ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10931 Хокимият Амударьинского района 07/12/2019 22/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилги асосий кўрсаткичлари тўғрисида.
ID-10931

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси (“Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлар тўплами”, 2013 йил 31 декабр,
52/(1)-сон)нинг 28-моддаси  талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида Амударё туман ма
ҳаллий бюджетининг 2020 йилги асосий кўрсаткичларини муҳокама қилиб Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши

 

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

1. Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилги асосий кўрсаткичлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 2. Амударё тумани ҳокимлиги (М.Темирбоев), туман давлат солиқ инспекцияси (О.Аширбоев) ва молия бўлими (У.Бекниязов) туман маҳаллий бюджетининг даромадлар қисмини солиқ турлари бўйича белгиланган режаларининг ошириб бажарилишини таъминласинлар.

3. Амударё туман молия бўлими (У.Бекниязов)га:

- 2020 йилда маҳаллий бюджет харажатларини мақбуллаштириш натижасида шаклланадиган манбалар ҳисобидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ажратиладиган маблағлар бўйича зарур тузатишлар киритиб бориш;

- бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш, ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини қисқартириш юзасидан туман ҳокимлигига таклифлар киритиб бориш;

- туман ғазначилик бўлинмаси (М.Кучкаров) билан биргаликда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва уларнинг асоссиз сарфланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилсин.

4. Туман ҳокимлиги тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласин, ҳудудларнинг солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустаҳкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсин, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

5. Амударё туман молия бўлими (У.Бекниязов) халқ депутатлари туман Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ахборот бериб борсин.

6. Ушбу қарор “Тараққиёт кўзгуси” газетасида эълон қилинсин.

7. Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Бекназарова зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Халқ депутатлари Амударё

туман Кенгаши раиси                                              С.Йўлдашев

 

Умумий таклифлар

168