ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10975 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 09/12/2019 24/12/2019 1

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-10975

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БанДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби

тўғрисида низомга ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 октябрдаги

898-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт клублари фаолиятини ҳамда спорт мусобақаларини ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг

2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.05.2019 й., 10/19/3163/3221-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг

27-банди учинчи хатбошидаги “умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими” деган сўзлар “умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, коллежлар ва профессионал таълим” деган сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Н. Хусанов

Тошкент ш.,

2019 йил “___” __________,

______-сон

Умумий таклифлар

299