Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
11058 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 11/12/2019 26/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган маҳаллий навларини қайта тиклаш ва улар асосида органик уруғчиликни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-11058

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 17 июндаги ПФ–5742-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республикада бугунги кунда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларини қайта тиклаш ва уларнинг органик уруғчилигини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларини тиклаш, сақлаш ва органик уруғчилигини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

олий ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалик экинларининг маҳаллий навларини аниқлаш ва йиғиш бўйича илмий экспедицияларни ташкил этсин ҳамда илмий экспедиция харажатларини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти” жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини назарда тутсин;

йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалик экинларининг маҳаллий навларини “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Генбанки”да сақлашни ташкил этсин;

йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалик экинларининг маҳаллий навларини экин турлари бўйича тегишли илмий-тадқиқот муассасаларида тиклаб оригинал уруғчилигини ташкил этсин;

тикланган маҳаллий навларни Давлат нав синаш комиссиясида синовлардан ўтказиб, ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестирга киритсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

йўқолиб кетаётган ғўза, дон ва дуккакли, мойли, озуқабоп, сабзавот, полиз, мева ва узум экинларининг маҳаллий навларини ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, иқлим ўзгаришлари, қурғоқчилик ва шўрга мослашган нав намуналарини танлаш ҳамда оригинал уруғчилигини ривожлантирилишини;

йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навлари генофондини ўрганиш ва ундан самарали фойдаланишини;

экин турлари бўйича органик маҳсулот ҳамда уруғчилиги ва кўчатчилиги ташкил қилинишини;

органик маҳсулот ва уруғларни етиштиришда замонавий биопрепарат ва органик ўғитларни яратиш ҳамда қўллаш бўйича долзарб давлат илмий-техник дастурлар лойиҳалари юзасидан фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танловларининг эълон қилиш ҳамда грантлар ҳисобига молиялаштирилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб “Фан” соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалик экинларининг маҳаллий навларини тиклаш, сақлаш ва органик уруғчилигини ташкил этиш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда 2020 йил июнь ойига қадар “Қишлоқ хўжалиги экинлари ва уруғликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича 2021-2025 йиллар учун намунавий технологик карталар”ни ишлаб чиқсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Бош вазири                                                А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
20___ йил “___” _________даги _____-сон қарорига
ИЛОВА

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларини тиклаш, сақлаш ва органик уруғчилигини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

 

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Маъсул ижрочилар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоятларда йўқолиб кетаётган махаллий қишлоқ хўжалиги экинлари навларини аниқлаш.

1. Ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларини аниқлаш бўйича махсус илмий экспедицияларни ташкил этиш.

2. Экспедиция натижалари асосида илмий-тадқиқот муассасаларига  йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларини тиклаш юзасидан таклифлар киритиш.

2020 йил март

 

 

 

Мавсумий

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Фанлар академияси,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги,

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги

2.

Илмий-тадқиқот муассасаларида йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларини тиклаш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоятларда йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларини тиклаш бўйича илмий-тадқиқот муассасаларида синов ишларини олиб бориш.

2. Йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларидан истиқболлиларини танлаб олиш ва селекция жараёнида фойдаланиш.

3. Маҳсулот сифати ва ҳосилдорлиги бўйича талабга жавоб берадиган йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларини Давлат нав синаш комиссиясига топшириш.

2020-2021 йиллар
ва доимий

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Фанлар академияси

 

3.

Тикланган йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навлари уруғларини босқичма-босқич кўпайтириш.

1. Тегишли илмий-тадқиқот муассасаларида тикланган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларини оригинал уруғларини босқичма-босқич кўпайтиришни ташкил қилиш.

2. Йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларини оригинал уруғлари асосида элита ва 1-репродукцияли уруғликларини тайёрлаш ҳамда ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш.

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Фанлар академияси,

Уруғчиликни ривожлантириш маркази,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши

4.

Тикланган йўқолиб кетаётган маҳаллий мева ва узум навлари асосида коллекция боғларини яратиш.

1. Тегишли илмий-тадқиқот муассасаларида йўқолиб кетаётган маҳаллий мева ва узум навларининг кўчатларини босқичма-босқич кўпайтиришни ташкил қилиш.

2. Йўқолиб кетаётган маҳаллий мева ва узум навларининг кўчатлари асосида оналик ва коллекция боғларини барпо қилиш.

3. Тикланган йўқолиб кетаётган маҳаллий мева ва узум навларининг кўчатларини тайёрлаш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш.

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги,

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

 

5.

Органик маҳсулот ва уруғларни етиштиришда махсус биопрепаратлар ва органик ўғитларни қўллашни ташкил этиш.

1. Органик маҳсулот ва уруғларни етиштиришда биопрепарат ва органик ўғитларни қўллаш бўйича синов ишларини ташкил этиш.

2. Органик маҳсулот ва уруғларни етиштиришда касаллик ва зараркунанларга қарши кураш учун зарур биопрепаратлар ва органик ўғитлар миқдорини аниқлаш ҳамда заҳирасини яратиш.

3. Органик маҳсулот ва уруғларни етиштиришнинг илмий асосланган кураш чоралари ва органик ўғитларни қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда маҳсус ўқув семинарларини ташкил этиш.

Доимий

“Ўзагрокимёхимоя” АЖ,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

 

6.

Органик уруғликларни етиштириш бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш.

1. Органик уруғчилик ривожланган мамлакатлар билан уруғчилик соҳасида ҳамкорлик қилиш.

2. Ушбу мамлакатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида хизмат сафарларини ташкил этиш.

Доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

 

 

7.

Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтининг “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Генбанки”нинг фаолияти бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

1. “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Генбанки”га Миллий мақомини берган ҳолда “Қишлоқ хўжалик экинлари генетик ресурслари Миллий Генбанки” номига ўзгартириш киритиш бўйича буйруқ қабул қилиш.

2. “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий Генбанки” низомини ишлаб чиқиш ва буйруқ асосида тасдиқлаш.

2020 йил март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази

8.

“Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий Генбанки”ни реконструкция ва модернизация қилиш.

1. “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий Генбанки”ни реконструкция ва модернизация қилиш учун зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2. “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий Генбанки”ни реконструкция ва модернизация қилиш учун “Фан” соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан маблағларни белгиланган тартибда ажратиш.

3. “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий Генбанки”ни реконструкция
ва модернизация қилиш.

2020-2021 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

9.

Илмий-тадқиқот муассасаларидаги қишлоқ хўжалик экинларининг мавжуд маҳаллий навларини марказлашган ҳолда сақлашни ташкил этиш.

1. Илмий-тадқиқот муассасаларида қишлоқ хўжалик экинларининг мавжуд маҳаллий навларини марказлашган ҳолда “Қишлоқ хўжалик экинлари генетик ресурслари Миллий Генбанки”га сақлашга тақдим этиш учун хамкорлик шартномаларини тузиш.

2. “Қишлоқ хўжалик экинлари генетик ресурслари Миллий Генбанки”да қишлоқ хўжалик экинларининг маҳаллий навларини сақлаш, янгилаш, ўрганиш
ва мониторингини олиб бориш.

3. “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий Генбанки”да қишлоқ хўжалик экинларининг маҳаллий навлари генофондини бойитиб бориш.

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази

10.

“Қишлоқ хўжалик экинлари генетик ресурслари Миллий Генбанки”да йўқолиб кетаётган қишлоқ хўжалик экинларининг маҳаллий навларини сақлашни молиялаштириш.

“Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий Генбанки”да қишлоқ хўжалик экинларининг маҳаллий навларини сақлашни “Ноёб объектлар” фондидан белгиланган тартибда доимий равишда молиялаштириш.

Доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги

Умумий таклифлар: 0

587