ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10921 Хокимият Пахтачинского района 07/12/2019 22/12/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Пахтачи туманининг 2020 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-10921

 

Пахтачи туманининг 2020 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2013 йил 31 декабрь, 52-(I)-сон) 28, 99-моддалари  ҳамда Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг “Пахтачи туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.  Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Пахтачи туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги қарорлари ижро учун қабул қилинсин.

2.   Қуйидагилар:

туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2020 йилда даромад ва солиқлар тушумларидан туманнинг бюджетига ажратмалар меъёри 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман маҳаллий бюджетларига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қўшиладиган даромадлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган харажатларга йўналтирилишига йўл қўйилмасин.

4. Туман Молия бўлими (С.Бойкобилов):

даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш мақсадида, туман маҳаллий бюджетига вилоят маҳаллий бюджетидан мақсадли трансфертлар ва ссудалар ажратишда барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ туширилишини назоратга олсин;

иш ҳақи, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича туман маҳаллий бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирсин.

5.       Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган иш ҳақи, нафақалар ва унга тенглаштирилган тўловлар туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган харажатлари параметри доирасида амалга оширилсин.

6.       Вилоят бюджетидан бюджет ссудалари олиш учун сўровнома киритишда уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этилсин.

7.  Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Қудратов), туман Молия бўлими (С.Бойкобилов) 2020 йилдан бошлаб бюджет маблағларини тақсимлашда туман бюджетлари қўшимча манбаларининг камида
10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтирилсин.

8.       Мазкур қарор “Пахтачи” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг рaxtachi.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9.       Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10.   Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари Ш.Қудратов зиммасига юклатилсин.

    

   Туман хокими в.б.                                                   М.Хамдамов

Умумий таклифлар

241