ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11086 Хокимият города Маргилан 13/12/2019 27/12/2019 21

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Шаҳардаги Узумзор маҳалла фуқаролар йиғини Сойбўйи кўчасидаги “Сой Шаббодаси” чойхонасининг олдига 3.27 “Тўхташ тақиқланади” ва 7.2.4 “Таьсир оралиғи” йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш ҳақида.
ID-11086

Марғилон шаҳар Узумзор маҳалла фуқаролар йиғини Сойбўйи кўчасидаги “Сой Шаббодаси” чойхонасининг олдига 3.27 “Тўхташ тақиқланади” ва 7.2.4 “Таьсир оралиғи” йўл белгиларини  ўрнатиш ҳақидаги Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлимининг 2019 йил 15 ноябр кунги 416-сонли мурожаатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддаси(Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ,2007йил,40-сон,410-модда),Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-25 моддалари(Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 348-сонли қонуни (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 йил,15-сон,197-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги  370-сонли қарорига(Ўзбекистон Республикасининг ҲҚ 2015 йил, 12-сон, 109-модда) асосан,

 

Қ А Р О Р       Қ И Л А М А Н:

 

1.Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлимининг 2019 йил 15 ноябрь  кунги 416-сонли мурожаати қаноатлантирилсин.

2.Шаҳарнинг Узумзор маҳалла фуқаролар йиғини Сойбўйи кўчасидаги “Сой Шаббодаси” номли чойхона олдидан ўтган ички автомобиль йўлида транспорт воситаларини тартибсиз жойлашишларини олдини олиш мақсадида таъқиқловчи 3.27 “Тўхташ тақиқланади” ва қўшимча ахборот 7.2.4 “Таъсир оралиғи” йўл белгиларини ўрнатишга рухсат берилсин.

3.Марғилон шаҳар йўллардан фойдаланиш тармоғи бошлиғи Н.Мирзаевга ва шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи А.Ўринбоевга юқорида кўрсатилган манзилда белгиланган йўл белгиларини ўрнатиш вазифаси топширилсин

4. Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлими (Б.Наджимитдинов) га ушбу кўчада ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг мазкур йўл белгиларига қатъий риоя қилишини ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.

5. Шаҳар қурилиш бўлими (А.Абдуллаев)“Сой Шаббодаси” номли чойхона биносидаги ҳамда атрофидаги ноқонуний қурилиш объектларини ва архитектура талабларига мос келмаган тартибсиз ҳолатларни бартараф этиб,  тартибга келтирсин.

6.Мазкур қарор расмий матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7.Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматлари раҳбари А.Мансуров ва девонхона мудири Г.Хаджаева ушбу қарорни   “Марғилон Ҳақиқати” рўзномасига нашр этилишини, шаҳар ҳокимлигининг веб сайтига жойлаштирилишини ҳамда қоғоз ва электрон шаклда бир кунлик муддатда давлат ҳисобига олиш мақсадида шаҳар адлия бўлимига ва тегишли ташкилот раҳбарларига етказилишини ташкиллаштиришсин.

8.Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Р.Пирматов зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими:                                     М.Убайдуллаев.

Умумий таклифлар

354