ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11149 Хокимият Самаркандской области 13/12/2019 28/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Самарқанд вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11149

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари
Самарқанд вилояти Кенгаши
ҚАРОРИ

 

“___” _______ 2019й.                                                                  № _______ - сонли

Самарқанд вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур қонуннинг 18-моддасига асосан 2020 йил учун вилоят маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилги Самарқанд вилояти (Кейинги ўринларда Вилоят деб аталади) маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 321,8млрд.сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа тўловлар вилотнинг вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

  • юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;
  • айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);
  • автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар.

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 100 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) ҳамда фойда солиғидан тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

б) Вилоятнинг вилоят бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа тўловлар тўлиғича ўтказилади:

  • электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг активлари бўйича ажратмалар ва дивидендлар.

в) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;
  • қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
  • айланмадан солиқ;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар.

г) мобил алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар тегишли равишда 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра шаҳар ва туманлар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

3. Қонунга асосан вилоят маҳаллий бюджетининг харажатларида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) Умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча шаҳар ва туманлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) Қуйидаги харажатлар вилоятнинг вилоят бюджетидан молиялаштиришга ўтказилади:

  • Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларга аҳолига берилган иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарларнинг ўрнини қоплаш бўйича харажатлар;
  • вилоят ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси;
  • умум фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш харажатлари;
  • давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш харажатлари;

в) Шаҳар ва туманлар бюджетидан:

  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақаларни тўлаш харажатлари;
  • давлат санитария-эпидемиология назорати шаҳар ва туманлар марказларини сақлаш харажатлари.

4. 2020 йилги вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулот бўйича прогноз кўрсаткичлари 1-иловага ҳамда 2020 йил учун вилоятнинг вилоят бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

5. Вилоятнинг вилоят бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Шаҳар ва туманлар бюджетларига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратма меьёрлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда вилоят Ғазначилик бошқармаси ва унинг бўлинмалари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

 7. 2020 йил учун шаҳар ва туманлар бюджетлари даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. 

8. Шаҳар ва туманлар бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

 9. 2020 йил учун вилоятнинг вилоят бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 16,0 млрд. сўм миқдорида белгилансин.

Вилоят, шаҳар ва туманлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағларини бюджет тизими бюджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин. 

10. 2020 йил учун вилоятнинг вилоят бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 12,6 млрд. сўмни ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетларида шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 7-иловага мувофиқ белгилансин.

11. Вилоятнинг вилоят бюджети, шаҳар ва туманлар бюджетларининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тегишли равишда вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар Кенгашлари томонидан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш мақсадида қабул қилинади.

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари шахар ва туманлар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиради.

Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари фавқулодда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳолларда ишлатилган маблағлар тўғрисида Халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туманлар Кенгашларига ҳисобот бериш шарти билан қўшимча манбаларни йўналтириш бўйича қарорлар қабул қилади.

 12. Чораклар якуни бўйича Қонуннинг 6-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамасига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилади ҳамда бу таклиф Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳам вилоят ҳокимликларига худди шу тартибда мурожаат этишлар белгилаб кўйилсин. 

13. Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

14. Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қуриш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар тегишли равишда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб борилади;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

15. Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари Қонуннинг
24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тегишлилиги бўйича вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашларига киритиб борилишини таъминласин.

16. Республика вазирлик ва идоралари, шунингдек вилоят бошқармалари ва ташкилотлари ишчи гуруҳлари томонидан туманлар ва шахарларда ўтказиладиган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тузилган "Йўл харита"лари, йиғилиш баёнлари билан тегишли маҳаллий бюджетнинг даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди.

17. Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун тегишлилиги бўйича вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашларига маълумот киритиб борилсин.

18. Вилоят ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

19. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

20. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Бердиева) ва вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Ураков, Шукуров, Қобилов, Нурқулов, Ходжаев, Нуруллаев) зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                              Э.Турдимов

                                                                                                                                                                                                                                                                                             Халқ депутатлари

                                                                                                                                                                                                                            Самарқанд вилояти Кенгашининг

                                                                                                                                                                                                                    2019 йил «____» __________даги
                                                                                                                                                                                                                        ______-сонли қарорига
                                                                                                                                                                                                                  1-илова

 

Самарқанд вилоятининг 2020 йилга ривожлантиришнинг
макроиқтисодий кўрсаткичлари прогноз кўрсаткичлари
 
Кўрсаткичлар 2020 йил учун прогноз
1. Ялпи ҳудудий маҳсулот, млрд.сўм 45 048,4
2. Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати, фоизда 3,9
3. Истъемол нархлари индекси, декабрда аввалги йил декабрь ойига нисбатан, фоизда 15,1
4. Саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати, фоизда 6,7
5. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати, фоизда 2,5
6. Чакана товар айланмасининг ўсиш суръати, фоизда 8,7

Халқ депутатлари

Самарқанд вилояти Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
2-илова

 

Самарқанд вилоятининг вилоят маҳаллий бюджетининг даромадларининг 
2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари
    минг сўмда 
Т/Р Даромад турлари Жами
ЖАМИ 1 267 246 470,0
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 149 375 200,0
2 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 737 787 950,0
3 Акциз солиғи, жами 65 224 780,0
  шу жумладан:  
   - якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи 65 224 780,0
4 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 24 102 130,0
5 Юридик шахслар ер солиғи 28 189 700,0
6 Давлат божи 119 000 000,0
7 Жарималар 80 000 000,0
8 Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад 5 600 000,0
9 Йиғимлар 57 966 710,0

Халқ депутатлари

Самарқанд вилояти Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
3-илова

2020 йил учун Самарқанд вилоятининг вилоят бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет ажратмаларининг чекланган миқдорлари
  минг сўмда 
Кўрсаткичлар миқдори
Харажатлар миқдори, Жами  1 589 087 727,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 056 681 735,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 26 360 400,0
  Туман ва шахар маҳаллий бюджетларига трансфертлар 506 045 592,0
1.  Халқ таълими бошқармаси 114 558 303,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 114 558 303,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
2.  Мактабгача таълим бошқармаси 3 174 669,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 3 174 669,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
3. Ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси 1 030 811,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 030 811,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
4.  Соғлиқни сақлаш бошқармаси 395 832 590,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 395 832 590,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
5.  Маданият бошқармаси 36 881 068,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 36 881 068,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
6.  Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси 40 547 787,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 40 547 787,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
7. Йўл ҳаракати эксплуатация ва монтаж бўлимлари 3 254 619,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 3 254 619,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
8. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси 3 559 683,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 3 559 683,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
9. Қишлоқ хўжалиги бошқармаси 2 418 935,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 418 935,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
10. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси 918 898,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 918 898,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
11. "Ўзагрокимёҳимоя"  ҳудудий акциядорлик жамияти 1 227 813,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 227 813,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
12.  Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялар ва энергетика бошқармаси 126 872 440,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 126 872 440,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
13. Транспорт бошқармаси 2 451 467,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 451 467,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
14. Автомобил йуллар ҳудудий бошқармаси 122 869 265,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 122 869 265,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
15. Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси 28 637 863,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 28 637 863,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
16. Молия бош бошқармаси 564 040 517,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 57 994 925,0
  Туман ва шахар маҳаллий бюджетларига трансфертлар 506 045 592,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
17. Вилоят Ғазначилик бошқармаси 7 583 662,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 7 583 662,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
18. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси 1 041 958,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 041 958,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
19. Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси 1 198 125,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 198 125,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
20. Туризмни ривожлантириш бошқармаси 1 160 797,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 160 797,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
21. Ўрмон хўжалик бошқармаси 8 465 339,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 8 465 339,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
22. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси 7 162 589,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 7 162 589,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
23. Монолияга қарши курашиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси 1 038 097,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 038 097,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
24. Қимматли қогозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг ҳудудий бошқармаси 190 682,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 190 682,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
25. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси 1 195 344,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 195 344,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
26. Бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармаси 1 295 418,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 295 418,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
27. Қурилиш бош бошқармаси 2 226 341,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 226 341,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
28. Инвеститциялар ва ташқи савдо бошқармаси 5 926 205,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 5 926 205,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
29. Адлия бошқармаси 3 008 534,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 3 008 534,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
30. Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси 33 755 315,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 7 394 915,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 26 360 400,0
31. Вилоят ҳокимлиги 54 721 320,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 54 721 320,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
32. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспециясининг ҳудудий бошқармаси 5 155 335,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 5 155 335,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
33. Сайлов комиссисиялари 34 601,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 34 601,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
34. Давлат архиви бошқармаси 2 331 485,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 331 485,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
35. "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими 584 607,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 584 607,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
36. Бошқа ташкилотлар 2 735 245,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 735 245,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  

Халқ депутатлари

Самарқанд вилояти Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
4-илова

Умумдавлат солиқларидан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри 
                       
                    Фоиз ҳисобида
Т/Р Шахар ва туманлар номи  Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи Ягона солиқ тўлови Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ Акциз солиғи:  - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Норуда қурилиш материаллари учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ  Юридик шахслар ер солиғи Йиғимлар Ижара тўловлари
1 Самарқанд шаҳри 15 100 15 100 12 11 100 11 9 100
2 Каттақўрғон шаҳри 50 100 50 100 100 100 100 100 100 100
3 Оқдарё тумани 50 100 40 100 100 100 100 100 100 100
4 Булунғур тумани 50 100 50 100 100 100 100 100 100 100
5 Жомбой тумани 50 100 30 100 50 100 100 100 100 100
6 Иштихон тумани 50 100 50 100 100 100 100 100 100 100
7 Каттақўрғон тумани 50 100 50 100 100 100 100 100 50 100
8 Қўшработ тумани 50 100 50 100 100 100 100 100 100 100
9 Нарпай тумани 50 100 50 100 100 100 100 100 100 100
10 Пойариқ тумани 50 100 50 100 100 100 100 100 100 100
11 Пастдарғом тумани 30 100 50 100 100 100 100 100 100 100
12 Пахтачи тумани 50 100 50 100 100 100 100 100 100 100
13 Самарқанд тумани 20 100 25 100 30 20 100 20 20 100
14 Нуробод тумани 50 100 50 100 100 100 100 100 100 100
15 Ургут тумани 50 100 50 100 100 100 100 100 100 100
16 Тайлоқ тумани 50 100 50 100 90 100 100 100 100 100

Халқ депутатлари

Самарқанд вилояти Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
5-илова

Шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг 2020 йил даромадлари ва харажатлариинг чегаравий ҳажми
      минг сўмда
Т/р Ҳудуд номи Даромад Харажат
  ЖАМИ 1 447 535 530,0 1 953 577 942,0
1 Самарқанд шаҳри 244 658 390,0 263 095 440,0
2 Каттақўрғон шаҳри 48 006 970,0 76 541 648,0
3 Оқдарё тумани 68 205 160,0 85 505 274,0
4 Булунғур тумани 74 370 100,0 97 899 640,0
5 Жомбой тумани 69 918 640,0 85 340 959,0
6 Иштихон тумани 79 501 500,0 122 258 519,0
7 Каттақўрғон тумани 89 700 140,0 134 003 426,0
8 Қўшработ тумани 54 711 860,0 89 658 024,0
9 Нарпай тумани 66 032 800,0 112 138 041,0
10 Пойариқ тумани 84 502 650,0 141 861 811,0
11 Пастдарғом тумани 136 986 030,0 172 471 122,0
12 Пахтачи тумани 59 614 480,0 94 992 229,0
13 Самарқанд тумани 91 144 730,0 103 967 931,0
14 Нуробод тумани 63 467 840,0 93 591 793,0
15 Ургут тумани 134 246 970,0 182 950 602,0
16 Тайлоқ тумани 82 467 270,0 97 301 483,0

Халқ депутатлари

Самарқанд вилояти Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
6-илова

Шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг 2020 йилги юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 
     
                         минг сўмда
Т/р Шаҳар ва туманлар Тартибга солувчи
трансферт миқдори
  ЖАМИ 506 042 412,0
  шундан  
1 Самарқанд шаҳри 18 437 050,0
2 Каттақўрғон шаҳри 28 534 678,0
3 Оқдарё тумани 17 300 114,0
4 Булунғур тумани 23 529 540,0
5 Жомбой тумани 15 422 319,0
6 Иштихон тумани 42 757 019,0
7 Каттақўрғон тумани 44 303 286,0
8 Қўшработ тумани 34 946 164,0
9 Нарпай тумани 46 105 241,0
10 Пойариқ тумани 57 359 161,0
11 Пастдарғом тумани 35 485 092,0
12 Пахтачи тумани 35 377 749,0
13 Самарқанд тумани 12 823 201,0
14 Нуробод тумани 30 123 953,0
15 Ургут тумани 48 703 632,0
16 Тайлоқ тумани 14 834 213,0

Халқ депутатлари

Самарқанд вилояти Кенгашининг

2019 йил «____» __________даги
______-сонли қарорига
7-илова

 Вилоят, шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори
     
    минг сўмда 
Т/р Ҳудуд номи Миқдор
  ЖАМИ 36 278 993,0
  шундан  
1 Вилоят бюджети 12 589 816,0
2 Самарқанд шаҳри 3 594 830,0
3 Каттақўрғон шаҳри 851 547,0
4 Оқдарё тумани 1 082 058,0
5 Булунғур тумани 1 166 423,0
6 Жомбой тумани 1 072 818,0
7 Иштихон тумани 1 413 919,0
8 Каттақўрғон тумани 1 517 691,0
9 Қўшработ тумани 1 006 073,0
10 Нарпай тумани 1 209 810,0
11 Пойариқ тумани 1 530 148,0
12 Пастдарғом тумани 2 228 565,0
13 Пахтачи тумани 1 014 615,0
14 Самарқанд тумани 1 384 649,0
15 Нуробод тумани 1 149 475,0
16 Ургут тумани 2 223 724,0
17 Тайлоқ тумани 1 242 832,0

Умумий таклифлар

260