ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11144 Хокимият Ургутского района 13/12/2019 28/12/2019 1

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ургут туманида янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил қилиш тўғрисида
ID-11144

2019йил “____”                                                                                                                                                                                     ________ _____/__-сон

Лойиҳа

Туманда янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил қилиш тўғрисида

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги Низоми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил26 апрелдаги 306-сонли қарорига мувофиқ Халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича туман ҳудудий комиссияси Р.Тураевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳудудидаги Андак маҳалласининг “Увайсий” кўчасидаги 33 та хонадон, “Машраб” кўчасидаги 29 та хонадон ҳамда Чорраха маҳалласининг “Машраб” кўчасидаги 25 та хонадон негизида“Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилсин.

3. Туман ҳокимлиги Молия бўлими (Б.Саломов)га янги ташкил этилган “Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда зарур молиявий маблағ билан молиялаштириш ишларини амалга оширсин.

4. Туман статистика бўлими (Д.Турсунқулов)га икки ҳафта муддатда Андак ва Чорраха маҳалла фуқаролар йиғинининг статистик кўрсаткичларига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш топширилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

6.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимиой-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Р.Тўраев зиммасига юклатилсин.

7. Мазкур қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари вилоят Кенгашидан сўралсин.

Туман кенгашираиси                                                                          М.Турдиев

Умумий таклифлар

238