ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10957 Министерство народного образования Республики Узбекистан 10/12/2019 24/12/2019 7

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ҳайъат аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида
ID-10957

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ  ВАЗИРЛАР  МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги

Ҳайъат аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳайъат аъзолари сони 11 (ўн бир) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

1.

Шерматов Шерзод            -Хотамович

Вазир

2.

Умаров Алишер                -Юсубжанович

Вазирнинг биринчи ўринбосари

3.

Комилов Темуржон          -Каландарович   

Вазир ўринбосари

4.

Лавозимига кўра               -

Вазир ўринбосари

5.

Джураев Иброхим            -Джураевич

Вазир ўринбосари

6.

Кенжаев Дилшод              -Муталибович

Вазир ўринбосари

7.

Усманов Шухрат               -Шатурсунович

Ижро этувчи аппарати бошлиғи

8.

Хасанов Альберт               -

Шамильевич

Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи

9.

Таджибаев Зафаржон       -Зоиржонович            

Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи

10.

Тураев Искандар               -Турсунович 

Вазирнинг назорат-ҳуқуқий хизмати бошлиғи

11.

Расулов Элдорбек             -Алишерович

 

Стратегик таҳлил, прогрессив педагогик технологиялар ва таълим соҳасида янги ташаббусларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги
458-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари
бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

А.Арипов

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини

тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

I. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш асослари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги” Низомига мувофиқ вазирликнинг ҳайъати аъзолари таркиби вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

II. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқувчининг номи

Ушбу қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди.

                                 III. Қарор лойиҳасининг мақсади

Қарор лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ҳайъати аъзоларининг сони 11 (ўн бир) нафардан иборат бўлиши белгиланди.

Ҳайъат аъзолари таркибининг 6 нафар аъзоси вазир ва вазир ўринбосарлари ҳамда 5 нафари эса вазирлик марказий аппарати бошқарма бошлиқлари киритилиб, улар қуйидагилар:

 

1.

Усманов Шухрат               Шатурсунович

-

Ижро этувчи аппарати бошлиғи

2.

Хасанов Альберт               

Шамильевич

-

Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи

3.

Таджибаев Зафаржон       Зоиржонович

-

Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи

4.

Тураев Искандар               Турсунович

-

Вазирнинг назорат-ҳуқуқий хизмати бошлиғи

5.

Расулов Элдорбек             Алишерович

 

-

Стратегик таҳлил, прогрессив педагогик технологиялар ва таълим соҳасида янги ташаббусларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи

Ҳайъат аъзолигига таклиф этилаётган мазкур 5 нафар аъзо раҳбарлигидаги таркибий бўлинмалар ўз фаолияти бўйича бугунги кунда халқ таълими тизимидаги ислоҳотларни амалга ошириш юклатилган муҳим тузилмаларни ташкил этади.

IV. Лойиҳани қабул қилиниши муносабати
билан кутилаётган натижалар

Ушбу номзодлар томонидан Халқ таълими вазирлиги олдига қўйилган долзарб вазифаларни босқичма-босқич Ҳайъат ваколати доирасида муҳокама этиш ва келгуси стратегик вазифаларни ўз вақтида белгилаб, унинг ижросини жойларда тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш каби кечиктириб бўлмайдиган қарорлар қабул қилишлари назарда тутилган.

VI. Қарор лойиҳасининг мазмуни

Вазирлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқилиши, жойларда вазирлик фаолиятига оид долзарб масалалар муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда Ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, вазирлик марказий аппаратига ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, вазирлик марказий аппарати номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш, шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун вазирлик раҳбарлари 
ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш каби масалалар, шулар жумласидандир.

VII. Қонунчиликни ўзгариши ва молиявий харажатлар

Мазкур Қарор қабул қилиниши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 4 июндаги 458-сон қарори ўз кучини йўкотган деб топилади.

Қарор лойиҳаси давлат бюджетидан молиявий харажатларни талаб қилмайди.

VIII. Қонун лойиҳасини муҳокамага қўйиш

Мазкур Қарор лойиҳаси эксперт ва мутахассислар томонидан давра суҳбатлари ва учрашувларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида (СОВАЗ) (https://regulation.gov.uz/_______) муҳокамага қўйилди.

IX. Қонун лойиҳасини тегишли органлар билан келишилганлиги тўғрисида маълумот

Мазкур Қарор лойиҳаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилади.

Умумий таклифлар

254