Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10977 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги 09/12/2019 24/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ–3955-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-10977

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ–3955-сон қарорига ўзгартириш

ва қўшимча киритиш ҳақида

Мактабгача таълим ташкилотларига болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний ривожлантиришни таъминлайдиган замонавий таълим дастурлари, илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш, уларни мактабга тайёрлаш даражасини ошириш, мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий стандартларини амалга ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ–3955-сон қарорида:

а)  5-банднинг иккинчи хатбошисидаги “Марказга” сўзи “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассислигидаги “Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази” масъулияти чекланган жамиятга (кейинги ўринларда – Марказ)” сўзлари билан алмаштирилсин;

б)  13-банд қуйидаги мазмундаги “в” кичик банд билан тўлдирилсин:

“в) “Марказ мактабгача таълим соҳаси учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар, қўлланмалар (босма ва электрон), электрон таълим маҳсулотлари (мультимедиа, анимация, виртуал стендлар ва х.к.), дастурий таъминот

ва иловалар, ўйин ҳамда ўйинчоқларни яратиш ва етказиб бериш, бошқарувнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва мактабгача таълим соҳасига жорий этиш, мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимнинг тегишли равишда ишлашини таъминлаш, мактабгача таълим соҳасидаги ташкилотларга техник хизмат кўрсатиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини ва мактабгача таълим ташкилотларида фойдаланиладиган товарлар ҳамда материаллар хавфсизлигини лаборатория йўли билан таҳлил қилиш ва сертификатлаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда таълим хизматларини кўрсатиш бўйича ягона етказиб берувчи ҳисобланади;”

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш. МИРЗИЁЕВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш

чора-тадбирлари  тўғрисида” 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ–3955-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча

киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасидан Марказга беғаразлик асосида босқичма-босқич 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шу жумладан, 2018 йилда Марказни жойлаштириш, жиҳозлаш ва сақлаш билан боғлиқ ташкилий-амалий тадбирларни молиялаштириш учун 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағ ажратсин;

...

 

5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассислигидаги “Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази” масъулияти чекланган жамиятга (кейинги ўринларда – Марказ) беғаразлик асосида босқичма-босқич 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шу жумладан,
2018 йилда Марказни жойлаштириш, жиҳозлаш ва сақлаш билан боғлиқ ташкилий-амалий тадбирларни молиялаштириш учун 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағ ажратсин;

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ–3955-сон “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг
6-бандида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Марказ томонидан олиб кириладиган махсус техника, ускуналар, шу жумладан, асбоблар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, техник ҳужжатлар ва дастурий маҳсулотлар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича
2022 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилиши белгилаб қўйилган.

Бироқ, ушбу қарорда айнан қайси марказ ҳақида гап бораётганлиги  тушунарсиз бўлганлиги сабалли ушбу хатбошига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

13. Белгилансинки:

а) Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармалари маблағлари, товарлар, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича умумий харажатлар (ҳомийлик, беғараз ёрдам суммаларидан ташқари) қоплангандан кейин моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш бўйича тадбирлар учун фойдаланилади;

б) давлат мактабгача таълим муассасаси ҳисобварағига қўшимча пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш бўйича умумий харажатлар қоплангандан кейин:

...

 

(“в” кичик банд)

 

 

Тўлдирилмоқда

 

 

 

13. Белгилансинки:

а) Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармалари маблағлари, товарлар, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича умумий харажатлар (ҳомийлик, беғараз ёрдам суммаларидан ташқари) қоплангандан кейин моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш бўйича тадбирлар учун фойдаланилади;

б) давлат мактабгача таълим муассасаси ҳисобварағига қўшимча пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш бўйича умумий харажатлар қоплангандан кейин:

...

 

(“в” кичик банд)

в) Марказ мактабгача таълим соҳаси учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар, қўлланмалар (босма ва электрон), электрон таълим маҳсулотлари (мультимедиа, анимация, виртуал стендлар ва х.к.), дастурий таъминот ва иловалар, ўйин ҳамда ўйинчоқларни яратиш ва етказиб бериш, бошқарувнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва мактабгача таълим соҳасига жорий этиш, мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимнинг тегишли равишда ишлашини таъминлаш, мактабгача таълим соҳасидаги ташкилотларга техник хизмат кўрсатиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини ва мактабгача таълим ташкилотларида фойдаланиладиган товарлар ҳамда материаллар хавфсизлигини лаборатория йўли билан таҳлил қилиш ва сертификатлаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда таълим хизматларини кўрсатиш бўйича ягона етказиб берувчи ҳисобланади.

Мактабгача таълим тизимида айнан мактабгача таълим соҳаси учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар, қўлланмалар (босма ва электрон), электрон таълим маҳсулотлари (мультимедиа, анимация, виртуал стендлар ва х.к.), ўйин ва ўйинчоқлар яратиш ва етказиб бериш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда таълим хизматлари кўрсатиш бўйича ягона ташкилот мавжуд бўлмаганлиги сабабли, ушбу мазмундаги кичик хатбоши билан тўлдирилмоқда.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Мактабгача таълим вазири

 

А. Шин

 

Умумий таклифлар: 0

776