Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11066 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 13/12/2019 26/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-11066

 

“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 374-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 12 февралдаги 12,3,2/ққ-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2982, 2018 йил 15март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 10/18/2982/0901-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Умумий таклифлар: 0

370