ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1093 Хокимият Элликкалинского района 01/11/2018 16/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Туманда 2019 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
ID-1093

ЛОЙИҲА    

 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ
КЕНГАШИ ҚАРОРИ

                      Бўстон шахри                                                                                             

 

Туманда 2019 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида

 

         Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1998 йил, 5-6-сон, 97-м.)нинг 17-моддасига, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонуни (“Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси”, 1993 йил, 9-сон, 320-м)нинг 24-моддасига асос, туманда 2019 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини кўриб чиқиб, халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгаши

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

         1. Элликқалъа тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилиши ҳамда аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб қувватлаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилганлиги ва туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Ў.Шариповнинг “Элликқалъа туманида 2018 йилда бандлик дастурининг бажарилиши ҳамда 2019 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида” ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

            2. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Ў.Шариповга:

          кичик бизнесни ривожлантириш ҳудудий дастурларни амалга ошириш, яратилган қулай ишбилармонлик муҳитининг самарали таъсири, кичик корхоналар ва тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш, қурилиш ва муҳандислик - коммуникация тармоқларига улаш, бинолар ва ер участкалари ажратишнинг соддалаштирилган тартиби, кичик бизнес субъектларининг кредит-молия ва хом-ашё ресурсларидан, ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотга давлат буюртмаларидан кенг фойдаланиши ҳисобига кичик корхоналар, микрофирмалар ташкил этиш ва кенгайтириш ва ривожлантириш ҳисобидан иш ўринлари яратилишини таъминланиши;

         инвестиция, локализация, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига мувофиқ янги объектларни ишга тушириш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янада тўлиқроқ фойдаланиш;

        кичик корхоналар, микрофирмалар ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

        замонавий ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини жадал ривожланишини таъминлаш, пудрат қурилиш, жумладан қишлоқ жойларда уй-жойларни таъмирлаш ва қайта таъмирлаш, аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш бўйича ишлар хажмини кенгайтириш;

       уй меҳнатини, жумладан йирик ва кичик корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида ташкил этиш, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;

           чорвачилик, паррандачилик ва мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер ва деҳкон хўжаликларини янада ривожлантириш ҳамда барча ҳудудларда иссиқхоналар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш бўйича тегишли иложлар кўриш вазифаси топширилсин.    

          3.Қуйидагилар:

          а) туманда 2019 йилда янги иш ўринларини ташкиллаштириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури 1-иловага мувофиқ;

    б) чорвачилик, паррандачилик ва мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер ва деҳкон хўжаликлари ҳамда ҳудудларда иссиқхоналар ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ;

     в) уй меҳнатини, жумладан йирик ва кичик корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида ташкил этиш, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

    4. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг “Ижтимоий маданий ривожлантириш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси”га топширилсин.

5. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг веб сайти ҳамда “Давр кўзгуси” газетасида эълон қилинсин.

6. Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

           Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгаши раиси:                                          С.Авезов

Умумий таклифлар

998