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 53 224 250,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
2    Мактабгача таълим бошқармаси 2 175 736,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 2 175 736,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
3   Ўрта махсус касб ҳунар таълим бошқармаси 688 609,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 688 609,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
4    Соғлиқни сақлаш бошқармаси 168 417 939,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 168 417 939,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
5    Маданият бошқармаси 17 290 107,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 17 290 107,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
6    Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси 27 346 145,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 27 346 145,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
7   Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси 2 482 435,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 2 482 435,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
8   Қишлоқ хўжалиги бошқармаси 2 494 858,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 2 494 858,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
9   "Узагрокимёҳимоя"  ҳудудий акциядорлик жамияти 1 282 671,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 1 282 671,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
10   Ўсимликлар карантин ҳудудий инспекцияси 796 135,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 796 135,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
11   Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси 102 676 697,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 102 676 697,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
12    Ўрмон хўжалик бошқармаси 8 402 187,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 8 402 187,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
13   Транспорт департаменти 1 933 200,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 1 933 200,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
14    Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси 11 351 661,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 11 351 661,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
15   Инвестициялар бош бошқармаси 3 691 292,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 3 691 292,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
16   Туризмни ривожлантириш департаменти 502 461,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 502 461,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
17    Ветеринария  вак чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси 3 325 928,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 3 325 928,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
18   Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси 1 286 211,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 1 286 211,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
19   Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳудудий бошқармаси 128 177,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 128 177,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
20    Бандлик бош бошқармаси 1 361 449,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 1 361 449,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
21   Қурилиш бош бошқармаси 1 772 587,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 1 772 587,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
22    Адлия бошқармаси 2 017 026,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 2 017 026,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
23   Иктисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш бош бошкармаси 15 369 821,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 5 401 421,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 9 968 400,0
24   Молия бош бошқармаси 398 618 859,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 25 949 613,0
    шу жумладан: сақлаш харажатларига 3 480 800,0
    Фуқароларга етказилган зарарни қоплаш 1 500 000,0
    Малака ошириш харажатлари 125 007,0
    Вилоятдан туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларига бериладиган трансфертлар 372 669 246,0
    Индексация маблағлари 20 843 806,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
25   Ғазначилик бошқармаси 5 124 085,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 5 124 085,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
26   Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси 877 449,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 877 449,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
27   Махсус экспулатация монтаж бўлими 4 496 156,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 4 496 156,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
28   Вилоят ҳокимлиги 26 331 610,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 26 331 610,0
    Шу жумладан: сақлаш харажатлари 7 428 282,0
    Халқ қабулхонасини сақлаш харажатлари 3 605 771,0
    Бош вазир қабулхонаси 1 788 918,0
    Халк депутатлари Кенгаши котибияти 2 351 800,0
    Ҳокимликларнинг заҳира жамғармалари 9 109 462,0
    Оила-илмий тадқиқот марказини сақлаш харажати 834 531,0
    Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси 338 938,0
    Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси 301 657,0
    Ҳокимлик ижтимоий мослашиш маркази бўлимлари 572 251,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
29   Сайлов комиссиялари харажаилари 50 026,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 50 026,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
30   Нуроний жағармаси  493 671,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 493 671,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
31    Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси 838 298,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 838 298,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
32   Монополияга карши курашиш бошкармаси 925 334,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 925 334,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
33   Автомабил йўллар бошқармаси  112 792 529,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 112 792 529,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
34   Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат килиш инспецияси Навоий вилояти бошкармаси 4 558 522,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 4 558 522,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
35   Архив ишлар бошқармаси 1 680 214,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 1 680 214,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
36   Бошқа ташкилотлар 2 271 843,0
    шу жумладан:  
    жорий харажатлар 2 271 843,0
    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
           

 

Халқ депутатлари

Навоий вилояти Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
4-илова

 
                 
Умумдавлат солиқларидан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри 
                 
              Фоиз ҳисобида
Т/Р Шахар ва туманлар номи  Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи Ягона солиқ тўлови Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ Норуда қурилиш материаллари учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ  Йиғимлар Ижара тўловлари
1 Навоий шаҳри 0 100 7 100   0 100
2 Зарафшон шаҳри 100 100 8 100 100 100 100
3 Учқудуқ тумани 100 100 10 100 100 100 100
4 Кармана тумани 0 100 10 0 100 0 100
5 Конимех  тумани 100 100 10 100 100 100 100
6 Қизилтепа тумани 100 100 30 100 100 100 100
7 Навбаҳор тумани 100 100 30 100 100 100 100
8 Нурота тумани 100 100 30 100 100 100 100
9 Томди тумани 0 100 10 50 100 100 100
10 Хатирчи  тумани 100 100 30 100 100 100 100
 
 
 

Халқ депутатлари

Навоий вилояти Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
5-илова

     
Шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг 2020 йил даромадлари ва харажатлариинг чегаравий ҳажми
    минг сўмда
Ҳудуд номи Даромад Харажат
ЖАМИ 364 509 460,0 737 178 706,0
Навоий шаҳри 72 432 817,0 82 841 517,0
Зарафшон шаҳри 43 672 672,0 75 934 332,0
Учқудуқ тумани 28 231 014,0 47 499 324,0
Кармана тумани 41 335 994,0 78 779 894,0
Конимех  тумани 15 833 768,0 43 730 867,0
Қизилтепа тумани 46 443 949,0 99 989 527,0
Навбаҳор тумани 31 793 098,0 75 097 117,0
Нурота тумани 25 508 900,0 75 069 551,0
Томди тумани 13 268 949,0 28 102 554,0
Хатирчи  тумани 45 988 299,0 130 134 023,0
 
 

Халқ депутатлари

Навоий вилояти Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
6-илова

   
Шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг 2020 йилги юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 
   
                       минг сўмда
Шаҳар ва туманлар Тартибга солувчи
трансферт миқдори
ЖАМИ 372 669 246,0
шундан  
Навоий шаҳри 10 408 700,0
Зарафшон шаҳри 32 261 660,0
Учқудуқ тумани 19 268 310,0
Кармана тумани 37 443 900,0
Конимех  тумани 27 897 099,0
Қизилтепа тумани 53 545 578,0
Навбаҳор тумани 43 304 019,0
Нурота тумани 49 560 651,0
Томди тумани 14 833 605,0
Хатирчи  тумани 84 145 724,0
 
 
 

Халқ депутатлари

Навоий вилояти Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
7-илова

     
 Шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори
     
    минг сўмда 
Т/р Ҳудуд номи Миқдор
  ЖАМИ 6 143 624,0
  шундан  
1 Навоий шаҳри 999 701,0
2 Зарафшон шаҳри 829 098,0
3 Учқудуқ тумани 532 149,0
4 Кармана тумани 690 742,0
5 Конимех  тумани 311 686,0
6 Қизилтепа тумани 819 025,0
7 Навбаҳор тумани 637 590,0
8 Нурота тумани 465 971,0
9 Томди тумани 215 840,0
10 Хатирчи  тумани 641 822,0

Умумий таклифлар

146