ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11080 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 12/12/2019 27/12/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлигини молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11080

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда сув таъминоти, санитария ва шаҳарларни ривожлантириш соҳаларини янада ислоҳ қилиш, шунингдек ушбу соҳаларни комплекс ривожлантириш бўйича муҳим дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган Ҳамкорлик дастурлари доирасида халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг молиявий ташкилотларининг қарз маблағлари жалб қилиниб келинмоқда.

Аммо бугунги кунда лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш амалиёти лойиҳаларни сифатли тайёрлаш учун қўшимча молиявий ва техник (грант) маблағларни жалб қилиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Сув таъминоти, канализация ва шаҳарларни ривожлантириш соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш, шунингдек Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлигини молиялаштириш” лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун:

а) 2019 йил 13 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ва Осиё Тараққиёт Банки (кейинги ўринларда - ОТБ) 15 йиллик қоплаш муддати, шу жумладан беш йиллик имтиёзли давр билан қиймати 15,0 млн. АҚШ доллари бўлган келишув имзолангани;

б) лойиҳанинг умумий қиймати 16,8 млн. АҚШ долларини, шу жумладан:

ОТБ қарзи - 15,0 млн АҚШ долларини;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси 1,8 млн. АҚШ долларига эквивалентини;

в) лойиҳани амалга ошириш муддати 4 йилни (2020 – 2024 йй.) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

“Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлигини молиялаштириш” лойиҳасининг асосий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

 “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлигини молиялаштириш” лойиҳаси бўйича ОТБ қарзини қайтариш ва фоизларни тўлаш прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Коммунхизмат” агентлиги (кейинги ўринларда - “Коммунхизмат” агентлиги деб аталади) ва  “Ўзсувтаминот” очиқ акционерлик жамияти (кейинги ўринларда “Ўзсувтаминот” ОАЖ), шунингдек Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, ОТБ қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши учун масъул бўлган ижро этувчи органлар ҳисобланади;

2024 йилдан бошлаб ОТБнинг қарзи ва фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар “Ўзсувтаминот” ОАЖнинг маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва тегишли вилоятларнинг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳисобидан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан ЕТТБ қарз маблағларини Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Коммунхизмат” агентлиги, “Ўзсувтаминот” ОАЖ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда - Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим деб аталади) имзолаш ваколати берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасидаги Қарз битими ва Қайта кредитлаш тўғрисидаги битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.

6. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, “Коммунхизмат” агентлиги бош директори ҳамда тегишли вилоят ҳокимликларига:

тасдиқланган техник-иқтисодий асослари параметрларига мувофиқ лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши;

қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ ОТБ қарзини қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар “Ўзсувтаминот” ОАЖ ҳамда тегишли вилоятлар маҳаллий бюджет маблағлар ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги “Ўзсувтаминот” ОАЖ сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни операцион ҳаражатлар, капитал ҳаражатлар, зарурий рентабеллик даражаси, шунингдек ОТБ “Ўзсувтаминот” ОАЖ ҳисобидан тўлаш билан боғлиқ ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда ўз вақтида қайта кўриб чиқилишини таъминласин.

8. “Коммунхизмат” агентлиги ҳузуридаги ОТБнинг амалдаги Лойиҳаларни бошқариш гуруҳига лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш юклансин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.

     

 

Вазирлар Маҳкамасининг

     

2019 йил __  _______даги ____-сон қарорига

     

1-илова

 

           

 

 

           

 

 

“Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлигини молиялаштириш” лойиҳасининг асосий кўрсаткичлари

 

 

       

 

 

 

 

 

Т/р

Харажатлар категориясининг номи

Ўлчов

бирлиги

Жами

молиялаштириш манбаси, шу жумладан:

 

 

ОТБ қарз маблағлари

Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси

 

 

 

Лойиҳанинг умумий қиймати

 минг. АҚШ долл. экв.

16 800,00

15 000,00

1 800,00

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

1

Консультация хизматлари

минг. АҚШ долл. экв

13 600,00

13 600,00

 

 

 

2

Инвестиция даврида молиявий ҳаражатлар

минг. АҚШ долл. экв

710,00

710,00

 

 

 

3

Лойиҳа бўйича кўзда тутилмаган ҳаражатлар

минг. АҚШ долл. экв

690,00

690,00

 

 

 

4

Солиқ ва божхона имтиёзлари

минг. АҚШ долл. экв

1 800,00

 

1 800,00

 

 

     

 

 

 

                     

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   

Вазирлар Маҳкамасининг

   

2019 йил __  _______даги ____-сон қарорига

   

2-илова

       

 

       

 

 Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлигини молиялаштириш лойиҳаси бўйича ОТБ қарзини
қайтариш ва фоизларни тўлаш
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

 

       

 

 

Қарз миқдори

Қарз муддати

 

 

15,0 млн.АҚШ долл.

15 йил

 

 

Имтиёзли давр

 

5

 

 

Фоиз ставкаси  

 

2,0%

 

 

     

(минг АҚШ долл.)

 

Йиллар

Тўланадиган фоизлар

Асосий қарз қайтарилиши

Жами қайтариладиган маблағ

 

15.04.2024

152,5

375,0

527,5

 

15.10.2024

148,7

375,0

523,7

 

15.04.2025

144,1

375,0

519,1

 

15.10.2025

141,1

375,0

516,1

 

15.04.2026

136,5

375,0

511,5

 

15.10.2026

133,4

375,0

508,4

 

15.04.2027

128,9

375,0

503,9

 

15.10.2027

125,8

375,0

500,8

 

15.04.2028

122,0

375,0

497,0

 

15.10.2028

118,2

375,0

493,2

 

15.04.2029

113,8

375,0

488,8

 

15.10.2029

110,6

375,0

485,6

 

15.04.2030

106,2

375,0

481,2

 

15.10.2030

102,9

375,0

477,9

 

15.04.2031

98,6

375,0

473,6

 

15.10.2031

95,3

375,0

470,3

 

15.04.2032

91,5

375,0

466,5

 

15.10.2032

87,7

375,0

462,7

 

15.04.2033

83,4

375,0

458,4

 

15.10.2033

80,1

375,0

455,1

 

15.04.2034

75,8

375,0

450,8

 

15.10.2034

72,4

375,0

447,4

 

15.04.2035

68,3

375,0

443,3

 

15.10.2035

64,8

375,0

439,8

 

15.04.2036

61,0

375,0

436,0

 

15.10.2036

57,2

375,0

432,2

 

15.04.2037

53,1

375,0

428,1

 

15.10.2037

49,6

375,0

424,6

 

15.04.2038

45,5

375,0

420,5

 

15.10.2038

41,9

375,0

416,9

 

15.04.2039

37,9

375,0

412,9

 

15.10.2039

34,3

375,0

409,3

 

15.04.2040

30,5

375,0

405,5

 

15.10.2040

26,7

375,0

401,7

 

15.04.2041

22,8

375,0

397,8

 

15.10.2041

19,1

375,0

394,1

 

15.04.2042

15,2

375,0

390,2

 

15.10.2042

11,4

375,0

386,4

 

15.04.2043

7,6

375,0

382,6

 

15.10.2043

3,8

375,0

378,8

 

Итого

3 833,4

15 000,0

18 120,0

 

               

 

Умумий таклифлар

306