ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
10896 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 10/12/2019 21/12/2019 27

Муҳокама якунланди

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-10896

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4536-сон қарори ҳамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 25-сон, 550-модда) билан тасдиқланган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

               Бош вазири                                                                 А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _______ даги ____-сон қарорига

Илова

 

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 12-банддаги “Мукофотларнинг” сўзи “Ходимлар фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ мукофотларнинг” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 13-банддаги “50” рақами “200” рақами билан алмаштирилсин.

3. 14-бандда:

иккинчи хатбошидаги “бир” сўзи “ўн ” сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Шу билан бирга, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда:

ходимларнинг фарзандлари учун дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмалари қийматининг 50 фоизи миқдорда касаба уюшмаси маблағларидан;

алоҳида заруратга кўра ходим (юбилей саналарида, никоҳ тўйлари ва фарзанд тўйларида, бахтсиз ҳодиса юз берганда, соғлиғини тиклаш учун, молиявий ҳолатининг оғирлиги ва бошқа шу каби ҳолатларда) ходим ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача моддий ёрдам;

ходимларга тижорат банклари авто кредитлари ҳисобга сотиб олинадиган автотранспорт воситалари қийматининг 25 фоизи миқдорида фоизсиз ва қайтариш шарти билан дастлабки бадал суммалари қоплаб берилиши мумкин”.

4. 22-бандининг:

          биринчи хатбошидаги “тегишли мансабдор” сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

5. Қуйидаги мазмундаги 71-боб қўшилсин:

“71-боб. Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш

 

221. Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади”.

222. Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларига мукофотлар тўлаш сув таъминоти ва канализация соҳасидаги қонунчилик талаблари, шунингдек, сув таъминоти ва канализация тизимларига уланиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун шахсларга солинган жарималар бўйича тушумлар суммасига нисбатан фоизлар ҳисобида амалга оширилади.

 

Умумий таклифлар

894