ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10946 Верховный суд Республики Узбекистан 09/12/2019 24/12/2019 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-10946

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикасининг

ҚОНУНИ

 

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги 924–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 162-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 10-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда, № 7, 324-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 4, 136-модда; 2018 йил, № 7, 486-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № _, __-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

1) 38-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги “, судьялар ўртасида ишларни тақсимлайди, шу жумладан автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақсимлайди” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) қуйидаги мазмундаги 691-модда билан тўлдирилсин:

 

691-модда. Судьялар ўртасида ишларни тақсимлаш

 

Судларда ишлар автоматик равишда, автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, тасодифий тақсимлаш принципи бўйича тақсимланади.

Судларда ишларни автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматик тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тасдиқланади.

Ишларни автоматик тақсимлаш ахборот тизимининг ишида вақтинчалик узилиш содир бўлган тақдирда ишларнинг судьялар ўртасида ахборот тизимидан фойдаланмасдан, ишларни судьялар ўртасида уларнинг келиб тушиш навбатига риоя қилган ҳолда ва судьялар фамилияларининг алифбо кетма-кетлигида тақсимлашни назарда тутувчи навбат тартибида тақсимланишига йўл қўйилади”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги 670–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 170-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 5-модда; 2019 йил, № _, __-модда) 18-моддасининг биринчи қисмидаги “бир ой” деган сўзлар “ўн беш кун” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772, 773-моддалар; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 10, 676-модда, № 12, 781, 783-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 2, 3-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 166-моддалар, № 8, 471-модда, № 9, 589-модда, № _, __-модда) 221-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

биринчи қисмдаги “солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари” деган сўзлар “солиқ тўловчилар, давлат солиқ хизмати органлари ва суднинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмдаги “Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар” деган сўзлар “Солиқ тўловчилар, давлат солиқ хизмати органлари ва суд ўртасидаги ўзаро муносабатлар” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ–461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № _, __-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

1) 11-модданинг олтинчи қисмидаги “тарафларнинг розилиги билан ёки шахси кўрсатилмаган тарзда” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 162-модданинг биринчи қисми “Судья” деган сўздан кейин “даъво аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай, судгача мажлис ўтказилган ҳолларда эса даъво аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 163-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги “даъво аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 178-модданинг биринчи қисми “ёзма шаклда” деган сўзлардан кейин “, шунингдек автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

 

6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

            Президенти

Умумий таклифлар

374